Дипломатия Режа Фанга кириш. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


 Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 379,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana23.02.2022
Hajmi379,94 Kb.
#119780
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза. Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия abe8991f3f1e4e3c6bc789774d0272c3

3. Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия
Қадимдан Римда ҳам юнон проксениясини эслатадиган меҳмондўстлик 
ҳуқуқи (jus hospitii) мавжуд бўлган. Фециаллардан ташкил топган коҳинлар 


32
жамоаси қабила ва қабилалар иттифоқлари ўртасидаги низоли масалалар ва 
келишмовчиликларни назорат қилар эди. Ташқи сиёсатга оид ҳар қандай 
масалалар фециалларнинг ижозатисиз амалга оширилмас эди. Уларнинг 
ваколатларига халқаро келишувларни ҳимоя қилиш, ҳарбий ҳаракатларни 
расмий равишда эълон қилиш ва тинчлик сулҳларини тузиш каби масалар 
кирарди. 
Фециаллар коллегияси 20 кишидан иборат бўлиб, бир умрга сайланар 
эди. Фециалларнинг фаолияти қатъий равишда яширин олиб борилар эди. 
Уларнинг фаолиятига оид турли қоидалар мавжуд бўлиб, фақатгина 
руҳонийлар тушунадиган сеҳрли сўзлари бўлган. 
Қадимги Римда уруш эълон қилиш тартиби ҳам мураккаб бўлган. 
Фециаллар халқаро келишувларни бузган рақиб шаҳарга бир неча маротаба 
масалани тинч йўл билан ҳал этиш таклифи билан мурожаат қилганлар. Бунда 
ҳар сафар қарши томон чегарасига келиб, халқаро келишувларни бузган 
томонга қараб сеҳрли сўзлар ва лаънатларни баланд овозда бақиришар эди. 
Шундан кейин фециаллар Римга қайтиб келишиб, 33 кун давомида жавоб 
кутганлар. Белгиланган муддатда жавоб келмагач, Сенат ва халққа бажарилган 
ишлар ва уруш эълон қилиш мумкинлиги ҳақида баёнот берганлар. Шундан 
кейин “муқаддас ота” сўнгги бор душман шаҳар чегарасига учи ёнгган ва қонга 
беланган найзани ташлаб келар эди. 
Уруш эълон қилиш тартиблари Тит Ливий тарихида батафсил ёритилган. 
Тинчлик сулҳини тузиш тартиблари ҳам ўзига хос анъаналар ва қийин иш 
ҳисобланган. Тинчлик сулҳи тузилаётганида “муқаддас ота” шартнома матнини 
ўқир ва ашаддий фециаллар тинчликни бузган тарафга оғир шартларни қўяр 
эди. 
Фециаллар коллегияси ҳақида сўнгги республика ва империя давридаги 
манбаларда ҳам эслатилган. 
Рим жамоасида бошқа қабилалар билан алоқаларни олиб борувчи 
шахслар махсус тайинланган бўлиб, улар рекуператорлар (recuperetores) деб 
аталган. Одатда бундай вазифаларга тайинланган кишилар сони 3 кишидан 5 
кишигача бўлиб, Рим ва қўшни қабила ҳамда шаҳарлар ўртасидаги мунозарали 
масалаларни ҳал қилар эди. 
Мил.авв. II–I асрларда рекуператорлар суди Рим провинциялари 
аҳолисининг ноиблар устидан қилган арзлари ва шикоятларини ҳам кўриб 
чиққан. 
Халқаро алоқалар ривожланиши муносабати билан Римда халқаро ҳуқуқ 
куртаклари пайдо бўла бошлаган. У фециаллар ҳуқуқи (jus fetiale) таркибида 
пайдо бўлган. Иқтисодий муносабатлар тараққиёти ва қабилалар ўртасида 
ўзаро алоқаларнинг ривожланиши натижасида римлик фуқаролар учун 
“фуқаролар ҳуқуқи” (jus civile) пайдо бўлган, қабилалар ўртасидаги доимий 
алоқаларнинг ривожланиши натижасида римлик ва бошқа қабилалар 
ўртасидаги муносабатни йўлга қўйиш учун “халқлар ҳуқуқи” (jus gentium) 
пайдо бўлган. Бу ҳуқуқлар олдинги ҳуқуқлардан унчалик фарқ қилмаса-да, 
қабилалар ўртасида савдо алоқалари ва муносабатларни ўрнатишда ёрдам 


33
берган. Шундай қилиб, “халқлар ҳуқуқи” ўзининг моҳиятига кўра, халқаро 
алоқаларга оид дастлабки битимлар эди. 
Қадимги Римда уруш эълон қилиш ва тинчлик сулҳларини тузиш
масалаларини халқ йиғини ҳал қиларди, ташқи сиёсат эса Сенат ваколатида 
эди. 
Подшолик даврида элчилар юбориш ҳуқуқи подшога тегишли бўлиб, 
элчилар эса фециаллардан иборат эди. Республика даврида ушбу ҳуқуқ Сенат 
ваколатига ўтди. Элчиликка оид барча масалалар Сенатда муҳокама қилинган 
ва бунинг учун махсус сенат қарори (senatus consultum) қабул қилинган. 
Элчилик Римда легация
(legationes), элчилар – легатлар (legati), ораторлар 
(oratores) ва асо тутганлар (caduceatores)
41
деб аталган. Элчи шахси одат ва 
қонун билан ҳимоя қилинган
42
. Элчилар одатда сенаторлар табақасидан 
сайланган. Барча элчиликларнинг раҳбарлари (princeps legations)
43
бўлган. 
Ташқи кўриниши жиҳатидан элчи оддий фуқаролардан ажралиб турган. 
Унга берилган олтин узук бепул йўлкира ва йўлда керак бўладиган барча 
ашёларни бепул олиш ҳуқуқини берган. Элчилик мавқеини ошириш учун 
баъзан ҳайъатни ҳарбий кемалар (квинкверемлар) кузатиб борган
44

Элчилик мақсади турлича: уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш, шартномалар 
имзолаш, бўйсундирилган ўлкаларда бошқарув тартибини ўрнатиш, халқаро 
муаммолар ва диний масалаларни ҳал қилиш кабилар бўлиши мумкин эди. 
Элчилар ўз миссиясини тугатганларидан сўнг, фаолияти ҳақида Сенатга 
ҳисобот топшириши керак эди, бу “элчилик ҳақида доклад қилиш” (legationem 
referro ёки renuntiare) деб аталган.
Сенатга нафақат элчиликни жўнатиш, балки уларни кутиб олиш ҳам 
топширилган эди. Римга келган чет эллик элчилар иккита тоифага бўлинар 
эдилар: 
 Римга душманлик кайфиятида бўлган ҳукуматлар элчилар; 
 Дўст мамлакатларнинг элчилари. 
Римга душманлик кайфиятида бўлган давлатларнинг элчилари шаҳарга 
қўйилмаган. Уларга шаҳардан ташқаридаги Марс майдонида жамоат учун 
ажратилган махсус жойлардан бири берилган. Улар бу ерда Сенатнинг қабул 
қилишини кутиб турганлар. Ауденция (расмий қабул) Беллона (уруш худоси) 
ибодатхонасида амалга оширилган. Баъзан душманлик кайфиятидаги 
давлатларнинг элчиларини қабул қилишдан бош тортилар, бу пайтда эса 
элчилар белгиланган муддатда мамлакат ҳудудини тарк этишлари ва расмий 
рухсатнома бўлмагунга қадар Римга келмасликлари керак эди. 
Дўст кайфиятдаги давлатларнинг элчилари эса тенглик бўлмаса-да, 
квестор (давлат хазинабони) томонидан ҳурмат билан қарши олинган. Уларга 
курия (Сенат мажлиси бўладиган жой) яқинидаги махсус бинога 
жойлаштирилганлар. 
41
https://studfiles.net
. Дипломатия Древнего Рима основные черты римской дипломатии.
42
Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент. 2014. Б. 26.
43
https://studfiles.net
. Дипломатия Древнего Рима основные черты римской дипломатии.
44
Ўша жойда.


34
Римда элчиларга совға бериш одати бўлган. Ҳатто Капитолий тепалиги 
яқинида баъзи ҳурматли элчиларнинг ҳайкаллари қўйилган. Ўз навбатида 
Римга келган элчилар кумуш ва олтиндан иборат бўлган қимматбаҳо совғалар 
билан келар эдилар. Масалан, Карфаген элчиси 25 фунтлик олтин гулчамбар 
совғасини олиб келган. Сурия ҳукмдори Антиох элчиси эса совға сифатида 500 
фунтлик олтин ваза келтирган эди. 
Шартнома матнлари Рим тарихчилари ва ҳуқуқларининг асарлари орқали 
бизнинг кунимизгача етиб келган. Расмий характерга эга бўлган тасдиқланган 
ҳужжатлар Римда кам сақланиб қолган. Бунинг сабаби қуйидагичадир: элчилик 
шартлари ёзиладиган восита сифатида римликлар мато, ёғоч, мис ва бронза 
дисклардан фойдаланганлар. Мато ва ёғоч воситалар тезда ўз ҳолатини 
йўқотиши мумкин. Лекин мис ва бронзадан қилинган дискларнинг кўпи эса 
“варварлар” томонидан Римнинг босиб олиниши жараёнида талон-тарож 
қилинган ва эритилиб, қурол ясалган. Юнонистонда эса шартномалар мармар 
плиткалар ўйиб ёзилган бўлиб, у узоқ вақтгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган.
Рим 
дипломатияси 
тарихи 
Рим 
давлатининг 
дастлабки 
юз 
йилликларидаёқ бошланган. Бу ҳақида Рим–Италия федерациясига кирувчи 
шаҳарлар ва Карфаген билан тузилган шартномалар маълумот беради. 
Рим ва Карфаген ўртасида 100 йилдан ортиқ давом Пуни урушлари 
(мил.авв. 264–146 йй.) икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 
тўхтатилган:
 Биринчи Пуни урушлари (мил.авв. 264–241 йй.)да Рим Сицилия, 
Сардиния, Корсикани қўлга киритиб, ўзининг провинцияларига 
айлантиради;
 Иккинчи Пуни урушлари (мил.авв. 218–201 йй.)да Рим испанияни қўлга 
киритиб, Ўрта Ер денгизида ҳукронликни қўлга киритади;
 Учинчи Пуни урушлари (мил.авв. 149–146 йй.)да Рим тўлиқ ғалаба 
қозонди, Карфаген бутунлай вайрон қилинди. 
Пуни урушларидан аввалроқ Рим катта халқаро аренага чиққан, эллин 
давлатлари билан муносабатларини яхшилаган эди. Мил.авв. 272 йилда 
римликлар Мисрдаги Птолемейлар ва Сицилия оролидаги Сиракуза тиранлари 
билан дўстона муносабатлар ўрнатган эдилар. 
Римликларнинг Адриатика денгиз шарқий қирғоқларида пайдо бўлиши 
Иллирия урушлари (мил.авв. 229-219 йй.) деб аталиб, анчадан бери 
римликларнинг Болқондаги ишларига аралашиб келаётган Македония билан 
муносабатларининг ёмонлашишига олиб келади.
Мил.авв. III арнинг охиридан Римнинг Карфаген билан кураши яна 
кучайиб кетади. Мил.авв. 218 йилда Иккинчи Пуни уруши бошланади. Иккинчи 
Пуни уруши нафақат қонли жанглари билан, балки, дипломатик курашларнинг 
бошланиши билан ҳам характерланади. Карфаген ва Рим ўртасидаги уруш Ўрта 
Ер денгизидаги турли давлатлар манфаатларининг тўқнашувига айланади. 
Римга қарши Карфаген қўмондони талантли қўмондон ва стратег 
Ганнибал эди. У шимолий Италиядаги Римга бўйсунишни ҳоҳламаган галлар 
ҳузурида нутқ сўзлаганда улар томонидан қизғин қарши олинади. Ганнибал 
Алп тоғларини ошиб ўтганда, галлар томонидан қизғин қарши олинади ва 


35
унинг армиясининг таъминочиси бўладилар. Уруш ҳаракатлари пайтида 
Ганнибал бутун воситалар ишга солган ҳолда Италия иттифоқи шаҳарларини ўз 
томонига оғдиришга ҳаракат қилар эди. Мил.авв. 216 йили Канн ёнида 
римликлар мағлубиятидан кейин Ганнибал душманга сулҳ тузишни таклиф 
қилади. Сенат эса сулҳ тўғрисидаги бутун таклифларини рад қилади. Ганнибал 
ўзининг кучли армияси воситасида Римга қарши коалиция тузишга ҳаракат 
қилган. 
Лекин Ганнибалга нумидиялик, испаниялик ва галл қабилаларининг 
берган ёрдамлари римликларни енгишга етмаган. Бундай шароитда Ганнибал 
вазиятдан чиқиш учун Шарқдан, юнон-эллин дунёсидан ёрдам олишга ҳаракат 
қилади. 
Эллин дунёсида бевосита Италияга энг яқин мамлакат Македония эди. 
Ганнибал Македония подшосига дипломатик миссиясини жўнатади. Бу даврда 
Македонияда Филипп V ҳукмронлик қилар эди. 
Мил.авв. 215 йили Филипп V ва Ганнибал ўртасида дўстлик шартномаси 
тузилади. Шартноманинг кириш қисмида ҳар икки томон абадий дўстлик, 
қардошлик, бир-бирига ёрдам ва ишонч ҳақида қасамёд қиладилар. Шартнома 
давомида македония-карфаген иттифоқи тинчлик ва халқаро муносабатларнинг 
мустаҳкам гарови эканлиги таъкидланади. 
Ганнибал ва Филипп V ўртасида тузилган шартнома Римда қаттиқ 
хавотир уйғотади. Македония–Карфаген иттифоқига норозилик сифатида 
римликлар Филиппга қарши уруш эълон қиладилар:
 Биринчи Македония уруши (мил.авв. 215-205/4 йй.) Болқон 
яриморолидаги зиддиятларни кескинлаштирди ва Римнинг Шарққа 
экспансия даврини бошлаб берди;
 Иккинчи Македония уруши (мил.авв. 200–197 йй.) Филипп V нинг 
мағлубияти, Македониянинг Юнонистон ва Кичик Осиёда таъсирини 
йўқотиши билан якунланди;
 Учинчи Македония уруши (мил.авв. 171–168 йй.) натижасида Македония 
ва бутун Болқон яримороли Римга бўйсундирилди
45

Римликлар Филипп Vга қарши курашда юнонлар билан Македонияга 
қарши иттифоқ тузишга ҳаракат қилганлар. Бу иттифоққа ҳарбий ва сиёсий 
жиҳатдан анча кучли бўлган Этолия ва Ахея иттифоқи давлатлари кирган. 
Мил.авв. 212 йили римликлар ва этолияликлар ўртасида бир қанча юнон 
давлатлари ва шимолий қабилалар кирган дўстлик ҳақидаги шартнома 
тузилади. Бундай шароитда Македония ғарбий ва шарқий томондан денгиздан 
узилиб қолади. 
Филипп Этолияга қарши кураш жараёнида вақтдан ютқазади, бу вақтда 
эса Италияда аҳвол ўзгаради. Рим армияси Ганнибал армияси устидан бир 
нечта ғалабаларга эришиб, жанубдаги муҳим пунктларни карфагенликлардан 
озод қилади. Шунда Филипп V карфагенликлар билан тузилган дўстлик 
ҳақидаги шартномани бузиб, римликлар билан мил.авв. 205 йили Финике 
(Туркия ҳудудидаги шаҳар) шаҳрида тинчлик сулҳи тузади. Римликлар бир 
45
Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент. 2014. Б. 29.


36
қанча ҳудудларни бой беришга мажбур бўлади, аммо энди Филипп V 
Ганнибалга ёрдам бера олмас эди. 
Мил.авв. III аср охири – II аср бошларида Салавкийлар (мил. авв. 312 – 
мил. авв. 64 йй.) эллин дунёсининг энг қудратли давлати эди ва Шарқий Ўрта 
Ер денгизида ўз гегемонлигини ўрнатишга даъвогарлик қилар эди. Натижада 
Рим ва Салавкийлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар (Сурия урушлари – мил.авв. 
192–188 йй.) бошланди. Кичик Осиёда Магнезия ёнидаги ҳал қилувчи жанг 
(мил.авв. 190 й.)дан сўнг, ушбу минтақада Рим таъсирининг ўрнатилишига асос 
бўлди. Рим Македония ва Салавкийларга қарши курашда Родос ва Пергам 
подшолиги (мил. авв. 283 – 133 йй.) билан бўлган иттифоқдан фойдаланди. Бу 
иттифоқ чорак асрдан кўпроқ давр мобайнида мавжуд бўлди. Ахея иттифоқи 
ҳам Римнинг иттифоқчиси эди
46
.
Македония давлатининг йўқ қилиниши (мил.авв. 168 й.) ва Салавкийлар 
давлатининг заифлашиши натижасида Шарқий Ўрта Ер денгизида янги 
халқаро вазият юзага келди ва Римнинг Шарқдаги ташқи сиёсати ўзгарди.
Родос–Пергам иттифоқининг сақланиб қолиши ва кучайиши эндиликда 
Рим манфаатларига тўғри келмасди. Аксинча, Рим уларнинг заифлашишидан 
манфаатдор эди. Рим, ўз пайтида Пергам протекторати остига бериб 
юборилган, Галатиянинг мустақиллигини эълон қилди, Пафлогонияни озод деб 
тан олди, Пергамнинг доимий душмани Вифиния ва савдо рақиби саналмиш 
Понтдаги Гераклея билан иттифоқ тузди. Бора-бора Пергам Римга қарам бўлган 
иттифоқчи, сўнг эса провинцияга айланди (мил. авв. 133 й.). 
Римнинг Родосга нибатан сиёсати янада кескинроқ эди. Ундан Кичик 
Осиёдаги ерлар тортиб олинди. Родосга одатда Рим тўғридан-тўғри 
қарамлигини ниқоблаш учун хизмат қилган “Рим халқининг дўстлари ва 
иттифоқчилари” деб номланган унвон инъом қилинди. Делос ороли “эркин 
порт” мақомини олди. Савдо энди ушбу порт орқали олиб борилди. Бу Родос 
иқтисодиётига ёмон таъсир қилди. 
Ушбу минтақада Римга қарши чиқишга қодир кучлар қолмаганди. Бироқ, 
Римнинг ўзи ҳам Салавкийлар давлати ва Птоломейлар подшолиги (мил.авв. 
332
 – 
30
 йй. Миср)ни забт эта олмади. Рим уларга нисбатан ички зиддиятларни 
кучайтириш, сулолавий курашга аралашиш, давлатларни бир-бирига қарши 
қўйиш сиёсатини олиб борди. Масалан, Салавкийлар давлатидаги 
қўзғолонларни (Яхудиядаги қўзғолонни) қўллаб-қувватлади, мамлакатнинг 
ички ва ташқи сиёсатига қўпол равишда аралашди.
Мил.авв. 168 йилда Сурия – Миср уруши натижасида мисрликлар Римга 
ёрдам сўраб мурожаат қилдилар
47
. Сурия подшоси Антиох IV ҳузурига келган 
Рим элчиси унга маълум муддат ичида Мисрдан чиқиб кетишни талаб қилди. 
Ушбу талаб бажарилди.
Рим Юнонистонга нисбатан сиёсатини ҳам ўзгартирди. Юнонистон 
расман эркин бўлиб қолавердию, лекин амалда Рим таъсирига тушиб қолди. 
Македония тарафдорларининг бир қисми ноиблар томонидан жазоланди, яна 
бир қисми эса Римга гаровга олинган сифатида жўнатилди. Римликлар нуқтаи 
46
Ўша жойда. Б. 29.
47
Ўша жойда. Б. 30.


37
назаридан шубҳали ҳисобланган шахслар гаровга олинган деб ҳисобланар ва 
Италияга жўнатиб юборилар эди.
Салавкийлар ва Македонияга қарши курашларда Римга содиқ иттифоқчи 
бўлган Мисрга нисбатан сиёсати ўзгача эди. Аммо, Мисрнинг ҳам кучайиб 
кетиши Рим манфаатларига тўғри келмасди. Сулолавий курашга аралашиб 
келган Рим элчилари бирорта даъвогарнинг кучайишига йўл қўймасди. 
Мил.авв. II асрнинг ўрталаридан Миср Римнинг тазйиқини кўпроқ сеза 
бошлади ва аста-секин қарам давлатга айлана борди.
Рим тажовузининг янги босқичи мил.авв. 149–146 йилларга тўғри келади. 
Персей (Македония подшоси, Филиппнинг ўғли)нинг Македониядаги 
қўзғолони бостирилгандан кейин ушбу мамлакат мил.авв. 148 йилда вилоятга 
айлантирилди. Энди римликлар қарам давлатлар тизимидан воз кечиб, 
тўғридан-тўғри ҳудудларни босиб олишга ўтди. Рим, Ахея иттифоқи ва Спарта 
ўртасидаги низоларга аралашиб, мил.авв. 146 йилда барча юнон иттифоқларини 
тарқатиб юборди. Коринф шаҳри, Сенатнинг буйруғи билан, бутунлай вайрон 
қилинди ва лаънатланди.
Шундай қилиб, мил.авв. II асрнинг ўртасида мустақиллигини сақлаб 
қолган давлатлар – Миср, Сурия, Нумидия (Шим. Афр.
ҳозирги Тунис ва 
Жазоирнинг бир қисми) кейинги сиёсий ҳаётда сезиларли рол ўйнамадилар. 
Мил.авв. 111–105 йилларда Нумидия подшолиги ҳам йўқ қилинди.
Мил.авв. II асрда эллин дунёсида Парфия (тах. мил.авв. 250 – мил. 220 
йй.), Арманистон, Понт подшолиги(мил.авв. 302 – мил. 62 йй.) кучай бошлади. 
Мил.авв. II асрнинг охирига келиб Қора денгизининг бутун жануби-шарқий 
соҳилини эгаллаган Понт подшолиги айниқса ривож топди.
Саркарда Митридат VI Евпатор мил.авв. 120 йилда (мил.авв. 63 йилгача) 
Понт подшоси бўлди. У Кичик Арманистон, Колхида, Херсонес ва бошқа бир 
қанча ерларни босиб олиб, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида энг йирик 
давлатлардан бирига айланди. Митридат ҳатто Римга ҳам таҳдид қила бошлади. 
У Вифиния подшоси ва римликлар армиясини мағлуб этиб, “Осиё” деб 
номланган Рим провинциясига бостириб кирди. 
Мил.авв. II асрнинг охирида Македония ва Юнонистон Римдан ажралиб 
чиқди. 
Бу воқеалар Рим ва Понт подшоси ўртасидаги биринчи уруш (мил.авв. 
88–85)га олиб келди. Римликлар ушбу урушда ғалаба қозонди. Мил.авв. 85 
йилда Дардан шаҳрида сулҳ тузилди. Унга кўра, Митридат VI Гайлица 
дарёсидан ғарбда ишғол этган ерларидан воз кечишга, 3000 талант миқдорда 
ҳарбий контрибуция тўлашга ва флотининг бир қисмини римликларга 
топширишга мажбур бўлди.
Мил.авв. 70-йилларда Римнинг ички қийинчиликларидан фойдаланиб, 
Митридат Римга қарши Миср ва Ўрта Ер денгизи қароқчилари ҳамда 
Арманистон билан иттифоқ тузди ( иккинчи уруш, асосан дипломатик йўл 
билан).
Арманистон–Понт иттифоқи Рим учун хавфли рақиб бўлди. Деярли бутун 
Сурия, шарқий Киликия, Финикия ва Яхудиянинг катта қисми Буюк Тихрон II 
(мил.авв. 95–55 йй.)нинг ҳокимияти остига ўтди, Салавкийлар пойтахти 


38
Антиохия арман подшолигининг қароргоҳи бўлиб қолди. Шундай қилиб, 
мил.авв. I аср 70-йилларининг ўрталарида Олд Осиё ҳудудларининг катта 
қисми Понт ва Арманистон ўртасида бўлиб олинди.
Понт подшоси Римга қарашли Вифинияни босиб олди. Бу Митридатнинг 
Римга қарши учинчи урушини бошлаб берди (мил.авв. 74–64 йй.)
48
. “Осиё” 
вилоятидаги юнон шаҳарлари Римдан ажралиб чиқа бошлади. Натижада Рим 
Арманистонга қарши уруш бошлади ва дастлаб муваффақият қозонди.
Лекин, кейинчалик вазият Митридат ва Тихрон II фойдасига ўзгарди. Рим 
қўшинларига Помпей қўмондонлик қила бошлангандан кейин ҳарбий омад Рим 
томонга ўтди. Рим Парфия билан шартнома тузиб, Арманистоннинг 
ҳаракатларини заифлаштирди. Митридат ўз мағлубиятини тан олди ва Римга 
қарам бўлиб қолди.
Помпей босиб олган ҳудудларда “Вифиния ва Понт” провинцияси ташкил 
этилди. Сурия ва Яхудия подшолиги ҳам Помпей томонидан забт этилди ва 
Рим провинциясига айлантирилди. Натижада, Рим деярли бутун Кичик Осиёни 
ўзига бўйсундирди . Арманистон ва Парфия Римнинг шарқдаги қўшнилари 
бўлиб қолди. Шундай қилиб, Рим Шарқий Ўрта Ер денгизида ҳам 
гегемонлигини ўрнатди.
Мил.ав. I асрда Рим Парфия билан урушлар олиб борди. Мил.авв. 92 
йилда тузилган шартномага кўра, Рим ва Парфия ўртасидаги чегара сифатида 
Фрот дарёси тан олинган эди. Мил.авв. 53 йилда Марк Лиций Красс 
қўмондонлигидаги Рим қўшинлари Парфия таркибидаги Месопотамияга 
бостириб кирдилар, лекин Карра шаҳри ёнидаги жангда мағлубиятга 
учрадилар. Мил.авв. 40 йилга келиб парфияликлар деярли бутун Кичик Осиёни, 
Сурияни ва Фаластинни босиб олди. Лекин, мил.авв. 37 йилда римликлар ушбу 
провинциялар устидан ўз назоратини ўрнатдилар. Римликларнинг Фрот дарёси 
ортига ҳаракатлари Антонийнинг мил.авв. 36 йилдаги мағлубиятидан сўнг 
тўхтатилди.
Мил.авв. 58–50 йилларда Юлий Цезар юришлари натижасида Галлия забт 
этилди. Мил. I асрда Рим империяси Каппадокияни (17 й.), Мавританияни (40–
46 йй.), Британияни (43 й.), Фракияни (46 й.) босиб олди
49
.
II асрда Дакия ва Арабистон (106 й.), Арманистон (114 й.), Месопотамия 
ва Оссурия (115 й.) забт этилди. Охирги уч вилоятдан римликлар тез орада 
чиқиб кетишди. Шундай қилиб, II асрда империя ҳарбий ҳаракатлари 
натижасида ҳудудий жиҳатдан энг катта кенгайишга эришди.
Илк империя даврида Римнинг ташқи сиёсати Парфия подшолиги ҳамда 
шимолий ва шимолий-шарқий чегаралар (Рейн ва Дунай дарёлари) бўйлаб 
жойлашган қабилалар билан бўлган муносабатлар билан белгиланди. Парфияга 
қарши 54–66, 114–117, 163–165 йиллардаги урушларда гоҳ римликларнинг, гоҳ 
парфияликларнинг қўли баланд келарди.
Қабилавий иттифоқларнинг аста-секин кучайиши сабабли император 
Адриан даврида римликлар тажовуздан мудофаага, яъни сиёсий-стратегик 
мудофаага ўтишга мажбур бўлди.
48
Ўша жойда. Б. 32.
49
Ўша жойда. Б. 32.


39
Рим Месопотамиядан ҳам воз кечишга мажбур бўлди ва Парфия билан 
чегара сифавтида яна Фрот дарёси белгиланди. Рейн ва Дунай дарёлари бўйлаб 
чегаралар мустаҳкамланди. Британияда денгиздан денгизгача чўзилган ва 
шимолий қабилалардан ҳимояланиш учун мўлжалланган Адриан қўрғони барпо 
этилди.
Марк Аврелий (161–180 йй.) давридан бошлаб Рим мудофааланувчи 
давлатга айланди.
Маркоман урушлари (167–180 йй.) варварлар босқинининг бошланиши 
эди. Варварларнинг бир қисми суриб чиқарилди, иккинчи қисмини эса Рим 
ҳукумати Дунай дарёси бўйидаги ерларда иттифоқчи федератлар сифатида 
жойлаштиришга мажбур бўлди. 
III асрнинг ўрталарида Рим империяси оғир аҳволга тушиб қолди. Готлар 
Дунай дарёсидан ўтиб, Мезия ва Фракияга бостириб кирди. Улар билан 
курашда император Децей (249–251 йй.) ҳалок бўлди. 
Императорлар Валериан (253–260 йй.) ва Гален (253–268 йй.) даврида 
готлар ва уларнинг иттифоқчилари бўлган варвар қабилалари Римнинг Дунай 
олди вилоятларига босқинчилик юришларини давом эттирдилар. Франклар ва 
алеманлар қабилавий иттифоқлари Рейндан Галлияга ўз босқинларини амалга 
ошириб, Пиренеягача етиб боришди. Шарқда Сосонийлар давлати ҳужумга 
ўтди, шоҳ Шопур I (240/243 – 272/273 йй.) 260 йилда Месопотамияга бостириб 
кирди. Шимолий Месопотамиядаги Эдесса шаҳри ёнидаги жангда римликлар 
мағлубиятга учради. Император Валериан асирга тушди. Месопотамияни 
эгаллаш учун Рим ва Эрон ўртасидаги кураш кейинчалик ҳам давом этди.
III аср ўрталарида, яъни Гален ҳукмронлиги даврида Галлия ва Испания 
(259 й.) Римдан ажралиб чиқди ва Галлия империясини ташкил этишди (259–
273 йй.) 262 йилда эса Палмира ҳам ажралиб чиқди. Ушбу ҳудудлар фақатгина 
272–273 йилларда Римга қайта бўйсундирилди. 
Рим империясининг тикланиши императорлар Диоклетиан ва Константин 
даврида рўй берди. Лекин, шунга қарамасдан, империя заифлаша борди. 
Император Феодосийнинг ўғиллари даврида империя узил-кесил икки қисмга 
бўлиниб кетди (395 й.).
Ғарбий Рим империясининг тарихи қулдорчилиик муносабатларининг 
инқирози ва варвар қабилаларининг босқини сабабли парчалана бошлади. 
Британия, Испания, Африка бирин-кетин Галлиянинг таркибий қисмига, яъни 
варварлар қўл остига ўтди ва 476 йилда батамом қулади. 
Шарқий Рим империяси (Византия) эса яна 1000 йил атрофида умр кўрди 
(1453 йилда Усмонийлар томонидан тугатилган.). 

Download 379,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish