20
1) Яккахудолик динлари гуруҳи. Бунга Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом
динларидан бошқа, яккахудолик ғояси билан боғлиқ ҳеч қандай қадимги диний
оқимлар киритилмайди. Чунки, ҳозирда улар сақланиб қолмаган ва улардаги
яккахудолик табиатдаги ягона кучга сиғиниш ихлосига кўра табиатдаги
кўпхудолик билан боғлиқ табиий доира ичидаги яккахудолик бўлиб
қолаверган. Бу ягона табиий кучга бошқа табиат кучлари намояндаси бўлган,
кўпхудолик гуруҳи ичидаги энг буюк илоҳ сифатида қаралади. Аммо,
Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динларида табиий оламни яратган ягона
илоҳнинг мавжудлиги ва у табиий оламдан ташқарида эканлиги, уни табиат
тимсолларида
тавсифлаш мумкин эмас, деб эътиқод қилинади.
2) Узоқ Шарқдаги фалсафий-ахлоқий динлар гуруҳи. Бунинг бундай аталиш
сабаби бу гуруҳдаги динлар Узоқ Шарқ динлари бўлиб, уларнинг аксарида
илоҳ тушунчаси ёки ақидаси йўқ. Шунинг учун уларга нисбатан кўпхудолик
иборасини қўллаш тўла мос келмайди. Уларни «фалсафий-ахлоқий» деб аташ
тўғрироқ бўлади. Чунки, улар борлиқ ва коинот ҳақидаги фалсафалар бўлиб,
ҳаётнинг ахлоқий низомида акс этадиган. Амалий-тадбиқий доира уларга
бўйсунтирилган. Ҳаётнинг бу ахлоқий низоми баъзи динларда сўфийлик
шаклида, баъзиларида эса, дунёвий шаклда намоён бўлади. Бу гуруҳни бир
номда аташ қийин. Шунинг учун уни «фалсафий-ахлоқий» сифати ва
жўғрофий сифат бириктирилган номда аташ тўғрироқ бўлади.
4. Ғарб эволюция назариясига кўра
диннниг асл дастлабки, шакли кўпхудолик
бўлиб, башрият тарихининг кейинги босқичларида худо ҳақидаги тушунча ва
ғоялар ривожланиб, инсонлар яккахудолик ғоясига етиб келган. Ислом нуқтаи
назарига кўра бу хато тушунчадир. Инсониятнинг асл дини яккахудолик
бўлиб, ҳеч қачон худосиз яшамаган ва илк борлиқ яратилишидан буён худони
танийди. Бутпарастлик ва кўпхудолик тавҳид чегарасидан чиқиш натижасида
келиб чиққан кейинги адашишлар оқибатида юзага келган. Ислом дини бошқа
динларни узоқ ёки яқин тартибда жойлаштириш ва уларга ўз муносабатини
белгилашда яккахудолик ғоясига таянади.
5. Таснифда:
1) Динлар яккахудоликка яқин ёки узоқлиги жиҳатидан жойлаштирилади:
аввал фалсафий-ахлоқий динлар гуруҳи, ўртада зардўштийлик ва унинг
оқимлари, сўнгра тавҳидий динлар гуруҳи баён этилади;
2) Гуруҳдаги динлар даврийлик тартибида жойлаштирилади. Бундай
тартиб динларнинг асл ички мавзусига эмас, ташқаридан баҳолаш
амалиётига тааллуқли. Чунки уларнинг ҳаммасида ҳам яккахудолик
ақидасига асосий диний манба
сифатида таянилмайди;
3) Соф яккахудоликка ривожланишни тадрижийлик тушунчасида эмас,
балки яккахудолик омили ифода этадиган диний ғоядаги ривожланиш
21
тушунчасида акс эттирилади;
4) Фалсафий-табиий моҳиятга эга бўлган динлардан илоҳий динларга
томон силжиш акс эттирилади;
5) Биринчи гуруҳга ижтимоий-ахлоқий фалсафалар киритилади. Чунки,
улар баъзи ибтидоий-табиий хусусиятларни ўзлаштирган бўлиб, илоҳий
ваҳийга дахлдор бўлмаган фалсафий ғояларни акс
эттиради;
6) иккинчи гуруҳга илоҳий қонун-қоида ва кўрсатмаларга эга динлар
киритилади. Чунки, улар ваҳийга таянади ва фалсафалар таъсиридан
холи. Уларда ақл билим манбаи ва ваҳий моҳиятини шарҳловчи восита
сифатида баҳоланади.
6. Динларга баҳо бериш ва танқид қилиш диншуносликда муҳим заруратдир.
Бундай танқидда тавсифнинг холис илмий бўлиши, танқиднинг тавсифдан
алоҳида баҳоланиши ва айни пайда бузғунгчиликка эмас, бунёдкорликка
интилиш мақсадида баҳолаш зарур. Шунингдек, динларни илмий-қиёсий
ўрганишда илмий холислик қатъий сақланиши учун танқид ва баҳолаш асосида
хулоса чиқармаслик лозим деб қарайдиган диншунослар ҳам бор. Фикримизча,
динларни қиёслашда баҳолаш зарур ва бу холис илмийлик масаласига таъсир
қилмайди. Илмий баҳолаш динларни ўрганишнинг бир қисмидир. Лекин,
динлар ўз тарихида ички ва ташқи танқид ҳамда баҳолашдан фойдаланган. Бу
танқидлар ёҳуд уларга рақобат тарзида бошқа
динлар томонидан, ёҳуд диний
ислоҳот мақсадида ўз диний гуруҳи ичидаги динлар ва оқимлар томонидан
бўлган. Бу эса, уни ислоҳ қилган, ўз ғоясида бирлаштирган ва мавжудлигини
сақлаб қолган, бошқа дин ва оқимлар билан биргаликда яшаб келишига имкон
берган.
7. Диний ғоя ривожида баҳолашнинг аҳамияти катта. Бироқ, у диний таассубдан
узоқ бўлиб, илмий исботларга асосланиши даркор. У динлар ва уларнинг
алоқаларини, улар ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларни,
ижобий ва салбий
жиҳатларни аниқ кўрсатиш ва инсониятнинг руҳий тараққиётини таъминлашга
ҳисса қўшиш жиҳатидан муҳим илмий аҳамиятга эга. Шунинг учун
ўрганилаётган динларга баъзан Ислом таҳрирлаш тенденцияси асосида исломий
жиҳатдан, баъзан илмий ва ақлий нуқтаи назардан мантиқий ёндашув асосида
баҳо берилади. Баҳолаш жараёнида диний ғоялар сараланади ва инсон ақли
ривожланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, диншунослик фанини
ўқитишдан мақсад талабаларга динларнинг турлари, тарихи, тараққиёти,
таълимоти,
асосий манбалари, ўтмиш ва ҳозирги кунда халқлар ҳаётидаги
аҳамиятини ўргатиш орқали уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш ва
натижада уларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уларнинг ташқаридан
келаётган ёт ғояларга эргашиб кетишининг олдини олиш ҳамда ўз халқи ва
22
Ватани тарихини яхши биладиган, бошқа миллат ва элатлар олдида буюк
алломаларнинг авлоди бўлган юксак маданият ва маънавиятли халқ фарзанди
эканлигини намоён эта оладиган, бу халқнинг келажаги ҳам
буюк эканлигини
ишонтира оладиган инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат.