Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


-расм. Турли металлар учун эриш тезлигининг потенциалга боғлиқлиги



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

7.2-расм. Турли металлар учун эриш тезлигининг потенциалга боғлиқлиги 
1–темир; 2–хром; 3–никел. Эритма 1 н. H
2
SO
4
, хона ҳароратида. 
Хромнинг пассивлиги унинг сиртида ҳосил бўладиган Cr
2
O

оксид 
қатлами билан таъминланади. 
Темир ва хром ҳажмий марказлашган бир хил кристалл панжара 
тузилишига эга бўлиб, панжара параметрлари ҳам бир-бирига жуда яқинлиги 
сабабли улар узлуксиз қатор қаттиқ эритмалар ҳосил қилади. Қаттиқ фазалар 
кўпинча α-фаза (феррит) кўринишида бўлади. Хромнинг миқдори 11,5 – 12 % 


160 
бўлган 865-1400 °С дан юқори бўлмаган ҳароратли муҳитларда γ-фаза 
(аустенит) ҳосил бўлади. Хромнинг концентрацияси 20–75 % бўлганда 800-
850 °С дан юқори бўлмаган ҳароратларда Fe-Cr интерметалл бирикма 
ҳисобланган σ-фаза ҳосил бўлишини кузатиш мумкин (7.3-расм). 
Fe-Cr системасида Тамман қоидаси ўринли бўлади. Бу қоидага кўра, 
нодир ёки коррозияга чидамли атомларнинг қотишмадаги ҳиссаси 
n
/8 га тенг 
бўлганда (бунда

= 1, 2, 3, 4, 6 – бутун сонлар) қотишма чидамлилигининг 
сакраб ортиши кузатилади. 
7.3-расм. Fe-Cr системасининг ҳолат диаграммаси 
Таркибида 11,8 масс.% Сr бўлган темир-хром қотишмаларининг қаттиқ 
эритмаси панжарасида 1/8 ҳисса Сr атомлари бўлади. Бунда совуқ HNO

қўшилган эритмада қотишманинг мустаҳкамлигини характерловчи биринчи 


161 
чидамлилик чегараси ҳосил бўлади. Қотишмадаги хромнинг атом ҳиссаси 2/8 
га мос келадиган 23,7 масс. % Сr ли таркибда қайноқ HNO

қўшилган эритмада 
қотишманинг мустаҳкамлигини характерловчи иккинчи чидамлилик чегараси 
пайдо бўлади. Қотишмадаги хромнинг атом ҳиссаси тахминан 3/8 га мос 
келадиган 35,8 масс. % Сr ли таркибда эса актив муҳитларда ҳам чидамлилик 
чегараси юзага келади.
Темирга хромнинг қўшилиши Fe–Cr қотишмаларининг пассивланиш 
хоссасини яхшилайди, унинг коррозион бардошлилигини оширади. 
Қўшиладиган хромнинг концентрацияси 12 % га етганда қотишмалар 
пассивланиш критик потенциалининг соф хромнинг критик Е
кр 
потенциали 
қийматигача манфий томонга силжиши кузатилади (7.4-расм). Хромнинг 
бундай миқдорда бўлиши пассивланиш критик токининг кескин сакраш билан 
пасайишига олиб келади, яъни металлнинг эриш тезлиги камаяди (7.5-расм).
Темирга 12 % хромнинг қўшилиши Fe–Cr қотишмаларининг питтинг 
коррозиясига бардошлилигини етарлича оширади (7.6-расм). Графикдан 
кўринадики, хромнинг концентрацияни 17% гача оширганда қотишманинг 
питтинг коррозиясига бардошлилиги иккинчи марта кескин ортади. 40% дан 
ортиқ хром қўшилган қотишмалар худди соф хромга ўхшаб сувли муҳитларда 
умуман питтинг коррозиясига учрамайди.
Fe–Cr қотишмаларида хромнинг миқдори 12 % га етиши билан улар 
коррозиябардошлилигининг сакраб ортиши бундай концентрацияда пассив-
лаштирувчи плёнка таркиби ва хоссаларининг ўзгариши орқали изоҳланади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish