Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти: ________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ёш психологияси — турли ёшдаги одамлар хусусиятларини, бир ёш давридан бошқа ёш даврига ўтишда уларнинг психик ривожланишини ўрганувчи психология фани соҳаси.
Ёш психологияси одамнинг туғилганидан бошлаб то кексайгунича бўлган давр (онтогенез)да амалга ошадиган руҳий ривожланиши ва шаклланиши босқичларини ўрганади.
Ёш психологияси мустақил фан сифатида XIX асрнинг охирларида шаклланди. Даставвал болалар психологияси сифатида юзага келган. Ёш психологияси узоқ вақт бола руҳий ривожланиши механизмларини ўрганиш билан чекланиб келган, бироқ инсоният тараққиётининг кейинги даражалари одам онтогенетик ривожланишини янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишни тақозо этганлиги муносабати билан бу фаннинг тадқиқот доираси кенгайиб борди. Ҳоз. вақтга келиб Ёш психологиясининг болалар психологияси, етуклик даври психологияси, геронтопсихология (кексалик психологияси) каби соҳалари фаркланади. Битирув малакавий ишининг асосий қисми икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши керак. Битирув малакавий ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили кўрсатилиши лозим.
Биринчи бобда мавзунинг умумий назарий масалалари берилиши керак. Мазкур бобда қуйидаги параграфлар ўзаро мантиқий изчилликда берилади:
— тадқиқот объектининг функциялари, вазифалари ва соҳаси;
— ташкилий тузилма, бошқарув тизими, унинг ташқи ва ички алоқаларининг ўзига хослиги;
— тадқиқот объектида мавжуд камчилик ва муаммолар;
— муқобил вазифаларни назарий ва амалий ҳал этишнинг умумий қоидалари.