2.2.Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар асосан икки даражада (микро трансмиллий корпорацияларнинг ташкил этилиши орқали, макро - иқтисодий сиёсатни давлатлараро мувофиқлаштириш сиёсати орқали) амалга оширилади.
Микро даражадаги интеграцион жараёнлар бир-бирига ҳудудий жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатларнинг хўжалик юритувчи субектлари капиталларининг ўзаро таъсир доираси орқали амалга оширилади. Яъни, ушбу давлатлар ўртасида интеграцион жараёнлар иқтисодий битимлар тизимининг шаклланиши, кичик шохобчалар, шуъба корхоналар ташкил этилиши орқали юз беради. Ташкил топган корхона ва фирмалар ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқаларнинг тез ривожланиши товар алмашувини, хизмат соҳаларини, капитал ва ишчи кучининг мамлакатлараро эркин ҳаракатини таъминлашга, ижтимоий- иқтисодий ва илмий-технологик, ташқи иқтисодий ва мудофа, молиявий ва валюта соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш зарурияти туғилади. Ягона валюта ва молиявий фондлар, инфратузилмалар ва умумий давлатлараро бошқарув органларига эга бўлган иқтисодий мажмуалар яратилади.
Макро даражада эса интеграция давлатларнинг иқтисодий бирлашмаларини шакллантириш ҳамда миллий сиёсатларни мувофиқлаштириш асосида рўй беради.
Иқтисодий интеграция асосида бир қатор обектив омиллар ётади, уларнинг ичида қуйидагилар муҳим аҳамият касб этади:
хўжалик ҳаётининг янада байналмилаллашуви;
халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий-техника инқилоби (ИТИ);
миллий иқтисодиётлар очиқлик даражасининг кучайиши ва бошқалар.
Ушбу обектив омилларнинг барчаси жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўзаро алоқадорликда ривожланиб боради.
Байналмилаллашув омили мамлакатлар ўртасида барқарор иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва такрор ишлаб чиқаришнинг миллий хўжалик доирасидан четга чиқиш жараёнини акс эттиради (энг аввало, халқаро меҳнат тақсимоти асосида). Жаҳон хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг ўсиши ва ривожланишида ТМКларнинг таъсир доираси катта. ЮНКТАД маълумотига кўра ҳозирги кунда жаҳонда 65 мингдан ортиқ ТМКлар ва уларнинг 850 мингдан ортиқ шохобчалари ва шуъба корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жаҳон хўжалигида халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланишига таъсир этувчи иккинчи омил - халқаро меҳнат тақсимоли тузилмасидаги чуқур ўзгаришлардир (бу асосан ИТИ таъсирида юз беради). Халқаро меҳнат тақсимоти атамаси, бир томондан, мамлакатларнинг муайян маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихлисослашувини билдирса, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш мажбуриятларнинг фирма ичида ва фирмалараро тақсимланислиида ўз ифодасини топади.
Умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган илмий-техник инқилобнинг ҳозирги босқичи байналмилаллашувни ҳам бозор ҳам ишлаб чиқариш соҳасида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим рол ўйнамоқда. ИТИ ташқи иқтисодий алоқаларнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли ошишини таъминловчи муҳим омилдир. ИТИ у ёки бу мамлакатда бошқалардан ажралнан ҳолда тўлақонли ривожлана олмайди.
Жаҳон хўжалигида мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларга янада чуқурроқ кириб боришида миллий давлатлар иқтисодиётининг очиқлик даражаси муҳим рол ўйнамоқда. Турли мамлакатларга тегишли фирмаларнинг кооперациялашуви натижасида ишлаб чиқариш ва инвецициялар соҳасида йирик халқаро муаммолар келиб чиқмоқда. Миллий давлатларда очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ишлари бўйича олиб борилаётган ташқи иқтисодий стратегияси муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда, албатта хорижий мамкикалардан капитал ва илмий технологиялар, малакали мутахассисларниииг кириб келишига имкон берувчи ҳуқуқий асосларни яратилиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Иқтисодий интеграциянинг ривожланиши муайян шарт-шароитларининг мавжуд бўлишини кўзда тутади.
Биринчидан, интеграциялашаётган мамлакатларнинг иқтисоилий ривожланиши ва бозор муносабатларидаги етуклиги даражаси бир-бирига яқин бўлиши керак. Хўжалик механизмлари бир-бирига мос тушиши лозим. Камдан-кам истиснолардан ташқари, баъзи ҳолларда давлатлараро интеграция индустриал мамлакаллар ёки ривожланаётган мамлакатлар ўртасида тараққий топади. Саноати ривожланган мамлакатлар доирасида интеграцион жараёнлар энг фаол бўлади ва юқори самара беради. Ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлар ўртасида интеграцион жараёнлар камдан-кам ҳолларда юз беради. Саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ўзаро интеграциялашув ҳаракатлари юз берса-да, бу жараёнлар ҳозирги кунда ҳам ўзининг илк ривожланиш босқичида турибди.
Иккинчидан, интеграциялашаётган мамлакатларнинг географик яқинлиги, кўп ҳолларда умумий чегара ва тарихан шаклланган иқтисодий алоқаларнинг мавжудлиги. Аксарият ҳолларда бир минтақада бир-бирига географик жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатлар бирлашадилар, чунки улар учун транспорт, тил ва бошқа муаммоларни ечиш осон кечади.
Учинчидан, ривожланиш, сиёсий, иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ва мамлакатлар олдида турган бошқа муаммоларнинг умумийлиги. Бу муаммоларни ҳал этиш интеграциялашаётган мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатларини тақозо этади. Асосий муаммоси – бозор иқтисодиётининг асосларини яратиш боиган мамлакатларнинг умумий валютани жорий қилишни мақсад қилиб қўйган давлатлар билан интеграциялашуви мумкин эмаслиги бунга мисол бўла олади.
Тўртинчидан, интеграцион бирлашмаларни тузган давлатларда одатда ижобий иқтисодий силжишлар (иқтисодий ўсиш суратларининг тезлашуви, Инфляцияининг пасайиши, иш билан бандликнинг ўсиши ва шу кабилар) рўй беради ва бу, шубҳасиз, ўзгаришларни кузатиб бораётган бошқа мамлакатларга муайян таъсир кўрсатади ва уларни интерасион жараёнларда иштириок этишга рағбатлантиради. Бешинчидан, у ёки бу минтақадаги мамлакатларнинг кўпчилиги интеграциявий бирлашмага аъзо бўлгач, ҳу бирлашма доирасидан четда қолган мамлакатлар, шубҳасиз, баъзи қийинчиликларга дуч келади. Бу қийинчиликлар мазкур гуруҳга кирувчи мамлакатлар иқгисодий алоқаларининг узвийлиги билан боғлиқдир. Бу кўпинча, ҳатто, интеграция доирасидан ташқарида қолишдан қўрқиб, интеграция доирасидан четда қолган мамлакатлар билан савдони қисқартиришга ҳам олиб келади. Интеграция жараёнидан четда қолган мамлакатлар кўп ҳолларда қўшимча қийинчиликларга дуч келадилар. («Домино самараси»).
Ҳозирги кунда халқаро иқтисодиётда юзага келаётган ва ривожланаётган кўплаб интеграцион бирлашмалар аслида ўз олдига бир-бирига ўхшаш мақсадларни қўядилар. Биринчидан, ишлаб чиқариш кўламини кўпайтириш ҳисобига бозорлар ҳажмини кенгайтириш, трансаксион харажатларни камайтириш ва бошқа бир қатор афзаллилдардан фойдаланиш. Бу, ўз навбатида, катта ҳажмдаги бозорларга иштиёқ билан кириб келадиган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга бевосита имкон беради. Иккинчидан, қулай ташқи иқтисодий ва сиёсий муҳитни яратиш. Кўплаб интеграцион бирлашмаларнинг муҳим мақсади уларда иштирок этувчи давлатлар билан иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Учинчидан, савдо сиёсатидаги вазифаларни ҳал қилиш. Минтақавий интеграция, кўпинча, ЖСТ доирасида иштирок этаётган мамлакатларнинг музокараси нуқтаи назаридан олиб қаралади. Мамлакатлар блоки номидан келишилган ҳолдаги баёнот анча жиддий ҳисобланади ва савдо сиёсати соҳасида кутилган натижалами беради. Тўртинчидан, иқтисодиётни тузилмавий қайта қуришга кўмаклашиш. Ўз қўшниларини интеграция жараёнларига қўшар эканлар, ривожланганроқ давлатлар ҳам ўша мамлакатларда тўлақонли ва катта ҳажмли бозорларни яратиш ҳамда улардаги бозор ислоҳотларининг илдиз отишидан манфаатдор бўлади. Европа Иттифоқига янги аъзоларни қўшатуриб, кўплаб Ғарбий Европа мамлакатлари шу мақсадларни кўзлаган эди. Бешинчидан, минтақавий рақобат устунликларини шакллантириш ҳисобига, бирлашмада иштирок этувчи мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги позицияларини кучайтириш.
Интеграцион бирлашмага қўшилувчи давлатлар ўзаро алоқалар олиб борувчи ҳамкорларга хос умумий жараёнларни бошидан кечира бошлайди. Интеграция жараёнлари жаҳоннинг барча қитъаларини қамраб олмоқда. Бунинг натижасида кўплаб минтақавий ва субминтақавий савдо-иқтисодий ташкилотлар юзага келмоқда. (1- жадвал). ЖСТ маълумотларига кўра 2004-йилда жаҳонда 151 та ҳақиқатда фаолият кўрсатаётган минтақавий савдо-иқтисодий келишувлар мавжуд эди.
Халқаро иқтисодий интеграция узоқ давом этадиган кўп босқичли жараён бўлиб, турли шаклларда юз беради. Биринчи босқичда турли мамлакатлар ўртасида эркин савдо-сотиқ олиб бориладиган, божхона тўловлари, экспорт квоталари бекор қилинган эркин савдо зоналари ташкил этилади. Натижада давлатлараро товар айирбошлашда интеграциялашув юз беради.
Иккинчи босқичда эркин иқтисодий зоналар шаклланиб, бу ерда ҳам бир неча мамлакатлар бирлашади. Бу босқичда интеграцион алоқалар савдо-сотиқ билан чекланмасдан саноат,банк, суғурта иши ва технология соҳасида ҳам юз беради. Бу зоналар очиқ иқтисодий ҳудудлар ҳисобланади, иқтисодий алоқалар эркин ва кўп қиррали бўлиб, барча иқтисодиёт субектлари имтиёзларга эга бўладилар.
Учинчи босқичда умумий бозор шаклланади. Умумий бозорни ташкил этган мамлакатларнинг миллий бозорлари бир-бири учун очиқ бўлади, амалда миллий бозорлар бирлашиб, мамлакатлараро умумий бозор вужудга келади. Бу бозорда барча товарлар эркин, ҳеч бир чекловларсиз кўчиб юради. Иш кучи, капитал ва товарлар бир мамлакатдан бошқасига ўтади, қайси мамлакатда ресурсни ишлатиш қулай бўлса, у шу ерга бориб жойлаша олади. Умумий бозорда иқтисодий чегаралар амалда бекор қилинади, божхона тўловлари, экспорт квоталари, товар сифатига талаб минимал даражага келтирилади. Умумий бозор дастлаб 1957-йилдан Европада шаклланган.
Тўртинчи босқичда иқтисодий ва валюта иттифоқи доирасида интеграция юз беради. Бу ерда интеграцион алоқалар савдо-сотиқ ва ишлаб чиқариш билан чекланмай, молия, пул муомаласи ва банк тизимига ҳам кириб боради. Европа Иттифоқига кирган 15 мамлакатдан 12 тасида 2000—2001 йилларда умумий пул — евро муомалага киритилди, миллий пуллар муомаладан аста-секин чиқарилди, ягона солиқ тизими жорий этилди, миллий бюджетлар сақланган ҳолда ягона, умумий бюджет ҳам тузиладиган бўлди.
21-аср бошларидаги интеграциянинг энг юқори шакли бўлган иқтисодий ва валюта иттифоқи мамлакатлар иқтисодиётини юксак даражада бирлаштиради, иқтисодий умумийликка устуворлик беради, аммо айрим мамлакатлар мустақиллигини маълум даражада чеклайди (миллий парламентлар ва ҳукуматларнинг бир қатор умумий органларига берилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |