Participle II + noun + noun (сифатдош + от + от): incorporated inflation tax – уюшма, бирлашма сифатида рўйхатга олинган инфляция солиғи.
Тадқиқотларимиз натижаси шуни тасдиқлайдики, полисемантик терминлар орасида кўп компонентли терминологик бирикмалар камдан кам учрайди. Банк – молия терминлар фаоллашувида антонимия ҳодисаси тез-тез учрайди: recordimports – импортнинг ҳисоб-китобини қилиш; record exports – экспортнинг ҳисоб-китобини қилиш. Полисемия ҳодисаси банк-молия терминологик тизимида жуда тез учрайдиган ҳодисадир.
Структурасига кўра, банк-молия терминларини содда, қўшма, терминологик бирикма ва терминологик ибораларга ажратиш мумкин:
Содда терминлар: value – қиймат, currency – валюта (пул бирлиги).
Қўшма терминлар: brokerage – брокерлик, clearinghouse – клиринг (пулсиз тўлаш тартиби).
Терминологик бирикма бир нечта компонентдан иборат бўлиб, улар синонимларга алмашишлари мумкин: active balance – актив баланс, credit card – кредит картаси.
Терминологик ибора бир нечта компонентдан иборат бўлади ва ундаги компонентлар ўртасида синтаксик муносабатлар предлог ёки боғловчи ёрдамида фаоллашади: illegal currency operations – ноқонуний валюта операциялари.
III БОБ. БАНК-МОЛИЯ ТЕРМИНОЛОГИК БИРЛИКЛАРИНИНГ ТАРЖИМА ҚИЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
3.1-§.Инглиз ва ўзбек тиллари банк-молия терминологиясида полисемантик ва омоним терминларнинг функционал-семантик хусусиятлари
Тилшуносликдаги полисемия ҳодисаси жуда қадимдан, антик даврларданоқ олимлар диққатини ўзига жалб қилиб келган. Манбаларда қайд этилишича, мазкур лисоний ҳодиса эрамиздан аввал фалсафа ва услубият нуқтаи назаридан ўрганилган.Бу масалада айрим Хитой ва Ҳинд олимлари фикр юритган бўлиб, эрамизнинг бошларига келиб юнонлар ҳам ўзларининг илмий-назарий қарашларини илгари суришган. «Туркий луғатчиликнинг асосчиси Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” ва бошқа асарларида полисемантик сўзлар ҳақида кенг фикр юритилган. Бу асарлардаполисемантик сўз таркибидаги ҳар бир лексик маъно бир сўзсифатида талқин этилган. Жумладан, бу ҳолатни “Аттуҳфатуз закияти филлуғатиттуркия” луғатида ҳам, Замахшарийнинг “Муқаддиматул адаб” луғатида ҳам учратишимиз мумкин. А.Навоий ҳам туркий тилнинг салмоқли имкониятларини холис баҳолаган ҳолда форс тили имкониятларига нисбатан қиёслаб таҳлил қилган»136.
Полисемия муайян лексеманинг кўп маъноли бўлиши, функционал жиҳатдан полисемантик (грекча: poli“кўп”, semio“белги”,“маъно”ни англатади) хусусиятга эга эканлиги тушунилади.
Аслида, ҳар қайси тилда саноқли тил бирлигининг турли хил бирикувидан чексиз тушунча ва фикрни ифодалашга ҳаракат қилинади. Ана шундай ҳаракат туфайли тилда илгари мавжуд бўлган сўзга янги-янги маънолар юкланади, натижада кўп маъноли сўз ҳосил бўлишга сабаб бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қўшимча (ҳиссий ва услубий) маъно сўзни кўп маъноли қила олмайди. Чунки, у ўзи алоҳида тушунчани ифодаламайди, балки муайян тушунчага бирор қўшимча маъно орттиради, холос. «Лексеманинг кўп маънолиги биринчи англатган тушунча ва тасаввурдан ташқари бошқасини англатишга асос бўлади. Кўп маъноли сўз қанча маънони билдирмасин, барибир ўша предмет, ҳодиса, ҳаракат орасида алоқа, умумий белги мавжуд эканлиги билан изоҳланади»137.
Полисемия ҳодисасига М. Бреал «соф лингвистик жиҳатдан ёндашса, Л.В. Щчерба сўз ва унинг кўп маънолилиги яратилажак луғатларнинг ҳар хиллигини тақозо этишини таъкидлайди. Бу фикрни О. Есперсен ҳам тасдиқлаган»138.
Ўзбек тилшунослигида полисемия муаммолари Т.Алиқулов, М. Содиқова, М.Миртожиев, Р.Юнусов, Д.Базарова тадқиқотларида у ёки бу даражада ўрганилган139.
Бироқ, ҳозиргача полисемиянинг инглиз умумадабий тилида, хусусан, банк-молия терминологик майдонида тутган ўрни, терминларни тадқиқ этишдаги роли каби масалалар илмий-назарий жиҳатдан етарлича тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, Ф.А. Циткина XX асрнинг 90- йилларидаёқ: «Терминологик системаларда кўп маъноликка сабаб бўладиган омиллар, ҳар бир тушунчани алоҳида термин билан ифодалаш учун тилда лексик ва сўз ясаш имкониятларининг етарли даражада эмаслиги, терминга хос функцияларни, шунингдек, унинг семантик ва сўз ясаш (деривацион) имкониятлари, тилда такрор-такрор қўлланиш жараёнида терминда турли хил илмий тушунчаларни ифода этиш имкониятларининг ортиб боришидир”, - деб таъкидлаган эди»140.
«XX асрнинг 50-йилларида бир қатор тилшунослар семасиология соҳасидаги объектив фикрларни илгари сурар экан, полисемиянинг тил бойлигидаги аҳамиятини ҳам тўғри баҳолаб ўтдилар. Бунга Ҳ.Кронассер, Ст.Ульман, В.В.Виноградов, О.С.Ахманова, Э.Балдингер, В.А.Звегинцев, Р.А.Будагов ва Д.Н.Шмелевларни қайд этиш мумкин»141.
Кўп маъноли сўзда ёхуд лексемада маъно қанча бўлса ҳам, у аслида бир сўз ҳисобланаверади. Кўчма маъно нутқ таркибида бошқа сўз билан боғланганда намоён бўлади, сўз нутқ таркибидан чиқрилганда эса ўз маъносида қолади. Масалан: Буюк Британия банк-молия соҳалари амалиётида фаол қўлланиладиган кўп маъноли order – ордертермининингтурли хил семалари, маъно қирралари мавжуд. 1) молиявий талабнома; 2) қарор, буйруқ, фармойиш; 3) тартиб; 4) кўрсатма; 5) бўлим; 6) регламент каби кўп функционаллик хусусиятига эга. Бироқ, order – ордерсўзи нутқ қуршовидан ёхуд контекстдан ажратиб олинса, “юридик кучга эга бўлган расмий ҳужжат” маъносини англатади. Бинобарин, ҳар қандай кўп маъноли сўз гап (контекст)нинг ичида фақат бир маънони англатади. Чунки, бунда сўзловчи бир маънони назарда тутади ва гапдаги қўшни сўз ҳам бошқа маънони юзага чиқармайди. Масалан: negotiable order of withdrawal account142 — банк ҳисоб рақамидан олинадиган маблағга оид ордер (талабнома).
Бундан ташқари инглиз тили банк-молия терминологик тизимида order cheque – ордер чек термини ҳам анча фаол қўлланилади. «Ордер чек- бу муайян юридик ёки жисмоний шахс номига расмийлаштирилган ҳужжат бўлиб, биринчи шахснинг ваколати орқали иккинчи ёки учинчи шахсга мулк ёки маблағ эгаси номидан тўловни амалга оширишга имконият берилишидир»143.Ўзбек адабий тилида ушбу терминнинг таржимадаги муқобили “ишончнома” га тўғри келади.
2003 йилда нашр этилган “Dictionary of Banking and Finance (Bloomsbury)” луғатида эса order cheque – ордер чектерминига қуйидагича таърифберилган: Order cheque-A written order by a customer to a bank to pay cash, or to transfer money on deposit to another account. It is convenient but not legally compulsory to use a form provided by the bank for this purpose.Ўзбекчаси:Мижозларга тақдим этиладиган ёзма шаклдаги ордер нақд пул тўлаш учун, маблағ (оманат пул)ни бир ҳисоб рақамидан бошқа ҳисоб рақамига ўтказиш учун расмийлаштирилади. Бундай фойдаланиш жуда қулай, аммо, уни айнан шу мақсадда фойдаланиш мажбурий эмас.
Муайян соҳалар амалиётида, уларнинг терминологик тизимида учровчи полисемия ёки омонимия ҳодисаларининг мавжудлиги, терминология фанининг мезонлари ҳамда тамойилларига зид бўлган ҳодиса бўлиб, мақбул, меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. Ваҳоланки, ҳар қандай термин у ёки бу тушунчани аниқ, тўғри, қисқа ва лўнда ифодалашни тақозо этади. Терминларга полифункционаллик, экспрессивлик ва эмотивлик хусусиятлархарактерли эмас.
Бир маъноли сўз тилда кам ва илмий, бирор тор соҳа, касб-ҳунар терминларини, шунингдек, янги пайдо бўлган сўзни (неологизмни) ўз ичига олади. Янги сўз (неологизм) ҳам давр ўтиши билан кўп маъноли хусусиятга эга бўлиши мумкин. Масалан, инглизча hacker – ҳаккер (компьютердаги махсус дастурларни ишдан чиқарувчи шахс) сўзи ўзбек тилига неологизм сифатида кирган эди. У айни пайтда эса банк-молия тизимидаги электрон молиявий оперцияларни “бузувчи шахс” тарзида қўшимча маънони ҳам англатада. Шунингдек, инглиз тили банк-молия тизимида шундай полисемантик терминлар мавжудки, битта термин ўзида бешта, олтита, ҳатто, ўнтага яқин маънони акс эттириши кузатилади. Масалан: identification144 - 1) bank customer's signature on a check, either as drawer or endorser– банк мижозининг чекка (векселга) қўядиган имзоси; 2) a sending bank's password, used in place of a bank officer's signature–банк ходими имзоси билан киритиладиган паролни юбориш; 3) personal identification number (PIN) assigned to a bank account–банк ҳисоб рақамига мўлжалланган шахсий идентификация рақами (PIN-КОД); 4) biometric identification, a means of identifying bank customers by unique physical characteristics, such as voice, fingerprint, or handwriting–банк мижозига ажратилган маблағни олиш учун мўлжалланган жисмоний тавсиф (характер)га эга бўлган овоз, бармоқ изи ёки қўлёзма шаклидаги биометрик идентификация рақами; 5) personal information known by the account holder, such as mother's maiden name, recorded on a signature card when a new account is opened–банкда янги ҳисоб рақами очилганда фақат ҳисоб рақами эгасига маълум бўлган шахсий маълумот (масалан, онасининг қизлик фамилияси) ва бошқалар.
Мазкур тадқиқотни амалга ошириш учун тўпланган 2300 та соҳага оид терминларнинг камида 20 фоизи полисемантик терминлар эканлиги маълум бўлди. Уларнинг айримларини қуйидаги шаклда беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Масалан:
“Consolidation” – қимматли қоғоз (акция, облигация)ларнинг номинал қийматини мустаҳкамлаш, бир қанча эски кредитларни бошқа бирига ўзгартирмоқ:
(1) Conversion of outstanding, short-term debts intofixed,long-term debts, e.g. from aconstruction loan to a mortgage;
(2) Stabilization of prices on the stock exchange following a downturn or after a bull market;
(3) Combination of the separate balance sheets of a group of companies into a single group or aconsolidated balance sheet;
Do'stlaringiz bilan baham: |