Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили


Уйларнинг ичидаги муҳандислик тизимларининг ҳолатини таҳлил қилиш



Download 2,38 Mb.
bet42/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)

Уйларнинг ичидаги муҳандислик тизимларининг ҳолатини таҳлил қилиш
Режа

  1. Уйларнинг ичидаги муҳандислик тизимларининг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар

  2. Уларни бартараф қилиш услубларининг таҳлили

Уйларнинг ичидаги муҳандислик тизимларининг таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим бўлади:
• иситиш ва иссиқ сув таъминотига истеъмол қилинадиган иссиқлик қувватини таққослаш натижалари;
• турли мўлжалланишдаги бинолар, лойиҳа маълумотлари билан биргаликда;
• бино ёки унинг қисмларида ошиқча иситиш ёки етарлича иситилмаслакнинг борлиги;
• исимайдиган ёки ёмон исийдиган стояклар, иситиш приборларига подводкаларнинг борлиги;
• стояклар тизимидан ҳавони чиқариб юбориш усуллари;
• иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимида занглаган, кавшарланган жойлар, хомутларнинг борлиги;
• иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти тизимларида қувурларнинг ички юзасида чўкиндиларнинг борлиги, уларни ювиб юборишнинг мақсадга мувофиқлиги;
• уйларнинг ичидаги муҳандислик тизимларида шайлаш (йўлга қўйиш) ишларини бажариш зарурати;
• иссиқ ва совуқ сув сарфларининг маҳаллий меъёрларга мувофиқлиги;
• арматура орқали иссиқ ва совуқ сувнинг сизишининг борлиги;
• иситиш бўйича шикоятларнинг борлиги;
• иссиқ ва совуқ сувни етарлича бермаслик бўйича шикоятларнинг борлиги;
• иссиқлик, иссиқ ва совуқ сувнинг сарфларини ҳисобга олиш ва ростлаш приборларининг борлиги.
Иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув, газни ҳисобга олиш приборларининг амалдаги сони тўғрисидаги маълумотларни эҳтиёжлар ва мавжуд режалар билан таққослаш ва бинонинг иссиқлик узелининг ҳисобга олиш приборлари билан таъминланганлигини баҳолаш (% ларда) зарур бўлади.
Биноларга киришда энергия ташувчиларнинг истеъмолини ҳисобга оладиган тижорат узелларини ўрнатиш ва ҳар бир хонадонга энергия ташувчиларни ҳисобга олиш приборларини ўрнатишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш лозим бўлади.
Ҳисобга олишнинг ҳолатини таҳлил қилишда:
• приборларнинг техник даражаси ва уларнинг эксплуатация қилиниш муддатини баҳолаш;
• улар мавжуд бўлганда энергия ташувчиларни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини олишни ташкил қилиш;

  • уларга техник хизмат кўрсатишнинг ҳолати ва приборларни даврий қиёслашнинг ташкил қилинишини қайд қилиш зарур бўлади.

Истеъмолни индивидуал ҳисобга олиш истеъмолчи ўзининг эҳтиёжларига боғлиқ равишда иссиқлик сарфини ростлаш имкониятига эга бўлган тақдирда самарали бўлади.


31-МАЪРУЗА . Сув таъминоти ва сувни олиб чиқиб кетиш тизимларининг ишини таҳлил қилиш
Режа

  1. Сув таъминоти ва сувни олиб чиқиб кетиш тизимларининг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар

  2. Уларни бартараф қилиш услубларининг таҳлили

Сув таъминоти тизими бўйича қуйидаги омилларни баҳолаш амалга оширилади:
• сув манбаларининг йиғинди унумдорлиги ва сувга бўлган меъёрий эҳтиёж таққосланади, сув манбалари қувватларининг етишмаслиги (ёки резерв) аниқланади, 1 м3 сувга кетадиган солиштирма электр энергияси сврфи аниқланади (13 – 14 расмлар);
• ичимлик сувининг сифат параметрларини СаНПиН 2.1.4.559-96 "Ичимлик суви. Марказлашган ичимлик суви таъминоти тизимлари сувининг сифатига қўйиладиган талаблар. Сифатни назорат қилиш" талаблари билан таққослаш орқали бериладиган сувнинг сифати баҳоланади;
• I кўтариш насос станциялари, сувни тозалаш иншоотлари ва II кўтариш насос станцияларининг ишлаб чиқариш қувватлари, чиқиш сув йўлларининг ўтказиш қобилиятини таққослаш амалга оширилади;
• тармоқларнинг авариялилиги тўғрисидаги маълумотлар (1 км узунликка) меъёрий маълумотлар билан таққосланади;
• насос станциялари бўйича насослардан кейин, чиқиш сув йўлларининг олдидаги задвижкаларни дросселлашда оқим кучининг йўқолиши аниқланади;
• тармоқнинг етарлича бўлмаган эркин оқим кучига эга бўлган нуқталари, шунингдек ошиқча босимга эга бўлган жойлар аниқланади (13-расм);
• насос станциялари бўйича сув сарфининг приборланганлик ҳолати, шунингдек диспетчерлаштирилганликнинг ҳолати баҳоланади;
• тизимда ва баланд уйларда зарурий оқим кучининг катталиги бўйича зоналаштириш текширилади (бу сувнинг ошиқча сарфи ва сув таъминотига кетадиган электр энергияси истеъмолини камайтиради).
Сувни мумкин бўлган тежаш амалдаги солиштирма сув истеъмолини (1 кишига литр/сутка) меъёрий қийматлар билан солиштириш йўли билан баҳоланади.
Шунингдек уларнинг сони меъёргача камайтирилганда аварияларни бартараф қилишга кетадиган харажатларнинг тежалиши аниқланади. Шаҳарнинг планировкаси ва биноларнинг қаватлар сонини ҳисобга олиш билан водопровод тармоғини зоналаштиришнинг амалдаги тизимининг самарадорлиги баҳоланади.
Инструментал текширишлар кўчма сарф ўлчагичлар ва кўчма босим ўлчагичлардан (маълумотларни автоматик равишда қайд қиладиган) фойдаланиш билан бажарилади.
Насослар сув таъминоти тизимининг асосий элементи бўлиб ҳисобланади. Уларни тўғри танлаш, сутка давомида самарали ростлашга истеъмол қилинадиган электр энергиясининг тежалиши ҳам, сувни тақсимлаш кранлари олдидаги босимнинг ортиши ҳисобига тизимнинг зичланмаган жойлари ва истеъмолчилар орқали ошиқча сув сарфланиши ҳам боғлиқ бўлади. Электр энергиясини тежаш резервлари насослардан кейинги ва истеъмолчидан олдинги задвижкалардаги ошиқча босимни дросселлашда насос станцияларида оқим кучининг йўқолиш катталиги, насосларнинг тежамкор бўлмаган режимларда ишлаш давомийлиги бўйича баҳоланади.
Сувни бериш номинал қийматдан паст бўлганда насос ишлашининг самарадорлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кичик сарфларда насоснинг ФИК нинг пасайиши оқибатида 1 м3 сувни беришга кетадиган солиштирма электр энергияси сарфи ортади. Сувни кам беришда кичикроқ унумдорликка эга бўлган насослардан фойдаланишга ўтиш (14-расм), ёки насосларнинг тезлигини қисман ростлайдиган аппаратурадан фойдаланиш зарур бўлади.
Ҳалқаланган сув таъминоти тизимига ишлайдиган бир нечта водозабор узеллари ишлаган ҳолатда баъзи бир алоҳида водозаборларни навбатчи режимга ўтказиш, шу тариқа қолган водозаборларнинг юкламаси ва тежамкорликни ошириш имкониятини кўриб чиқиш лозим бўлади.

13-расм. Турлича оқим кучини талаб қиладиган иккита истеъмолчига ишлайдиган тармоқнинг насосларининг электр истеъмолини таркиб топтирувчилар.
Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (чапдан-ўнгга, тепадан-пастга):
Сув таъминоти тизимининг истеъмолчини таъминлаш учун зарур бўладиган қуввати Q-H координаталардаги майдонга пропорционал бўлади
1-истеъмолчи учун оқим кучини ошириш оқибатида йўқотишлар
1-истеъмолчи, (тизимнинг фойдали истеъмол қиладиган қуввати)
2-истеъмолчи, (тизимнинг фойдали истеъмол қиладиган қуввати)

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish