Доктори, проф. Э. Шерназаров


-расм. Амниоталар эмбрион пардасннннг кетма -кет ривожланиш даврлари (1) ва



Download 27,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/392
Sana27.03.2022
Hajmi27,26 Mb.
#513337
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   392
Bog'liq
Zoologiya (xordalilar) - S. Dadayev, Q. Saparov

146-расм. Амниоталар эмбрион пардасннннг кетма -кет ривожланиш даврлари (1) ва
ривожланаётган калтакесак (II): 1- эктодерма, 2-эндодерма, 3-мезодерма, 4-ичак бушлиги,
5-эмбриондан тшкаридаги бушлик, 6-амнион, 7-ичи амниотик суюклик билан т^лдирилган ва
эмбрион жойлашган амниотик бушлик, 8- сероз парда, 9-алло нтоис, 10-саршдшк халтачаси;
(II) 1-амнион, 2-аллантоис, 3-сариклик, 4-сероз парда.
Купчилик судралиб юрувчилар тухумларини яхши исийдиган тупрокка 
куяди. Айрим турлари тухумларини коя ёрикларига, дарахт пустлоклари остита 
куяди. Тим сохл ар тухумларини ерда ковлаган уяларига куйиб устини барг в а 
усимлик колдиклари билан беркитиб куяди. Ургочилари уяни кзфиклайди. 
Эчкемарлар, к алча илонлар, баъзи бугма илонлар хам тухумларини курикиайди, 
Бутма илонларнинг ургочиси уядаги тухумларни гавдаси билан ураб олиб, 
куриклайди. Тухумни ривожланиши хароратга боглик. Биздаги рептелиялар 
+ 1 2
+15°С да ривожланади, лекин +40+42°С иссик тухумни хдлокатга олиб 
келиши мумкин. Сахроларда яшайдиган судралиб юрувчилар тухумларини соя 
жойларга чукурликларга куяди. Бизда яшайдиган судралиб юрувчиларни 
тухуми 2-3 ой давомида ривожланади. Судралиб юрувчилар вакти-вакти билан 
тухум куяди. Илонлар бир йилда бир марта, гекконлар 
2
марта, калтакесаклар 
ва тошбакалар 3-4 марта тухум куяди. Тухумларнинг сони бир йилда неча 
марта тухум куйишига, тухумнинг катта-кичиклиги ва хайвон ёшига боглик 
булади. Судралиб юрувчилар орасида тухум куйиб ташлаб кетадиганларн хам 
куп. Судралиб юрувчилар орасида тирик тугадиган турлари хам учрайди. 
Уларнинг тухуми юмшок пардали булиб ташки му^ит билан моддалар 
алмашиниш имконини саклаб колади. Тошбакалар ва тимсохдарда бу ходиса 
булмайди. Тирик тугишнинг асосий сабаби уругланган тухумларни тухум 
йулида тухталиб колишидир, бу ерда тухум кисман ривожланади. Масалан: тез 
калтакесакнинг тухуми тухум йулида 15-20 кун тухтаб колади, тухум ичида 
кисман эмбрион ривожланади. Оддий сувилоннинг тухуми тухум йулида бир 
ой давомида тухтаб колади. Натижада унинг куйган тухумида ярим 
ривожланган эмбрион булади. Бошка турларида (тирик тугар калтакесаклар,
I
www.ziyouz.com kutubxonasi


урчукчалар, кора илонларда ) эмбрион тухумни ёриб чиккунча тухум йулида 
тутилиб туради. Ерга тухум куйилиши билан ундан тирик бола чикади. Бу 
ходисани тухумдан тирик тугиш дейилади, чунки эмбрион она организми 
хисобига усмасдан, балки тухумдаги захира озик моддалар хисобига усади. 
Нихоят айрим тур судралиб юрувчиларда чинакам тирик тугиш ходисаси 
кузатилади. Масалан: сцинклар ва баъзи бир калтакесакларда тухумдаги тол ал и 
пардалар редукцияланиб кетади ва тухум йулининг бир кисми харионга тегиб 
туради. Харионда тухум йули деворига ботиб кирадиган думбокчалар хосил 
булиши мумкин. Бунда тухумдаги сарикдик камаяди, эмбрион куп даражада 
она организми хисобига озикланади,
Рептшшяларда тухумдан тирик тугишнинг асосий сабаби, иклимнинг 
совуклиги деб хисобланади. Чунки тухум совукда она тухум йулида булса 
узига доимий юкори хароратли шароитни топади. Шу билан бирга, битта 
турнинг узи (тибет т>таракбош калтакесаги (Phrynocephalees teobaidi) денгиз 
сатхидан 2-3 минг метр баландликда тухум куйса, 4-5 минг метр баландликда 
тирик тугади. Тирик тугишнинг яна бир сабаби судралиб юрувчилар айрим 
турларининг сувда хает кечириши хамда кисман дарахт ва ер остида хаёт 
кечириши билан боглик. Масалан: денгиз илонлари, баъзи хамелеонлар шулар 
жумласид анд ир. Шимолга якинлашган сари в а тог чуккиларига кутарилган сари 
тирик тугувчи судралиб юрувчилар сони ортиб боради.
Судралиб юрувчиларда жинсий вояга етиш хам турларига караб хар хил 
булади. Масалан: тимсохдар ва айрим тур тошбакалар 8-10 йилда жинсий вояга 
етади, илонлар 3-5 йилда, йирик калтакесаклар 2-3 йилда ва майда 
калтакесаклар эса 9-10 ойда жинсий вояга етади.
\имоявий мослашишлар. Судралиб юрувчиларнинг купчилик турлари 
узи яшайдиган мухитга мослаша олади. Рангини хам шу мухитга 
мослаштиради. Лекин, кузни чалгитадиган рангдаги турлари хам учрайди. 
Геккон ва хамелеонларда мосланиш туси мукаммал куринади. Купгина 
калтакесаклар билан илонларнинг тиник ранглари мосланиш учун мухим 
ахамиятга эга. Хавф тугилганда улар тиник рангли жойини душманга рупара 
килади. Масалан: капча илон бош кисмини баланд кутариб, буйнининг икки ён 
томонидан тери бурмаларини шишириб, душман кузига рупара килади. Бошка 
илонлар хам буйнини шиширади. Агамалардан тугаракбошлилар огзини катта 
очиб, 
томок 
халтачаларини 
шиширади. 
Кулокли 
тугаракбош 
огиз 
бурчакларидаги тери бурмаларини кутаради. Австралияда яшайдиган плашли 
калтакесак хавф тугилганида мантия куринишидаги тери бурмаси жуда катта 
булади. Тошбакаларнинг калкони хам химоя мосламасига киради, лекин пассив 
мослама хисобланади. Актив химояланиш айрим судралиб юрувчиларнинг 
турк-атворида хам куринади. Масалан: илонл ар дан чарх илони тез-тез кочиб 
кумга кумилади ва кумга чукиб кетгандек куринмайди. Баъзи вакиллари 
кзркитувчи товуш чикаради. Масалан: курукликда яшовчи тошбакалар, куплаб 
илонлар баланд овоз чикариб вишиллайди. Шакилдок илонлар эса думидаги 
шох халкаларини шалдиратади. Сцинксимон геккон думи билан хуштакка 
ухшаш товуш чикаради. Тугаракбошлилар ва айрим калтакесакларда химоя 
уялари булиб, улар бу уяларига кириб яширинади, Эчкемарлар хавф тугилганда
251
www.ziyouz.com kutubxonasi


хужум килади, тишлайди ва думи билан душманини каттик у рад и Захар - 
тишлилар оиласининг вакиллари одамни чакса, огир ахэолга солади. Задар 
безлари илонларда мавжуд. Хакикий захарли илонларда махсус тузулган 
тишлари булади. Улар икки хил типда булиши мумкин: орка новли захар 
тишлари бор илонларга укилон киради, унда захар томчилари окиб тушадиган 
нови булади. У кил он нинг захари совукконли хайвонларга таъсир килади. 
Иккинчи типдаги захар тишлар юкори жат суягининг олдинги учига урнашган 
булади. Улар ичида жуда катта канали бор. Бу илонларнинг захари иссикконли 
хайвонларга хам каттик таъсир килади.

Download 27,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   392




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish