Учинчи масала бўйича И.Тожибоев ўзаро текширув ишчи гуруҳининг кафедралар фаолиятини ўрганиши хулосалари ҳақида ахборот берди.
Дастурий инжиниринги кафедрасида таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар, ишчи ўқув режалар мавжуд. Кафедрада ўқитиладиган 24та фан дастурларидан 18тасининг фан дастурлари мавжуд, 6та фандан фан дастурлари мавжуд эмас. Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича 41та (ўзбек/рус тилларида) ишчи ўқув дастурлар тайёрланган, лекин 6та фандан шу кунгача ишчи ўқув дастурлари тайёрланмаган. Тайёрланган ўқув дастурларининг 6таси намунавий дастурга мос эмас, 12та фандан ўзбек ва рус тилидаги ишчи ўқув дастурлар бир-бирига мос эмас. 2тасидаги режалаштирилган ўқув соатлар ишчи ўқув режага мос эмас. 6та ўқув-услубий мажмуалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида тайёрланган. 17та ўқув-услубий мажмуалар ушбу буйруққа мос эмас. 1 та ўқув услубий мажмуа ярми лотин ва ярми крилл ёзувида тайёрланган. 24 та ўқув-услубий мажмуалар тайёрланмаган. Кафедра доценти Д.Охунов ўзига бириктирилган биронта ҳам мажмуани тайёрламаган.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ярим йиллик шахсий иш режаларининг бажарилиши тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ишдан бўшаганларнинг ўқув соатлари ҳисоботи мавжуд эмас. Яъни Н.Комилова, Х.Аминовлар ҳисоботларини топширмаган. Шунингдек,
1 мартгача кафедра мудири бўлган А.Абдуллаев ҳисоботини топширмаган.
Кафедра доценти Д.Охунов 12та, ассистент М.Содиқова 9та, ассистент У.Ахунджанов 7та, ассистент Б.Хусанов 8та, ассистент Б.Узақов 8та, ассистент А.Каримов 8та, ассистент А.Тилливолдиев 6та фандан дарс машғулотлари олиб боради.
Кафедрада асосий штатда 19 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. Улардан 12 нафари танловдан ўтган, 7 нафари танловдан ўтмаган. Жорий ўқув йили якунига қадар 7 нафари танловдан ўтиши керак.
1 нафар ўқитувчи мутахассислиги кафедра йўналишига мос эмас.
Кафедра ташкил топгандан буён биронта ҳам дарслик ва ўқув қўлланма яратмаган.
Мазкур кафедрада йўналиш талабаларини мутахассислик фанлари бўйича инглиз тилида ўқитиш амалга ошириб келинмоқда. 2017-2018 ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилари 2та фандан инглиз тилида дарс машғулотлари олиб боришган. Лекин жорий ўқув йилида биронта фан инглиз тилида олиб борилмаган ва услубий таъминоти инглиз тилида тайёрланмаган.
Кафедрадаги мавжуд 24та фанларнинг барчасидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларидан дарслар махсус ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган аудиторияларда олиб борилади. Бу аудиторияларда видео проекторлар ва электрон доска ва керакли дастурлар ўрнатилган сўнгги русумдаги компьютерлар мавжуд. Дарс машғулотлари кафедра профессор ўқитувчилари томонидан янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда олиб борилмоқда.
2018/2019 ўқув йили очиқ дарслар режаси бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 18 та очиқ дарс ўтказилиши белгиланган. Лекин биронта ҳам ҳужжат тақдим этилмади.
Кафедрада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон Қарори, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодий соҳалар ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон Қарори, 2018 йил 5 июлдаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон Қарори бўйича амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз аҳволда. Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- Замонавий дастурий маҳсулотлар яратиш муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- Дастурий таъминот ишлаб чиқиш технологиялари;
- Таълим тизими учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш.
Кафедрада 20 профессор-ўқитувчидан – 1 та фан доктори, 3 та фан номзоди бўлиб, илмий салохият – 20 %ни ташкил қилади. Ўриндошлар билан ҳисоблаганда илмий салоҳият 22%ни ташкил қилади.
Кафедрада Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида Кемерово давлат университети (д.ф.-м.н, проф. Степанов И.С.), Новосибирск давлат тадқиқот университети (д.ф.-м.н, проф. Карчевский А.Л.), Москва алоқа ва информатика техника университети (проф. Захаров И.А.) билан илмий алоқалар ўрнатилган. 2019 йил май ойи ушбу университетлардан етакчи мутахассислар ташрифи кутилмоқда.
Сўнгги уч йилда (2016, 2017, 2018) Web of Science, Dirt Science халқора илмий техник базаларидаги импакт фактори юқори бўлган нуфузли чет эл илмий журналларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мақолалар чоп этилмаган.
2018 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 8 та дастурий махсулот учун авторлик гувоҳномаси олинган.
Кафедрага қуйдаги таклифлар бор:
- Кафедра томонидан чет эл фирмалари ва олийгохларининг фаолиятини ўрганиш лозим. Чет эл инвесторларига мақбул бўладиган намунали дастурий махсулотлар ишлаб чиқиш керак.
- Кафедранинг 7 нафар ўқитувчилари илмий мавзу ва раҳбар-консультант танлашлари лозим.
- Кафедрада илмий мактаб ташкил қилиш керак ва доимий илмий семинар ишини йўлга қўйиш лозим.
- “Дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича талабалар контингенти ўсиб боришини хисобга олсак, келгуси йиллар кафедра ўқув юкламаси кескин кўпайиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида ўқитувчилар сонини оширишни талаб этади. Кафедрага янги педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида “Дастурий инжининг” йўналиши бўйича магистрантлар қабулини йўлга қўйиш лозим.
- Кафедранинг илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича истиқболли режасини тайёрлаш ва режа асосида ишларни амалга ошириш лозим.
- Чет эл грантлари бўйича ишларни амалга ошириш керак.
Ижро интизоми бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида директор томонидан тасдиқланган йиғма жилдлар номенклатурасига асосан “Дастурий инжиниринг” кафедраси шартли рақам 22 тартиб билан белгиланган йиғма жилдлар номенклатураси белгиланган. Ушбу йиғма жилдларни ўрганилганда қуйидаги камчиликлар борлиги аниқланди:
22-05 йиғма жилд бўйича филиал Кенгаши, факультет Кенгаши қарорлари нусхаси мавжуд эмас
22-06 йиғма жилд бўйича кафедра низоми ва йўриқнома ҳужжатлари мавжуд, аммо номенклатурага асосан шаклантирилмаган.
22-07 йиғма жилд бўйича кафедра йиллик режаси мавжуд, аммо директор томонидан тасдиқланмаган.
22-10 йиғма жилд бўйича мураббийллар кенгаши йиғилишлари баёномалари ва ҳужжатлар назорати тўғри шакллантирилмаган, ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас.
22-24 йиғма жилд бўйича илмий тўгараклар, ишига оид ҳужжатлар (режа, хисобот, маърузалар, тақдимотномалар ва бошқа ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас) тўғри шакллантирилмаган.
22-26 йиғма жилд бўйича архивга топширилган ҳужжатлар рўйхати мавжуд эмас.
Дастурий инжиниринг кафедрасининг 2018/2019 ўқув йилига маънавий-маърифий ишлар режаси 2018 йил августи ойида кафедра мудири томонидан тузилмаган ва тасдиқланмаган.
Жорий ўқув йилининг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар кафедранинг 7та баённомасида жамланган. Хусусан, талабалар давомати бўйича 2018 йилнинг 14 ноябрь ва 2019 йилнинг 18 февралда, Ахборот хавфсизлиги бўйича 2019 йил январь ойида, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича 10 январда (бунда кафедранинг барча профессор-ўқитувчиларидан таъмагирлик қилмаслиги мазмунидаги тилхатлари олинган) кафедра йиғилишида кун тартибига қўйилган ва мухокама қилинган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг декабрь ойида Парламентга қилган Мурожаатномаси, талабаларнинг ижарада яшаш шароитини ўрганиш масалалари кафедра йиғилишларида муҳокама этилмаган.
Кафедрада иқтидорли талабаларнинг 22 нафари илмий мавзулари бўйича тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктилган. Жаъми 22 нафар иқтидорли талабаларни рўйхати шакллантирилган.
Кафедрада маънавий-маърифий ишларни янада яхшилаш борасида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Фарғона водийсида жойлашган ОТМлар ўртасида дастурлаш бўйича ҳудудий олимпиада ташкил этиш, бунда талабаларга келгусидаги Халқаро ва Республика миқёсидаги танловларда иштирок этишда мактаб вазифасини бажаради.
Тез кунларда узоқдан келиб яшовчи талабаларни ётоқхона билан таъминлаш (жамоада талаба яшаса таълим-тарбия ишлари янада яхшиланади).
Талабаларни бўш вақтларини унумдорлигини орттириш учун имконият даражасида юқори курс талабаларини 0.5 бирлик ставкада соҳа бўйича иш билан таъминлаш билан шуғулланиш зарур.
Кафедрада томонидан талабалар ўртасидаги мулоқот семинарини ташкил этиш зарур.