Диссертация мутахассислик: 5А140602 География


Пахта майдони → пахта қабул қилиш пункти → пахта тозалаш заводи → ип-йигирув корхонаси → тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона



Download 0,73 Mb.
bet7/11
Sana20.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#685928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-май кирилчаси баратова диссертацияси

Пахта майдони → пахта қабул қилиш пункти → пахта тозалаш заводи → ип-йигирув корхонаси → тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона.
Бу турда, биринчи навбатда пахта майдонига борилади, унда ҳосилни йиғиб олиш жараёни кўрсатилишидан бошлаб, тайёр маҳсулотга бўлган бир бутун фаолиятни қамраб олинади. Юқоридаги схемага ўхшаб қишлоқ хўжалигини бошқа тармоқларида ҳам турли турларни ишлаб чиқиш мумкин.
Соғломлаштириш ва соғликни тиклаш туризми бевосита рекреация ресурслари билан боғлиқ бўлиб, кишиларнинг меҳнат таътили вақтларида ўз саломатлигини ва иш қобилиятини тиклашга қаратилган фаолиятидир. Юртимиздаги ҳавоси тоза, ўзига хос табиатига эга жойларга бой. Бу минтақаларда санатория – соғломлаштириш мажмуи ҳисобланган курортларни ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Ундан ташқари қишлоқ жойларимиз диний туризм , яъни азиз авлиёлар қадамжоларини зиёрат қилиш масканларига жуда бой ҳисобланади. Биргина Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳи мисолида оладиган бўлсак, бу мажмуа мустақилликдан кейинги бунёдкорлик натижасида муҳим зиёратгоҳга айланди. Бу зиёратгоҳ мусулмон оламида Макка ва Мадина шаҳарларидан кейин энг муҳим саждагоҳ ҳисобланади. Шу сабабли зиёрат қилиш учун қулай шарт - шароит яратиш, яъни инфратузилмани шакллантириш бугунги куннинг муҳим масаласи ҳисобланади. Бу ерда асосий вазифа хориж мамлакатлар фуқароларининг ортиқча қийинчиликларсиз зиёрат қилиб кетишларига эришишимиздир. Бунинг натижасида хизмат кўрсатиш соҳалари кенгайиб, янги иш ўринлари яратилади.
Қишлоқ жойларидаги экологик тоза ҳудуд, ажойиб табиат ва бошқа рекреация ресурслари экотуризмни муҳим обекти бўлиб ҳисобланади. экотуристлар учун қизиқарли бўлган обектлар, яъни алоҳида муҳофазага олинган ҳудудлар (миллий боғ ва қўриқхона) доирасидаги турли табиий ва маданий вужудга келган ландшафтлар, ўсимлик ҳамда ҳайвонот олами ресурслари, ажойиб табиат компелкслари , табиат ёдгорликлари экотуризмни ривожлантиришнинг муҳим асоси ҳисобланади. Бу ҳудудларда табиат неъматларидан фойдаланилган ҳолда табиий хизмат кўрсатиш соҳаси (сервис)ни йўлга қўйиш, комплекс ривожлантириш ва турли тематик маршрутларни ташкиллаштириш соҳани ривожида ҳамда қишлоқ жойларида кўпгина янги иш ўринларини яралишига замин бўлади. Ундан ташқари тоғли ҳудудлардаги хушманзара жойлар нафақат маҳаллий аҳолини, балки чет эллик сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилади. Бу имкониятлардан қишлоқ жойларида самарали фойдаланиш учун қуйидаги талабларни амалга оширишимиз лозим:

  • мавжуд қўриқхоналар, миллий боғлар ва тоғлардаги хушманзара ва ноёб табиат гўшаларини туристик ресурс сифатида илмий жиҳатдан ўрганиб чиқиш;

  • мавжуд қўриқхоналар, миллий боғлар ва тоғлардаги хушманзара ва ноёб табиат гўшаларини экотуризм обекти ва рекреасия ресурси сифатида фойдаланиш учун керакли инфратузалмани шакллантириш;

  • екотуризм обекти сифатида мавжуд табиат гўшаларидан тартибли фойдаланиш;

  • худудларни туристик раёнлаштириш ва уларни экотуристик нуқтаи назардан баҳолаш;

  • табиат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Қишлоқ жойларимиз туризмни ривожлантириш ресурсларига бой экан, фақат ундан самрали фойдаланишда туристларни жойлаштириш ва овқатлантириш, транспорт хизматини кўрстиш, умуман олганда хизмат кўрстиш соҳаларини шакллантириш асосий омил ҳисобланади. Бу соҳаларнинг ривожланиши натижасида қуйидагиларга эришамиз:

  • қишлоқ манзилгоҳларида янги иш ўринлари очилиб, меҳнат ресурслари иш билан таъминланади;

  • аҳоли саломатлиги яхшиланади;

  • қишлоқ манзилгоҳларидаги туристик – рекреасия ресурсларидан самарали фойдаланиш катта иқтисодий фойда келтиради ва шу жойнинг экологик ҳолатини яхшилаш имкониятлари яратилади;

  • қишлоқ манзилгоҳларида туризм ривожланиб, туристик инфратузилма шаклланади ва ҳ.к.

2.2.Самарқанд вилояти қишлоқ туризимининг ривожлантириш омилларини таҳлил


Туризм соҳасини ривожлантириш бевосита, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, туризм турлари ва унинг барқарор ишлашини та`минловчи механизмларни такомиллаштиришни тақозо қилади. Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, маданийтарихий туризм билан биргаликда соҳанинг бошқа тармоқларини, хусусан экотуризм, этнографик, гастрономик, спорт, рекреация туризми, қишлоқ ва агротуризм, ёшлар ва оилавий туризм кабиларни ривожлантириш, ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш бугунги кунда соҳа олдида турган устувор вазифа ҳисобланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Президентининг - Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони 2017-2021 йиллар оралиғида туризм тармоғини самарали ривожлантириш масаласи қўйилганлиги бунинг яққол мисолидир. Чунки, Президентимизнинг “Туризм соҳасини жадал ривожлантиришни та`минлаш чора тадбирлари тўғрисида” ги фармони бевосита соҳани комплекс ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқишни назарда тутади.1
Табиатнинг ноёб ёдгорликларидан туризмда кенг фойдаланиш катта самара беради. Чунки, инсон бу табиат билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳамма вақт унинг сир синоатлари одамни ўзига оҳанграбодек тортиб келади. Шунинг учун бўлса керак, инсон табиат қўйнидаги содир бўлган ва вужудга келган ходиса ва жараёнларни ўрганишга қизиқиши табиий холдир. Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар жиддий тус олган ҳозирги даврда ундан оқилона фойдаланишнинг энг самарали ё`ли туризмдир.
Сўнгги йилларда республикамизда ҳам мазкур туризм соҳасини ривожлантириш, сайёҳлик салоҳиятини ошириш учун кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Миллий иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича хукумат даржасида комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев та`кидлаганидек, - “Биз ҳозир фақат туризмни ривожлантириш билан шуғулланадиган тузилмага доир масалаларни тасдиқладик. Бу чоралар туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссасини ошириш, тарихий ва маданий қадриятларимизни тарғиб килиш, шунингдек, валюта заҳираларини тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар билан кучайтирилиши зарур” (манба). Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришни кўзда тутувчи мақсадли ишлар олиб борилмоқда.
Samarqand viloyatining ma`muriy-hududiy bo`linishi




Hududi (ming km2)

Tumanlar

Jami shaharlar

shu jumladan, viloyat
bo`ysunuvidagi

Shaharchalar

Mahallalar
(O‘zini-o‘zi boshqarish orgonlari) soni

Qishloq aholi punktlari

(2021 yil 1 yanvar holatiga)

Samarqand viloyati

16,77

14

11

2

88

1102

1853

Samarqand sh.

0,12

0

1

1

3

212

0

Kattaqo‘rg‘on sh.

0,01

0

1

1

1

36

0


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish