Диссертация илмий маслаҳатчи: тарих фанлари доктори, профессор Р.Ҳ. Муртазаева Андижон 2017


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йуналишларига мослиги



Download 59,87 Kb.
bet3/14
Sana09.07.2022
Hajmi59,87 Kb.
#765010
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-сканер

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йуналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва хуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иктисодиётни шакллантириш» устувор йуналиши доирасида бажарилган.
Диссертация мавзусн бўйича хорнжнй илмий-тадқиқотлар шархи2.
XX-XXI аср Марказий Осиё мамлакатлари тарихини урганишга қаратилган тадқиқотлар доирасида Ўзбекистон ирригациясининг совет даври тарихи муаммоларига бағишланган илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи
3 Диссертация мавзуси буйича хорижий илмий-тадқиқотлар шархи http://www.soas.ac.uk; http://www.unrisd.org; http://www.feo.org; http://www.u-bordeaux.fr; http://www.wwu.edu; http://www.wrm.ru; http://tiini.uz ва бошқа манбалар асосида тайёрланди
илмий марказлари, олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлари, жумладан, Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS) Лондон университета (Англия), БМТ Ижтимоий тараққиёт тадқиқотлари институти (UNRISD) (Швейцария), БМТ Озиқ-овқат ташкилоти ва қишлоқ хўжалиги (ҒАО) (Италия), Бордо университетининг Ер ресурслари ва Табиат Департамента (ENSEGID) (Франция), Ғарбий Вашингтон университета Табиатшунослик тадқиқотлари Департамента (DES) (АҚШ), Россия сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти (Россия), шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хужалигини механизациялаш муҳандислари институти (Ўзбекистан) кабиларда олиб борилмокда.
Дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги, суғориш ва мелиорация соҳаларида амалга оширилган изланишлар туфайли Марказий Осиё" ирригацияси тарихи бўйича қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: Марказий Осиё минтақасида совет хукмронлиги йиллари пахтачилик дастури негизида экин майдонларини суғориш учун гидроиншоотларга асос солиниши сув тақчиллиги, тупроқнинг ута, юқори ва такрорий шурланиши жараёнларини кескинлаштиргани илмий асосланган (United Nations Research Institute for Social Development (UNRISD) (Швейцария); совет даврида республика қишлоқ хужалигида пахтачилик соҳасининг устувор булгани, ирригация-мелиорация ишларининг пахта яккаҳокимлиги сиёсатига тамомила буйсундирилгани, унинг инсоният, усимлик ва ҳайвонот дунёсига хавф солгани, атроф-муҳитни издан чиқаргани, Ўзбекистонда йирик пахта базасига асос солиниши ва унинг марказ хирмонининг 60 фоизидан ортиқрогини ташкил қилгани, XX асрда Марказий Осиё минтақасидаги 3,5 млн. га сугориладиган ерлар айнан пахтачиликни жадаллаштиришга йўналтирилгани тарихий манбалар ёрдамида аниқланган (Food and Agriculture Organization of the United Nations (FAO) (Италия); совет аграр сиёсати таъсирида сугориш ишларини хукуматнинг пахтачилик дастури асосида тараққий этиши, ҳосилдорликнинг ортиб бориши, бироқ айни пайтда бу муваффақиятлар Орол денгизи қуришига сабаб булгани, Туркманистонда Қоракум каналининг курилиши Орол фожиасини жадаллаштиргани, денгиз сатҳининг қарийб 40 фоизга қисқаргани далиллар билан исботланган (Western Washington University, Department of Environmental Studies (DES), (АҚШ); айнан совет тузуми даврида Марказий Осиёда 300 га яқин техник ҳолати қониқарли даражада булмаган сув омборларининг барпо этилиши ва улардаги сув захираларидан суғоришда қўлланилиши тупроқнинг минерал хусусиятларини йўқотишига олиб келиши натижасида ҳосилдорликнинг кескин камайганлиги илмий жиҳатдан тасдигини топган (University of Bordeaux, Франция).
Жаҳон сув ташкилоти (WWO), Халқаро сув ассоциацияси (IWA) ҳамда Марказий Осиё давлатлараро сув хужалигини мувофиклаштирувчи комиссияси илмий-ахборот маркази (SIC ICWC) томонидан дунё мамлакатлари, хусусан, минтақа ирригацияси тарихига оид қатор устувор йуналишларда тадқиқотлар олиб борилмокда: Марказий Осиёдаги трансчегаравий сув ресурсларини ҳамкорликда бошқариш, сугориш тизими инфраструктурасини такомиллаштириш; гармоқни интенсив равишда жадаплаштириш бўйича ирригация ва агротехник тадбирлар қуллашни кенгайтириш; минтакада сув хўжалигини самарали бошқариш истикболлари ва тупроқдаги мавжуд тузларни атроф-муҳитга экстерналь (ташқи) таъсирини тахлил этиш; Орол денгизи фожиаси тарихий аспекта ва унинг атроф-муҳитни издан чиқариши оқибатлари ҳамда мазкур фалокатнинг Оролбўйи аҳолиси генофонди трансформациясига қилган таъсирини аниклаш ва уларни бартараф этишга дойр амалий чора-тадбирлар, ечимларни ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Download 59,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish