Диссертация мавзусини тасдиқлаш ҳамда илмий маслаҳатчи тайинлаш тўғрисида


Ахборот-таълим технологиялари кафедрасида



Download 75,24 Kb.
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi75,24 Kb.
#247147
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
29 mart Kengash ji-ilishi bayonnomasi

Ахборот-таълим технологиялари кафедрасида “АКТ бўйича касб таълими” ва “Ахборот хавфсизлиги” таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар, ишчи ўқув режалар мавжуд. Кафедрадаги фанларнинг 31 тасидан 29 тасининг фан дастурлари мавжуд, 2та фан дастурлари йўқ, бу мутахассисликка кириш фанлари бўлиб, таянч олий ўқув юрти томонидан тайёрлаш ниҳоясига етказилмаган. 57та ишчи ўқув дастурлар тайёрланган, лекин 1та фан бўйича ишчи ўқув дастури соатларида номуносабатлик мавжуд (Таълим технологиялари 2-курс). Тайёрланган ўқув дастурларнинг 10таси намунавий дастурга мос эмас, 4та фандан ўзбек ва рус тилидаги ишчи ўқув дастурлар бир-бирига мос эмас. 23 та ўқув-услубий мажмуалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида тайёрланган. 7та ўқув-услубий мажмуалар ушбу буйруққа мос эмас. Деярли барча фанлардан ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган, лекин 19та ўқув-услубий мажмуалар иккинчи тилда чоп этилмаган.
Кафедрада хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш бўйича ҳамкорлик шартномалари мавжуд эмас.
Кафедрада ўқитиладиган фанларннинг адабиёт билан таъминланганлиги ўртача 95% ни ташкил этади. Лекин 3та фан бўйича адабиётлар билан таъминланганлик тўғрисида маълумот тақдим этилмади.
Кафедрада таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича хорижий тилда дарс берилаётган ихтисослик (мутахассислик) фанлари мавжуд эмас.
Кафедрадаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари дарслари махсус ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган аудиторияларда олиб борилади. Бу аудиторияларда видео проекторлар ва электрон доска, керакли дастурлар ўрнатилган сўнгги русумдаги компьютерлар мавжуд. Дарс машғулотлари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан янги педагогик технологиялар қўллаган ҳолда олиб борилади.
Кафедра асосан касб-хунар коллежларига ўқитувчи тайёрлаганлиги сабабли аксарият талабалар соҳалари бўйича ишга жойлашмоқдалар. Ўтган 2017/2018 ўқув йилида 26та талаба битирган бўлиб, улардан 60 % ишга жойлашганликлари тўғрисида ҳужжат тақдим этдилар. 20 % талаба бола парваришида, қолганлари эса ишга жойлашган бўлсаларда, ҳужжатлари тайёр эмас.
Илмий тадқиқот фаолияти бўйича: Ахборот - таълим технологияси кафедрасининг илмий йўналиши этиб қуйидагилар белгиланган:

  1. Таълимда ахборот коммуникацион технологияларини қўллаш билан ўқитишни эффективлигини орттириш омиллари.

  2. Таълим-тарбия жараёнида педагогик ва психологик қарашларнинг тахлили.

  3. Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни бошқаришнинг компьютерли тизимлари.

Кафедрада асосий штатда 8та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бораётган бўлиб, шулардан 4 нафари фан номзоди, ўриндош сифатида 3та профессор-ўқитувчилардан 2 нафари фан номзодидир. Кафедранинг илмий салоҳияти 50%ни ташкил этади.
Кафедра аъзолари инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида ҳам ишлар олиб бормоқда. Яқин йиллар ичида кафедра 5та дастурий маҳсулот гувохномасини, 1та патентни олишга муяссар бўлинди. Бундан ташқари, кафедра 3та амалий лойиҳани тайёрлаб, инновация вазирлигига юборган.
Кафедра чет эл билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бунга мисол қилиб, Қозоғистон Республикаси “ComfortPro” Қозоғистон компанияси билан тузилган хўжалик шартномасини келтириш мумкин.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро журналларда 5та ва Республика журналларида 12та мақолалар чоп этилган.
Кафедрани илмий инновацион фаолиятини ўрганиш вақтида қуйдаги камчиликлар аниқланди:

  • Кафедра тузган хўжалик шартномалари бўйича хали маблағ туширилгани аниқланмади;

  • Кафедрада илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилмаган;

  • Кафедрада илмий семинарлар ташкил этилмаган, баённомалар тузилмаган;

  • Кафедрада таълим йўналиши бўйича химоя қилинган диссертациялардан намуналар файллари базаси ташкил этилмаган;

  • Чет эл грантлари мавжуд эмас;

  • Илмий мактаблар ва марказлари ташкил этилмаган.

Ижро интизоми бўйича: Кафедрада ижро интизомини ўрганиш даврида ютуқлар билан биргаликда баъзи камчиликлар аниқланди. Лекин уларнинг аксарияти ўрганиш даврида бартараф этилди.
Кафедрада ишчи гурух қуйидаги камчиликларни қўрсатиб ўтган эди:

  • Кафедрага филиал рахбарияти томонидан бажариш учун юборилган топшириқларни қайд этиш журнали йўқлиги;

  • Кафедрада тайёрланган ва чоп этишга рухсат этилган фанлар бўйича услубий кўрсатма ва қўланмаларнинг нусхаси сақланмаганлиги;

  • Инновацион гурухни ташкил этилмаганлиги;

  • Кафедрада ўқитувчи ва ходимларни келиб кетишни қайд этиш журналини талабга жавоб бермаслиги;

  • Талабаларни қайта ўзлаштиришларини қайд этиш журналини яхши юритилмаганлиги;

Маънавий-маърифий ишлар бўйича:

  • Кафедранинг2018/2019 ўқув йилига маънавий-маърифий ишлар режаси 2018йил 29 август куни кафедра мудири ва факультет декани томонидан тасдиқланган. Кафедранинг иш режаси 7 боб, 40 бандни ўз ичига олиб, бугунги кун ҳолати бўйича ҳар бир банд босқичма-босқич амалга оширилиб келмоқда. 5 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар мавжуд. 2018 йил октябрь, декабрь ва 2019 йил январь ойларидаги кафедра йиғилишларида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган тўгараклар, академик гуруҳ мураббийларининг иш фаолиятлари ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масалалар кун тартибида кўриб чиқилган.

  • Кафедрада иқтидорли талабаларнинг илмий мавзулари бўйича тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктилган. Жами 16 нафар иқтидорли талабаларни рўйхати шакллантирилган.




Download 75,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish