М У Н Д А Р И Ж А Мундарижада боблар, параграфлар ва битирув малакавий ишининг барча бошқа қисмлари, асосий матндаги сарлавҳалар ва бет рақамлари шаклда ёки изчилликда берилади ёҳуд қисқартириб берилиши мумкин эмас. Мундарижадаги сарлавҳалар асосий матндаги сарлавҳалар билан бир хилда бўлиши шарт. Демак, боблар ва параграфлар номи, шунингдек, уларнинг изчиллиги битирув малакавий иши матни билан тўлиқ мос келиши шарт.
Намуна М У Н Д А Р И Ж А
Малака иш боблари ва параграфлари
Бети
Кириш
I-боб
Ёш даврлари психологияси
1.1.
Ёш даврлари психологияси ҳақида умумий тушунча
1.2.
II-боб
2.1.
2.2.
Хулоса
Таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар
Кириш Кириш қисмида мавзунинг долзарблигини асослаш, битирув малакавий ишида кўриб чиқиладиган муаммолар, мақсад ва вазифалар акс эттирилиши керак. Ушбу маълумотлар битирув малакавий ишиларнинг барча қисмларида бир хилдаги изчилликда берилиши шарт. Битирув малакавий ишининг кириш қисмида қуйидагилар берилади:
— тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
— битирув малакавий ишининг мақсади;
— битирув малакавий ишининг вазифалари;
— битирув малакавий ишининг обьекти;
— муаммонинг ишлаб чиқилиш даражаси;
— битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти.