Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»



Download 342,5 Kb.
bet15/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

Оиладаги камситилишларга келсак, уларга кўплаб мисол келтириш мумкин. Биринчидан оилада ҳар доим оила бошлиғи деб эркак киши эътироф этилиши ва аёл киши унга сўзсиз бўйсуниши лозимлиги. Бундай ҳолат деярли шарқона оиланинг асосий элементидир.


Қизларнинг ўқишига бўлган муносабат. Баъзи оилаларда қизларнинг етарли билимга эга бўлишлари, уларнинг айниқса олий таълимга бўлган ҳуқуқлари тўғридан-тўғри инкор этилади. Аёлларнинг меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқи ҳам инкор этилади. Чунки, бундай оилалар учун аёл кишининг асосий вазифаси, фарзанд туғиш ва уни тарбиялаш ҳамда уй-рўзғор ишлари.
Аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик, бу оилада аёлларни камситилишининг кўп учрайдиган турларидир. Ўз аёлини ҳақоратлаш, уриш, хўрлаш баъзи эркаклар учун одатий ҳол ҳисобланади. Ваҳоланки, ҳар бир шахсни ҳақорат қилиш, уриш ва хўрлаш қонунчиликка асосан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Аёлларни оилада молиявий жиҳатдан камситиш, яъни айниқса ишламайдиган аёлларга эрлари томонидан пул бермаслик, уларни оиланинг молиявий ишларида қатнашишидан маҳрум қилиш ҳам аёлларни оила бюджетидаги даромаддан тегишли равишда фойдаланишига тўсқинлик қилади ва у тўлиғича эрининг берадиган маблағига боғлиқ бўлиб қолади.
Никоҳдан ўтиш масалалари. Аксарият жамиятларда, айниқса, шарқона жамиятда аёлнинг оиладаги роли эркакка нисбатан иккинчи даражали ҳисобланади. Агар қиз оилада ўзи танлагани борлигини ва унга турмушга чиқмоқчи эканлигини эълон қилса, оилада бу рад этилади. Кўпчилик ҳолларда ота-онанинг танлови ҳал қилувчи бўлади. Бошқача қилиб айтганда, қизлар турмушга чиқишда қарор қабул қилиш учун етарли шахсий эркинликка эга эмас. Улар учун жуда муҳим ҳаётий воқеанинг асоси ота-онанинг хоҳиши, ота-онанинг танлови, деб ҳисоблайдилар. Аёллар ихтиёрий равишда турмуш қуришдаги танлаш ҳуқуқларини ота-оналар зиммасига юклайдилар.
Анъанавий кўрсатмалар қизга турмушга чиқиш ёки чиқмаслик хоҳишларини намоён қилиш имконини бермайди. Бу жамият томонидан қиз зиммасига юклатилган мажбуриятдир ва у бу мажбуриятни бурч сифатида ўз хоҳиши, ҳис-туйғуси ва иродасига қарши равишда 100тадан 54 ҳолатида бажариши лозим22.
Эрта никоҳ муаммоси бизнинг жамиятимизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Қадим замонларда Шарқ халқларида қизни иложи борича эрта эрга берганлар. Жинсий етукликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши билан қизни жиддий равишда эрга беришга тайёрлаганлар ва у 12-13 ёшга етганда узатиб юборганлар. Бу одат айрим ўзгаришларга учраган бўлса ҳам кўпинча шундайлигича қолмоқда. Ёш қизни янги оиланинг қоидаларига бўйсунишга мажбур қилиш осонроқ бўлади, деб ҳисобланади23. Унда жамиятнинг қадимий одат ва анъаналарга асосланган холда юз бераётган аёлларни камситишнинг негизи, асоси ифодаланган. Ушбу одатларга кўра, аёл эрининг уйида унинг оиласи қонунларига бўйсуниши шарт.
20 ёшдан ошган қизлар қари қиз бўлиб қолади, деган тушунча мавжуд бўлиб, бу ҳолат қиз белгиланган (18-21) ёшда турмушга чиқмаса, у кейинчалик турмушга чиқиши қийин бўлишига ҳамда жамият томонидан салбий фикрларга сабаб бўлади24.
Одат нормалари қизни гоҳ қари қиз бўлиб қолиши билан қўрқитиб, гоҳ ғоявийлашган оилавий ҳаётнинг бўрттирилган сароблари билан тезроқ эрга тегишга ундайди. Шундай қилиб, эрта никоҳларга хайрихоҳлик одати аёлни 25 ёшгача турмушга чиқишга мажбур қилади ва аёлнинг оиладаги аҳволини белгиловчи камситувчи омил дейиш мумкин.
Оилада аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилик муаммоси. Аёллар оилада ғоятда муҳим ўрин тутадилар. Улар жамиятнинг ривожланиши ва оиланинг фаровонлигини таъминлашда ўзларининг катта хиссаларини қўшадилар. Болалар тарбияси мажбурияти ота-оналар, аёллар ва эркаклар хамда бутун жамиятда ўзаро тақсимлашни талаб қилади. Аёллар ҳаётнинг ва ривожланишнинг барча жабҳаларида эркаклар билан тенг ҳуқуқли шерик бўлишлари учун, илк ёшдан қизларни қадрлаш ва инсон шахсининг қадр-қиммати ҳуқуқини эътироф этиш, хамда ўзларининг асосий эркинликларини, жумладан инсон ҳуқуқларини тўлиқ холда ўзлаштиришларининг зарур.
Ўз қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб етмаган, жинсий ва репродуктив маданияти паст даражада бўлган ёш қизлар ота-оналарининг зўрлаши билан турмушга чиқмокдалар, яъни мустақил ҳаётга қадам қўймоқдалар, лекин кўп холларда улар ўз эрлари ва унинг ота-онасига бутунлай қарам бўлиб, маънавий ва моддий камситишларга учрамоқдалар. Бундай ҳолатларда келинлар ўзларини оиланинг тўлиқ қимматли аъзосидек ҳис эта олмайдилар, бу эса ҳар хил можаро ва қарама қаршиликларга сабаб бўлади.
Одатга кўра анъанавий оилада аёл қатъий равишда оилавий иерархияга бўйсуниши керак. Эрнинг бошчилигига эътироз билдириб бўлмайди, агар ёш оила ота-онаси билан яшаётган бўлса, қайнонанинг бошчилигига ҳам эътироз билдириб бўлмайди25.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish