26-МАЪРУЗА. Иситиш ва иссик сув таъмионти иссиклик тармокларида иссиклик йукотишлар Иситиш тармоқлари ва иссиқ сув таъминоти тизимларида иссиқлик йўқолиши Иссиқлик трассаларини текширишда энергия йўқолишининг қуйидаги мумкин бўлган сабаблари текширилади:
• иссиқлик изоляцияси сифатининг ёмонлиги (сув сарфи ва ҳароратнинг пасайиши асосида амалдаги иссиқлик йўқолишлари бўйича аниқланади);
• иссиқлик трассасида сувнинг сизиши (озиқлантирувчи сувнинг сарфи ёки тўғри ва қайтар қувурларда сув сарфининг баланси бўйича аниқланади). Ер остидаги иссиқлик трассаларида сув сизаётган жойларни аниқлаш учун оқишни акустик қидиргичлардан, жумладан тадқиқ қилинадиган участкага жойлаштириладиган иккита датчик орасида сув сизаётган жойларни кўрсатадиган корреляцион қидиргичлардан фойдаланилади.
• ёмон гидроизоляцияга эга бўлган иссиқлик трассаларини сув босиши.
Ер остига ётқизилган қувурлар тармоқларига эга бўлган тизимларда ер ости сувларининг сатҳи юқори бўлганда ёки уларни ёмғир ва эриган қор сувлари билан сув босганда ҳисобга олинмайдиган иссиқлик йўқолишлари айниқса катта бўлади. Бунда қувурларнинг иссиқлик изоляциясининг бузилишида иссиқлик тармоқларида иссиқлик йўқолишлари 50% гача ва ундан ҳам кўпроққа етади. Иссиқлик трассасини сув босиши оқибатида иссиқлик изоляциясининг намланиши қараш қудуқларидаги буғланиш ёки иссиқлик йўқолишининг солиштирма катталиги бўйича аниқланади. Иссиқлик йўқолишлари ёки иссиқлик трассаларини ер устидан ўтказиш, ёки олдиндан изоляцияланган, масалан, пенополиуретан изоляцияли қувурларни қўллаш билан бартараф қилинади. Олдиндан изоляцияланган қувурларнинг гидроизоляциясининг бузилишини аниқлайдиган датчикларнинг бўлиши уларнинг шикастланганлигини ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
Иссиқлик трассаларининг ҳолатини баҳолаш учун уларни иссиқлик йўқолишини лойиҳалаш пайтида СНиП нинг талабларига мувофиқ йўл қўйилган қийматлар билан солиштириш зарур бўлади. Қуйида изоляцияланган ва изоляцияланмаган қувурлар тармоқларида йўқолишларнинг қийматлари келтирилган (5-7 жадваллар). Бу маълумотлардан иссиқлик таъминоти тизими қувурларининг иссиқлик изоляциясини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларнинг самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланиш мумкин.
Иссиқлик трассаларида иссиқлик йўқолишини аниқлаш приборли текшириш ва бажарилган иссиқлик ҳисоблашларининг натижалари бўйича амалга оширилади.
5-жадвал.
Ер остидан каналсиз ўтказишда ва одам ўтмайдиган каналлар орқали ўтказишда изоляцияланган сувли иссиқлик қувурлари тармоқларининг иссиқлик энергиясини йўқотиши (қувурлар тармоқларининг ётиш чуқурлигида грунтнинг ҳарорати +5°С), Вт/м