Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


-§. Банк-молия терминларининг структур-семантик хусусиятлари



Download 325,49 Kb.
bet16/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

2.2-§. Банк-молия терминларининг структур-семантик хусусиятлари
«Замонавий терминологиянинг вазифаларидан бири – терминларнинг тарихий-этимологик хусусиятларини ўрганиш»75.«Ҳар бир тилнинг терминологияси миллий тил тизимининг бир қисми ҳисобланади»76. «А.И. Комарова эса, терминологияни алоҳида аспект сифатида эмас, балки аниқ тил тизимининг махсус лексикаси сифатида тадқиқ қилган»77.
Банк-молия терминларини қуйидаги таснифга асосланиб алоҳида турларга ажратиш мумкин:
1. Консубстанционал банк-молия терминлари.
2. Тор-махсус банк-молия терминлари.
3. Ўзлаштирма банк -+молиятерминлари.
Консубстанционал терминлар нафақат банк-молия соҳасида ишлатилади, балки оддий, ҳар кунги хаётга оид нутқида фаоллашади. Шунга асосланиб, С.В. Гринёв «консубстанционал терминларни оддий лексикага яқин жойлашганини таъкидлаган»78.
Агар “консубстанционал” терминини таржима қилсак, “биргаликда мавжуд” деган маънони тушуниб оламиз. Демак, бундай терминлар оддий лексикада мавжуд бўлиб, у яқин алоқада фаоллашади. Баъзан, консубстанционал терминлари оддий сўзлардан иборат бўлиб, булар ҳар кунги хаётдан олиниб, касбий фаолият тилида қўлланилиб терминга айланади ва терминологизациялаш жараёнидан муваффақиятли ўтади. Баъзан, аксинча, банк-молия терминлари касбий фаолият тилидан олиниб, оддий лексикага киради ва кундалик хаётда кўп ишлатилади. Бундай терминлар детерминологизациялаш жараёнига дуч келиб, улар терминдан оддий сўзга айланиб қолиши ҳам мумкин.
Консубстанционал банк-молия терминлари орасида қуйидагиларни мисол сифатида келтириш мумкин: аванс, акция, актив, кредит, касса, чек, бюджет, вырезка, премия, баланс, банк, оборот ва бошқалар.
Бу сўзлар кундалик фаолиятимизда тез-тез ишлатилишига қарамасдан, улар терминлар деб ҳисобланади, чунки бу сўзлар махсус лексика луғатларида рўйхатга олинган. Бу сўзларни “Банк ва молия лексикаси энциклопедияси”дан топишимиз мумкин. Лекин бу сўзлар умумлексик луғатларда ҳам мавжуд. Демак, консубстанционал терминлари умумий лексика ва махсус лексика ўртасида жойлашиб, иккала тизимга ҳам мансубдир. Масалан, “актив” сўзини таҳлил қилсак, уни ҳар хил маънолари мавжудлиги аён бўлади:
Актив (asset) – 1) бирон ташкилотнинг маблағи; 2) бирон инвестициядан келажакда олинадиган даромад; 3) бирон ташкилотнинг фаол аъзоларининг гуруҳи; 4) бирон ташкилотнинг бухгалтерлик баланси; 5) жисмоний ёки юридик шахсга тегишли маблағ;
Турли луғатлар бу сўзнинг бир нечта маъноси борлигини кўрамиз. «Бу сўз ҳам термин, ҳам оддий сўз сифатида ишлатилади. Е.И. Голованова бу сўзни тор-махсус лексикага киритади ва буни тор маънога эга бўлгани билан изоҳлаб беради»79. Унинг таъкидлашича, «бу сўз аниқ дефиницияга ва концептуал қийматга эга, мавзуий лексикага оид, максимал даражада информатив бўлгани учун ҳам терминология бўлимига киради»80.
Юқорида келтирилган лингвистик ўлчамлардан фойдалансак, банк-молия соҳасига тегишли тор-махсус терминларни ажратиш қийин эмас албатта. Банк-молия соҳасида қуйидаги тор-махсус терминлари мавжуд: аннуитет, клиринг, неттинг, маржа, цессия, эквайринг, эммитент ва бошқалар. Кўриб турганимиздек, бундай терминлар ўзига хос хусусиятга жуда тор ва махсус маънога эга бўлиб, банк-молия соҳасининг аниқ жараёнида ёки аниқ объктларни номланишида ишлатилади.
Тор-махсус банк-молия терминларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Классик терминлар – улар махсус лексика луғатларига киритилган ва тавсифланган.

  2. Глобаллашув орқали пайдо бўлган терминлар – улар ҳали янги, луғатларга киритилмаган, лекин дунё миқёсини қамраб олган глобаллашув жараёнида термин сифатида киритилган ва замонавий банк-молия ишларида тез-тез ишлатиладиган терминлар.

Шуни айтиш жоизки, «тор-махсус банк-молия терминларининг аксарият қисми ўзлаштирма сўзлар бўлиб, улар бошқа тиллардан тайёр фонетик ва лексик-семантик шаклида қабул қилинади, чунки уларни қабул қиладиган тил тизимида бундай сўзларнинг муқобили йўқ. Масалан:
-немис тилидан аннуитет, бодмерия терминлари олинган;
-инглиз тилидан: акцепт, бенифициар, репарация, траст;
-итальян тилидан: ависта, сальдо;
-француз тилидан: аваль, авуар, апорт, лаж, рамбурстерминлари олинган»81.
Банк ва молия тизими янги давр, яъни биржа фаолияти, валюта бозори ва турли хил кредитларнинг пайдо бўлиши билан бакн-молия терминлари модернизациялаш ва семантик кенгайиш жараёнига дуч келади. Бунинг оқибатида банк-молия терминларининг тизими ўз чегараларини кенгайтирди ва инсон иқтисодий фаолияти билан боғлиқ махсус лексикани ўз ичига қамраб олади. Уларнинг аксарияти ўзлаштирма, яъни чет тилдан калькалаш орқали қабул қилинган терминлар. «Ҳақиқатдан ҳам, ўзбек тилида фаоллашадиган банк терминларига назар ташласак, уларнинг кўпи ўзлаштирма бўлиб, тайёр фонетик ва морфологик шаклида қабул қилинган. Бундай ўзлаштирма жараёнинг бир нечта тури мавжуд:
1. Транслитерация – терминнинг график структурасини ўзлаштириш, масалан: “овердрафт” сўзи “overdraft”дан тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўзлашган (бу термин қисқа муддатли кредитни англатади); “пипс” (pips) – валюта курсининг минимал ўзгаришлар ўлчов бирлиги; “аккредитатив” (accreditative) – махсус ажратиб қўйилган маблағлар ҳисобига корхоналар ўртасидаги шаҳарлараро нақд пулсиз ҳисоб-китоб жараёнида фойдаланиладиган банк ҳисоб рақами тури. Кимга берилган бўлса, ўша шахснинг кўрсатилган суммани банк муассасидан олиш ҳуқуқини тасдиқловчи пул ҳужжати»82.
2. «Транскрипция – терминнинг фонетик шаклини ўзлаштириш: байдаун (buydown) – банкдан кредит олишнинг бир тури; прайм-рейт (prime-rate) – хавфсиз процент ставкаси; клиринг (clearing) – 1. нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг моллари, қимматли қоғоз ва хизматлар учун талабнома ва мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олишга асосланган тизим; 2) товарлар ва қимматбаҳо қоғозлар учун бир-бирига берадиган пулларни ҳисобга олиш билан нақд пулсиз ҳисоб қилиш»83.
3. Терминни ўз график ва фонетик шаклида қабул қилиш: FOREXForeign Exchange Market – биржадан йироқ валюта бозори. Шуни айтиш жоизки, бундай ўзлаштириш ўзбек тилида камдан кам учрайди, транслитерация ва транскрипция жараёнлар билан қиёсланганда кўпроқ аббревиатураларни қабул қилиш билан боғлиқ. Гап шундаки, аббревиатура-терминлар бошқа тилга таржима қилишда ўз семантик маъносини йўқотиши мумкин ва таржима қилинаётган тилда нотаниш бўлиб қолиши мумкин. Айнан шу сабабли ҳам, аббревиатура терминлари кўп ҳолатларда бир тилдан бошқа тилга ўзининг “ҳаммага таниш” бўлган шаклида ўзлаштирилади.
Демак, банк-молия терминлари ўзлаштириш жараёнида орфографик, фонетик ва грамматик мослашувга дуч келади. Бу эса, ўз навбатида, турли лексик-семантик ўзгаришларга олиб келади. Терминлардан янги махсус сўзлар пайдо бўлади, турли иборалар ва семантик трансформациялар рўёбга чиқади.
Ўзлаштириш жараёнида ярим-калькалар шаклланади. Улар хорижий тилдан олинган терминнинг ўзагидан пайдо бўлади. Ярим-калькаларнинг тугалланмаси эса ўзлаштираётган тилнинг фонетик хусусиятларига асосланиб, ўзгариши мумкин: crediting – кредитлаш; contribution – контрибуция: 1) урушда мағлубиятга учраган давлатнинг ғолиб чиққан давлатга сулҳ шартномаси асосида товон тўлаш. Ҳозирги халқаро ҳуқуқ нормасида ман этилган; 2) душман томонидан босиб олинган ҳудуд аҳолисидан йиғиб олинадиган пул.
Ярим-калькалар орасида қўшма сўзлар ҳам учраб туради: cross-rate – кросс-курс; cross-factor – кросс-коэффициент; cross-crediting – кросс-кредитлаш.
«Банк-молия соҳасига оид термин-калькалар икки гуруҳга ажратилади: семантик ва синтаксик калькалар. Семантик калькалаш жараёнида терминни бошқа тилга ўзлаштирганда маъноси сал ўзгариши мумкин. Масалан, rainbow – (камалак) валюта хавфидан ҳимояланган облигация.
Синтаксик калькаларда терминнинг лексик ва структураси ўз шаклида қабул қилинади: currency basket – валюта савати – бир мамлакатнинг валютасининг бошқа валюталарга нисбатан курси; absolute quantity – абсолют миқдор – кузатилаётган миқдор бирликларни қўшиш ёки айриш, ҳажм ва миқдор кўрсаткичи ҳисобланиб, улар статистик тўпламнинг миқдори ва ҳажмини ифодалайди. Абсолют кўрсаткичлар натурал, меҳнат ва пул ўлчамларига бўлинади»84.
Ўзлаштирма термин қабул қилинган тилда турли терминли ибораларни ясаши мумкин. Масалан: broker – брокер: қимматли, мол ва валюта биржаларида битим тузишда воситачилик билан шуғулланувчи шахс ёки фирма. Бу терминдан бошқа янги терминли иборалар ясалган: broker profit – брокер даромади; broker demands – брокер шартлари; broker opportunities – брокер имкониятлари ва бошқалар. Бошқа мисолни келтирадиган бўлсак:deposit – депозит (кредит ташкилотларда сақланадиган қимматли қоғозлар) терминидан бошқа банк-молия соҳасида тез-тез ишлатиладиган терминли иборалар пайдо бўлган: deposit bank – депозит банки; deposit certificate – депозит сертификати; deposit activity – депозит фаолияти ва бошқалар.
Банк-молия терминлари нафақат банк операцияларида ишлатилади, балки улар ҳар кунги муносабатларимизда тез-тез фойдаланилади. Масалан, бартер, ваучер, аудитор, ипотека, инвестиция, кредитор, дебитор каби сўзлар кўпдан-кўп оддий ҳаётий фаолиятимизда ишлатилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бундай махсус лексикадан фойдаланиш учун унинг аниқ ва махсус маъносини билиш зарур. Махсус терминлар аниқ объектни, жараённи ёки фаолиятни ифодаловчи бирликлар бўлиб, сўзлашувчи уни ўз нутқида ишлатиши учун мазкур маънони тўғри тушуниши керак, ана шундагина берадиган маълумотининг адекватлигига эришади. Банк-молия иш-юритишда ҳам консубстанционал, ҳам тор махсус терминлар мавжуд.
«Консубстанционал банк-молия терминлари баъзи терминшунослар томонидан калит сўзлар деб аталади»85. Улар орасида қуйидаги терминлар иш юритишда тез-тез ишлатилади: deposit – депозит, loan – заём, кредит, expenditure – ҳаражат, receipt – квитанция, fee – контракт тўлов, banking system – банк тизими, rate – ставка, transaction – битим, шартнома, compensation – қоплаш, investment – инвестиция, share – улуш ва хаказолар.
Тор махсус лексикасига қуйидаги банк-молия терминлари киради: prompt term of payment – тўлов куни, private property – ҳусусий мулк, private income – шахсий даромад, pure national income – соф миллий даромад, retail price – чакана нарх, remittance transfer – пул ўтказмаси ва кабилар.
Кўриб турганимиздек, консубстанционал терминларнинг аксарияти – оддий сўзлар, тор махсус терминлар эса одатда икки ёки ундан кўпроқ сўзлардан иборат бўлиб, биргина аниқ маънога эга. Демак, полисемия ҳодисаси консубстанционал терминларда кўп учрайди, чунки улар оддий ва махсус лексика ўртасида ҳам оддий сўзлар сифатида ҳам, терминлар сифатида ҳам ишлатилади ва энг камида иккита маънога эга бўлади:

Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish