Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


-§.Банк-молия терминларининг бадиий матнларда фойдаланилиши



Download 325,49 Kb.
bet19/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

2.3-§.Банк-молия терминларининг бадиий матнларда фойдаланилиши

Банк-молия лексикасида “ягона ворис” ибораси мавжуд бўлиб, у бадиий матнларда кўп ишлатилади:


- «Гап бундай, - деб салобат билан гапира бошлади Поплавский. – Камина марҳум жияним Берлиознинг ягона вориси ҳисобланаман»94.
Иқтисодиёт ва банк-молия терминлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар бадиий асарларда персонажларнинг касби ва ҳаётий вазиятларини тавсифлаш учун ишлатилади:
- «Бошқарма раисини кўришим мумкинми? – деб тавозе билан сўради режалаштирувчи иқтисодчи, бошидан шляпасини олиб, жомадончасини бўш турган стулга қўяркан»95Б. 286].
Қайтимга майдангиз йўқми дейман? – қўрқа-писа сўради бухгалтер. – Киссам тўла қайтим! – деб бақирди ҳайдовчи, кўзгуда унинг қон қуйилган кўзлари кўринди»96.
“Бобурнома” асарида ҳам баъзи иқтисодиёт терминларидан фойдаланилади: «Чаҳоршанба куни Борик об тушганда Ҳиндустонда қалған Нурбекнинг иниларидин йигирма минг шоҳрухийлик олтун ва ашрафий ва тангаким, Хожа Ҳусайн девон Лаҳўр холисотидин йибориб эди, келтурди. Аксарини Мулло Аҳмад Балх арбобидин Балх маслаҳати учун йиборилди»97.
С. Айнийнинг асарларида ҳам баъзи банк-молия соҳасига оид терминлар учрайди: «Деҳқонлар солиқ юкининг оғирлиги сабабли, қарзларини узиш мақсадида ўз ерларини арзон нархда феодалларга сотиб юборишга мажбур бўлишди»98.
Маълумки, банк-молия соҳасига оид лексик тизимига турли банк ва банк бўлимларининг номлари киради. Улар бадиий матнларда ўз аксини топади:
«- Пул, - деб гапида давом этипти артист, - холаларнинг каламуш кемириб расво қилиши мумкин бўлган ертўласида эмас, балки давлат банкида, жуда пухта қўриқланадиган махсус хоналарда сақланиши лозим!»99.
«Ҳисоблаш-текширув бўлими жойлашган энг яқин 6-хонадан келаётган овозлар орасида кимнингдир хиёл ҳирқироқ, аммо жуда кучли йўғон овози ажралиб турарди»100.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, банк-молия лексикасига оид пул, унинг турлари ва номлари жуда кўп бадиий асарларда учрайди, чунки бундай матнларда персонажларнинг ҳаёти, яшаш тарзи ва иқтисодий аҳволи батафсил тавсифланади:
- «Ҳамма қочиб кетди – сичқоннинг ини минг танга101.
- «Кеча анави Варьетеда қандайдир мараз кўзбойлоғич червон пуллар сочиб томоша кўрсатганмиш»102.
- «Ана шунда, яъни ўтган йили баҳорда юз минг сўмлик ютуқдан ҳам дилрабороқ воқеа содир бўлди»103.
- «Борган сари ҳайрати оша бошлаган бухгалтер қимматли портфелини қўлтиғига қистириб, ҳамёнидан бир червон чиқарди-да, уни ҳайдовчига кўрсатди»104.
Банк-молия лексикасида баъзан техник терминлар ҳам қўлланилиши мумкин, чунки уларнинг ёрдамида турли банк ва молиявий ишлар юритилади:
- «Ўтиринг, - деб бақирди у ва ҳисоблагич байроқчасига “тап” этиб уриб, уни синдириб юбораёзди. – Кетдик»105.
- Агар “касса” сўзига эътибор берсак, у турли жанрдаги бадиий асарларда кенг фойдаланилади:
«Томошалар ва ўйин-кулгилар комиссиясига бориб, кеча театрда юз берган воқеа ҳақида хабар қилиши, иккинчидан, томошахоналар молия шўъбасига бориб, кеча кассага тушган 21711 сўм пулни топшириши керак эди»106.

  • «Наҳотки одамлар ўша қоғозларни ҳақиқий пул деб ўйлашган бўлса?».107

Бадиий матнларда баъзан ноанъанавий молия лексикасига оид сўзлар учрайди:

  • «Шояд унинг судхўрлик қалбида битта-яримта чиримаган тор қолган бўлса»108.

Бадиий жанрда ёзилган ишларда турли валюта номлари тез-тез ишлатилади, чунки асарлар турли мамлакат ва халқ вакиллари, шунингдек, уларнинг иқтисодий, молиявий шароитларини тасвирлайди:
- «Минг доллару яна йигирмата ўн сўмлик олтин танга»109.
- «Мутлақо тўғри, - деб тасдиқлапти артист, - болани, юмалоқ хатни, прокламацияни, белгиланган вақтда портлайдиган бомбани, яна кўп нарсаларни ташлаб кетишлари мумкин, аммо тўрт юз доллар пулни ҳеч ким ташлаб кетмайди. Зеро, табиат ҳеч қачон яратмаган унақа аҳмоқни, - шундан кейин артист Никонор Ивановичга юзланиб, маъюс маломат билан илова қилипти: - сиз мени ранжитдингиз, Никонор Иванович!»110.
Валюта номлари ҳатто бадиий асарнинг номланишида ҳам ишлатилади. Бунга Сомерсет Моэмнинг “The Moon and Sixpence” асари яхши мисол бўлади, чунки “sixpence” сўзи (олти пенсли танга) инглиз валютасига тегишли бўлиб, уни сақловчи одам катта омадга дуч келиши мумкинлиги ҳақида ривоят мавжуд.
Банк-молия лексикасига тегишли “валюта” сўзи ва унинг деривацион шакллари турли асарларда энг кўп ишлатиладиган лексемаларга киради:

  • «Энди унинг тушида бутун залнинг зим-зиё бўлгани, деворларда: “Валюталарни топширинг!” – деган қизил сўзлар ёна бошлагани кирипти»111.

- «Мана, сизлар ҳаммангиз валютафурушсизлар!»112.
- «Валютани қаердан олдинг? – деб мулойим оҳангда сўрашди Никонор Ивановичдан.
Ҳеч қачон қўлимда ушламаганман, валюта ўзи қанақа бўлишини тасаввур ҳам қилмаганман!»113.
Бадиий асарларда ҳозирги замонда банк-молия тизимида ишлатилмайдиган сўзларга ҳам дуч келишимиз мумкин, чунки бу асарлар мазкур сўзлар фаол қўлланиладиган даврда ёзилган эди:
- «Олганман, лекин ўзимизнинг совет пули билан олганман!»114
- «Қандай танг қолганимни бир тасаввур қилинг-а – дерди пичирлаб қора шапкача кийган меҳмон, - кир солинган саватга қўл тиқсам, қўлимга облигация илинди: уни газетага солиштирдим-у ҳанг-манг бўлиб қолдим – рақами газетадаги рақам билан бир хил эди!»115
- «Буни қарангки, бир кун заёмдан юз минг сўм ютипти»116.
Агар охирги матнни диққат билан ўқисак, “заём” сўзининг замонавий шакли - “кредит” сўзи ҳисобланади. Чунки олдинги вақтда одамлар уй, машина, ер ва қимматли буюмларни заёмга оларди. Ҳозирги замонда эса, кредит тизими бутун дунёга тарқалган.
Валюталарни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш жараёнида таржимонлар кўпинча уларни китобхонларга тушунарли бўлиши учун, ўгириладиган тилнинг миллий валютасини ишлатишади:
«Ярамас кира ҳақига червон беради, денг. Мен унга қайтим тўрт сўм эллик тийин...»117.
Мазкур гап рус адиби Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” (“Мастер и Маргарита”) асаридан олинган. Асл матнда “сўм” эмас - “рубль”, “тийин” эмас – “копейка” деб ёзилган:

  • «Представьте, этот негодяй дал мне червонец. А я ему сдачу четыре рубля пятьдесят копеек....»

Кўриб турибмизки, таржимон мазкур гапда“валюта” номларини алмаштириб, китобхонга тушунарли матни яратиб берган. Бундан ташқари “червон” лексемаси ўзбек банк-молия тизимида мавжуд эмас. Бу сўз мамлакатимизда ишлатилмайди. “Червон” лексемаси рус халқ вакиллари орасида “ўн рубль” ўрнида кўп ишлатилади ва ўзига хос миллий ҳусусиятга эга. Шунинг учун ҳам, таржимон уни “червон” деб, асл шаклида қолдирган.
“Пул” лексемаси оддий сўз бўлсада, банк-молия лексикасига бевосита киради, чунки ҳар бир банк операциясининг негизида пул, пуллик маблағ туради. Бу сўзни кўплаб бадиий асарларда учратиш мумкин:
«Макруҳ пулингиз ўзингизга буюрсин! – деган ёзув билан ҳазрати бузрукнинг қасрига ташлаб кетишмоқчи эмиш»118.
Шуни айтиш жоизки, бадиий персонажлар бир бирлари билан турли муносабатлар ўрнашади; молиявий-иқтисодий муносабатлар бундан мустасно эмас:
– «Дарвоқе, - оҳиста чинқириб юборди Пилат, - бутунлай унутаёзибман-а? Ахир сиздан қарзман-ку
– «Қўйсангиз-чи, прокуратор, мендан сира ҳам қарз эмассиз»119.
Маълумки, валюта номлари бевосита банк-молия лексикасига киради. Улар кўплаб бадиий матнларда ишлатилади. Валюталар номи бадиий асар сюжети қайси мамлакатда ва қайси тарихий даврда бўлаётганлиги ҳақида маълумот етказиб турадиган восита сифати фаоллашади. Масалан, қуйидаги гапга назар ташласак:

  • «Жорж Дюруа кассир хотинга беш франк узатиб қолган пулни қайтиб олди-да, кўча эшикка қараб юрди»120.

Мазкур гап банк-молия мавзусига оид лексик бирликларга бой айтсак бўлади, чунки унда бундай сўзлардан учтаси ишлатилган: кассир, франк, пул. Гапда “франк” номли валюта сюжет Францияда бўлиб ўтганлиги ҳақида дарак беради. Бундан ташқари, “чой пули” ҳақида маълумот олишимиз мумкин: ...... кассир хотинга беш франк узатиб.... Демак, ўша даврда Францияда беш франк чой пули сифатида берилиши мумкин эди. Контекстдан маълумки, бадиий персонаж кассадан ўз ойлиги ёки нафақасини олган.
Кейинги гапдан эса, роман сюжети Америкада бўлганлигини валюта номидан тушунамиз:

  • «Клайд ана шу суҳбатда бу ҳунарни эгаллаб олса, ҳафтасига ўн беш, ҳатто ўн саккиз доллар ишлаши мумкинлигини билиб олди»121.

Биламизки, банк терминларининг маъноси вақт мобайнида ўзгарган. Масалан, ҳозирги терминологияда “омонат” сўзи банкга аниқ муддатга неча фоизли даромад олиш учун топшириладиган маблағ сифатида тушунилса, ўтган асрда бу сўз “бировнинг давлати, мулки, ёнида сақланган пули ёки қимматбаҳо буюми”ни англатарди. Буни ўтган асрда ёзилган романдан олинган контекст исботлайди:

Ҳозирги замонда кассир вазифаси ўтган асрда ўзбек тилида “қутидор” сўзи билан ифодаланарди ва у чет тилга таржима қилинганда ўз лексик шаклини сақлаган:
«They are the closest friends of your father, Mirzakarim qutidor»123.
Ҳавола орқали бу сўз “paymaster, safe keeper” деб тушунтирилган. Ҳозирги ўзбек тилида мазкур сўз архаизмлар гуруҳига киради.
Бадиий асарларда персонажларнинг молиявий аҳволини тез-тез “сон (нумератив) + валюта номи” модели ёрдамида баён қилинади:

  • «Бугун йигирма саккизинчи июн; ойнинг биринчи кунигача киссасида атиги уч франк қирқ сантим пул қолибди»124.

Мазкур гапда юқорида кўрсатилган моделнинг иккитаси бирдан ишлатилган: уч + франк, қирқ + сантим. Шундан маълумки, бир франк юз сантимдан иборат, худди бир сўм юз тийиндан иборат бўлганидек. Мазкур гап когнитив функциясини бажаради: у орқали қахрамонимиз ойнинг биринчи кунида ойлик ёки нафақа олишини тушунамиз. Унгача неч кун қолганлигини китобхон ўзининг когнитив билимлар базаси орқали билиб олади: Бугун йигирма саккизинчи июн .... Демак, июн ойи ҳақида гап кетяпти; июн ойи ўттиз кундан иборат, кейинги ой - июл ойгача яна уч кун бор: йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи июн кунлари. Бу уч кунга персонажнинг атиги уч франк қирқ сантим.... пули бор; уч кунга уч франк – бир кунга бир франк дегани. Бу гап оддий мисол сифатида келтирилган бўлсада, унинг тагмаъносида бажарилган бундай ҳисоб-китоблар гапнинг когнитив функцияси ҳақида дарак беради.
Шуни таъкидлаш лозимки, валюта номлари кўпинча сон билан бирга ишлатилади ва улар персонажларнинг иқтисодий шароитлари ҳақида китобхонга маълумот етказади:

  • «Афсуски, мана ярим йилдан бери Шимолий темир йўл бошқармасида ишлаяпман, йилига атиги бир ярим минг франк пул оляпман»125.

Бу гапни ўқигач, китобхон когнитив билимлар базаси орқали бу инсоннинг бир ойда олаётган пулини ўзи ҳисоблаб, бир ярим минг франкни ўн икки ойга бўлиб, ойлиги нақ бир юз йигирма беш франкдан иборат эканлигини билиб олади. Бу маблағ анча кам эканлигига “атиги” сўзи ишора қилади.
Қуйидаги контекст орқали “луидор” номли валюта ҳақида маълумот олишимиз мумкин:

  • «Ўрта ҳисобда ҳар бирининг пули икки луидордан кам эмас, қайси кафени қарама, ҳозир камида юзтадан одам ўтирибди: икки луидорни юзга кўпайтирсак, тўрт минг франк бўлади! – дея тўнғиллади у белини чайқаб қадам ташлаб бораркан»126.

Мазкур гапда банк-молия мавзусига оид “ўрта ҳисоб” ибораси ишлатилган. Ундан ташқари, луидор неча франкдан иборат эканлигини контекстдан, яъни, тўрт минг франкни аввал юзга, кейин яна иккига бўлиб, билиб оламиз. Демак, бир луидор йигирма франкдан иборат экан:

  • «У нимчасининг киссасини ковлаштириб бир талай пул чиқарди-да, икки луидор олиб қадрдон ошнасининг олдига қўйди»127.

Оригинал матнларда турли объектларнинг, айниқса озиқ-овқат ва кийим-кечак нархлари ҳақида кўплаб маълумотлар банк-молия лексикасига оид бирликлар орқали келтирилади:

  • «Нонушта бир франк ўн сантимга тушади, тушки овқат эса бир ярим франк туради»128.

  • «Мана шу олтмиш франкка сотиб олинган арзонгина костюмда ҳам ўзини олифта, пўрим қилиб кўрсата олар, гарчи унинг бу пўримлигида ночорлик, тийиқсизлик аломатлари зоҳир эса-да, барибир пўрим – пўрим-да»129.

Бу гапдан маълумки, олтмиш франкка фақат арзон костюм сотиб олиш мумкин эди. Гапни стилистик нуқтаи назардан таҳлил қилсак, гапнинг умумий маъноси оксюморон (oxymoron) номли стилистик восита ёрдамида кучайтирилган: ... арзонгина костюмда ҳам ўзини олифта, пўрим кўрсата олар, ... . демак, ночор қахрамонимиз учун бу “арзонгина костюм” ҳам ҳашаматли эди.
Баъзан, банк-молия мавзусига оид сўзлар ибора компоненти бўлиб, ўзининг ҳақиқий маъносини йўқотиб, образли маъно яратади. Бундай иборалар асарларда ҳам учратиб туради:

  • «У кўча тўла одамлар орасидан ҳеч кимни бир пулга олмай ўтиб борар, ўткинчиларни елкалари билан туртар, бировга йўл бўшатмасди»130.

Бадиий асарлар инсонни тежамкор бўлишига чорлайди:

  • «Модомики шундай экан, мабодо пешинда овқатланишдан воз кечилса, унда бир франк йигирма сантим тежалади: бунга яна икки маротаба кечқурун нон билан колбаса ейиш мумкин»131.

Бадиий асарлар тарихий воқеалар билан биргаликда, инсонларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи, жамиятнинг турли касбларга аҳамияти ва муносабати, шунингдек, касб эгаларининг ойлик даромадларини батафсил ёритиб беради:

  • «Пелерен манежида менга от минишни ўргатадиган бир одам керак деб айтишди; у ерда кам деганда уч минг франк ишласам керак»132.

Бу маблағни кейинги гапда баён қилинган иш ҳақи билан солиштирайлик:

  • «Риваль бизга ҳар ҳафтада иккита фельетон ёзиб беради ва йилига ўттиз минг франк олади»133.

Демак, Францияда у пайт зиёлиларнинг меҳнати яхши тўланарди. Кейинги мисол буни исботлайди:

  • «Унинг бир ҳикоясига уч юз франк тўлашади, энг узун ҳикояси эса икки юз қатор ҳам чиқмайди»134.

Ўзбекзабон бадиий асарларда миллий валютамизни ифодаловчи сўзлар тез-тез учратиб туради. Бундай асарлар инглиз ёки бошқа чет тилга ўгирилганда валюта номлари таржима қилинмайди ва ҳавола орқали тушунтирилади:
«How you would look at that account of those three tinges if you sometimes help me with laundry, ironing, if you don’t mind, of course?»135.
Мазкур гапда тадқиқотимизнинг мавзусига оид иккита сўз ишлатилган: “account” – ҳисоб ва “tinges” – тангалар. Иккинчи сўз ўз шаклида қолган ва бет остида ҳавола ёрдамида инглиззабон китобхон учун “coins” сўзи билан тушунтирилади.
Келтирилган контекстлардан кўриб турибмизки, бадиий асарларда иқтисодиёт, банк ва молия мавзусига оид кўплаб сўзлар ва иборалар фойдаланилади. Улар бадиий персонажлар, уларнинг моддий аҳволи, жамиятдаги ўрни билан биргаликда, сюжет қамраб олган мамлакатнинг миллий валютаси, молиявий ва иқтисодий тарафлари ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотларни етказади. Бу эса, инсонни бадиий асарларни ўқишга чорлайди.



Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish