Диссертация илмий маслаҳатчи: тарих фанлари доктори, профессор Р.Ҳ. Муртазаева Андижон 2017



Download 59,87 Kb.
bet6/14
Sana09.07.2022
Hajmi59,87 Kb.
#765010
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-сканер

1 Иброхимов Р. Ўзбекистон ирригаторлари - Афғонистонга // Ўзбекистон кишлок хужалиги. -Тошкент, 1984. -№5. -Б.55-56.
И.Тухтасинов Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона каналининг эллик йиллик юбилейи муносабати билан канал бунёдкорларига бағишлаб ўзининг хотираларини акс эттирди. Унда Марказий Фарғонанинг Охунбобоев туманида янги ташкил этилган давлат хўжаликлари, уларнинг пахта етиштиришдаги урни, шунингдек, «Солижонобод» давлат хужалиги кучи билан узлаштирилган янги ерлар ҳажмининг ортиб бориши рақамларда ифодаланган.
К. Расулов (Катта Фаргона канали эксплуатация бошқармаси бошлиги) ва Ш. Мурадуллаев (мазкур бошқарманинг бош муҳандиси) хотираларини канал барпо этилишида Фаргона деҳқонларининг иштироки, Марказий Фаргонада 1963 йилга қадар 60 минг га куриқ ерларни узлаштирилганлиги, Фаргона вилоятидаги «Гулистон» ва «Комсомол» жамоа хужаликларининг узлаштирилган ерларда пахта етиштиришдаги фаолияти тахдил қилинган.
Бир гуруҳ ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан «Орол мадад сурайди» номли мақолалар туплами1 нашр қилинди. Унда Орол фожиасини келиб чиқиш сабаблари, денгиз сатҳининг пасайганлиги, Орол денгизи атрофида янги ерларни узлаштириш учун янги-янги каналлар қазилганлиги, сув омборлари курилганлиги келтирилган. Таъкидлаш жоизки, аксарият муаллифлар негадир денгизни куришига совет хукуматининг кенг куламда олиб борган узлаштириш ишларини сабаб бўлганлигини четлаб утишган.
Айнан шу даврда XX аср 50-80 йилларида республиканинг қишлок хужалигини, жумладан пахтачиликнинг ҳолатини акс эттирувчи докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Булар қаторига А. Тожибоев, Р. Носиров, А. Охуновлар тадқиқот ишларини киритиш мумкин2. Бу ишларда пахтачилик соҳасидаги ютуқлар совет ҳукумати ва коммунистик партия ёрдами туфайли қулга киритилганлиги, қишлоқ хужалигини тараққий эттиришда минерал уғитлардан фойдаланиш ва уларни юқори самара берганлиги таъкидланади.
Хусусан, А. Охунов Ўзбекистон қишлоқ хужалиги тарихини XX аср 70-йиллари биринчи ярмидан то 80-йиллар чегарасида тахдил қилган. Асарда сув ресурслари муаммолари, жумладан, Орол денгизини куриши, унинг ҳавзасидаги суғориладиган ерлардан 95 фоизга яқин пахта хом ашёси, 40 фоиз шоли, 25 фоиз сабзавотлар совет иттифоқига етиштириб берилганлиги, суғоришга оқар сувларни тула ҳажмда сарфланиши Оролбуйида кучли салбий оқибатларга олиб келганлиги таъкидланган. Бироқ, мазкур тадқиқотларда сугориш масаласи, унинг 50-80 йиллардаги ҳолати қисман акс эттирилган, холос.
В. Котляков, В. Поплавский, К. Лапкин, О. Лебедев, В. Духовний, П. Комиренколарнинг1 Орол муаммосига багишланган мақолалари ҳам нашр этилди. Юқорида номи зикр қилинган тадқиқотчилар Орол денгизи куришининг келиб чикиш сабаблари, унинг сатҳини совет даврида, яъни 60-йиллардан кескин пасайиб борганлиги, Орол атрофида янги ерларни узлаштириш учун янги-янги каналлар казилганлиги, сув омборлари барпо этилганлиги, пахтадан ҳосил олишни купайтириш мақсадида бўз ерларни тинмасдан ўзлаштирилганлигини эътироф этишган. Бирок, аксарият муаллифлар амалга оширилган бу тадбирлар замирида ва Орол денгизи куришида бевосита собиқ совет хукуматининг айбини негадир яширган.
Орол фожиасининг утмишдаги ҳолати З.Акрамов ва А. Рафиқовларнинг Орол такдирига багишланган махсус асари ва монографияси2дан ҳам кенг ўрин олган. Асарда денгиз куришига сабаб бўлган асосий омил сифатида унинг сувини ҳаддан зиёд ва меъёридан ортик республикадаги сугориш ишлари учун ишлатилганлиги кўрсатиб ўтилган.
'Котляков В. Денгизни кугкариш мумкинми? // Совет Уэбекистони. 1988, 15 апрель; Поплавский В. Орол сувини тиклаш мумкинми" // Ўзбекистон кишлок хужалиги. -Тошкент, 1988. -№3. -Б.54; Лапкин К.И.. Лебедев О.В., Духовний В.А. Сувни тежаш - Оролнинг асосий резерви // Совет Ўзбекистони. 1988, 28 июнь; Коииренко П.Орол ва Оролбуйи билан юзма-юз // Ўзбекистон қишлоқ хужалиги. -Тошкент, 1990. -№.7. -Б34-37.
Бироқ, мазкур учала босқич адабиётларида Ўзбекистон ирригацияси тарихига, пахта яккаҳокимлиги сиёсати асосида кўриқ ерларнинг кенг кўламда узлаштирилиши масалаларига ўша даврдаги хукмрон коммунистик мафкура нуқтаи назаридан фақатгина ижобий тарзда бирёқлама баҳо берилган.
Иккинчи гуруҳга бевосита мустақиллик йилларида нашр этилган илмий тадқиқотлар, дарсликлар, мақолалар, конференция материаллари киради. Ўзбекистон миллий истиқлолини қўлга киритганидан сўнг совет давридаги қишлоқ хужалиги ва сугориш тарихини холисона тадқиқ этишга кенг имкониятлар яратилди. Истиқлол йилларида чоп этилган Ўзбекистон ирригациясининг Россия империяси ва совет мустамлакачилиги даври тарихига багишланган мавжуд асарларда масалага янгича методология асосида ёндашилиб, муаммони ҳаққоний ёритишга ҳаракат қилинган. Бу даврнинг узига хос томони шундаки, тикланиш, ислоҳот ва таназзул жараёнларини бир - бирига мустаҳкам қўшилиб кетганлиги ҳисобга олинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон ирригацияси ва кишлоқ хўжалигидаги маъмурий-буйруқбозлик, тоталитар тузум вужудга келтирган иллатларни туб моҳиятини англаб етишга ҳаракат қилинган. Таъкидлаш жоизки, 1951­1990 йиллардаги сугориш тарихи, унинг пахта яккаҳокимлиги таъсирида ривожлантирилганлиги махсус объект сифатида деярли махсус ўрганилмаган.
Истикдолнинг дастлабки йилларидан республикада сугориш тизимини жадаллаштириш оқибатида Орол фожиасини етилганлиги, уни келтириб чиқарган сабаб ва оқибатлар масаласига ҳаққоний баҳо бериш жараёни бошланди. Жумладан, Т.Алимов ва А.Рафицовлар'нинг мазкур муаммога багишланган махсус асарида 60-йиллардан бошлаб Орол куриши натижасида денгиз худудида яшаган аҳолининг турли касалликларга дучор бўлганлиги руй-рост баён қилинган. Айниқса, ўт ҳалтада тош пайдо бўлиши, сурункали гастрит, буйрак касалликлари ва қизилўнгач раки каби касалликларнинг купая бошлаганлиги, минтақада юқумли сариқ касаллиги (гепатит) етги марта кўпайганлиги, сил ва рак касалликларининг ун беш марта ортганлиги таъкидланган.
Б.Камолов ва И. Саъдуллаевларнинг Орол муаммосига бағишланган илмий мақолаларида1 денгизни қуриб бориши натижасида минтақадаги улкан туқайзор майдонини аста-секин қисқариб борганлиги, бу ҳолат эса купгина ҳайвонларнинг қирилиб, йуқ булиб кетишига сабаб булганлиги, регионда куплаб ҳажмда янги ерларни ўзлаштирилиши натижасида денгизга сув оқиб келиши бутунлай тухтаб қолганлиги эътироф этилган.
Бироқ, мустақилликнинг илк йилларида масалага коммунистик мафкура руҳида ёндашган тадқиқотчилар ҳам учрайди. Жумладан, Н.Очилов республикадаги ирригация ва мелиорация ишларини 1946-1964 йиллар даврий чегарасида тадқиқ қилган. Асар гарчанд советча мафкурада ёзилган булсада, унда Мирзачўл, Марказий Фарғона, Сурхон-Шеробод, Қарши чўлларининг суғорилиши, ўзлаштириши, суғориш тизимига маблағлар сарфлаш, сугориш кадрлари тайёрлашнинг бориши масалаларини бирламчи манбалар ва даврий матбуот материаллари ёрдамида очиб берган. Китобда муаллиф ирригация-мелиорация курилиши ва унинг техникавий базасини мустаҳкамлашда партия органларининг «ғамхурлиги»га ижобий баҳо берган2.
Айнан истиқлол давридан қишлоқ хужалигининг тараққиёти, шу жумладан пахтачилик тарихи масаласи А.Раззоқов, Р.Аминоваларнинг тадқиқотларидан алоҳида урин олди3. А.Раззоқов совет хукуматининг пахтачиликда экин майдонларини кенгайтириш ва сув иншоотларини такомиллаштиришга эътибор берганлиги, пахта яккаҳокимлиги сиёсати натижасида суғориладиган майдонлар ҳажмини ортиб борганлиги, 50­1 Камолов Б. Оролни тиклаш мумкин! // Инсон ва сиёсат. -Тошкент, 1991. -№ I, -Б.55-60: Саъдуллаев И. Орол болалари // Ёшлик. -Тошкент, 1991 -№8, -Б.2-6.

Download 59,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish