Режа: 1 Халқаро иқтисодий итнеграциянинг шакллари ва ривожлантириш омиллари



Download 51,1 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi51,1 Kb.
#256199
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу 58b621e490486ac079d6643edc727334


2-мавзу. Жахон иқтисодий глобаллашув шароитида халқаро иқтисодий итнеграциянинг хусусиятлари (1 соат)
Режа:
2.1 Халқаро иқтисодий итнеграциянинг шакллари ва ривожлантириш омиллари
2.2.Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар
2.3. Халқаро иқтисодий интеграциянинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тутган ўрни


2.1. Халқаро иқтисодий итнеграциянинг шакллари ва ривожлантириш омиллари
Xaлқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар:
- эркин савдо зоналари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади;
- бож итгифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо зоналарининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) бож иттифоқига ёрқин мисолдир;
- тўлов иттифоқи. Бу миллий ваюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб-китобда ягoна пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа ҳамжамияти, жанубий-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов итгифоқи пиронард мақсаддир;
- умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо таърифи билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил тартибга солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат ўтказилади;
- иқтисодий ва валюта иттифоқи давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилан шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғyнлашади.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив характердаги бир қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни эгаллайди:
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- умум жаҳон фан-техника революцияси;
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши.
Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожлантиришга боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади.
Сир эмас, эндиликда корхоналар якка тартибдаги ишлаб чиқаришни ривожлантирсалар, бозор шароитида бу жараён узоқ давом этмайди. Масалан, Японияда “Тойота” автомобилини тайёрлаш ҳамда бутлаш учун ўн учта давлатдан зарур деталлару бутловчи қисмлар олинади. Бу мамлакат ва корхона иқтисодиётининг келгуси тараққиёти учун ўзаро интеграцияни ривожлантириш даркорлигини кўрсатади.
Иқтисодий интеграция ҳозирга қадар атрофлича ўрганилган ва илмий адабиётларда у ҳақда талай тушунчалар баён этилган. Шундай эса-да, биз ҳам ушбу муаммога нисбатан ўз ёндашувимизни ва фикримизни билдиришни лозим топдик.
“Интеграция” аслида лотинча сўз бўлиб, кенг маънода қўлланилади. Жумладан, давлатлар, регионлар, компания ва корхоналар ўртасида ташкилий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни ифодалайди. Маъно-моҳиятига кўра, бир неча турга бўлинади. Улар орасида иқтисодий интеграция айни жабҳада давлатлараро алоқаларни ўрнатиши, ҳар бир мамлакатда стуруктуравий ўзгаришлар негизида миллий хўжаликни технологик модернизациялаш ва унинг рақобатбардошлигини таъминланиши билан алоҳида ажралиб туради. Айниқса, ҳозирги даврда жаҳон хўжалигини ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда экзоген омил таъсири остида миллий иқтисодиётнинг келгуси тараққиёти ҳамда барқарорлигини таъминлаб, самарадорлигини ошириш учун пухта замин яратади.
Маълумки, юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди [1]. Уларда мамлакатдаги интеграция жараёнларини ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳаракатлар стратегияси дастури доирасида ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган концепция Ўзбекистон иқтисодиётини, чунончи, вертикал интеграцияни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида дастуриламал ҳужжат вазифасини ўтайди. Концепцияда интеграциянинг янги модели таклиф этилган. У иқтисодий адабиётларда “савдо” ёки “конъюнктура” деб номланади.
Янги концепциянинг асосий мақсади ташқи иқтисодий сиёсатда марказий ўрин эгаллаш учун ўзбек экспортини янги босқичга кўтаришдан, яъни халқаро ишлаб чиқаришнинг прогрессив шаклларини ва илмий-техник кооперацияни ривожлантириш учун инвестицион ҳамкорлик ҳамда инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан иборатдир.
Ҳозир интеграция жараёнлари эркинлигини иқтисодий адабиётларда умум қабул қилинган қоидага таянган ҳолда таъминлаш иқтисодий ўсишга ва миллатнинг турмуш даражаси фаровонлашишига олиб келади. Ривожланган давлатлар тажрибасидан аён бўлишича, улар турли шароитларда интеграция жараёнларини либераллаштириш ишларини муваффақиятли олиб борганлар. Шу боис иқтисодий зиддиятларни камайтиришга эришганлар ва иқтисодий ривожланиш суръатларини кўтарганлар.
Ўзбекистонда Истиқлол йиллари интеграция жараёнларини эркинлаштириш экспорт ва импорт стуруктурасини ўзгартирди. Масалан, 2017 йили экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар 72 фоизни ташкил этди. Ташқи савдо айланмаси эса 26907,6 миллион АҚШ долларига етди. Интеграция жараёнларини давлат томонидан тартибга солишдан мақсад эса унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитлар яратишдир. Давлат бу жараённинг стратегик мақсадларини белгилаб бориши лозим. Айниқса, экспортни ривожлантириш, ўзбек экспорти тузилишини такомиллаштириш, экспорт қилинаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва сифатини ошириш, экспортнинг товар ва географик тузилишини ривожлантириш, халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, бошқа ишларни ташкиллаштириш ва кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалаларига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, интеграция жараёнида экспорт-импорт операциялари ишлаб чиқаришни кооперациялаш, инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш режалари билан бойитилиши лозим. Бундан ташқари, хорижий капитал, янги технологиялар, лизинг бўйича жиҳозлар ва ҳоказолардан қайта ишлаб чиқаришнинг барча поғоналарида унумли фойдаланиш зарур.
Ўзбекистон интеграция жараёнларини янада ривожлантириш учун халқаро амалиётга боғлиқ муайян масалаларни ижобий ҳал этиши лозим. Биринчидан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, иккинчидан, ўзга давлатлар билан интеграция келишувларини амалга оширишда савдо оқимлари тузилиши ва динамикаси ҳуқуқлараро комиссияларда ҳал қилинишига эришиши, учинчидан, иккиламчи солиққа тортиш ва инвестициялар ҳимояланиши масалаларини чуқур ўрганиб чиқиши керак.
Баралла айтиш мумкинки, яқин ва қўшни давлатлар билан интеграцияни тезлаштириш келгусида Ватанимиз иқтисодиётини кўтариш учун янада қулай имкониятлар яратади. Ҳозир Ўзбекистон Россия, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Марказий Осиё мамлакатлари билан яхши савдо-сиёсий алоқалар ўрнатган. Шунинг шарофати ўлароқ, юртимизда кўплаб қўшма корхоналар ишлаб турибди. Биз келгусида МДҲ мамлакатлари билан бир қатор муаммоларни, жумладан, давлатлараро ўзаро мажбуриятларни бажариш, товарларни сотиш бўйича қарздорликни бартараф этиш, диёримизда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамдўст давлатлар ҳудудида эркин сотилишини таъминлаш масалаларини ижобий ҳал этиш чораларини кўришимиз шарт.
Интеграция жараёнларини ривожланишида капитал қўйилмаларнинг кўпайиши, яъни капитал кириши ва чиқиши муҳим аҳамият касб этади. Бу жараён собиқ Иттифоқ таназзулга юз тутгандан сўнг тез суръатларда ижобий томонга ўзгарди. Масалан, ХХ асрнинг 90-йиллари бошида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўсиш суръатлари 4-5 бараварга ошиб, жаҳон ЯИМ қийматига нисбатан тезлашди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда яхши инвестициявий муҳит яратилди. Натижада охирги 25 йил мобайнида иқтисодиётга 200 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Шундан 70 миллиард доллари хорижий инвестициялардан иборат бўлди.
Ўзбекистоннинг инвестиция қонунчилиги МДХ мамлакатлариникига нисбатан анча позитивдир. Чунки унда халқаро инвестициявий ҳуқуқнинг барча жиҳатлари эътиборга олинган. Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш ишлари ҳуқуқий жиҳатдан “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги , “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлар билан тартибга солинади.
Миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни киритиш ва уларни сарфлаш учун қулай шароитлар мавжудлиги қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Сиёсий ва иқтисодий барқарорлик.
2. Меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани.
3. Бизнесга солиқ ва божхона преференциялари тўғри ташкил этилгани.
4. Тадбиркорлик билан шуғулланиш қоидаларининг либераллашуви.
5. Эркин иқтисодий зоналар яратилиши.
Ҳозир бизда хорижий инвестициялар учун, киритилган сармоялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддат учун имтиёзлар белгиланган. Жумладан:
– 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 3 йил муддатга;
– 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 5 йил муддатга;
– 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 7 йил муддатга;
– 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилдаги жорий ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи тўлови ставкалари қўлланилган ҳолда 10 йил муддатга берилади.
Интеграция жараёнини амалга оширишда, аввало, юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳсулотлар жаҳон стандартларига жавоб бериши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма ривожлантирилиши муҳим мезонлар ҳисобланади.
Интеграцияни кучайтиришнинг асосий йўналишларидан бири эркин индустриал иқтисодий ва кичик махсус саноатлашган индустриал зоналар барпо этиб, замонавий ишлаб чиқаришини кенгайтиришдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, охирги 1,5-2 йил ичида диёримизда ишлаб чиқаришни ва логистикани кенгайтириш ишлари шитоб билан ривожланди. Ҳозир турли шаҳар-вилоятларимизда 15 тага яқин иқтисодий, 60 тадан зиёд индустриал зоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий мақсадларидан бири хорижий инвестициялардан фойдаланган ҳолда, эркин зоналар ва логистик марказлар фаолияти самарадорлигини оширишдир.
Дарвоқе, маҳсулот ишлаб чиқаришни изчил ривожлантириш меҳнат унумдорлиги ўсишига, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар кўпайишига, йирик бозорларда фойдали ишларга қўл уришга, сирасини айтганда, интеграция жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



Download 51,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish