Defektologiya kafedrasi



Download 1,62 Mb.
bet14/35
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#68506
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
№1Равшанова И.Э.Логопсихология ва психологик коррекция плаформага

Асосий адабиётлар:
1.Муминова Л.Р., Аюпова М.Ю. Логопедия. -T.: Ўқитувчи 1993.
2.Аюпова М.Ю. Логопедия. -T.: Узбекистон файласуфлар миллий жамияти. 2007.
3.Муминова Л.Р., Амирсаидова Ш., Абидова Н ва бошк. Махсус психология. -T.: Узбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2013.
Қўшимча адабиётлар:
1.Мирзиёев Ш.М. Танкидий тахлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истикболларига багишланган мажлисидаги нутқ // Халк сузи. 2017 йил 16 январ, № 11.
2.Мирзиёев Ш. М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халкимиз билан бирга курамиз. -T.: Узбекистон, 2017.
3.Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -T.: Узбекистон, 2016.
4.2017-2021 йилларда Узбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича харакатлар стратегияси. 7 январ 2017 йил.
5.Колесникова Г.И., Кабарухина И.А. Специальная психология и педагогика. Ростов на - Дону. 2007.
6.Специальная психология. Под. ред Лубовского В.И. Учебное пособие. -М. 2005

10 мавзу. Нуткида бузилишлари булган болаларнинг шахс ва шахслараро муносабати хусусиятлари
Режа:

  1. Шахс хакида тушунча.

2.Укиш ва ёзув камчиликларига эга булган болаларнинг шахс ва шахслараро муносабат хусусиятлари.
3.Дизартрияда шахс хусусиятлари.
4.Алалияда шахс хусусиятлари.
5.Нуткнинг темп - ритм бузилишларида шахс хусусиятлари.
6.Системали нутк бузулишларида шахс хусусиятлари.
Таянч иборалар:Гипперстения,гипостения,логофобия.

  1. Шахс хакида тушунча

Шахс хакида тариф беришганда, рус психологи С.Я. Рубинштейнинг фикрларига тухталмок керак. Олимнинг таъкидлашича, одам узидаги такрорланмас хусусиятларга кура индивидуалдир. Одам уз атрофидагиларга, борликка булган онгли муносабати, унинг бирор бир фаолият билан шугулланиши эса унинг шахс эканлигидан далолат беради. Шахс одамнинг атрофига булган муносабатларини ва уз-узига булган муносабатини белгилайди Одамнинг атроф-мухитга булган муносабатлари унинг дунё карашида, ишончларида ва бошкаларга булган муносабатларида энг мухими, унинг фаолиятида ифодаланади.
Демак, шахс — бу онгга эга булган, маълум ижтимоий- иктисодий форматсида яшайдиган, маълум бир фаолият билан шугулланадиган одам индивидир.
Шахс таркиб тотшш узоц, муддатли, мураккаб ва тарихий жараёндир.
Шахс хусусиятлари рухий жараёнларининг кечишига таъсир этади. Шахснинг йуналганлиги, кизикишлари ва бошкалар барча рухий жараёнларига танланганлик табиатини касб этади. Шахс хусусиятлари атроф-мухитни акс эттиришда хам ахамиятга эга. Масалан, айрим одамлар атроф-мухитни осон ва тез идрок этсалар, бошкалар эса атроф-мухитни эшитув, харакат ва бошка анализаторлар ёрдамида идрок этадилар.
Рухий жараёнларни кечиши ва шахснинг рухий хислатлари ва холатларига олий асаб тизимининг типологик ва темперамент хусусиятлари (хол ерик, санг виник, фиегматик, меланхолик) таъсир этади, шунингдек, бу хусусиятлар инсоннинг хулк-атворида, одам фаолияти образида, хиссий-ирода жараёнларининг узига хос хусусиятларида акс этади. Инсон олий асаб тизими фаолятининг типологик хусусиятлари бир бутун холда номоён этиб, инсоннинг узига хос ички дунёсини ёки характерини ташкил этади.
Шахс узини англаш хусусиятларига эга. Катта ёшли одам атрофдаги хаётни билиш ва булаётган вокеа-ходисаларни бахолаш билан чекланмай у узлигини англаб, уз хулкини, режаларини, фаолиятини бахолайди. Шахс уз фаолятини бошкариш хусусиятига эга.
Агар бола болалар жамоасида яшаса, унда уз нуксонини компенция килиш максадида узидан кичик ёшдаги болалар билан мулокат килади ва улар ичида етакчи ролини уйнайди. Шунингдек улар уз нуксонларини узлари бажара оладиган фаолият хисобига компенция килишга харакат киладилар.
Бу гурух болаларида хиссий-ирода сохаларида хам камчиликлар кузатилади. Айрим беморларда бу камчиликлар рухиятини емириши,
тормозланганлик холати, куркув, кайфиятининг тез-тсз узгариши кабиларда намоён булса, айримларда кузгалувчанликни ортиши, асабийлашганлик, йиглокилик атрофдаги одамларга ва мухмтга нисбатан норозилик хислатларида акс этса, яна бошкаларда атрофдаги вокеа — ходисаларга ва одамларга бефарклик, (апатия) иродасизлик каби хислатларда кузга ташланади.
Бу барча камчиликларнинг асосини бош мия овоз аъзоларининг бузилишлари ташкил этади.

  1. Укиш ва ёзув камчиликларига эга булган болаларнинг шахс ва шахслараро муносабат хусусиятлари

Купчилик тадкикот ишлари укиш ва ёзув камчиликларини хулк атвор меъёрлари билан богликдигини алохида кайд этади. Бу богликдик бола мактабга боргандан сунг, яъни узи бажара олмайдиган вазифаларга дуч келгандан сунг кузга ташланади.
Купчилик педагоглар бу боланинг иш кобилиятининг сустлиги, диккатининг таркоклиги, дарсда утира олмаслигидан шикоят киладилар. Укиш ва ёзув нуксонларига эга булган болалар камчиликларини икки гурухга ажратиш мумкин:

  1. Инволюсия (укишга кизикишнинг йуклиги, куркув, сустлик, уз-узи билан булиш, асабийлик, тарбиясизлик, овкатланиш бузилиши, сийдик ушлай олмаслик);

  2. Фаол компенция (кайсарлик, гапга кирмаслик, агрессивлик).

Бир неча фарзандли ота-оналар бундай фарзандларини бошкалари билан солиштириб, уларга нисбатан купол муносабатларда буладилар, бу эса болаларнинг характерига салбий таъсир курсатади.
Шунингдек, куп ота-оналар фарзандларининг бундай камчиликларида педагогларни айблайдилар. Педагог эса бундай камчиликларни ота-оналарнинг болалар укишларига нисбатан бефарклиги деб карайдилар. Бола секин аста мактаб талабларини бажармайди, дарсларни колдиради ва унда салбий хулк- атвор шаклланади. Агар болалар мактабни ташлаб кетсалар, улар уз хохишлари билан хеч качон китоб мутоола килмайдилар ва бу уз навбатида салбий окибатлар келтириб чикаради. Агар укувчи китоб кам укиса, унда унинг кейинчалик ривожланиши, лугатини бойиши ва мустакил таълим олиш имкомиятлари чекланади.
Бу болаларнинг ички нутки суст ривожланади, бу эса тафаккурнинг заифлашувига олиб келади.

  1. Дизартрияда шахс хусусиятлари

Нуксонли болалар уз нуксонини кай даражада эканлигини англаш ва унинг окибатларини кура билиш даражасига кура изтироб чекадилар. Интеллекти ва моторикаси купол бузилган болалар купрок уз нуксонларидан изтироб чекадилар.
Болани уз кучига ишончсизлик туйгуси ва хулкидаги узгаришлар купрок даражада боланинг нуцсонига нисбатан ота-оналар ва якин кариндошларининг мунособатларига боглик. Ота-оналар боланинг урнига барча ишларни бажаришга харакат киладилар ва бунинг окибатида болада тобелик бокимандалик хислари уйгонади ва у узгалар ёрдамисиз бирор бир фаолиятни бажара олмайдилар. Бола уз фаолиятига эхтиёж сезмайди.
Айрим холларда ота-оналарда, атрофдаги одамларда болаларга нисбатан негатив муносабатлар шакилланади.
Болалар серебрал фалажида нутк нуксонларининг даражаларига кура соглом тенгдошлари билан мулокотга киришишлари мумкин. Бундай болаларни соглом ака — укалари билан мулокоти уларга ижобий таъсир этади. нуксонли болалар камситиш, масхара килишларга жуда таъсирчан
буладилар ва буларнинг барчаси уларнинг хулкларида салбий акс этиши мумкин.

  1. Алалияда шахс хусусиятлари

Куп холларда алалиянинг огир куринишлари акли заифлик билан алмаштирилади, бунда нутк билан биргаликда боланинг рухий ривожланиши оркада колади. Агар бундай нутк нуксони олигофрения билан биргаликда келса, боланинг мулокотга киришиш фаоллиги етарлича ривожланмайди.
Ижтимоий мухит боланинг нуткий ривожланишига салбий ёки ижобий таъсир этиши мумкин. Нотугри тарбия куп холларда бола билан мулокотга киришиш учун харакатларининг зое кетишига сабаб булади.
Агар болани якин кишилар тушунишга харакат килишмаса бола бунга асабийлашган холда жавоб килади ва бу айрим холларда акли заифлик белгиларига ухшаб кетади.
Агар боланинг якинлари унинг барча истак-хохишларини сузсиз бажаришса, нима демокчи булганини кузидан укигандек тушунсалар, бундай болада нуткий мулокотга эхтиёж колмайди. Мотор алолияли болалар хулк атвори узига хос хусусиятларга эга:
-атрофдагилар билан мулокотга киришишда яккол намоён булган кийинчиликлар, нотаниш вазиятларда тез-тез тормозланишлар, янгиликларга салбий муносабатда булиш. Шунингдек бола характеридапаталогик сифатлар, асабийлик холатлари ривожланиши тез хафа булиш ва кек саклаш кузатилади.

  • нуткий ривожланиши нуткий фаолликнинг етарли даражада эмаслиги сабабли оркада колади.

Сенсор алолияли болалар сингари психопатсимон белгилар хос эмас. Бундай болалар купчилик холларда кизикувчан, укувли, ишчан буладилар. Бирок кичик ёшдаги болаларда ва янги шароитга ( болалар богчаси, мактаб) мослашишнинг дастлабки боскичларида хулк атвори ва хиссий-ирода сохаларида кийинчиликлар кузатилиши мумкин (бир жойда утира олмаслик, кузгалувчанлик ёки уятчанлик, тез тормозланиш, кайсарлик).

  1. Нуткнинг темп - ритм бузилишларида шахс хусусиятлари

Одатда кичик ёшдаги болалар, агар дудукланиш жуда кучли булмаса уз нуксонларини англаб етмайдилар. Агар дудукланиш бирор бир ходисадан сунг тусатдан юз берса, бунда бола бу холат ва нутк мулокотининг чегараланишида каттик таъсирланади, тушкунликка тушади. Айрим холларда бола бундай вазиятда умуман гапирмай куяди ва дудукланишнинг биринчи белгиси мутизм булиши мумкин.
Бола уз нуксонини англагач, одамлардан узоклашишга ва нуткий мулокотдан кочишга харакат килади.
Дудукланишни даволашда ва иккиламчи нуксонни олдини олишда атрофдагиларнинг муносабати катта роль уйнайди. Ота-оналарнинг уз фарзандларига дудукланиши пайдо булиш даврида мувафаккиятли ёрдам беришлари ва унинг нуткий ривожланишига самарали тасир этиш холлари камдан-кам кузатилади. Куп холларда ота-оналар бундай фарзандларига хаддан зиёт этиборли буладилар. Айрим ота-оналар дудукланишга катта ахамият бермай, боладаги нутк, нуксонини узлари бартараф этишга харакат киладалар масалн: - боланинг нуткдаги хатоларини болага курсатадилар ва тугри нуткка такдид килишни талаб этади. Бунинг окибатида бола уз нуксонини янада чукуррок, англаб етади. Бола тугри гапиришга харакат килади. Бола канчалик кийналса
дудукланиш шунча кучаяди. Дудукланувчи бола узининг диккатини нуткий нуксонга канчалик каратса, уни нутки шунчалик ёмонлашиб бораверади.
Айрим ота - оналар дудукланувчи фарзандлари билан худди беморларга булгандек муносабатда буладилар. Улар болаларнинг кунгилларига карайдилар, хамдардлик билдирадилар. Бунда болаларда невроз ривожланиши мумкин. Бола дудукланиш унга турли имтиёзликлар яратганини тушунади ва бундан унумли фойдаланишга харакат килади.
Айрим болалар уз нуксонларини турли харакатлар билан беркитишга харакат киладилар, лекин бу усул билан дудукланишни бартараф этиш мумкин эмас. Хатто нуткий нуксон белгилари жуда кам даражада намоен булса хам, иккиламчи рухнй бузилишлар ортиб боради.
Дудукланишни келтириб чикарувчи асосий асаб бузилиши - бу логофобия
Логофобия - нуткдан, мулокотдан куркиш маъносини билдиради
Логофобия дудукланувчининг барча шахс хусусиятларига тасир этади ва унинг хулкида салбий узгаришларга сабаб булади. Логофобия бола рухиятига шу даражада каттик таъсир этадики, хатто дудукланиш бартараф этилгандан кейин хам уз асоратларини колдиради.
Болалар жамоасида дудукланувчи бола тенгдошлари томонидан масъхара килинади, хатто улар бундай болаларни уз жамоаларидан четга чикариб куядилар. Дудукланувчи бола мактабга келгач, ижтимоий мухитдаги узгаришлар ва мажбуриятларини ортиб боришига мослаша олмайдилар. Айрим холларда мактаб маъмурияти, педагогларнинг каттик куллиги туфайли дудукланиши кучайиши ёки «яширинча» дудукланиш яккол намоён булиши мумкин. Шунингдек, мактабда нуткий фаолиятга куйиладиган талаблар ортиб боради (матнни укиш, саволларга жавоб бериш).
Дудукланувчи болани педагоглар хар доим хам тушунмайди ва шунга яраша муносабатда буладилар, бу муносабатлар дудукланувчи ва синфдошлари уртасидаги муносабатга хам салбий таъсир этади.
Дудукланувчи бундай вазиятларга турлича муносабатда булади. Куп холларда болалар билимлари нуксонлари хисобига нотугри бахоланиши ва шунга ухшаш сабабларга кура укишга булган кизикишларини йукотадилар. Улар мактабни ёмон куриб коладилар, дарслардан кочадилар, синф жамоа хаётидан четда коладилар, хулкида кушимча камчиликлар кузатилади.
Айрим дудукланувчи болалар дарсни билмасликларини нуткий нуксондан фойдаланиб беркитишга харакат киладилар. Агар педагог боланинг нуткий нуксони хакида тушунчага эга булса, унда боланинг жавобини шоширмасдан кутиб туради, дудукланиш холати утиб кетгандан сунг у уз фикрини баён этишга ва билимларини намоён этишга имкон яратади. Агар педагог бола нуксони хакида тушунчага эга булмаса, унинг жим туришини дарсни тайёрламаганлик деб тушуниб, уни нотугри бахолаши мумкин. Дудукланувчи болаларга кек саклаш, хафсираш, гумонсираш, узгаришларга ишончсизлик каби шахс хусусиятларида камчиликлар ва психомоторикада бузилишлар кузатилади. Дудукланишнинг гипперстеник шаклида болаларда асабийлашишнинг кучайиши, кузгалувчанлик, хулкида гипперфаоллик кузатилади.
Невростениянинг гипостеник шаклига эга дудукланувчи болалар умумий холсизлик, иш кобилиятининг сустлашганлиги ва логофобиялар билан таърифланади.
Тахилалияли болалар одатда уз нуксонларини англаб етадилар, шунингдек, уларнинг нуткий мулокотга киришиш имконитлари чекланган. Бундай болаларга атрофдагиларнинг муносабатлари турличадир. Бу болалар тенгдошлари томонидан камситиладилар. Ота-оналарнинг хаддан ташкари кайгуришлари ва нуткига нисбатан талаблари унинг хулкидаги салбий узгаришларга сабаб булиши мумкин. Бу болаларда тахкирланиш дудукланиш билан биргаликда кечиши кузатилади.
Глоссарий:
Гипперстения - асабийлашувнинг ортиши, кузгалувчанлик, хулкнинг гиперфаоллиги.
Гипостения - умумий холсизлик ташаббускорликнинг пасайиши, уятчанлик, иш кобилиятинииг сустлиги.
Логофобия - нуткдан, мулокотдан куркиш.

  1. Системали нутк бузулишларида шахс хусусиятлари

Алалия - хомиладорлик ёки бола нуткининг илк ривожланиш даврида бош мия пустлогидаги нутк зоналарининг органик жарохатланиши натижасида нуткнинг ривожланмай колиши.
Сенсор алалияли болалар билан мулокотга киришиш кийин булади. Х,улк атвори узига хос хусусиятга эга (кузгалувчан, характерлари импулсив, уз нуткига танкидий карамайдилар, билиш даражаси паст булади). Хикояни узок вакт тинглай олмайдилар, мазмунини тушунмаганликлари учун кизикиш йуколади ва тингламай куядилар. Бундай болаларда тушунишнинг йуклиги натижасида узларининг нутклари хам бузилади. Узок хавотирланиш, бакириш, сакраш, уйнаш, такиллатиш холлари кузатилади. Айрим вактларда бундай болалар мулойим, уятчан, уз камчиликларини маълум даражада англайдилар. Болалар мулокот учун имо-ишоралар, жестлар, мимикалардан фойдаланадилар. Бундай болалар мусика тинглашни ёктирадилар, тинчлик болаларни тинчлантиради, баланд охангда гапиришлар, бакириклар болага салбий таъсир килади.
Сенсор алалия болаларнинг айримлари махсус огир нутк камчиликларига эга болалар учун мулжалланган мактабларда ёки ёрдамчи мактабларда логопед билан мунтазам шугулланган холда таълим оладилар.
Афазия - марказий, органик турга оид огир нутк бузилишлари каторига киради. Бу купрок катта ёшдаги кишилардаги бош мия кон айланишининг бузилиши окибатида пайдо булади.
Афазия (грекча а-инкор этиш, прасис-нутк) бош миянинг жарахотланиши натижасида руй берадиган нуткнинг тула ёки кисман йуколиши.
Афазиянинг келиб чикиш сабаблари яна бош мия травмалари, шишлар, бош мия инфекцион касалликлари булиши мумкин. Бу касаллик усмирларда, ёш кишиларда хам кузатилиши мумкин.
Болаларда бу касаллик камдан-кам учрайди. У хам булса, бош мия травмалари, шишлар ёки инфекцион касалликлар асоратида пайдо булади.
А.А.Лурия курсатишича бундай беморларда психик фаолият ва билиш жараёнлари бузилган булада. Узгалар нуткини тушуниш, огзаки ва ёзма нутк камчиликлари, хисоб малакалари бузилиши кузатилади. Инсулт ёки травмадан сунг бошлангич даврда беморларнинг нутки умуман тушунарсиз булади. Чунки уларнинг нутки айрим товушлар, бугинлар, суз бирикмаларидан иборат булади. Бу камчиликлар асосан икки йуналиш, тиббий ёки логопедик йуналишлар асосида бартараф этилади. Лекин шу билан бирга бу даврда психологнинг фаолияти мухим рол уйнайди. Чунки бу бемор уз нуткидан уялади, тушкунликка тушади, диккат, хотира, мантикий тафаккур, идрок, хиссий ирода сохаларида камчиликлар кузатилади. Психолог бундай беморлар билан купрок сухбатлар утказиши, тренинглар, рагбатлантириш ишлари олиб бориши керак.
Назорат саволлари:

  1. Шахс тушунчанинг мохиятини изохланг.

  2. Индивид, шахс, индивидуаллик тушунчаларининг мазмунини асосланг.

  3. Шахс фаоллиги тушунчаларининг мохиятига нималардан иборат?

  4. Шахс шаклланишига тасир этувчи омилларни аникланг.

  5. Шахснинг психологик тузилиш моделлари тахлилини изохланг.

  6. Нутк нуксонларида шахс ва шахслараро муносабатлар кандай намоён булади?

  7. Нуткида нуксони булган болаларнинг шахсий хусусиятлари хакида маълумот беринг.

  8. Нуткида нуксони булган болаларни шахслараро муносабатга киришиш хусусиятларини урганиш бойича кандай маълумотга эгасиз?

Асосий адабиётлар:

  1. Муминова Л.Р., Аюпова М.Ю. Логопедия. -Т.: Укитувчи, 1993.

  2. Аюпова М.Ю. Логопедия. -T.: Узбекистон файласуфлар миллий жамияти. 2007 й.

  3. Муминова Л.Р., Амирсаидова Ш., Абидова Н ва бошкалар. Махсус психология. -Т.: Узбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2013.

Кушимча адабиётлар:

  1. Мирзиёев Ш.М. Танкидий тахлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истикболларига багишланган мажлисидаги нутк // Халк сузи. 2017 йил 16 январ, № 11.

  2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халкимиз билан бирга курамиз. -T.: Узбекистон, 2017.

  3. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -T.: Узбекистон, 2016.

  4. 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегияси.

  5. Колесникова Г.И., Кабарухина И.А. Специальная психология и педагогика. Ростов на - Дону. 2007.

  6. Специальная психология. Под. ред. Лубовского В.И. Учебное пособие. - М.: 2005.

  7. Косякова О.О. Логопсихология. -М.: Феникс, 2007.

  8. Трошин О.В, Жулина Е.В. Логопсихология. -М.: Владос, 2005.

  9. Калягин В.А., Овчинникова Т.С. Логопсихология -М.: Академия, 2006.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish