Телекоммуникация инжиниринги кафедрасида ўқув, илмий, илмий - адқиқот ва маънавий - маърифий ишларнинг бориши тўғрисида: Телекоммуникация инжиниринги кафедрасида “Телекоммуникация технологиялари” таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар, ишчи ўқув режалар мавжуд. Кафедрада ўқитиладиган 36та фанлардан 32тасининг фан дастурлари мавжуд. 4та фандан фан дастурлари мавжуд эмас. Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича 53та (ўзбек/рус тилларида) ишчи ўқув дастурлар тайёрланган, лекин 16та рус тилида ишчи ўқув дастурлар тайёрланмаган. Тайёрланган ўқув дастурларнинг 12таси намунавий дастурга мос эмас, 5та фандан ўзбек ва рус тилидаги ишчи ўқув дастурлар бир-бирига мос эмас. 2та фандан тайёрланган ишчи ўқув дастурдаги соатлар ишчи ўқув режага мос эмас. 30та ўқув-услубий мажмуалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида тайёрланган. 4та фандан тайёрланган ўқув-услубий мажмуалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи талабларига мос эмас.
Мазкур кафедрада йўналиш талабаларини мутахассислик фанлари бўйича инглиз тилида ўқитиш амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, кафедрада “Оптик алоқа тизимлари фани” инглиз тилида ўқитилади. Фаннинг мутахассисларни тайёрлашдаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олган холда инглиз тилида ўқитиш режалаштирилган.
Лекин жорий ўқув йилида биронта фан инглиз тилида олиб борилмаган ва услубий таъминоти инглиз тилида тайёрланмаган.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг дарс машғулотларига талабаларнинг қатнашиши бўйича давомат 66,7% ни ташкил этади. Ўрганиш вақтида 4та профессор-ўқитувчининг дарсига талабалар қатнашмади.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитиладиган фанлардан талабалар ўзлаштириши 100%, сифат кўрсаткичи ўртача 43% ни ташкил этади.
Ўтган 2017/2018 ўқув йилида 5350100–Телекоммуникация технологиялари таълим йўналишини 53та талаба битирган бўлиб, улардан 33 нафари “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалида, 4 нафари “Ўзбектелеком” АК Андижон филиалида, 6 нафари “Ўзбектелеком” АК Наманган филиалида ишга жойлашганлар, 1 нафари магистратурада тахсил олмоқда,
1 нафари ТАТУ Фарғона филилалида ишламоқда, 1та талаба бола парваришида, 5 нафар битирувчи хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишмоқда, 1 нафари вақтинча ишсиз.
Кафедрага билдирилган таклифлар:
5350100 - Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши мутахассислик фанларидан лаборатория машғулотларини соҳа корхоналари “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали, Ўз мобайл Фарғона филиалида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
5350100 - Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши бўйича соҳа корхоналари Ўзбектелеком АК Телекоммуникация транспорт тармоғи филиали 2 – боғланмаси, Ўз мобайл Фарғона филиалида кафедра филиаллариини очиш мақсадга мувофиқ.
5350100 - Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши фанлари бўйича лаборатория машғулотлари учун соҳа корхоналаридан замонавий телекоммуникация жиҳозларини олиб келиб ўқув жараёнига жорий қилиш керак.
5350100 - Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши ўқув режасидаги танлов фанларидан дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп этиш керак.
Кафедрада мазкур илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда профессор С.Отажонов, доцентлар Н.Умаралиев, О.Қўлдошов, Ю.Мамасодиқов, катта ўқитувчилар Н.М.Жўраев, У.Искандаров, О.Райимжонова, Б.Джалилов, Б.Тургунов, М.Халилов ва ассистентлар Н.Мамасодиқова, А.Тиллабоевлар фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Кафедрада 17,75та штат бирлигида профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Шулардан 1та фан доктори, 6та фан номзоди, доцент, 5та катта ўқитувчи, 5та ассистентдан иборат. Кафедрада асосий штатда 14 та профессор – ўқитувчи фаолият олиб боради, илмий салоҳият 21,4% ни ташкил этади (ўриндошлар билан 36,8 %).
Кафедра катта ўқитувчиси бўлган (хозирда ФарПИда таянч докторантурада таҳсил олмоқда) Р.А.Нурдинова “Разработка фотоприемнего устройства генераторного типа” мавзусида, илмий маслаҳатчи проф. А.М.Касимахунова рахбарлигида 2019 йил 13 март куни докторлик диссертациясини химоя қилган.
Кафедра катта ўқитувчиси О.С.Райимжонова “Техноген объектларнинг ҳолати ва атроф мухит параметрларини назорат қилувчи интеллектуал система” мавзусида, илмий маслаҳатчи проф. Ю.Г.Шипулин рахбарлигида 2019 йил апрель ойида докторлик диссертациясини химоя қилиши режалаштирилган.
Кафедра фанларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган талабаларга алоҳида эътибор берилмоқда, натижада иқтидорли талабалар томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 10та мақола ва тезислар турли илмий журналлар ҳамда амалий анжуман материалларида чоп этилган.
Кафедрада республика илмий журналларида – 15та, хорижий журналларда, шу жумладан, Web of Science, Dirt Science халқора илмий техник базаларидаги импакт фактори юқори бўлган нуфузли чет эл илмий журналларда 2та мақола чоп этган.
Бу борада таклифлар:
1.Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва устоз-шогирд тизимини янада такомиллаштириш, кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш, фан докторлари тайёрлаш бўйича режалаштирилган ишларни амалга ошириш, илмий инновацион фаолиятни ривожлантириш, давлат илмий-техника дастурлари ва соха корхоналари билан, улардаги ишлаб чиқариш муаммоларини ечимига қаратилган хўжалик шартномалари асосидаги ишларни кўпайтириш керак.
2.Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш, уларни фан олимпиадаларида ва кўрик-танловларда иштирок этишини таъминлаш, фан тўгаракларининг фаолиятини кучайтириш зарур.
3.Битирув - малакавий ишларининг ва магистрлик диссертацияларининг мавзуларини илмийлигини ошириш ва ТАТУ кафедралари билан келишилган ҳолда шакллантириш зарур.
4.Кафедра ўқитувчиларининг ҳалқаро, республика ОТМлари билан ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлигини ривожлантириш зарур.
5.Кафедра илмий фаолиятини филиал расмий веб сайтида ёритилишини мунтазам равишда амалга ошириш зарур.
6.Илмий мактаблар ва марказлар ташкил этиш юзасидан ишларни амалга ошириш зарур.
7.Илмий мавзулари ва раҳбарлари тайинланмаган кафедра ассистентлари Ш.Ўктамжонов, Л.Даллибеков, Ш.Эргашевларга илмий мавзулари ва раҳбарларини тайинлаш ва расмийлаштириш керак.
8.Халқаро хамкорлик ва чет эл билан илмий алоқаларни ўрнатилган тартибда амалга ошириш керак.
Ижро интизомининг аҳволи бўйича: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида директор томонидан тасдиқланган йиғма жилдлар номенклатурасига асосан “Телекоммуникация инжиниринги” кафедраси шартли рақам 17 тартиб билан белгиланган ва кафедрада 17-01 дан 17-26 гача йиғма жилдлар номенклатураси белгиланган. Ушбу йиғма жилдларни ўрганилганда қуйидаги камчиликлар борлиги аниқланди:
17-04 йиғма жилд бўйича факультет декани фармойишлари ва уларни бажариш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас ва папка тўғри шакллантирилмаган.
17-05 йиғма жилд бўйича филиал Кенгаши, факультет Кенгаши қарорлари нусхаси мавжуд эмас
17-06 йиғма жилд бўйича кафедра низоми ва йўриқномалар ҳужжатлар мавжуд, аммо номенклатурага асосан шаклантирилмаган.
17-10 йиғма жилд бўйича мураббийллар кенгаши йиғилишлари баёномалари ва ҳужжатлар назорати тўғри шакиллантирилмаган, хужжатлар тўплами мавжуд эмас.
17-20 йиғма жилд бўйича очиқ дарслар, давоматини қайдловчи китоб ва ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас ва папка тўғри шакллантирилмаган.
17-24 йиғма жилд бўйича илмий тўгараклар ишига оид ҳужжатлар (режа, хисобот, маърузалар, тақдимотномалар ва бошқа ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас) тўғри шакллантирилмаган.
17-25 йиғма жилд бўйича кафедра ҳужжатлар йиғма жилди рўйхати мавжуд эмас ва папка тўғри шакллантирилмаган.
17-26 йиғма жилд бўйича архивга топширилган ҳужжатлар рўйхати мавжуд эмас.
Кафедранинг 8 нафар профессор-ўқитувчиларига академик гуруҳлар бириктирилган. Асосан кафедра йўналишидаги гуруҳлар танланган. Барча гуруҳ мураббийларини иш режалари тасдиқланган. Гуруҳ мураббийлари ўзларини ахборот соатларини олиб бориш билан биргаликда режа асосида талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ишлари билан шуғулланмоқда.
Кафедрада маънавий-маърифий ишларни янада яхшилаш борасида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
1.Кафедранинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ишлаб чиқилган режани ўз йўналиши ва мутахассислиги бўйича ишлаб чиқиш лозим;
2.Кафедрада ҳар хафтада бир маротаба маънавият кунини белгилаш;
3.Режа бўйича ўтказилган йиғилиш баённомалар, маълумотномалар ва асословчи фото лавхаларни тизимли йўлга қўйиш;
4.Ҳар бир академик гурух мураббийси ўзига бириктирилган гурухидаги талабаларни ижарада, яқин қариндошиникида ва ўз уйидан қатновчиларни ҳолидан хабар олиш бўйича йўл харита ишлаб чиқиш бир ойда бир маротаба ташриф буюриши лозим;
5.Ҳар бир академик гурух талабаларини бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш бўйича ўз йўналишига оид соха корхоналари билан ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш, “Устоз-шогирд” анъана тизимини йўлга қўйиш;
6.Маънавият ва ахборот соати дарсларини аудиториядан ташқарида, яъни музейларда, театр, тарихий обида масканларида, соҳа корхоналарда тизимли ташкил этишни йўлга қўйиш.
И.Тожибоев томонидан юқоридаги учта мутахассислик кафедраларининг умумий фаолияти танқидий тахлил қилиб берилгач, бу масалага доцентлар С.Собиров, Д.Халилов, М.Бўтабоев, М.Мирзаевлар фикр-мулоҳаза билдириб, ҳар бир кафедрадаги текширувчилар томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар жиддий экани, кафедра мудирлари бундай салбий ҳолатларни бартараф этмасалар, уларга интизомий жазо чоралари қўллаш лозимлигини кўрсатиб ўтдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |