Диссертация мутахассислик: 5А140602 География


ХУЛОСА Фойдаланган адабиётлар



Download 0,73 Mb.
bet2/11
Sana20.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#685928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-май кирилчаси баратова диссертацияси

ХУЛОСА
Фойдаланган адабиётлар


Кириш

Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда туризмнинг жаҳон хўжалигидаги ҳиссаси йил сайин ошиб, у муҳим макроиқтисодий тармоқлар қаторида ривожланмоқда. Мазкур соҳа дунёдаги кўпгина давлатларнинг даромад манбаи сифатида уларнинг миллий иқтисодиётида асосий ўрин тутмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда мазкур тармоққа эътиборни кучайтириш муҳим масалалардан биридир.
Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган глобализация жараёнларининг тезлашиб бориши давлатлардан туризм тармоғини ривожлантириш орқали муҳим масалаларни эчиш имкониятини яратишни тақозо этмоқда. Шу жумладан, республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири туризм соҳасини ривожлантириш энг долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “...туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чоралар кўришимиз лозим. Бизда туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий-маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд. Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта туртки беради. 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий консепсиясини ишлаб чиқиш ва шу асосда 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллион нафарга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард АҚШ долларига этказиш лозим” –деб вазифа белгиланганини келтириб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу соҳани жадал ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда ПҚ-4095-сонли “Туризм тармоғини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини келтириб ўтиш мумкин. Ушбу қарорда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари, истиқболли инвестиция лойиҳалари, замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиладиган маданият объектлари ва муассасалари белгилаб берилди.
2017-йилда жаҳон туризм ҳаракатларида 1,1 млрд га яқин турист иштирок этди. Ўзбекистонга келувчи хорижий туристлар сонида ҳам ортиш кузатилди ва бу кўрсаткич 5,5 млн кишини ташкил қилди. Туризм фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг сони 680 та бўлиб, бу кўрсаткич йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ўзбекистоннинг кўҳна тарихи, қадимий маданий мероси жаҳон туристларини ўзига чорлаб келган бўлса-да, собиқ шўролар даврида хорижий мамлакатлар билан бевосита туристик алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш чегараланган эди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг туризм соҳасини жаҳон андазаларига кўтариш масаласи жиддий муҳокама қилиниб, бу соҳани янгидан ислоҳ қилиш бўйича Туризм тўғрисидаги қонун, Президент фармон ва қарорлари ва давлат дастурлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг 10 бандида туристик карталар тайёрлаш масаласининг қўйилганлиги географлар олдига катта вазифалар белгилаб беради. Шунингдек, фармон бандларида ҳудудлар туристик имкониятларини янада ривожлантириш масалалари ҳам белгилаб қўйилган. Демак, “ҳудуд эгаси” бу албатта географлардир. Шунинг учун ҳар бир ҳудудлар, мамлакатлар, хаттоки туман, қишлоқ, тоғ ва дарёлар, чўллар туристик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиши лозимдир.
География фани ХХ асрнинг икинчи ярмига келиб янги йўналишлар, яъни, аҳолига хизмат кўрсатиш, тиббиёт, рекреация ва туризм каби тармоқларни ўргана бошлади. Шу жиҳатдан ушбу фанда туризмни ҳудудий томонларига ҳам қизиқиш ошиб бормоқда. Фаннинг табиий география тармоғи рекреация ресурсларини табиий географик хусусиятларини ўрганса, иқтисодий ва ижтимоий географияда эса, туризм ҳамда рекреация ресурсларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш, ҳудудий туристик мажмуалар ва туристик раёнлаштиришга катта эътибор қаратилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти жадал сур`атлар билан ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таьминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу магистрлик диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот объекти сифатида Самарқанд вилояти қишлоқ жойлари туристик объектлари танланган.
Ишнинг предмети сифатида Самарқанд вилоятида қишлоқ жойлари туризмини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш географик ҳусусиятлари ҳисобланади.
Ишнинг мақсади Самарқанд вилоятида қишлоқ жойларида туризмини шаклланиши ва ривожланишининг асосий хусусиятлари географик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборатдир.
Ишда қуйидаги вазифалар белгиланди ва ҳал қилинди:
- хорижий мамлакатларда қишлоқ туризмини ривожлантириш ва ўрганиш тажрибасини умумлаштириш;
- қишлоқ туризмининг рекреацион соҳанинг бошқа тармоқлари орасида тутган ўрнини асослаш;
- Самарқанд шароитида турли кенг миқёсдаги қишлоқ туризмини ривожлантириш омилларининг ижтимоий-иқтисодий ва табиий гуруҳларини аниқлаш;
- Қишлоқ туризмини ривожлантириш потенциаллари нуқтаи назаридан Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудлари ва муниципалитетларининг табақаланишини баҳолаш;
- аҳолининг алоҳида аҳоли пунктлари даражасида рекреантларни қабул қилишга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ туризмини ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилиш.
Услубий ва ахборот базаси. Қишлоқ жойларида туризм ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, жойлаштириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли ижтимоий муаммоларини ҳал этишда, шунингдек, дам олиш, соғломлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур фаннинг кўпгина қирралари билан «узоқ хориж» давлатларидан И.Г.Кол, А.Геттнер, Р.Бланшар, А.Мариотти, В.Уницикер, Cорнелиу Иату, МДҲ давлатларида А.Ю.Александрова, Н.Н.Баранский, Ю.А.Веденин, С.Р.Ердавлетов, П.Н.Зачиняев, И.И.Пирожник, Ю.Д.Дмитревский, Н.С.Мироненко, А.Низамиев, э.А.Окладникова, И.Т.Твердохлебов, Н.С.Фалкович ва бошқа олимлар изланишлар олиб борган. Айни вақтда, республикамизда ҳам туризм географиясининг айрим муаммолари бўйича З.М.Акрамов, э.А.Аҳмедов, Ш.А.Азимов, А.Зокиров, Ф.Комилова, А.А.Рафиқов, А.Солиев, А.Нигматов, Т.Тошмуродов, Б.Ҳусанбоев, Н.Тўхлиев, А.Таксанов, А.Юсупов, Р.Хайитбоев, Н.Т.Шамуратова, Х.Маматқулов каби мутахассислар шуғулланган.
Ушбу иш таркибий жиҳатдан, 3 та боб ва параграфлар ҳамда хулоса, фойдаланган адабиётлардан иборат.
1-қисмдаги бобларда қуйидагича: 1-боб туризм географиясининг предмети, мақсади ва вазифалари, 2-боб туризм турлари ва классификацияси, 3- боб туризмни ривожлантириш омиллари, 4-боб туризм географиясининг тарихи ва ривожланиши ҳамда индустрияси, 5-боб туризм дестинацияси каби масалалар ёритилган. 2-қисм бобларидаги туристик регионлар Бутунжаҳон туристик ташкилотининг раёнлаштириш тамойили асосида кўриб чиқилган. Жумладан: 6-бобда жаҳоннинг туристик регионлари, 7-боб Европа мамлакатларида туризм географияси, 8-боб Америка мамлакатларида халқаро туризм географияси, 9-боб Осиё–Тинч океани региони мамлакатлари халқаро туризм географияси, 10-бобда Ўрта шарқ региони мамлакатлари халқаро туризм географияси, 11-боб Африка ва бошқа минтақалар мамлакатлари туризм географияси ёритилган.
Ўқув қўлланманинг 3-қисмида: 12-боб Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва салоҳияти, 13-боб Ўзбекистонни туристик раёнлаштириш масалалари, 14- боб Самарқанд вилоятининг табиий ва маданий туристик ресурслари кўриб чиқилган.


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish