Динларни таснифлашдаги ёндашувлар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash

Ўнинчидан, диний статистиканинг тўғри бўлишида диндорларнинг бошқа 
минтақаларга кўчиши ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Масалан, кўпчилик 


12 
мусулмонларнинг Европа ва Америкага, яҳудийларнинг Исроилга, Ҳиндистон 
ярим оролидаги кўпчилик аҳолинниг ўзларининг турли хил динлари билан Ғарб 
мамлакатларига кўчиб кетаётганлиги бунга мисол бўла олади. Кўчиш ҳаракати 
дунёнинг турли минтақаларига кўчиб борган диндорларнинг ҳақиқий ҳисобини 
ўрганишда 
қийинчилик 
туғдиради. 
Кўчиш 
ҳаракатлари 
жойлашиш 
имкониятларига кўра баъзан доимий ва вақтинчалик бўлиб туради ва 
статистиканинг такрорланиб қолиши ёки кўплаб шахсларнинг иккилантирилиш 
хатоси юз беради. 
Умуман динларнинг муттасил ҳаракати ва баъзи минтақаларда тарқалиб, 
бошқа жойларда эса, тарқалишнинг тўхташи, баъзи диндорларнинг собиқ 
динларига қайтиш ҳаракатлари-буларнинг барчаси статистиканинг аниқ 
бўлишига таъсир кўрсатади. Динларнинг тарқалиш ҳаракатлари диндорлар 
сонининг аниқ ҳисоботларига эришишга монеълик қилади.
 
2. ИЛМИЙ ТАСНИФЛАР ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ. 
Динларни таснифлаш билан турли фан соҳалари шуғулланган ва бу 
таснифларда уларнинг изланиш кўлами ва ихтисосликлари акс этган. Бу 
таснифларнинг энг муҳимлари динларнинг жўғрофий тарқалиши, тарихий келиб 
чиқиши ва ривожланиши жиҳатидан ҳамда диний мавзусига кўра таснифлашдир. 
Бу таснифлар юқоридаги ноилмий таснифлардан фарқли равишда гарчи илмий 
асосларга эга бўлса-да уларни ҳам мутлақ тўғри таснифлар деб бўлмайди.
2.1. Динларнинг жўғрофий таснифи. 
Бу тасниф жўғрофия фани билан ҳамоҳанг бўлиб, динларни жўғрофий 
жиҳатдан ўрганишга бўлган эътиборнинг ривожи асосида “Динлар жўғрофияси” 
аталмиш фан соҳаси юзага келган.
10
Унда динларнинг жўғрофий ёйилиши ва 
тарқалган минтақаларини белгилаш асосида жўғрофий атлас тузиш, динларнинг 
тарқалиш ҳаракатини кузатиш каби жўғрофия билан боғлиқ мавзулар ўрганилади. 
Бунда ҳозир мавжуд бўлган динлар бир неча хил таснифланади: 
1. Динларнинг қитъаларда тарқалишига кўра Африка, Осиё, Европа, Америка ва 
Австралия динлари тарзида таснифлаш. Бироқ бу унчалик муносиб тасниф эмас. 
Чунки, шундай динлар ҳам борки, улар бир неча қитъаларда ҳамон тарқалмоқда. 
Хусусан, Ислом ва Христианлик деярли барча қитъаларда тарқалган. 
Шунингдек, баъзи қитъаларда озчиликни ташкил этувчи баъзи бошқа динлар 
вакиллари ҳам бўлиши билан бирга деярли аксар аҳоли бир динга эътиқод 
қилади. Масалан, Европада асосан Христианлик кўп тарқалган, Ислом 
Америкага нисбатан Африкада кўпроқ тарқалган. Осиё қитъасида Ислом, 
Ҳиндувийлик, Буддавийлик, Конфуцийлик, Синтоийлик динлари аралаш 
10
Костюкович П.И. «Религиоведение учебное пособие», Минск, 2001. С.126. 


13 
тарқалган. Баъзан бир қитъада пайдо бўлган дин бошқа қитъада кенг ёйилган. 
Масалан, Христианлик Фаластинда вужудга келган бўлса-да, асосан Осиё 
қитъасидан ташқарида тарқалди.
2. Динларнинг жўғрофий минтақасига кўра Шарқ динлари ва Ғарб динлари тарзида 
таснифлаш. Бу дунёнинг қутбларга бўлинишига монанд сиёсий ва маданий 
тафовутни акс эттирувчи кенг жўғрофий таснифдир. Шарқ динларига 
Ҳиндувийлик, Буддавийлик, Конфуцийлик, Синтоийлик, Даолик ва бошқа Узоқ 
Шарқ динлари киритилади. Ғарб динларига Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом 
динлари киритилади. Аслида Ислом динини Ғарб ёки Шарқ дини деб бўлмайди. 
У жўғрофий жиҳатдан Шарқда юзага келиб, Ғарб мамлакатларида ҳам кенг 
тарқалган. Яҳудийлик ва Христианлик ҳам аслида Шарқ динлари бўлиб, Яқин 
Шарқда вужудга келган ва Ғарб мамлакатларида кенг ёйилган.
3. Ғарб таснифларидан яна бири дунёнинг бўлинишига монанд динларни жўғрофий 
минтақасига кўра таснифлашдир. Бунда динлар Яқин Шарқ динлари, Узоқ Шарқ 
динлари тарзида ёки Ғарбий Африка динлари ва Шимолий Африка динлари 
тарзида ёки жўғрофий-сиёсий омилларга кўра Ҳинд динлари, Совет Иттифоқи 
динлари, Араб дунёси динлари тарзида таснифланади.
4. Қадимги динлар сиёсий минтақаларга кўра Месопатамия динлари, Сурия 
минтақаси динлари, Кичик Осиё ёки Анадўли динлари, Форс динлари тарзида 
таснифланади.
5. Динларнинг мамлакатлар ҳудудларига кўра Фаластин динлари, Арабистон 
ярим ороли динлари, Мексика динлари, Ҳинд динлари, Хитой динлари, Япон 
динлари тарзида таснифланади.
Узоқ Шарқ динлари каби баъзи минтақа динларини диний мавзусига кўра 
аниқ белгилаш имкони бўлмаган кўп ҳолларда жўғрофий тасниф қулай илмий 
таснифдир. Масалан, Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динларини тавҳид 
(яккахудолик, монотеизм) асосида умумлаштирилса, Узоқ Шарқ динларини ягона 
диний тушунча асосида умумлаштириб бўлмайди. Бундай ҳолатда муаммонинг 
ечими сифатида жўғрофий таснифга мурожат қилиш мумкин.
Лекин, бу тасниф ҳам динларнинг пайдо бўлган ва тарқалган минтақаларига 
кўра ўрганишда самарали услубдир. Бу тасниф орқали динларнинг жўғрофий 
жойлашуви уларнинг қайси минтақаларга қай тарзда ва кўламда тарқалгани 
ҳамда кириб бораётганлиги ўрганилади. Бундай тасниф доимо ўзгариб, янгиланиб 
боради. Чунки, дунёнинг диний харитаси ўзгариб, динларнинг тарқалиш ҳаракати 
давом этмоқда. Масалан, Христианлик, Ислом ва Буддавийликнниг давомий 
ҳаракати жараёнида дунё аҳолисининг диний ҳолати ўзгариб бормоқда. Демак, 
динларнинг бундай ҳаракатини аниқлашда халқларнинг диний жойлашувига кўра 
жўғрофий таснифга мурожат қилиш лозим. 


14 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish