Диссертация мутахассислик: 5А140602 География


Axborot-resurs va axborot-kutubxona markazlari soni, birlik



Download 0,73 Mb.
bet9/11
Sana20.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#685928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-май кирилчаси баратова диссертацияси

Axborot-resurs va axborot-kutubxona markazlari soni, birlik




2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Samarqand viloyati

306

309

309

313

319

320

319

317

316

32

33

shaharlar:
































Samarqand sh.

67

67

67

65

65

67

66

64

64

17

18

Kattaqo‘rg‘on sh.

10

10

10

10

11

10

10

10

9

1

1

tumanlar:


































Oqdaryo

11

11

11

12

12

12

12

12

12

1

1

Bulung‘ur

13

13

13

15

13

14

14

14

14

1

1

Jomboy

14

14

14

14

14

14

14

14

14

1

1

Ishtixon

18

18

18

20

19

19

19

19

19

1

1

Kattaqo‘rg‘on

20

20

20

20

21

22

22

22

22

1

1

Qo‘shrabot

13

14

14

9

14

14

14

14

14

1

1

Narpay

11

12

12

13

13

14

13

13

13

1

1

Payariq

22

22

22

22

22

22

22

22

22

1

1

Nurobod

12

13

13

14

12

12

12

12

12

1

1

Pastdarg‘om

22

22

22

25

27

26

27

27

27

1

1

Paxtachi

11

11

11

12

12

12

12

12

12

1

1

Samarqand

14

14

14

14

15

13

13

13

13

1

1

Toyloq

14

14

14

15

16

16

16

16

16

1

1

Urgut

34

34

34

33

33

33

33

33

33

1

1

Professional teatrlar soni, birlik




2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Samarqand viloyati

4

4

4

4

4

4

4

4

6

5

4

shaharlar:


































Samarqand sh.

4

4

4

4

4

4

4

4

6

5

4

Kattaqo‘rg‘on sh.


































tumanlar:


































Oqdaryo


































Bulung‘ur


































Jomboy


































Ishtixon


































Kattaqo‘rg‘on


































Qo‘shrabot


































Narpay


































Payariq


































Nurobod


































Pastdarg‘om


































Paxtachi


































Samarqand


































Toyloq


































Urgut

































2.3.Самарқанд вилояти қишлоқ туризимининг ривожланиш салоҳиятинг интигирал баҳолаш.


Ўзбекистон Республикаси чегараларининг ёпилиши ва туризм соҳасидаги мураккаб вазият туфайли туризмни ривожлантириш департаменти тадбиркорларни туризм соҳасида Самарқанд вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини яхшилашга, хусусан, меҳмонхоналар, транспорт воситалари ёки ресторанларнитаъмирлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга, тренинглар ўтказиш ва ҳ.к. ларни амалга оширишга чақиради.
Департаментнинг фаолияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, айни пайтда “туристик зоналар”, яъни: туристик маҳалла (Боғи баланд маҳалласи), туристик қишлоқ (Конигил, Самарқанд тумани) ва Хўжа Исмоил(Паяриқ тумани) , Агро-қишлоқ (Жои Аббос, Самарқанд тумани), этно-қишлоқ (Терсак, Ургут тумани) ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сонли қарори доирасида ушбу топшириқлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мазкур қарор доирасида Самарқанд шаҳрида гастрономик кўчани ташкил этиш юзасидан топшириқлар белгиланган бўлиб, Орзу Маҳмудов кўчасини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “йўл ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 793-сонли қарори ижросини мониторинг қилиш ва таъминлаш, хусусан, Самарқанд вилоятидаги ёқилғи қўйиш шахобчаларидаги СГШларда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-январдаги баённомасига асосан, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш фойдаланилмаётган обектларга тадбиркорларни жалб этиб, тоғли туманлардан туристик мақсадларда фойдаланиш ва ёзги мавсумда болаларни қабул қилиш имкониятларини яратиш мақсадида жалб қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, “Ипак йўли” туризм халқаро университети билан ҳамкорликда талабалар, аҳоли ва меҳмонлар учун 9 гектар майдонда туризм-илмий паркини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. П/ С: Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ҳеч қандай дарахт зарар кўрмайди !

Самарқанднинг Регистон майдонида икки йилда бир марта ўтказиладиган “Шарқ тароналари” мусиқий фестивалига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар нафақат Самарқанд шаҳри, балки вилоятнинг Пастдарғом, Паяриқ, Жомбой, Ургут, Тойлоқ, Самарқанд каби туманларига ҳам келиб, ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш бахтига мушарраф бўлмоқдалар.


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил апрел ойида Самарқанд вилоятига ташрифи давомида такрорланмас тарихий, маданий, меъморий мерос объектлари билан туристларни кенг таништириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, зиёрат туризмини жонлантириш, умуман, қадимий заминнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган эди. Шундан келиб чиқиб, айни пайтда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ҳудудда 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 мемориал тоифага кирувчи жами 1851 моддий-маданий мерос объекти мавжудлиги бу борадаги имкониятлар нечоғлик юқорилиги кўрсатади. Зиёратчи сайёҳларга Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли (Шердор, Тиллакори, Мирзо Улуғбек мадрасалари), Бибихоним ва Хазрати Хизр масжидлари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Самарқанд туманидаги Нодир девонбеги комплекси, Хўжа Аҳрор Валий масжиди, Ургут туманидаги Ғавсул Аъзам, Хўжа Омон, Чор Чинор зиёратгоҳлари, Паяриқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуаси, Нуробод туманидаги Хазрати Довуд зиёратгоҳлари йўналишлари бўйича хизмат кўрсатилади. Барча зиёратгоҳларда ўрнатилган видеокузатув мосламалари орқали жамоат тартиби назоратга олинган, сайёҳлар ва меҳмонларнинг кириш чиқиш жараёнлари бевосита туроператорлар ҳамда ички ишлар органлари вакиллари иштирокида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, янги маршрутларга Ўзбекистон тарихи, Афросиёб, Ўлкашунослик музейлари, Пахтачи туманидаги Добусия шаҳристони, Паяриқ туманидаги Челак-Кўктепа тарихий ёдгорлиги, Махдуми Аъзам зиёратгоҳи ва бошқа зиёратгоҳлар киритилган. Самарқанд вилоятидаги музейлар фаолиятини янада кенгайтириш, уларнинг хорижий мамлакатлар музейлари билан, жумладан, илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни кучайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Япония, Франсия ва Жанубий Кореянинг археологик институтилари ва музейлари мутахассислари билан алоқалар ўрнатилган. Хусусан, Афросиёб музейининг “Елчилар хонаси”даги деворий суратларни босқичма-босқич асл ҳолатига келтириш ишлари олиб борилаётган бўлса, кўҳна Афросиёб тепалигида жойлашган Сўғдиёна (қадимдаги Мароқанд ёки Афросиёб) шаҳрининг эски кўриниши акс эттирилган 3Д треки сайёҳларга намойиш этилмоқда. Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси ҳамда ЎзФА Археология институти томонидан Самарқанддаги маданий-тарихий обидалар тўғрисида тарихий манба ва маълумотлар жойлаштирилган брошюралар ва буклетлар тайёрланаяпти.
Бундан ташқари, вилоятдаги 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал масканда 120 дан ортиқ маданият ходими фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар меҳмонларга тарихий объектлар ҳақида маълумотлар билан яқиндан таништиришади.
Мавсумда ҳар куни 100 дан ортиқ меҳмонхоналарда маҳаллий ва хорижий сайёҳларларга хизмат кўрсатилиб, шаҳар маркази, шунингдек, туташ ҳудудлардаги 30 дан зиёд ресторанларда миллий, корейс, рус ва европа таомлари тайёрланиб, кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинмоқда. Меҳмонларнинг ушбу масканларда бўлиши вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича масъул комиссияси томонидан муҳофазаланган.
Самарқанд шаҳрида туристик мавсумда зиёратчилар ва сайёҳлар оқимининг кўплигинини инобатга олиб, “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан қўшимча рейсларни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилган. Бундан ташқари, шаҳар халқаро аеропортида енгил конструксияли марказ лойиҳаси асосида туристларга хизмат кўрсатувчи Ахборот марказлари ташкил этилган. Бу ерда истаган киши туристик объектлар туширилган хариталар, мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи турли тарқатма материаллар билан танишиши мумкин.

Самарқанд тумани, Оқсой фуқаролар йиғинидаги “Ҳазрати Довуд” қадамжосига борувчи йўллар қайта таъмирланди, йўл бўйи инфратузилмаси қайта кўриб чиқилиб, ободонлаштирилди. Ҳудуддаги тадбиркорларга маиший хизмат ва сервис кўрсатиш учун ер майдонлари ажратиб берилди. Пировардида бу жойда тиббий соғломлаштириш, спорт мажмуалари, 2 та замонавий меҳмонхона ишга туширилди. Қадамжо ҳудудидаги савдо, сервис ва умумий овқатланиш объектлари замонавий кўринишга келтирилди. Бунинг учун ташаббускорларнинг 56 миллиард сўм ва тижорат банкларининг 4 миллиард сўм кредитлари жалб этилди.


Шу билан бирга, вилоятда қишлоқ хўжалиги, экологик ва спорт туризмни ривожлантириш бўйича туманлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳалар тайёрланиб, уларнинг аксариятида ишлар бошлаб юборилди. Каттақўрғон туманидаги “Ергаш ота”, Оқдарё туманидаги “Устоз” сиҳатгоҳлари соғломлаштириш учун мўлжаллангани Жомбой туманидаги “Чилмарям-ота” дам олиш маскани, Қўшработ туманидаги Пангат, Қизилбел, Қоратош, Жонбулоқ аҳоли пунктлари ажойиб табиати, хушҳавоси билан алоҳида ажралиб туради. Ургут туманидаги “Омонқўтон” ғори, Тайлоқ туманидаги “Қорасув” оромгоҳи, Катта ўзбек тракти бўйидаги Самарқанд эшкак эшиш канали, Самарқанд туманидаги “Оҳалик” ва “Миронқул” аҳоли пунктлари .... Ҳудудда бундай эътибор тортар манзиллар жуда кўп.
Хуллас, Самарқанд вилоятдаги туризм имкониятлари хусусида кўп ва хўп гапириш мумкин.


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish