Диссертация илмий маслаҳатчи: тарих фанлари доктори, профессор Р.Ҳ. Муртазаева Андижон 2017



Download 59,87 Kb.
bet7/14
Sana09.07.2022
Hajmi59,87 Kb.
#765010
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
1-сканер

3 Раззоқов А.А. Сув ва хаёт. -Тошкент: Мехнат. 1991.-152 б.; Шу муаллиф. Мелиорация: миш-миш ва хақикат // Хаёт ва иктисод. -Тошкент, 1992. -№1 -Б.28-30.; Шу муаллиф. Ўзбекистон пахтачилиги тарихи: (Утмиш ва хозир). -Тошкент: Ўзбекистон, 1994. -304 б.: Аминова Р.Х. История совхозов Ўзбекистана. 1917­1960 гг. Опыт, проблемы, уроки -Ташкент: Фан, 1993.-248 с; Шу муаллиф. Возвращаясь к истории коллективизации в Ўзбекистане. -Ташкент: Фан, 1995.-83 с.
йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг кўплаб худудида ирригация ишларининг авж олганлиги 1956-1985 йиллар даври мисолида ёритилган. Асарда республика ирригациясининг 70-80 йиллардаги аҳволи, сугориш каналлари ва насос станциялари барпо этилиши, улардан сугориш тизимида фойдаланилиши тўгрисида маълумотлар деярли кам. Р. Аминова асарида совет даврида бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида урнатилган аграр сиёсат, ўзбек қишлоқлари ҳаёти ва турмушида булган ижтимоий-иктисодий ўзгаришларни 1917 йилги октябрь тунтаришидан кейинги даврдаги ҳолати, ер-сув ислоҳотининг утказилиши, пахтачиликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамланиши масалалари акс эттирилган.
Қ. Насритдиновнинг номзодлик диссертацияси1 икки бобдан иборат булиб, унда Ўзбекистондаги ирригация-мелиорация ишларининг 1980-йиллардаги ҳолати акс эттирилган. Тадқиқотнинг биринчи бобидан Ўзбекистон меҳнаткашларининг ирригация соҳасини ривожлантиришдаги фаолияти, иккинчи бобидан эса янги ерларни узлаштириш ишларида юзага келган салбий ҳолатлар ва уларнинг ижтимоий-иктисодий оқибатлари масаласи ўрин олган. Диссертацияда республикадаги сугориш тизимининг 1951-1990 йиллар даври махсус объект сифатида тадқиқ этилмаган. Муаллиф монографиясида факатгина Фаргона водийси суғорма деҳқончилигининг умумий ҳолати, Россия империяси ва совет хукумати даврида, яъни XIX аср иккинчи - XX аср биринчи ярми хронологик чегарасида баён қилиб берилган. Айтиш лозимки, ушбу тадқиқотда водийдаги сув хужалиги соҳасида кечган ўзгаришлар ва гидроиншоотлар курилиши масалаларининг айнан 1950 йилларгача булган ҳолати акс эттирилган. Унда Ўзбекистон ирригациясининг 1951 йилдан 1990 йилгача булган даври урганилмаган.
Айнан шу даврдан бошлаб 1950-1980 йилларда республика аграр секторининг совет даврида бузиб курсатиб келинган муаммоларини холис тадқиқ қилиш жараёнлари бошланди. Хусусан, Н. Обламуродов, С. Турсунов,
Б. Сиддиқов1 монографиялари ҳамда докторлик диссертациясининг авторефератлари урганилаётган даврда амапга оширилган аграр сиёсатни танқидий кўриб чиқишга, пахта яккахокимлигининг фожиали оқибатларини, Орол фожиасини келиб чиқиши сабабларини очиб беришга кумаклашади.
Н.Обламуродов Ўзбекистонда қишлоқ ишлаб чиқариши тараққиётининг 1971-1990 йиллар мисолида тадқиқ этган. Ишда қишлоқ хужалиги ишлаб чиқаришига илмий-техник тараққиёт ютукдарини татбиқ этишдаги қарама-қаршилик ва зиддиятларнинг моҳияти, қишлоқ хужалик соҳасидаги техник-иктисодий тажрибаларнинг, айниқса кимёлаштириш тадбирларининғ экологик таҳлили ҳамда экспертизаси баён қилинган. Бироқ бу ишларда асосий объект қишлоқ хужалиги соҳаси бўлганлиги боис совет давридаги ирригация тарихига тула урин ажратилмаган.
Бир гуруҳ олимлар томонидан Ўзбекистоннинг совет ҳукмронлиги даврини холисона ёритиб берувчи мукаммал дарсликлар ва қўлланмалар яратилди2. Ушбу дарсликлардан иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда республикада ирригациянинг аҳволи, ҳолати ва уни ривожлантиришнинг пахта яккаҳокимлиги таъсирида кенгайиб борганлиги, шаклланганлиги ва оқибатлари масалалари ҳам қисман ўрин олган.
Шу билан бирга, А. Рустамов ва Ғ. Фозиловларнинг Марказий Фаргона чулларини узлаштиришга дойр рисолалари3 водийда узлаштириш, сугориш ишларининг олиб борилиши ва Катта Фаргона канали барпо этилиши тарихи, сув хўжалиги тизимида фаолият олиб борган махсус ирригатор кадрлар, Норин дарёсида Учқўрғон сув олиш тўғонини барпо этилганлиги, канални реконструкция қилинганлиги масалалари тарихий адабиётлар ёрдамида тахлил қилинган.
Тадқиқотчи З.Ишанходжаеванинг номзодлик ишида Ўзбекистон ирригатор-мелиораторларининг Россия Федерациясидаги қора тупрокли булмаган худудларни узлаштиришдаги ва аҳоли турар-жойлари барпо этишдаги иштироки масалалари 1975-1985 йиллар даврий чегарасида тадқиқ этилган1.
1990-йиллар охирига бориб ва ундан кейинги йилларда глобал характерга молик бўлган Орол муаммосини очиқ-ойдин очиб берувчи илмий мақолалар2 нашр қилиндики, уларда тадқиқотчилар бевосита Орол денгизи куришининг келиб чиқиш сабаблари, Оролбуйидаги фалокатнинг аста-секин йил сайин кучайиб борганлиги, унинг натижасида турлича жиддий муаммоларнинг етилганлиги, худудда турли хил юкумли касалликларнинг келиб чиққанлиги хилма хил статистик маълумотларга асосланган ҳолда тадқиқ этилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу тадқиқотларда совет хукуматининг пахта майдонларини сугоришда сув ресурсларидан хужасизларча фойдаланиши, ана шу мақсад йулида денгиз сувини керагидан ортиқча олганлиги натижасида Орол денгизи муаммосининг келиб чиққанлиги тула акс эттирилмаган.
А.Қодировнинг ирригация тарихига багишланган асари3 да Ўзбекистон ирригациясининг ўтмиши, хусусан, унинг XIX аср ўрталаридаги аҳволи, Россия империясининг Туркистонда мустамлакачилик тузумини ўрнатгандан кейинги сугориш соҳасида юзага келган қийинчилик ва зиддиятларнинг 1920 йилларгача булган даври илмий жиҳатдан тахлил қилинган.
Ҳ.Зиёев асари'да Туркистоннинг Россия империяси мустамлакасига айлантирилгани ва унинг асосан пахтачиликка ихтисослашуви, пахта хомашёсини марказга вахшийларча ташиб кетилганлиги, империя даврида ирригацияни ривожлантирилишига маъмурлар томонидан алоҳида аҳамият берилганлиги бирламчи манбалар асосида тахлил қилинган.
Бинобарин, биз тадқиқот учун танлаган муаммони миллий истиклол мафкураси руҳида урганишда ҳамда мустабид совет тузумига холис баҳо беришда, уч китобдан иборат булган «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази томонидан тайёрланиб, чоп этилган «Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида» деб номланган фундаментал асарнинг иккинчи китоби2да республикадаги ирригация тарихи қисқача тарзда ёритиб берилган. Унда совет даврида барпо қилинган гидротехник иншоотлар, сув омборлари, янги ерларни ўзлаштириш ишлари, бу тадбирларда эса ўша даврда бевосита Ўзбекистон КП МҚ биринчи котиби лавозимида фаолият курсатган Ш.Р.Рашидовнинг хизмати ва роли тадқиқ этилган. Жумладан, ушбу китобда 1966-1985 йилларда республикада 1,6 млн. га ер ўзлаштирилганлиги, 6,9 млн. га ердаги яйловларга сув чиқарилганлиги, ўзлаштирилган ерларда 160 та давлат хужаликлари ва кўплаб пахтакор туманлар ташкил қилинганлиги тўгрисида3 маълумотлар келтириб ўтилган. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш керакки, муаллифлар китоб мақсадидан ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда қуриқ ва чул ерларни ўзлаштириш, сув иншоотларини куриш ишларини умумий тарзда, қисқароқ тарзда 2-3 саҳифада баён қилишган.
Шу билан бирга, китобнинг иккинчи қисм иккинчи бобининг 5-параграфидан «Орол фожиаси» масаласи ҳам ўрин олиб, унда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида кенг миқёсда янги ерларнинг ўзлаштирилиши,

Download 59,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish