Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи Режа Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси



Download 59,33 Kb.
bet13/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,33 Kb.
#220541
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
diplomatik va konsullik uui

9. Консуллик ваколатхоналар

Давлатлар дипломатик муносабатлар билан бирга бир-бирлари, билан консуллик муносабатларини ҳам олиб боради. Бунинг учун давлатлар ўртасидаги битишувга мувофиқ ташкил этиладиган консуллик ваколатхоналари алмашинилади. Консуллик муносабатлари ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатмаган давлатлар ўртасида ҳам ўрнатилиши мумкин. Дипломатик муносабатларнинг узилиши, аксинча, консуллик алоқалари бузилганлигини билдирмайди.


Бир давлатнинг иккинчи давлат ҳудудидаги консуллик ваколатхоналари миқдори давлатлар ўртасида кон­суллик муносабатлар ўрнатилган битимда белгиланади. Консуллик ваколатхоналарини консуллар бошқаради. Дипломатик вакиллардан фарқли равишда консуллар ўз давлатларининг ваколатхона жойлашган давлатдаги мухтор ваколатли вакиллари эмас. Улар ўз давлатларининг фақат муайян доирадаги масалалар бўйича вакили ҳисобланади.
Айрим давлатлар штатли ва штатсиз (фахрий) консуллар тайинлайди. Фахрий консуллар консуллик жойлашган мамлакат кишиларидан кўпинча савдогарлар, адвокат ва бошқалар тайинланади, лекин улар тайинловчи мамлакат фуқаролари ҳам, учинчи давлат фуқароси ҳам бўлиши мумкин. Улар тайинловчи давлат хизматчилари штатида турмай, маош олмайди. Лекин умумий қоидага кўра, бундай консулхона тўплайдиган кон­суллик тушумлари фахрий консуллик даромадига қўшимча ривожлантиришга кўмаклашиш; Бир қатор ривожланган мамлакатлар кўпинча штатли консулдан кўра, фахрий консул тайинлайди.
Консуллик ваколатхоналарнинг вазифалари хилма-хилдир. 1963 йилги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Конвенция бу масалада амалдаги халқаро ҳуқуқни ифодалайди. Шунга кўра, консулхонанинг асосий вазифалари:
— ўз давлати, унинг фуқаролари, юридик шахслар манфаатларини муҳофаза ва ҳимоя қилиш;
— кўрсатилган давлатлар ўртасида савдони рағбатлантириш ва иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни яхшилаш;
— вакили бўлган давлат фуқароларига нисбатан маъмурий ва нотариал вазифанинг бажарилиши;
— ўз мамлакати денгиз ва ҳаво флоти кемалари, шунингдек уларнинг экипажларига нисбатан вазифаларини бажариш;
— ўз округи иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий ҳаётини кузатиб бориш ва ўз давлати ташқи ишлар идорасига бу масалалар бўйича ахборот бериб туриш ва бошқалардан иборат.
Консулхона вазифаларини бажариш чоғида ўз давлати ҳуқуқи, шунингдек халқаро ҳуқуқ, аввало, ўз давлатининг ваколатхона жойлашган давлат билан халқаро шартномаларига таянади. Бунда консулхона фақат консуллик Конвенцияси билангина эмас, балки ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномалар, ижтимоий таъминот, ҳаво, денгиз ва бошқа алоқалар тўғрисидаги шартномалар билан ҳам иш кўришига тўғри келади. Табиийки, консулхона ўз вазифасини ваколатхона жойлашган дав­лат ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда бажаради. Консулхоналар фақат ўз округларининг маҳаллий маъмурлари билан бевосита муносабатда бўлади, марказий ва бошқа округларнинг маъмурлари билан ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхонаси орқали муносабатга киришади. Одатдаги консуллик ваколатхоналари ташқи ишлар идорасига, шунингдек дипломатик ваколатхонага.буйсунади. Конгуллар ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида ваколатхо­на жойлашган мамлакат суди ва бошқа органлари олдида ўз мамлакати фуқароси за юридик шахслари номидан консуллик Конвенциясида кўзда тутилган тартибга ва ваколатхона жойлашган давлат қонунларига биноан иш кўради.
Коисулхонанинг муайян расмий ҳаракатларининг бажарилганлиги учун ўз фуқароларидан ҳам, чет эл фуқароларидан ҳам консуллик тўловлари ундирилади. Бундай тўловларга: визалар бериш, фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни расмийлаштириш; фуқаролик ҳолати рўйхатидан ўтказиш, ҳужжатларни қонунлаштириш ва нотариал тасдиқлаш; мерос ишлари бўйича тўловлар ва бошқалар киради
Кўпинча давлатлар ўртасида жами ёки қисман қилинган ишлар учун консуллик тўловлари ундиришдан воз кечиш тўғрисида ўзаро битим тузилади.
1963 йилги Вена Конвенцияси бўйича консуллик мартабалар (клаослар) тўртга бўлинади. Булар бош кон­сул, консул, вице-консул ва консул атентидир.
Консуллик муассасаларнинг бошлиғи бўлмаган кон­суллик мансабдор шахсларни турли номлар билан: консул ўринбосарлари, консул ёрдамчилари, проконсул деб атайдилар.
Бош консул консулхонаси бошқаради. Консул ва ви­це консул тегишлича консулхона ва вицеконсулхонани бошқаради ва ҳоказо.
Айрим мамлакатларда консуллик хизмати дипломатия хизматидан ажратилган ва бу хизмат ходимларига махсус даражалар берилади. 1963 йилги Конвенцияда кўзда тутилганидек консулхона ходимлари уч тоифага: 1) консуллик хизматида туриб, консуллик вазифала­рини бажараётган консуллик мансабдор шахслар; 2) маъмурий-техник ишларни бажарувчи консуллик хизматчилари; 3) хизмат кўрсатувчи ходимларга бўлинади.
Консуллик муносабатлари тажрибасида дипломатия ваколатхоналари таркибида консуллик бўлимлари ҳам ташкил этилган. Бу бўлимларни консул сифатида тан олинган ва шундан келиб чиқадиган барча оқибатларга дахлдор мудирлар бошқаради. Дипломатик ваколатхона мудирига, умумий қоида тариқасида, патент ва экзекватура берилмайди, ваколатхона жойлашган мамлакат ҳукумати муаосасалари билан муносабатларда у худди дипломатия ваколатхонаси. ходими сифатида ҳаракат қилади.
Консуллар юборувчи давлат томонидан тайинланади ва қабул қилувчи давлат томонидан хизмат бурчини бажаришга қўйилади. Кўпгина давлатларга консуллик вакилларни тайинлаш, шунингдек чет эл консулларини қабул қилиш ташқиишлар идоралари ҳуқуқи доирасига киради.
Консулга консуллик патенти (унинг ваколатлигини тасдиқловчи гувоҳнома) берилади. Консулнинг мартабаси тайинланаётган давлат билан олдиндан келишиб олинади. Консуллик патенти одатда дипломатик каналлар орқали консул тайинланаётган давлат маъмурларига экзекватура (консул томонидан ўз вазифаларини бажаришга розилик) олиш учун юборилади. У алоҳида хужжат тарзида ҳам, консуллик патентига тегишли ёзувлар қилиш йўли билан ҳам берилиши мумкин. Давлатларнинг кўпчилигида экзекватура ташқи ишлар идораси томонидан берилади. Экзекватура олиниши билан консул ўз вазифаларини бажаришга киришган ҳисобланиб, шу ондан бочилаб мазкур консуллик корпусида бошқа консулларга нисбатан катта-кичиклиги белгиланади. Одатда, ваколатхона жойлашган давлат маъмурлари (ташқи ишлар идораси) консулларга консуллик карточкалари беради. У мазкур шахс муайян давлат консули эканлигини ва халқаро ҳуқуқда асосан, имтиёзлар ва енгилликларга эга эканлигини билдиради.
Консуллик ваколатхоналарининг фаолияти: 1) тайинловчи давлат уни чақириб олиши; 2) консулнинг персона нон-грата (нолойиқ шахс) деб эълон қилинишиг 3) агар консуллик округи ваколатхона жойлашган давлат суверенитетидан чиқса; 4) консуллик муассасаси ёпилса; 5) жўнатган ва қабул қилган давлатлар ўртасида уруш чиқса тугатилади. Бунда консул ҳуқуматининг кўрсатмасига биноан ўз ватандошларининг ҳуқуқларини мухофаза қилишни учинчи дадлат консул игат топшириши мумкин.
Консуллик вакилнинг иш олиб борувчи райони консуллик округи дейилади. У икки давлат ўртасида битишувга биноан белгиланади. Консуллик округи ҳамиша консуллик патентида кўрсатилади. Давлат у чет эл консулларини қуйишига рози бўладиган районларни белгилаш ҳуқуқига эга. Шунингдек у ёки бу районда консулхона таъсис этишга розилик беришдан бош тортиши ҳам мумкин.
Муайян аҳоли яшайдиган жойдаги барча консуллар йиғиндиси консуллик корпусини билдиради. У, асосан, маросим ва протокол аҳамиятига эга. Давлатда консуллик округлари бир неча бўлганлиги учун консуллик корпуслари ҳам бир нечта бўлади. Консуллиқ корпусининг бошида оқсоқол туради. У мана шу консуллик округида даража бўйича катта ва экзекватурани энг олдин олган консулхона бошлиғи бўлади.
Консулхона вазифасини бажариш учун ваколатхона жойлашган давлатда уларга бу шароитда ваколатхона жойлашган давлат маъмурларининг назоратидан ҳоли бўладиган шароитлар яратилиши керак. Шу мақсадда консуллик ваколатхоналарига, уларнинг бошлиқлари ва мансабдор шахсларига халқаро ҳуқуқ асосида тегишли ҳуқуқлар, енгилликлар ва имтиёзлар берилади.
Консуллик имтиёзлари ва иммунитетлари ҳам дипломатия имтиёзлари ва иммунитетларига ўхшаш давлатнинг чет эл органи сифатидаги консуллик ваколатхонасининг имтиёзлари ва кммунитетлари; консуллик, мансабдор шахсларнинг ва хизматчиларнинг имтиёзлари ва иммунитетларидан иборат.
1963 ййлги консуллик муносабатлар тўғрисидаги Вена Конвенциясига биноан консуллик имтиёзлари ва иммунитетларига: консулхона биноларининг дахлсизлиги (ёнғин ва бошқа офатлардан истисно тарзида); хизмат архивлари ёзишмалари; консулхонага тегишли мол-мулк ва ҳаракат воситалари; тинтувлар, мусодаралар ва бошқа ижро хатти-ҳаракатларидан халослик барча солиқ ва божлардан халослик ўз давлати ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари, консулхоналари билан муносабатлар эркинлигига эга.
Консуллик ваколатхоналарнинг консулхона биносига; консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳига ва хизмат вазифасини бажараётганида унинг ҳаракат воситаларига давлат байроғи ва гербини илиб қуйиш сингари фахрий имтиёзларига эга.
1963 йилги Вена Конвенцияси, аввало, консуллик мансабдор шахсларнинг имтиёзлари ва иммунитетларига уларнинг оғир жиноятлар қилиш ҳолларидан ташқари ҳолларда суд ҳукми чиқарилгунча ҳибсга олиш ва қамаш мумкин эмаслигини ифодаловчи шахсий дахлсизликни билдиради. Кейинги ҳолатдан бошқа вақтларда улар фақат қонун кучига кирган суд қарорларини амалга ошириш мақсадидагина қамалиши ёки шахсий эркинлигини чеклашнинг бошқа шаклларига дучор қилинишлари мумкин. Консуллик вазифасини бажариш чоғида содир этилган ҳаракатларга нисбатан ваколатхона жойлашган давлат суд ва маъмурий судловидан озод қилиниши Конвенцияда мансабдор шахслар учун ҳам, хизматчилар учун ҳам кўзда тутилади. Шахсий хатти-ҳаракатларга келганда, консулларга ваколатхона жойлашган давлат ҳуқуқий судлови қўлланилади. ҳамма консулхона ходимлари суд ёки маъмурий ишлар бўйича гувоҳ сифатида чақирилмоғи мумкин. Лекин улар ўзларининг консуллик фаолиятлари билан боғлиқ ёки унга тааллуқли ёзишмаларга алоқадор мақсалалар бўйича гувоҳлик беришга мажбур эмас.
Консулхона ходимлари, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, воситали солиқлар, шунингдек хизмат учун тўловлардан озод қилинади.
1963 йилги Консуллик Конвенцияси бўйича консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари божхона имтиёзлари борасида амалда дипломатларга тенглаштирнлади.
Консуллик имтиёзлари ва иммунитетлари кўп жиҳатдан икки томонлама консуллик муиосабатлари ва ваколатхона жойлашган давлат ички ,кхжунларига боғлиқ. Бу кўпинча кўрсатилган имтиёз ва иммунитетларни анча кенгайтиришни кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикасида консуллик хизматининг ҳуқуқий асоси бўлиб “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави” ташкил этади. Консуллик устави 1963 йилги Консуллик мунособатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидалари асосида 1996 йил 29 августда қабул қилинди. Устав тўрт бўлим, ўн уч боб, 78-моддадан иборат.
Биринчи бўлимда, Консуллик муассасаларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
Иккинчи бўлимда, Консуллик вазифалари ва уларни бажариш тартиби;
Учинчи бўлимда, нотариал ҳаракатлар, консулнинг хужжатларини қонунлаштириш, консуллик йиғимлари;
Тўртинчи бўлимда, имтиёзлар ҳамда иммунитетлар ва консул вазифасининг тугатилишининг мазмун моҳияти очиб берилган.
Download 59,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish