4. Савдо ваколатхоналари
Савдо ваколатхонаси давлатнинг чет эл ташқи савдо соҳасидаги муносабатларида унинг вазифасини амалга оширувчи ваколатли органдир. У тегишли давлат билан битимга асосан тузилади. Савдо ваколатхоналари бўлмаган мамлакатлардаги элчихоналарда одатда савдо маслаҳатчилари ёки савдо атташелари бўлади. Улар ташқи савдо соҳасида муайян вазифаларни бажаради.
Савдо ваколатхонаси (бинобарин, давлат) савдо ваколатхонаси томонидан тузилган ёки кафолатланган битимлар бўйича жавобгар бўлади. У чет эл судларида даъвогор сифатида чиқиши мумкин. Жавоб берувчи сифатида мазкур судларда фақат савдо ваколатхонаси томонидан тузилган ёки кафолатланган битимлардан келиб чиқадиган баҳслар бўйича маҳаллий судларга буйсундирилишига розилик берган давлатлардагина чиқиши мумкин. Бу қоидалар чет эл давлатлари билан тузилган кўплаб савдо шартномалари ва битимларида ўз ифодасини топиб, савдо ваколатхонасининг чет эл давлатидаги ҳуқуқий ҳолатини белгилайди.
Қоида тариқасида савдо ваколатхонаси шу мамлакатдаги дипломатия ваколатхонасининг қисми эканлиги кўрсатилади. Шунга биноан:
— савдо ваколатхонаси бинолари дипломатик ваколатхоналари бинолари каби дахлсиз;
— савдо ваколатхонаси шифрланган алоқа воситасидан фойдаланиш ҳуқуқигат эга;
— у солиқ ва тўловлар тўламайди;
— савдо ваколатхонасининг муайян баҳслари бўйича маҳаллий ҳуқуқий судловга буйсундирилишига розилик берганидан ташқари ҳолатларда суд иммунитетидан фойдаланади;
— савдо вакили ва унинг икки ўринбосари барча дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади;
— савдо ваколатхонасининг бошқа ҳамма ходимлари 1961 йилги Вена Конвенциясига биноан тегишлича маъмурий-техник ва хизмат қилувчи ходимлар иммунитетларидан фойдаланадилар.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўпгина йирик давлатлар, шунингдек ривожланаётган давлатлар ўз элчихонларида савдо маслаҳатчилари, савдо котиблари ва атташелари лавозимларини жорий эта бошладилар. Бу ходимларнинг аппарата кўпинча ваколатхонанинг савдо бўлими деб номланади. Улар савдо масалалари, кўпинча икки давлат ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган бошқа иқтисодий масалалар билан шуғулланадилар. Бир қатор мамлакатларда бошқа ижтимоий муҳит қарор топган ва улар ташқисавдо устидан давлат монополиясига эга бўлмаганликлари сабабли уларнинг вакиллари вазифаси айрим давлатлар савдо ваколатхоналари ва савдо маслаҳатчилари (котиблар, атташелар) функциясидан жиддий фарқ қилади. Савдо маслаҳатчилари (котиблар, атташелар) ваколатхона жойлашган давлатнинг ташқи савдо вазирлиги ёки ташқи савдо билан шуғулланувчи бошқа вазирликлари билан доимий алоқада бўладилар, элчихона (миссия) дипломатик ходимлари таркибига кирадилар, савдо идорасининг ходимлари эса элчихона ходимлари ҳисобланадилар. Улар фойдаланадиган ҳуқуқий даража, имтиёз ва иммунитетларуларнинг мана шу мавқелари билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |