1 Kurtoglu I. Ekoloji, cerve kirliligi've insanlar // Ipek Yolu.-Turkiye, 1995. -№17.-S.9-11; Aral'i kurtalarim! // Ipek Yolu.-Turkiye, 1995. -№17.-S.12-23.; Enger E., Smith B. Environmental Science. A study of Interrelationships Fifth edition. -USA: The McGraw-Hill Companies, 1995.-432 p.; Бисенов Ж.А. Эколого-экономическое использование и охрана земельных ресурсов в Приаральском регионе: Дисс. ...докт. зкон. наук. -Москва, 2000.-418 с.
Ж.Бисенов докторлик ишида Амударё ва Сирдарё сувларидан зур бериб меъёрдан ортиқ фойдаланилганлиги ҳамда суғорма майдонларнинг нотўғри тарзда суғорилиши Орол денгизи сувининг камайишига, куришига олиб келганлиги тарихий манбалар кумагида очиб берилган.
Бир гуруҳ хориж адабиётларида ва маколаларда Ўзбекистоннинг аграр тарихи ва қисман ирригацияси тарихига урин ажратилган. Республиканинг аграр сектори ва сугориш тизими тарихини урганишда хориж тадқиқотчи-олимлардан Т.Петр, К.Грифин, Ж.Тюрман, Д.Кандиоти ва М.Спур тадқиқотлари1 алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқотлар совет хукуматининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширган аграр сиёсати моҳияти, шунингдек, пахта яккаҳокимлиги натижасида сугориладиган ерларнинг кенгайиб бориши натижасида Орол фожиасини келиб чиққанлиги жараёнларига холисона баҳо беришга хам кумаклашади.
1999 йилда Қозоғистонда БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари буйича ҳудудий бюроси томонидан ўтказилган «Марказий Осиё 2010» мавзусидаги халқаро конференцияси материалларида хориж олими М.Германнинг Ўзбекистон қишлоқ хужалиги ислоҳотлари масаласига багишланган мақоласида2 республика сугориладиган майдонлари ҳажми 1940-1996 йиллар мисолида курсатилган. Шу билан бирга, ирригация ва сув ресурсларини бошқариш, 1980 йилда ирригацион сув таъминоти деярли 25 фоизга қамайганлиги тўғрисида маълумотлар берилган. Таъкидлаш муҳимки, муаллиф истиқлол йилларидаги воқеа-ҳодисаларга ва жараёнларга совет мустамлакачилиги моҳиятидан келиб чиққан ҳолда холисона баҳо бермаган.
Хусусан, тадқиқотчи 4,3 млн. га суғориладиган ерларда сув таъминоти жуда қийин масала дея, асоссиз тарзда таъкидлаган.
Д.Кандиоти Ўзбекистондаги аграр ислоҳотлар ва ер хуқуқлари тарихига дойр асарининг «Ўзбекистоннинг сиёсий иқтисодиётида ер» деб номланган биринчи бобида «1960-1990 йиллар ўртасида Ўзбекистондаги суғориладиган ерлар майдони икки миллион га га усган»' лиги таъкидланган.
Шунингдек, унинг яна бошка асарида совет даврида Ўзбекистонда қишлоқ хужалигини бошқариш, ер-сув ислоҳоти, Ўрта Осиёдаги хужаликлар, давлат ва жамоа хужаликлар фаолияти тасвирланган. Муаллиф республикада ерни сугориш 1990 йил охирига қадар фақат совет хукуматининг давлат бошқаруви томонидан амалга оширилганлиги, ҳосилни экспорт қилиш хукуматнинг асосий базаси булганлигидан ер тузилишини ёмонлашиб борганлигини очиқ айтиб ўтган. Бу сиёсат таъсирида у республикадаги жамоа ва давлат хужаликлар сони ортиб борганлигига тўхталиб: «1990 йилга келиб Ўзбекистонда 940 та жамоа ва 1108 та давлат хужаликлар мавжуд»2 лигини таъкидлаган.
М.Спурнинг Марказий Осиё қишлоқ хужалиги тарихига багишланган монографиясида «Совет даврида Марказий Осиёда худди Россия империяси режими пайтида бўлганидек асосий сектор табиий ва қишлоқ хўжалик ресурсларига мулжалланган эди. Қишлоқ хужалигида мажбурий пахта етиштириш монокультураси хукмрон булиб, асосан Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонда марказга пахта етиштириб берилди. Бу зугумни мустақилликдан кейин Москвадан тўхтатилган»лиги кучли тарзда танқид қилинган3. Шу билан бирга, муаллиф Марказий Осиё давлатлари Россия ва Украинанинг тўқимачилик фабрикаларини пахта хомашёси билан таъминловчи марказга айланганлигини очиқ ойдин эътироф этган. Бироқ
Do'stlaringiz bilan baham: |