1 Региональная обзорная конференция по использованию ирригационных систем для производства рыбы в
Х.Холмўминовнинг Сурхон-Шеробод чулларини узлаштиришга багишланган тадқиқоти'да совет даврида Шеробод чўлидаги мавжуд қўриқ ерларни жадал равишда узлаштирилиши, бундан кўзланган асосий мақсад эса ҳудудда кўпрок пахта етиштириб, марказ саноатининг пахта хомашёсига булган эҳтиёжини қондириш эканлиғи, шунингдек, Жанубий Сурхон сув омборини барпо қилиш учун 8 та қишлоқ, яъни 680 та хонадон Қумқўрғон туманидаги С.Бойматов жамоа хужалигининг Ўғригузар массивига жойлаштирилганлиги манбалар ёрдамида очиб берилған. Мақолада қуриқ ерларнинг узлаштирилиши масаласи ёритилган бироқ унда Ўзбекистон сугориш тарихининг 50-80 йиллари акс эттирилмаган.
Ҳ. Хушвактовнинг Мирзачўл ва Қарши чулларини узлаштиришга бағишланган мақолаларида2 мавзуни миллий ғоя рухида очиб беришга ҳаракат қилинган. Тадқиқотда, совет давлатининғ кўчириш сиёсати мазмун-моҳиятидан келиб чиқкан ҳолда Мирзачўл туманига 3337 та, Сирдарё туманига 3278 та оиланинг ихтиёрий-мажбурий равишда кўчирилганлиги, уларнинг ижтимоий оғир турмушга дучор қилинганлиги муаммолари баён қилинган.
Учинчи гуруҳга мансуб бўлган хорижий адабиётларда қишлок хужалигида сугориш тизимини бошқариш, сувдан фойдаланиш, ирригация тармоқларини барпо этиш, йирик куллар ва океанларнинг холати, сув танқислиги муаммоларини тадқиқ қилган. Хорижий тадқиқотчилардан Р.Сержеант, X. Раусон, Х.Гомес, Ч.Кобл, Э.Муррей, Д. Райслар3 қишлок хужалигида суғориш тизимини бошқариш ва сувдан фойдаланиш тартиби, буғдой ирригацияси, сув муаммоси билан шуғулланган. Муаллифлар сув ва
' Холмуминов Ҳ.Сурхон-Шеробод чулларини узлаштириш // Жаиият ва бошқарув. -Тошкент, 2010. -№3.134-135 б.
унинг ифлосланиши билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этишда биринчи навбатда барча худудларда амалий чора-тадбирларни руёбга чикариш зарурлигини таъкидлаган.
Хусусан, Ч.Кобл, Э.Муррей ва Д. Райслар томонидан нашр этилган ер билимига дойр махсус асарнинг 3-булим 9-боби «Ернинг чучук суви»1, 10-боби эса «Ер куррасидаги океанлар» деб номланиб, унда сув ҳавзалари, ирригация шохобчалари, сув циклони, сувнинг ифлосланишини олдини олишга каратилган чора-тадбирлар мажмуи, ер юзидаги океанлар, денгизлар, хусусан Орол денгизи ва унинг ҳалокати тўгрисида маълумотлар берилган.
Америкалик олим Ф.Миклиннинг Орол денгизи фалокати, Оролнинг қуриши2 масаласига бағишланган мақолаларида унинг 1960-2011 йилларгача булган даврда қуриб бориши, денгиз ҳажмининг 1960-1987 йиллар оралигида қарийб 13 метрга камайганлиги, унинг майдони эса 40 фоизга қисқарганлиги, ушбу фожианинг экология ва инсонларга салбий таъсир курсатганлиги, Оролбуйи минтақасида шурланишни йилдан-йилга ортиб бориши натижасида турли хил юкумли касалликларни кўпайганлиги, келажакда денгизни асл ҳолатига кайтаришга дойр ишлаб чиқилган махсус курсатмапар, халқаро миқёсда уни қутқариш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар чукур тахлил қилинган.
К. Танжи ва В. Ярон масъул муҳаррирлигида нашр этилган махсус асарда3 қишлоқ хужалигида сувдан фойдаланишни бошкариш, сув ресурслари ва унинг сифати, шўр сувларни ортганлиги, ерларни мелиорация қилишда юзага келган муаммолар, сув ресурсларидан фойдаланишда муаммоли вазиятнинг кучайганлиги ва сув муҳофазаси тахлил қилинган. Китобнинг 2-булими бевосита сув муносабатлари ва сугориш технологияси, ирригация, сугориш соҳасидаги тажриба тизими, дренаж ва саёз ер сувларини бошкариш масалалари илмий асосда ёритилган.
Хориж олимларидан И.Куртоглу, Э.Инжер, Ф.Смит, Ж.Бисеновлар' тадқиқотларида айнан совет даврида Ўзбекистонда сугориш ишларининг кенгайтирилиши ва пахта майдонларини суғоришда сув ресурсларидан меъёридан ортиқча ишлатилиши, совет маъмурларини пахта майдонларини кенгайтиришга дойр олиб борган мустамлакачилик амалиёти, ушбу сиёсатнинг бевосита Орол муаммосини келтириб чиқарганлиги объектив тарзда очиб берилган.
Турк тадқиқотчиси И.Куртоглу Орол денгизининг куриши ва уни қутқаришга дойр илмий мақоласида ҳамда шу масалага багишланган ишда мазкур муаммони бартараф этишга Марказий Осиё давлатларининг эътибор қаратиши, ушбу давлат раҳбарларининг Тошҳовузда Оролни кутқариш буйича йиғилишда қабул қилган чора-тадбирлари, шу мақсадца Оролни кутқариш буйича жамғармани ташкил қилинганлиги, уни қутқариш ва сақлаб қолишга минглаб жамгармаларни ҳам етмаслиги ва камлиги масалалари атрофлича тахдил қилинган.
Э.Инжер ва Б.Смитнинг атроф-муҳит ҳамда табиат фанига оид махсус асарида экологик қонунлар ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши масалапарини қамраб олган. Шунингдек, китобнинг 15-боби бевосита сувни бошқариш деб номланиб, унда сувдан фойдаланиш турлари, сув муаммолари, саноат ва қишлоқ хужалигида сув ресурсларининг қулланилиши, шу билан бирга, Орол денгизи қуриши, унинг сатҳининг кескин қисқарганлиги натижасида минтақа аҳолиси орасида турли хил касалликлар, хусусан саратон касаллигининг ортганлиги, Оролбўйи худудидаги балиқчилик саноатининг тула инқирозга юз тутганлиги2, илгари денгиз порти бўлган Мўйноқ аҳолиси ҳаётида иктисодий тушкунлик кучайганлиги ва бу ерда туз бўронларини кучайиши натижасида маҳаллий аҳолини жиддий хасталикларга йўлиққанлиги статистик манбалар, бой тарихий материаллар ёрдамида тахдил қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |