Диссертация мавзусини тасдиқлаш ҳамда илмий маслаҳатчи тайинлаш тўғрисида


Диссертация мавзусини тасдиқлаш ҳамда илмий маслаҳатчи тайинлаш тўғрисида



Download 75,24 Kb.
bet10/12
Sana24.02.2022
Hajmi75,24 Kb.
#247147
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
29 mart Kengash ji-ilishi bayonnomasi

Диссертация мавзусини тасдиқлаш ҳамда илмий маслаҳатчи тайинлаш тўғрисида.

Ушбу масала юзасидан Илмий котиб М.Мирзаев ахборот бериб, Ахборот-таълим технологиялари кафедрасининг ассистент-ўқитувчиси Нурзода Абдуллажонованинг “Олий таълим муассаларида SMART технология асосида бўлажак мухандис педагогларнинг касбий компонентлигини такомиллаштириш” деб номланган докторлик диссертацияси (PhD) мавзусига доир кафедра томонидан тайёрланган ҳужжатлар ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Д.Ш.Зиядуллаев номидан ушбу ишга илмий маслаъатчи бўлишга берилган розилик хати мазмуни билан Кенгаш аъзоларини таништирди.
Доцентлар С.Абдурахмонов, О.Қулдошев, З.Хамроқуловлар юқоридаги диссертацион мавзунинг актуаллиги, кафедраларнинг илмий-тадқиқот йўналишига мос эканлиги ҳақида фикр-мулоҳаза билдирдилар.



  1. Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритиш юзасидан Кенгаш котиби М.Мирзаев ахборот берди.

Филиал Кенгаши аъзолари 12 кишидан иборат бўлиб, яқинда ўтказилган 3та кафедра бўйича мудирлар танлови ҳамда факультет деканлари алмашиши сабабли таркибга қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши лозим: Зоҳидбек Ҳамроқулов (КИФ декани), Равшанбек Зулунов (ДИ кафедраси мудири), Хуршид Араббоев (Тиллар кафедраси мудири)лар лавозимига сайланганликлари, тайинланганликлари сабабли ҳамда Кенгаш аъзолари Бахром Джалилов, Оббоз Қўлдошевларнинг лавозимлари алмашганлиги.
Ушбу масалага И.Тожибоев, И.Рустамов, Х.Абдурахмоновлар фикр билдириб, Кенгаш таркибига киритилган ўзгартиришлар асосидаги рўйхатни очиқ овоз билан тасдиқлаш таклифини киритдилар.
Кенгаш аъзолари ушбу рўйхатни очиқ овоз бериш орқали тасдиқладилар (рўйхат илова қилинади).
Овоз бериш натижаси: “ҳа” – 17та, “йўқ”, “бетараф”-йўқ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, филиал Кенгаши


қ а р о р қ и л а д и:



  1. 1. И.Тожибоевнинг ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини
    мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг
    филиалдаги ижроси бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг ижроси бўйича филиалда амалга оширилаётган ишлар қониқарли деб ҳисоблансин.
3. Директор ўринбосарлари, ички назорат ва мониторинг бўлим бошлнғн, девонхона мудири, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларига:
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорида белгиланган тадбирларни ўз вақгида амалга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (муддат: доимий).
5. Мазкур қарор ижросининг назорати филиал директори зиммасида қолдирилади.

  1. 1. БМИ ва МДларни тайёрлашга доир мутахассислик кафедралари
    мудирлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича
    ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Мутахассислик кафедраси мудирлари зиммасига қуйидаги вазифалар
юклатилсин:

  • БМИ ва МД тайёрлашга доир Низом билан барча илмий раҳбарларни таништириш;

  • БМИ ва МДларни плагиат текширувидан ўз вақтида ўтказиш.

Муддат: доимий.



  1. 1. И.Тожибоевнинг ДИ, ТИ, АТТ кафедраларининг умумий
    фаолиятларини текшириш бўйича ахбороти маълумот учун қабул
    қилинсин.

  1. Дастурий инжиниринг кафедраси ўқув-услубий соҳада камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги камчиликларни бартараф этиш белгилаб қўйилсин:

  • бир хафта муддатда барча фанлардан тайёрланган ишчи фан дастурларини намунавий фан дастурлари билан ҳамда ўзбек ва рус тилларида тайёрланган ишчи фан дастурларини мослаштириш чораларини кўриш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида барча фанларда ўқув услубий мажмуаларни тайёрлаш ишларини якунлаш (масъул: Р.Зулунов, профессор-ўқитувчилар);

3. Дастурий инжиниринг кафедрасининг илмий салоҳияти қониқарсиз деб топилсин, илмий-тадқиқот соҳасида камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилсин:

  • кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича бир хафта муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини назоратга олиш (масъул: Р.Зулунов);

  • кафедрада иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хўжалик шартномалари имзолаш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов);

  • соҳа корхона ва ташкилот муаммоларини ечимларига қаратилган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертация мавзулар банкини шакиллантириш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов);

  • иқтидорли талабалар фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришда уларнинг илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда аниқлаш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов, гуруҳ мураббийлари);

  • кафедрада халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар ўрнатиш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов);

  • мақсадли докторантурага юбориш тизимини ривожлантириш, Хорижий ва МДХ давлатларнинг нуфузли ОТМ лари билан ҳамкорликда илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқиш (муддат: икки хафта, масъул: Р.Зулунов);

  • профессор - ўқитувчилар томонидан Web of Science, Scopus даги халқаро журналлар, ОАК журналларида илмий мақолалар чоп этиш кўламини кучайтириш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов, профессор-ўқитувчилар).

4. Дастурий инжиниринг кафедрасининг маънавий-маърифий соҳасида камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилсин:

  • кафедранинг маънавий-маърифий ишлар режасини бир хафта муддатда қайта кўриб чиқиш, тадбирларни белгилаш (масъул: Р.Зулунов);

  • гуруҳ мураббийлар фаолиятини алоҳида назоратга олиш ва кўп дарс қолдирган талабалар билан тизимли ишларни амалга ошириш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: Р.Зулунов, профессор-ўқитувчилар);

5. Ижро интизоми бўйича кафедрада камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва бир хафта муддатда ҳужжатлардаги ва кафедра йиғма жилдларидаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилсин (масъул: Р.Зулунов).
7. Дастурий инжиниринг кафедрадасининг фаолиятини юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан сўнг қониқарли деб ҳисоблансин ва амалга оширилган ишлар бўйича филиалнинг навбатдаги Кенгашига маълумот тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.
8. Мазкур қарор ижросининг назорати Ў ва ТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев зиммасига юклатилсин.



Download 75,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish