Дипломатия Режа Фанга кириш. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


 Юнонистонда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 379,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi379,94 Kb.
#119780
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза. Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия abe8991f3f1e4e3c6bc789774d0272c3

2. Юнонистонда халқаро муносабатлар ва дипломатия
Милоддан аввалги VIII-IV асрлар давомида Юнонистонда шаҳар-
давлатлар, яъни полислар пайдо бўла бошлади. Ушбу полислар ўртасида турли 
кўринишдаги халқаро алоқалар формалари вужудга келиши табиий эди. 


23
Қадимги Юнонистонда дунёвий типдаги халқаро алоқалар ва халқаро 
ҳуқуқ кўриниши “проксения”, ёки “меҳмондўстлик” деб аталган. Проксения 
алоҳида шахслар, уруғлар, қабила ёки бутун бошли давлатлар ўртасида амал 
қилган. Дипломатик алоқалар проксенлар орқали амалга оширилган. Шаҳарга 
келган элчи дастлаб ўзининг проксенига мурожаат қилган. 
Проксенлик институти қадимги Юнонистонда жуда кенг тарқалган. 
Проксения қадимги юнон дунёсининг кейинги барча халқаро алоқалари учун 
асос бўлган. 
Қадимги Юнонистондаги халқаро муносабатларнинг яна бир шакли 
“амфиктиония” эди. Асосан машҳур ибодатхоналар атрофида маълум бир 
худоларга бағишланган иттифоқлар шундай ном билан аталган. “Амфиктион” 
сўзи юнончадан таржима қилинганда “атрофида яшовчи” деган маънони 
билдиради. Дастлабки даврда амфиктионлар умумий қурбонлик келтириш ва 
байрамларда ибодатхона ва унинг бойликларини қўриқлаш, алоҳида ва умумий 
халқдан келадиган қурбонликларни тўплаш, шу билан биргаликда, диний 
қоидаларни бузган шахсларни жазоловчи ташкилот сифатида вужудга келган. 
Амфиктионлик юнон қабилалари учун мажбурий бўлган муносабатлар ва 
ҳуқуқларни ўрнатар эди. Бу мажбуриятлар қуйидагича қасамёд билан 
мустаҳкамланар эди: “Амфиктионияга тегишли бўлган ҳар қандай шаҳарни 
бузмайман; уруш ва тинчлик пайтида ҳам сувни тўхтатмайман; бутун кучим 
билан қасамёдни бузганларга қарши чиқаман; шаҳарларни вайрон қилмайман; 
худо марҳамати билан бино қилинган бойликларни вайрон қилувчи шахсларни 
бутун восита ёрдамида жазолантираман, қўлим ёки оёғим билан ҳимоя 
қиламан”
33
.
Алоҳида вазият ёки байрамлар муносабати билан бўлган йиғинларда 
ушбу амфиктион аъзоси бўлган ҳар бир қабила ёки уруғнинг қизиқишлари 
ўрганиб чиқилар эди. Байрам даврида урушлар таъқиқланган ва бу давр 
“илоҳий тинчлик” (“иеромания”
34
) деб эълон қилинган. Шундай қилиб 
амфиктионлик халқаро характерга эга бўлган диний-сиёсий институт эди. 
Қадимги Юнонистонда бир нечта амфиктионлар мавжуд бўлган. 
Уларнинг энг қадимгиси Делфа-Фермопил амфиктионияси эди. У иккита 
амфиктионлик бирлашмасидан:
 Делфа шаҳрида Аполлон ибодатхонасидаги; 
 Фермопил шаҳрида Деметра ибодатхонасидаги амфиктионликдан ташкил 
топган эди. 
Делфа-Фермопил амфиктионлигига 12 та қабила кирган эди. 
Амфиктионларнинг олий органи умумий мажлис эди. У йилда икки 
марта, баҳор ва кузда, биринчиси Фермопилда, иккинчиси эса Делфа 
чақирилган. Умумий йиғилишнинг қарорлари барча учун бажарилиши 
мажбурий эди. Умумий мажлис аъзолари тинчлик пайтида умумий ишларга 
раҳбарлик қилиб, амфиктиониянинг умумий аъзолари сони 24 кишини ташкил 
қилган. Иеромнемларнинг асосий вазифаси “илоҳий тинчлик”ни сақлаш ва 
диний байрамларни ташкиллаш эди. 
33
Всемирная история. Том 4. Эллинистический период. 
https://history.wikireading.ru/218335
34
Hieroman ie (религиозное помешательство). 
https://translate.academic.ru


24
Мил.авв. IV аср охирида яна бир вакиллик “пилагор”лар пайдо бўлди-ки, 
булар иттифоқчи давлатларнинг сиёсий вакиллари эди. Пилагорлар ва 
иеромнемлар воситачилигида амфиктионларга кирган давлатлар иттифоқ 
доирасида муносабат масаласида қасам ичишар эди. Делфа-Фермопил 
амфиктиони Юнонистоннинг халқаро муносабатларига таъсир кўрсатувчи 
кучга эга эди. 
Бирорта шаҳар мажбуриятларни бузган тақдирда уни амфиктион судига 
беришар, унга қарши “диний уруш” очиш мумкин эди. Амфиктионлик 
қоидаларига кўра, иттифоқчилар бир-бирларининг ички ишларига аралашмас 
эдилар. Аммо амфиктионликдаги давлатлар ичидаги кучлироқлари Делфа 
коҳинларини ўзлари томонга оғдиришга ҳаракат қилар эдилар. Чунки, Делфа 
коҳинлари ўзларининг башоратлари билан бутун юнон олами умумий фикрида 
ва юнон давлатлари ички ҳаётида катта таъсирга эга эдилар. 
Бутун юнон қабилалари ва шаҳарлари ўртасидаги шартномалар бевосита 
ва билвосита делфалик коҳинлар томонидан тасдиқланиши лозим эди. Халқаро 
масалаларда муаммо пайдо бўладиган бўлса, улар Делфа коҳинларига мурожаат 
қилишар эди. Коҳинлар нафақат диний жиҳатдан, балки моддий жиҳатдан катта 
таъсирга эга эдилар. Делфа шаҳрида турли воситалар, шаҳарлар взнос тўлови, 
зиёратчилардан, ибодатхона ярмаркалари ва судхўрлик операциялари орқали 
жуда катта бойлик тўпланар эди. Амфиктионияда таъсир кучига эга бўлиш 
учун юнон полислари ўртасида мил.авв. IV асрда иккита “муқаддас уруш” 
бўлиб ўтади. Фива шаҳри турли ҳийла-найранг билан Фокида шаҳрига уруш 
эълон қилади. 
Қадимги Юнонистондаги элчиларнинг асосий мақсади қўшни давлатлар 
билан шартнома ва иттифоқлар тузиш эди. Ўзаро тузилган шартномалар 
илоҳий кучга эга ва шартномани бузиш худо томонидан жазоланишга олиб 
келади, деб ҳисобланган. Шунинг учун қадимги Юнонистонда дипломатик 
музокаралар қатъий тарзда олиб борилган. Шартнома мажбуриятларини 
тузишда юқори даражадаги ҳарбий амалдорлар гувоҳлигида, гўёки муқаддас 
шартнома тузилаётгандек турли қасамёд матнлари билан мустаҳкамланган. 
Шартнома тузилаётганда қасамёдларга ўша шаҳардаги магистрлар албатта 
чақирилган. Қасамёдга шартнома бузган томоннинг қатл қилиниши ҳақидаги 
қарғиш ҳам қўшилган. 
Шартнома бандларига амал қилинмаган тақдирда бу масала ҳакамлик 
комиссиясига берилган. Комиссия уни Делфада Аполлон, Олимпияда Зевс ва 
ҳоказолар шарафи учун пул жаримасига ҳукм қилган. Манбаларда бундай 
жарималар миқдорининг бир неча ўн талантни ташкил қилганлиги ҳақида 
маълумот берилади. Бўйсуниши керак бўлган шаҳарлар бўйсунмаган тақдирда 
унга ҳакамлик комиссияси мажбурий чоралардан тортиб, “муқаддас уруш” 
эълон қилишгача бўлган жазо чораларини қўллаши ҳам мумкин эди. 
Томонлар ўзаро келишувга эришгач, қасамёд матнлари тош тахтага 
ёзилиб, махсус ибодатхоналарда (Афинада Акрополдаги Афина Паллада) 
сақланар эди. Муҳим ҳисобланган шартномаларнинг нусхалари жойлардаги 
Делфа, Олимпия ва Делос каби ибодатхоналарда сақланган. Шартноманинг бир 
нусхаси албатта давлат архивида сақланган. Дипломатик муносабатлар 


25
бузилиб, уруш ҳолати эълон қилинганида шартнома матни битилган тош тахта 
парчаланиб, шартнома бекор қилинган
35

Қадимги Юнонистондаги халқаро муносабатларнинг яна бир кўриниши 
ҳарбий-сиёсий иттифоқлар бўлган – “симмахия”лар эди. Улардан энг 
муҳимлари Лакедемон ва Афина (Делос) симмахиялари эди. 
Лакедемон симмахияси мил.авв. VI асрда Пелопоннес полислари 
иттифоқи сифатида ташкил топган. Унга Спарта бошчилик қилар эди. Унинг 
олий органи мажлис (силлагос) бўлиб, гегемон-шаҳар Спарта бошчилигида 
йилда бир марта чақирилар эди. 
Эллин давлатларининг иккинчи бир иттифоқи Афина шаҳри 
бошчилигидаги Афина ёки Делос симмахияси эди. У юнон-форс урушлари 
даврида эронликларга қарши кураш учун тузилган эди. 
Жамоатлар ва полислар ўртасидаги низолар махсус вакиллар ёки элчилар 
оқали ҳал этилган. “Гомер даври”да бундай вакиллар хабарчилар (керюкс, 
ангелос), классик даврда эса оқсоқол (пресбейс) деб аталган
36

Қадимги Юнонистонинг ривожланишида кўзга ташланадиган уч даврни 
кўрсатиш мумкин:
 Крит-Микена даври (мил.авв. II минг йиллик);
 Полис даври (мил.авв. XI–IV асрлар);
 Эллинизм даври (мил.авв. 334–30 йй.).
Крит давлати қудратли Миср ва бошқа қўшни давлатлар билан дўстона 
муносабатларда эди, манбаларда элчилик алоқалари кўрсатиб ўтилади. Ахея 
подшолиги қўшни давлатларга нисбатан тажовузкор сиёсат юритар эди (Троя 
урушлари – мил.авв. 1240–1230 йй.). 
Полислар даврида юнон давлатлари сиёсий мустақилликка эга 
бўлганлиги сабабли, улар ўртасидаги муносабатларни ташқи халқаро алоқа 
сифатида кўриш мумкин.
Ушбу босқичнинг энг муҳим воқеаларида бири Юнон-Форс урушлари 
эди. Бу уруш мил.авв. 500–449 йилларда бир неча кампанияларга бўлинган 
ҳолда олиб борилган:
 Мил.авв. 500–494 йй. – Кичик Осиёда жойлашган юнон шаҳарларининг 
форсларга қарши қўзғолони, Афина ва Эритреянинг қўзғолончиларга 
ёрдами;
 Мил.авв. 492–490 йй. – форсларнинг Болқон Юнонистонига бостириб 
киришга уринишлари;
 Мил.авв. 480–479 йй. – Ксеркснинг Юнонистонга босқини, Юнон-Форс 
урушларининг энг юқори нуқтаси;
 Мил.авв. 478–459 йй. – ҳарбий ҳаракатлар характерининг ўзгариши, 
ҳарбий ташаббуснинг юнонлар қўлига ўтиши, Эгей денгизи ороллари ва 
Кичик Осиёда жойлашган юнон шаҳарларининг озод этилиши. Афина 
ҳарбий қудратининг ўсиши;
35
Всемирная история. Том 4. Эллинистический период. 
https://history.wikireading.ru/218335
36
Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент. 2014. Б. 20


26
 Мил.авв. 459-449 йй. – Афина ва унинг иттифоқчиларининг Мисрга 
юриши, Юнон-Форс урушларининг якуни.
Юнон-Форс 
урушлари 
полислар 
ўртасида 
қуйидаги 
ҳарбий 
иттифоқларни тузилишига олиб келди:
 Панэлин иттифоқи – мил.авв. 481 йил;
 Делос иттифоқи – мил.авв. 478 йил.
Мил.авв. 449 йилда “Калий” сулҳи тузилди. Эрон подшоси билан тинчлик 
битими тузиш мақсадида Кипрга юборилган Афина элчисининг исми Калий 
бўлганлиги учун ушбу битим шундай номланган. Битим шартлари 
қуйидагилардан иборат эди:
 Эрон подшоси юнонларнинг Кичик Осиёдаги барча полисларининг 
мустақиллигини тан олиш ва юнонларга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб 
бормаслик мажбуриятини олди;
 Эрон давлати бундан буён Эгей денгизи ва бўғозларига ҳарбий флотини 
киритмаслиги керак эди;
 Юнон полислари Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси ва Мисрга оид 
масалаларга аралашмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олди
37

Юнон-форс урушидан сўнг юнон полисларининг гуллаб-яшнаш даври 
бўлди. Афина давлатининг стратеги Перикл (мил.авв. 443–429 йй.да стратег 
лавозимига 15 марта сайланган) биринчи Афина денгиз иттифоқига кирган 
полисларни бирлаштиришга ва ягона иттифоқчи давлатни тузишга интилган. Бу 
эса денгиз иттифоқининг ичида кескин низоларга ва қуйидаги тўқнашувларга 
олиб келди:
 Афина ва Коринфнинг Ғарбга олиб борадиган савдо йўллари учун 
кураши;
 Афина ва Спартанинг Юнонистонда гегемонлик қилиш учун кураши. 
Ушбу зиддиятлар Пеллопонес уруши (мил.авв. 431–404 йй.)га олиб 
келди. Бу уруш икки асосий даврга бўлинади:
 “Архидам уруши” (мил.авв. 431–421 йй.);
 Афиналикларнинг Сицилияга қўшин юбориши ва “Декелей уруши” 
(мил.авв. 415–404 йй.)
38
.
Мил.авв. 421–415 йиллар давомида вақтинчалик сулҳ сақланди. 
Урушнинг иккинчи даврида спарталиклар Эрондан ҳарбий ёрдам сўради. Ёрдам 
эвазига эронликлар Кичик Осиёда жойлашган юнон шаҳарларини назорат 
қилиш ҳуқуқини талаб қилди. Спарталиклар бунга рози бўлмади, бироқ рад 
жавобини ҳам бермади. Қисқа музокаралардан сўнг форс подшоси фойдасига 
элчилар ва спарталиклар ўртасида мил.авв. 412 йил шартнома тузилади. 
Шартномага кўра, юнон-форс уруши даврида озод қилинган Кичик Осиёдаги 
юнон полислари форс подшосига бўйсунадиган ва Афинага тўланадиган 
солиқлар форс подшосига тўлайдиган бўлдилар. Уруш Спартанинг ғалабаси 
билан тугади. Биринчи Афина денгиз иттифоқи тарқатиб юборилди.
37
Ўша жойда. Б. 21.
38
Ўша жойда. Б. 22.


27
Мил.ав. 399 йилда Эрон ва Спарта ўртасида уруш бошланди. 
Аҳамонийлар орасидаги сулолавий курашга Спартанинг аралашуви ушбу 
урушни келтириб чиқарди. Спарта Пеллопонес урушида қилган сотқинлиги 
туфайли ўзининг юнонлар олдида обрў-эътиборини тиклаш ва Кичик Осиёдаги 
юнон шаҳарларини озод қилишга интилди. Бироқ, мил.авв. 395 йилда 
Аҳамонийлар ёрдамида тузилган коалиция (Афина, Коринф, Фива) Спартага 
қарши уруш бошлади. Ўзаро урушлар натижасида заифлашган юнон полислари 
Эрон давлатига нисбатан қарам бўлиб қолган эди. Эронликлар урушаётган 
юнон полисларини тинчлик шартларини қабул қилишга мажбурлади (мил.авв. 
387 йилда тузилган “Анталкид” сулҳи). Сулҳга кўра, Эрон давлати Кичик 
Осиёда ўз ҳокимиятини тиклади, эронликлар флотига Эгей денгизига чиқишга 
рухсат берилди, юнон полислари устидан назорат Спартага топширилди.
Мил.авв. 378–377 йилларда Спартага қарши курашиш учун иккинчи 
Афина денгиз иттифоқи тузилди. Бироқ, Афинанинг иккинчи Афина денгиз 
иттифоқида ўз гегемонлигини ўрнатишга интилиши “Иттифоқчилар уруши” 
(мил.авв. 357–355 йй.)га олиб келди ва иттифоқ тарқалиб кетди.
Мил.авв. IV аср ўрталаридан бошлаб, шимолий Юнонистонда 
Македониянинг мавқеи кучая бошлади. Тарқоқликдан фойдаланган Македония 
Юнонистонда таъсирини мустаҳкамлаб, шаҳарларни аста-секин бўйсундира 
бошлади. Филипп II даврида (мил.авв. 359-336 йй.) Македония Эгей денгизи 
ҳавзасидаги энг кучли юнон давлатларидан бирига айланади. Македония юнон 
вилоятларини бирин-кетин бўйсундирган. 
Юнонистонда Македониянинг гегемонлиги ўрнатилиши дипломатик ва 
ҳарбий йўл билан амалга оширилди. Филипп қўшни давлатларни 
бўйсундиришнинг ҳар қандай йўлларидан фойдаланган. Масалан, сотиб олиш, 
дипломатик элчилик (“Филипп мактуби”), “Македония дўстлари”га моддий ва 
маънавий ёрдам, қўшни варвар қабилалари князлари билан иттифоқ тузиш, 
форс подшоси билан дўстлик муносабатларини ўрнатиш, душман 
мамлакатларда исёнлар уюштириш ва ҳоказолар. Бу усулларнинг ичида 
Филипп сотиб олиш сиёсатига катта аҳамият берган. Унинг “олтин ортилган 
эшак билан ҳоҳлаган қалъани олиш мумкин” деган сўзлари жуда машҳур 
бўлган. 
Филиппнинг марказлаштириш сиёсатига қарши Афинада антимакедон 
гуруҳи тузилади. Бу гуруҳга машҳур нотиқ Демосфен бошчилик қилар эди. 
Филипп II бутун кучи билан антимакедон иттифоқи тузилишига қаршилик 
қилган. Мақсадини амалга оширишда у Халкидика ярим оролидаги денгизбўйи 
ва Фракиядаги шаҳар-давлатларни бир-бирига душманлик кайфиятини 
кучайтира бошлаган. Кейинчалик навбати билан Пидна, Олинф, Амфиопол 
каби полисларни бўйсундирган. Делфа ибодатхонасининг манфаатини ҳимоя 
қилиш ва фиваликлар Фокидага қарши ҳужум қилди, деган баҳона билан 
Фессалияни бўйсундирган. Фақатгина афиналиклар аралашуви билан Ўрта 
Юнонистон Филипп томонидан бўйсундира олинмаган.
Филипп II Афина билан музокаралар бошлаган. Музокаранинг асосий 
масаласи ўша давргача босиб олинган ҳудудларни Македониянинг қонуний 
ерлари деб тан олиниши кераклиги эди. Афиналиклар дастлаб бунга қисман 


28
рози бўладилар ва Пеллага Македония тарафдори бўлган Эсхин ва Филократ 
бошчилигида элчилик юборадилар. Аммо, афиналик элчилар ҳаъйати Пеллада 
эканлигида Филипп II Фракияга қўшин жўнатиб, Херсонесни эгаллайди. 
Филипп II бу ҳудудларни ҳам тан олинишини талаб қилади. Филократ ва унинг 
шериклари бу талабга ҳам рози бўладилар.
Мил.авв. 346 йили Македония билан Афина ва иттифоқчилари ўртасида 
сулҳ тузилади. Сулҳга кўра, Македониянинг ўша вақтгача босиб олинган барча 
ҳудудлари унинг қонуний ҳудуди сифатида тан олинади. 
Афина Халқ мажлисида Македония гегемонлиги тарафдорлари ва 
рақиблари ўртасида кураш кучайиб кетади. Масала Афинанинг ички ва ташқи 
сиёсатини муҳокамаси ҳам эди. Мунозаранинг марказида Филократ сулҳи 
турар эди. Демосфен ва бошқа демократия йўлбошчилари бу сулҳни Афина 
учун қақшатқич зарба деб ҳисоблаганлар. 
Филипп II нинг ташқи масалалари бўйича жуда моҳир котиблари бўлган. 
Лекин унинг ўзи ҳам юнонча оғзаки ва ёзмада жуда моҳир бўлган. Бу масалада 
Филиппнинг Афина аҳолисига қилган бир қанча мурожаатлари сақланиб 
қолган. 
Шундай мурожаатлардан бирига сабаб бўлган хат Эгей денгизидаги 
Галоннес ороли аҳолисига ёзилган. Мил.авв. 342 йил бу орол қароқчилар 
тарафидан босиб олинади. Филипп қароқчиларни қувиб юбориб, у ерда ўз 
ҳукмронлигини ўрнатади. Афиналикларни оролни қайтариб бериш ҳақидаги 
талабини рад қилади: оролни ўзига тегишли эканлигини, улар хоҳлашса совға 
қилиши мумкинлигини, аммо хусусий мулки сифатида қайтариб бермаслигини 
айтади. Демократия йўлбошчилари экклесияда
39
Филиппга қарши компанияни 
бошлаб юборишади. Улар Филиппни яккаҳукмронликка интилишда ва 
Филократ сулҳини бузганликда айблашади. 
Мил.авв. 346 йилдаёқ Филипп Делфа-Фермопол амфиктиониясининг 
халқаро масалалар бўйича арбитри этиб сайланган эди. Унинг бундай вазифага 
тайинланиши душманларига қарши “муқаддас уруш” эълон қилиш 
имкониятини бера олар эди. Мил.авв 338 йил Херонея ёнидаги Беотия шаҳрида 
Демосфен томонидан тузилган иттифоқчилари ва Филипп қўшинлари 
ўртасидаги ҳал қилувчи жанг бўлади. Бу урушда иттифоқчиларнинг қўшинлари 
бутунлай енгилади. 
Херонеядан кейин Филипп II жанубий Юнонистонга юришга жўнади. 
Спартадан ташқари Пелопоннес иттифоқи шаҳарлари Филипп ҳукмронлигини 
тан оладилар. Ҳар бир шаҳар Филипп билан алоҳида-алоҳида мудофаа ва 
ҳужум характеридаги шартномалар тузади. 
Мил.авв 337 йили Коринфда барча полислар вакиллари қатнашган ва 
бутун Юнонистонга тегишли бўлган масалалар юзасидан конгресс чақирилади. 
Ушбу конгрессда Спартадан ташқари бутун юнон полислари қатнашади. Ушбу 
воқеалар билан Юнонистон тарихининг учинчи босқичи бошланади.
Филипп бошчилигида чақирилган конгрессда Юнонистондаги полислар 
ўртасидаги ўзаро урушлар тўхтатилиб, тинчлик ўрнатилган. Шундан сўнг, 
Эронга қарши урушга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинади. Парчаланган 
39
Экклесия – Афинада ички ва ташқи сиёсатнинг муҳим масалаларини ҳал қилувчи халқ мажлиси номланиши


29
Юнонистон ўрнига Македония ҳукмдори бошчилигида бирлашган Юнонистон 
федерацияси тузилади. 
Юнон шаҳарлари ўртасидаги низоли масалалар амфиктион судида кўриб 
чиқиладиган бўлди. Ушбу амфиктион раиси эса Филипп эди. Бирорта шаҳарга 
нисбатан жиноий акт қабул қилинадиган бўлса, у шаҳар конститутсиясига 
ўзгартиришлар киритиладиган, мулклари мусодара қилинадиган, қулларини 
унга қарши қўзғолонга даъват этиладиган бўлди. Конгресс якунида Форс 
подшолигига қарши уруш эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. 
Юнонларнинг форсларга қарши тўпланган кўнгилли қўшиннинг бошлиғи этиб 
Филипп тайинланган. Коринф конгресс қарорларида “подшо” ибораси 
учрамайди. Юнонлар билан муносабатда Филипп ҳеч қачон ўзини подшо 
(басилевс) деб атамаган. Эркин юнонлар учун у подшо эмас, балки гегемон эди. 
Мил.авв. 336 йил Филипп II ўлдирилади ва унинг ишини ўғли Буюк 
Александр давом эттиради. 
Мил.авв. 334 йилда Александр Македонский бошчилигидаги юнон-
македон армияси Эронга юриш бошлайди. Уч жангда:
 Мил.авв. 334 йил – Граник дарёси ёнидаги жанг;
 Мил.авв. 333 йил – Исс ёнидаги жанг;
 Мил.авв. 331 йил – Гавгамела ёнидаги жангда эришилган ғалабалар 
натижасида Эроннинг катта қисми эгалланди
40

10 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Александр Эгей денгизи 
қирғоқларидан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни, яъни Осиёнинг катта 
қисмини бўйсундирган. Александр ҳам отасига ўхшаб, ўз сиёсатини юритишда 
нафақат ҳарбий воситалар, балки дипломатик усуллардан ҳам фойдаланган. У 
дипломатик йўл билан Кичик Осиёдаги юнон шаҳарларини, Миср коҳинларини 
ўз томонига оғдирган ва ҳинд рожалари билан душманларига қарши 
биргаликда курашган. 
Александрнинг қаттиққўл ва ваҳшийлиги ўлдирилган Эрон ҳукмдори 
Доро III га нисбатан муносабатида кўринса, дипломатик муносабатларда 
усталиги ҳинд подшоси Пор билан мил.авв. 326 йилда тузилган шартномасида 
кўринади. Унга кўра, нафақат босиб олинган Ҳиндистон ерлари унга қайтариб 
берилади, шу билан биргаликда бўйсундирилган ҳинд ерларидаги уни ўзининг 
ҳокими деб эълон қилиб, ҳатто бўйсунадиган чегара ҳудудларини кенгайтиради 
ҳам. 
Александр вафотидан сўнг юнон тарихида янги давр – эллин даври 
бошланади. 
Александр ўзининг босиб олинган ҳудудларида жуда катта мерос 
қолдиради. Унинг вояга етган ворислари бўлмаган. Тахтга валиаҳдлари асосан 
унинг қўмондонлари бўлган. Узоқ музокаралардан сўнг, Александрнинг ёши 
катта қўмондони Пердикка ҳукмдорнинг вояга етмаган ўғлига регентликка 
тайинланади. Бу нарса қўмондонлар ўртасида норозиликка ва ворислар 
ўртасида аёвсиз курашга сабаб бўлади. Ушбу кураш мил.авв. 301 йилда 
40
Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент. 2014. Б. 23.


30
Иссдаги жангга қадар давом этади. Ушбу жангда ворислар Салавка ва 
Лизмахлар Антигон устидан ғалаба қозонадилар. 
Ушбу жангдан сўнг, Александрнинг империяси бир неча бўлакка бўлиниб 
кетади. Улар “эллин давлатлари” деган ном олади. Ўз характерига кўра, бу 
давлатларнинг баъзилари эллин демократияси асосида, баъзилари эса деспотик 
давлатлар эди. Эллин давлатларидаги монархик характерлар кейинги юз 
йилликлар давомида кучайиб борди. Бу даврда эллин маданияти Ўрта Ер 
денгизи ҳавзасидан қадимги Шарқ ҳудудларигача тарқалади. 
Эллин давлатлари тарихи мил.авв. III-II асрларни ўз ичига олади. 
Мил.авв. II аср охири ва I аср бошига келганда эллин давлатлари янги 
давлатлар Парфия ва Рим империяси тарафидан босиб олинади. 
Эллинизм даврида доимий давом этган дипломатик, маданий ва 
иқтисодий алоқалар асосида ўзига хос давлатчилик тизими ташкил топади. 
Бу тизимга Миср ва Киренадаги Птолемейлар, жанубий-шарқий Осиёдаги 
Салавкийлар, Македониядаги Антигонлар, Кичик Осиёдаги Пергам, Вифиния 
ва Понт подшоликлари, Родос оролидаги ўзига хос давлат (бу давлат 
ҳукмдорлари фаол дипломатик алоқалар олиб боришлари билан машҳур 
эдилар), Юнон соҳилбўйи давлатлари, Ахей ва Этолия иттифоқлари, Ситсилия, 
Карфаген ва кейинчалик Рим империяси ҳам кирган. 
Дипломатия тарихида эллинизм даврга оид дипломатик муносабатларни 
акс эттирадиган ҳужжатлар тизимига шартномалар матни, ҳукмдорлар 
мактублари, давлат арбобларининг фаолиятлари, қадимги тарихчиларнинг 
асарлари киради. 
Юқорида санаб ўтилган давлатларда қўшни давлатлар билан 
муносабатларни олиб борувчи махсус шахслар шакллана бошлади. Ташқи 
сиёсатни олиб борувчи шахслар дастлаб Салавкийлар ва Птолемейлар 
давлатида пайдо бўлган. Уларнинг назорати остида махсус девон иш олиб 
борган. Бу девон котиблари элчиларга кўрсатмалар, ҳукмдорларга қўшни 
давлатларга жўнатиш учун жавоб мактублари тайёрлар, ҳукмдор қабулига 
киришдан олдин элчилар билан суҳбатлар ўтказар эдилар. 
Давлатлар ўртасида элчилик алмашиш жуда кўплаб амалга оширилган. 
Элчилар қўшни давлатларга уруш эълон қилиш ва тинчлик сулҳи тузишдан 
ташқари, қўшни давлатлар ҳудудида бир неча ой яшаб турли ишлар ва 
давлатнинг сиёсий ҳаётини кузатар эдилар. Элчилар ҳукмдорнинг 
мақсадларини, мамлакатнинг ҳарбий ва иқтисодий ҳаётига оид маълумотларни 
тўплаш, бундан ташқари, қўшни мамлакатга келган учинчи давлат 
элчиларининг мақсадларини ўрганишга ҳаракат қилар эдилар. Қўшни 
давлатларга кетаётган элчиларга кетишларидан олдин уларга аниқ кўрсатмалар 
берилар, уларнинг жавобларига қараб қўшимча кўрсатмалар жўнатилар эди. 
Баъзан элчилар қўшни мамлакатларга яширин тартибда сайёҳатчи ва 
савдогарлар сифатида жўнатилар эди. 
Ёзилмаган қоидаларга кўра, элчилар ўзининг ҳиссиётлари – қувончини, 
нафратини, истеҳзосини очиқ баён қилмасликлари керак эди. Бир-бирига 
душман бўлган ҳукмдорлари ўзаро муносабатда сокин ва кулиб 
суҳбатлашишлари керак эди. Македония ҳукмдори Филипп V (мил.авв. 238–179 


31
йй.)
Этолия иттифоқи элчилари билан суҳбатлашганида ҳукмдор уларнинг 
макридан қўрққан бўлса, элчилар эса ҳукмдорнинг қўполлиги ва 
бетакаллуфлигидан хафа бўлганлиги ҳақида Полибий хабар берган. Элчи 
музокара олиб бораётган ҳукмдорнинг нутқини бўлмаслиги керак эди. Полибий 
хабар беришича, Македония ҳукмдори Филипп V ҳузурига келган римлик элчи 
унинг нутқини бўлганида, уни уч сабаб билан кечирган. Биринчиси, элчининг 
ёшлиги, иккинчиси, ёқимтойлиги, учинчиси эса римлик эканлигида, деб 
тушунтирган. 
Эллинизм даврида халқаро ҳуқуқ ва нормалари вужудга келади. Бундай 
қоидалар қуйидагилар эди: урушда заҳарланган қуроллардан фойдаланмаслик, 
асирларни агар унга тўлов тўланадиган бўлса қайтариш, қўшни давлатларга 
расмий равишда уруш эълон қилмасдан ҳужум қилмаслик ва бошқалар. Ўзаро 
муносабатлар ва дипломатик музокаралардан натижа чиқмаган тақдирда уруш 
энг охирги восита ҳисобланган. Шунинг учун, томонлар дипломатик 
муносабатлар давомида ўзларининг “тарихий ҳақлари”ни асослашга ҳаракат 
қилар эдилар. Кўпинча қўшни давлатлар ўртасидаги мунозарали масалаларда 
учинчи давлатдаги ҳакамлик (бетараф) судига мурожаат қилар эдилар. Урушни 
тугатиш ва тичлик музокараларини бошлаш мақсадида кўпинча воситачи 
сифатида учинчи нейтрал давлатдаги ҳакамлик судига тинчлик сулҳини тузиш 
учун мурожаат қилар эдилар. 
Эллин давлатлари ичида кўпинча бундай воситачи давлат сифатида Родос 
ороли ҳукмдорлари танланар ва улар ундан фойда олишни кўзлар эдилар. 
Давлатлар ўртасидаги яширин дипломатик ёзишмалар мутлақо ошкор қилинмас 
эди. Рим империяси билан уруш пайтида Македония ҳукмдори Филипп V 
Родос ороли ҳукмдори билан яширин дипломатик ёзишмалар олиб борган. У 
римликлар тарафидан мағлубиятга учратилгач, бутун дипломатик ёзишмаларни 
йўқ қилишни буюрган. 
Ўша даврда алоқалари дўстона бўлмаган қўшни давлатлар ҳукмдорлари 
муҳим ғалаба эришганларида албатта табрикномалар жўнатилиши шарт бўлган 
халқаро этикет урф бўлган. Масалан, римликлар Антиох III қўшинларини 
енгганларида Римга ўзларини мағлуб, деб ҳисоблаган давлатлар ҳукмдорлари 
қимматбаҳо совғалар ва табрикномалар юборган. Эллин давлатлари 
элчилариниг музокаралари ҳақидаги ҳисоботларида ўзлари борган мамлакатлар 
ҳақидаги маълумотлар сақланган.
Мил.авв. III аср охири – II аср бошларида, яъни мил.авв. 197 йили 
Македония устидан, мил.авв. 190 йили Салавкийлар давлати устидан 
қозонилган ғалабаларда сўнг халқаро алоқаларга Рим империяси аралаша 
бошлаган.
Бу даврда Рим Ўрта Ер денгизи ҳавзасида жойлашган қулдорлик 
давлатлари ўртасидаги халқаро муносабатларда ўзининг гегемонлигини 
ўрнатиб, қўшни давлатларга ўз ҳукмини ўтказа бошлаган.

Download 379,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish