Лазераппарати (2.35-расм) тўрт кўринишдаги даволовчи омиллар билан таъсир қилиб, ўзига хос қуйидаги табиий анологик квант таъсир кузатилади: доимий магнит майдон, қизил спектрли кўринадиган диапазондаги импульсли нурлантириш, кенг майдонли инфрақизил нурлантириш, импульсли инфрақизил нурлантириш. Бу тўрт даволовчи компонент бир вақтнинг ўзида таъсир қилади, бунда буларнинг ҳар бири бир-бирининг даволовчи самарасини оширади. Лазер нурларининг тиббий-биологик таъсири субҳужайра ва ҳужайра даражасида боради. Лазернинг таъсир қилувчи фактори бўлиб йўналтирилган нур оқими хизмат қилади.
Лазернинг тўқималар билан ўзаро таъсириқуйидагича амалга ошади: нурни ютиш, ўтказиш, қайтариш ва тарқалиш.
Нурни ютиш-бунда тўқима атом ва молекулалари лазер нури энергиясини юқори температура, кимёвий, акустик энергияга ва яна қайта лазер нури энергиясига айлантиради. Бунда тўлқин узунлиги, тери пигментацияси ва тўқима тури муҳим аҳамиятга эга.
Нурни ўтқазиш-лазер энергияси тўқима орқали ўзгаришсиз ўтади.
Қайтарилиш-қайтган лазер нури тўқимага таъсир қилмайди.
Тарқалиш-индивидуал молекула ва атомлар лазер нурларини қабул қилиб, маълум йўналишда йўналтиради.
– Расм. Лазер установкасининг умумий куриниши
Зарур хавфсизлик қоидалари:Ҳатто жуда паст частотали лазер нурлари ҳам кўриш ўткирлигига салбий таъсир қилиши мумкин. 400-700 нм тўлқин узунлигидаги лазер нури кўз гавҳаридан осон ўтади ва фокусланади, бир неча секундда кўрликка сабаб бўлиши мумкин. Юқори қувватли лазер нурлари тери қопламлари жароҳатланишига сабаб бўлиши мумкин. Буларнинг олдини олиш учун куйидаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарур:
лазер аппаратини ишлатувчи персонал иш вақтида ҳимояловчи кўзойнак тақиши зарур
иш хонасидан барча нур қайтарувчи буюмлар чиқарилиши керак
хонада ёнғинга хавфли бирор бир материал бўлмаслиги керак
Лазер терапия Лазер терапияда паст интенсивликдаги лазер нурлантириш қўлланилади. Бу нурлантириш хаёт учун зарур бўлган жараён, яъни тўқималарнинг кислородни ўзлаштириш жараёнида қатнашувчи фермент-акцепторлар спектори билан мос келиши керак. Лазер нурлари муҳим биокимёвий жараёнларда иштирок этувчи ферментлар активлигини ошириб, хужайралар мембранаси янгиланишига олиб келади. Бу лазер нурларининг биостимуляцияловчи таъсири асосидаги механизмлардан биридир. Шунингдек, лазер нурлари организм ички муҳитига киритилганда ҳужайраларнинг ўз-ўзини регуляция қилиш жараёни активлашади ва ҳужайраларнинг ҳаёт фаолияти тикланади, яъни организмнинг ўз кучи мобилизацияланади. Паст частотали лазер нурлари микроциркуляцияни яхшилаб, тўкималарнинг кислородни ўзлаштириши ва шу билан бирга қайта тикланишига шароит яратади.
Лазер терапиянинг куйидаги таъсирлари клиник жиҳатдан исботланган: