Кўзининг оқу қораси бўлган
Отабекнинг ҳам нима кечти,
қоронғу зиндонларда, рутубатлик, зах ер остиларида очликдан,
ташналикдан, совуқликдан кўкрагини ерга бериб
жон бердимикин
?
(А.
Қодирий. “Ўтган кунлар”, 119-бет). Таржимада берилиши қуйидагича.
What
had became of his only son,
the apple of his eye
? Had he
perished
in some dark
dangeon? Had he left this world, surrounded by none but despots and hartless
hangnen, the baleful gallows and cowardly folk, Far from his father and niother?
(A. Kodiriy “Days gone by”. K. Эрмакова таржимаси. 112–б)
Ўзбекча матндаги
кўзининг оқу қораси, жон бермоқ
фразеологизмлари
Юсуфбек ҳожининг руҳий руҳий ҳолати, ота сифатидаги ўй-хаѐллари ва
ўғлига муносабатини китобхонга таъсирлироқ етказишга ѐрдам беради.
The
apple of his eye
ибораси ва
perish
(ҳалок бўлмоқ)
феълида бу услубий
хусусият бир поғона пасайган, дейишимиз мумкин.
В. М. Лейчик терминларни муайян мақсад учун ишлатиладиган тил
бирлиги, махсус илм ѐки фаолиятда конкрет ѐки
абстракт назарий
тушунчаларни ифодаловчи восита сифатида таърифлайди.
Албатта, миллий курашга оид терминлар халқимизнинг миллий
дунѐқараши ифодаси сифатида вужудга келган. Жумладан,
ҳалол
сўзи ўзбек
халқи ва умуман мусулмон дунѐсида муайян ўлчамларни ифодалайдиган
тушунча саналади ва қуйидаги маъно қирраларига эга:
“Ҳ
ал
ол
”
лексемас
ин
ин
г маъ
но
қи
рр
ала
ри
Шариат ҳукмига мувофиқ еса, ичса, фойдаланса бўладиган,
ҳаром эмас
Меҳнат билан, пешона тери тўкиб топилгпн.
ғирромликни
билмайдиган, қинғир йўлдан юрмайдиган,
бировни алдамайдиган, софдил, тўғри.
Никоҳлаб олинган, қонуний (хотин ҳақида)
Кўпкарида улоқнинг тўдадан олиб чиқиш ҳолати
Миллий курашда полвоннинг яғрини ерга текизиб ғалаба
қозониш ҳолати
Ҳалол маҳсулотларга берилган сертификат.
“
Ҳалол
” лексемаси спорт термини сифатида “
ғирром
” лексемасига
антоним. Бу икки лексема матнда прагматик қийматга эга бўлади:
Диққат, Максим полвон Тиловбердининг уччасидан ошяпти! Қаранг–
қаранг, Максимнинг боши ерга эгилди. Оѐқлари Тиловбердининг боши узра
кўтарилди. Қоқ яғрини билан ерга учиб келди!
Айқирриқда ниҳоясида етди:
–.. Отамнинг пири!
Гурс!
Спорт устаси Максим полвон юлдуз санади!
–Ҳало-о-ол!
(Т. Мурод “Юлдузлар мангу ѐнади”, 20–бет)
–Ғирром– Э, ғирром! Бўри полвон қўлини қўйиб юбориб эди!
–
Абил тентак номардлик қилди!
–Яна–тағин Насим полвоннинг хириллаш кимнинг газагига дори денг!...
Насим полвон музтар бўлиб қолди. (Т. Мурод. “Юлдузлар мангу ѐнади”, 56–
бет.)
Биринчи контекстда
уччасидан оширмоқ, боши ерга эгилмоқ,қоқ яғрини
билан ерга учиб келмоқ, гурс, Максим полвон юлдуз санади
нутқий
бирликлари
ҳалол
термини
билан
қўйиладиган мезон ва ўлчамларни изоҳлаш
вазифасини бажарса, иккинчи контекстда
Абил тентак, номардлик қилмоқ,
Насим полвоннинг хириллаши, музтар бўлиб қолмоқ
нутқий бирликлари
ғирром
термини атрофида семантик жиҳатдан уюшиб, салбий эмоционал-
экспрессивликни бўрттириб ифодалашга хизмат қилмоқда.