Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа



Download 325,49 Kb.
bet20/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

Иккинчи боб бўйича хулосалар
Банк-молия терминларининг ватани Англия ҳисобланади, шу боис ҳам биржа ва молия билан боғлиқ тушунчалар ва жараёнлар айнан инглиззабон жамиятида илк бор ўз аксини топган.Биржа молия институти сифатида 1569 йилда шаклланган ва айнан шу даврда инглиз банк-молия терминларнинг ривожланиш даври бошлаган. Биржага оид терминларнинг ривожланиш жараёнида бешта асосий босқич мавжуд:
1. Биринчи босқич: XVI аср биржа – импорт қилинган товарларни улгуржи сотиладиган жойи бўлган. Биринчи босқич Лондонда 1569 йил London Royal Exchange (Лондон Қиролга оид Биржа) шаклланганлиги муносабати билан бошланган. Биринчи босқичда банк-молия соҳасига оид терминлар семантик усули орқали оддий сўзларнинг маъно кўчиши асосида шаклланган.
2. Иккинчи босқич: XVII-XIX асрларда биржа йирик савдогарлар ташкилоти бўлиб, унда турли товарлар, қимматбаҳо қоғозлар ва валюталар жамоат олдида ва ким ошди савдо орқали сотиларди. Биржанинг янги объектлари ва бўлимларини номлаш учун бир қатор махсус сўзлар шаклланди: floor – биржанинг савдо-сотиқ келишувлари ўтказиладиган зал;back office – банкнинг хизмат бўлими;standard stock – барқарор акциялар, яъни йирик компанияларнинг акциялари.
3. Учинчи босқич: XIX асрнинг иккинчи ярими – XX асрнинг биринчи яримигача биржа очиқ, жамоат олдида турли қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалар савдо ташкилоти сифатида фаол кўрсатган.Мазкур даврда қуйидаги терминлар пайдо бўлди:ticker symbol – қимматли қоғозларни идентификация қилиш, уларнинг номларини код билан белгилаш;runoff – қимматли қоғозларнинг нархларини биржа ёпилган вақтда тикернинг тасмасида акс эттириш;tape abbreviation – биржада кодлаш аппаратнинг тасмасида кодли белги.
4. Тўртинчи босқич: XX асрнинг 70-80-чи йилларида биржада турли қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалари очиқ-ошкора савдо ва электрон савдо орқали сотиларди. XX асрнинг охирида компьютер яратилиши билан биржанинг янги тури шаклланди – Computer Exchange (компьютер биржаси). Бу даврда тўрт компонетли терминлар шаклланди ва уларга турли объект ва жараёнларни номи берилди:cash earnings per share – акцияга нисбатан пул даромади;exchange equalization account – валютани стабиллаш биржаси.
5. Бешинчи босқич: XXI асрдан бошлаб қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалари фақатгина электрон савдо орқали сотилмоқда. Бу даврнинг терминологиясида юзлаб ва минглаб аббревиатуралар шаклланди. Улар компьютер ва Интернет лексикасини ўз ичига олди.
Ўзбек тилида банк-молия терминлари VII-VIII асрда илк бор вужудга келиши араб ҳалифалигининг Мовароуннаҳр ҳудудини босиб олиши билан боғлиқдир. Араблар фатҳидан сўнг солиқ ва божхона фаолиятида содир бўлган энг катта ислоҳот - бу ягона солиқ тўлови «закот»нинг жорий этилиши бўлди.
Банк ва молия терминлари бир бутун соҳага тегишли бўлиб, уларни бир-биридан ажратиш қийин. Шунинг учун ҳам банк ва молия терминлари биргаликда, бир объект сифатида тадқиқ қилинади.
Тажубки, баъзи банк-молия терминлари луғатларида британиялик ва америкалик вариантлар алоҳида-алоҳида кўрсатилади: seasonal credit / crop credit; stock holder / share holder.Аксарият америкалик терминлар дунёнинг молия тизимида кенг кўламда ишлатилади: regulator, credit card, PIN, e-money, online banking, bar code ва ҳоказолар.Банк-молия терминлари ҳатто ташкилотларнинг номланишида ҳам фойдаланилади: Британияда Deposit Protection Fund – Депозитларни ҳимоя қилиш фонди, Америка Қўшма Штатларида Federal Reserve Banks – Федерал заҳира банклари.
Банк-молия терминларини қуйидаги таснифга асосланиб алоҳида турларга ажратиш мумкин:
1. Консубстанционал банк-молия терминлари – бундай терминлар оддий лексикада мавжуд бўлиб, у билан яқин алоқада фаоллашади: аванс, акция, актив, кредит, касса, чек, бюджет, вырезка, премия, баланс, банк, оборот
2. Тор-махсус банк терминлари – бундай терминлар ўзига хос жуда тор ва махсус маънога эга бўлиб, банк-молия соҳасининг аниқ жараёнида ёки аниқ объктларни номланишда ишлатилади: аннуитет, клиринг, неттинг, маржа, цессия, эквайринг, эммитент.
3. Ўзлаштирма банк-молия терминлари – ўзлаштирма жараёнининг бир нечта тури мавжуд:
1. Транслитерация – терминнинг график структурасини ўзлаштириш, масалан: “овердрафт” сўзи “overdraft”дан тўғри ўзбек тилига ўзлашган (бу термин қисқа муддатли кредитни англатади).
2. Транскрипция – терминнинг фонетик шаклини ўзлаштириш: байдаун (buydown) – банкдан кредит олишнинг бир тури; прайм-рейт (prime-rate) – хавфсиз процент ставкаси.
3. Терминни ўз график ва фонетик шаклида қабул қилиш: FOREXForeign Exchange Market – биржадан йироқ валюта бозори.
Банк-молия терминлари ўзлаштириш жараёнида орфографик, фонетик ва грамматик мослашувга дуч келади. Терминлардан янги махсус сўзлар пайдо бўлади, турли иборалар ва семантик трансформациялар рўёбга чиқади.
Ўзлаштирма термин қабул қилинган тилда турли терминли ибораларни ясаш мумкин: broker – брокер: broker profit – брокер даромади; broker demands – брокер шартлари; broker opportunities – брокер имкониятлари ва бошқалар.
Бир сўздан иборат бўлган банк-молия терминлари кўпроқ от ва феъл ёрдамида ифодаланади: от ёрдамида: account / report – ҳисобот; arguments / evidence – далиллар; феъл ёрдамида: abolish – бекор қилмоқ; assist – кўмаклашмоқ.
Иккита ёки ундан кўпроқ сўздан иборат бўлган банк-молия терминлари турли моделлар асосида шаклланади:

    1. Adjective + noun (сифат + от): advance payment – олдиндан тўлаш.

    2. Noun + noun (от + от): application form – ариза бланки.

    3. Noun + of + noun (от + of + от): amount of fine – жарима миқдори.

    4. Noun + Participle II (от + ўтган замон сифатдоши): amount paid – тўланган сумма.

    5. Verb + preposition (феъл + предлог): runoff – оқиб чиқиш, камайиш.

    6. Verb + of + noun (феъл + of + от): goldbacking of currency – валютанинг тилла таъминоти.

    7. Verb + noun (феъл + от): estimated cost – ҳисоб-китоб қиймати.

    8. Preposition + noun (предлог + от): offshore – дунёдаги молиявий марказлар, шунингдек, банк операцияларини тавсифлаш учун қўлланувчи термин.

Уч компонентли банк-молия терминлари қуйидаги сермаҳсул моделлар орқали шаклланади:

  1. Noun + noun + noun (от + от + от): debt repayment schedule – қарзларни тўлаш жадвали.

  2. Adjective + noun + noun (сифат + от + от): commercial code number – тижорат кодининг рақами.

  3. Download 325,49 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish