Врач йўлланмасида қуйидагилар бўлиши керак:
даво усули
таъсир соҳаси
лазер нурланишнинг интенсивлиги
сана
ППМ
экспозицияси
кетма-кетлиги
даво курси сони
3.2-§. Даволовчи таъсир асосида ётувчи физикавий конуниятлар ва жараёнлар
Тиббиётда назарий, амалий ва клиник тадкикотлар шуни укрсатдики, даволаш максадида организмга асосан физик омиллар билан таьсир килиш максадга мувофикдир. Тиббиётда кулланиладиган турли даволаш усуллари ичида даволашнинг физик омиллари хал килувчи урин топмокда. Уларнинг баьзиларини курсатиб утамиз. Суяк синишларида фойдаланиладиган гипсли богланишлар ёрдамида шикастланган органларни кузгалмас холатга келтирилади. Даволаш максадида совитиш (муз) ва иситиш (грелка) иссиклик таьсирига асослангандир. Тиббиётда айрим жойларни иситиш ёки совутиш максадларида иситилган ёки совутилган жисмлардан фойдаланилади. Одатда бунинг учун нисбатан имкони булган мухитлар танланади, бунда улардан баьзилари фойдали булган механик ва химиявий таьсир курсатиши мумкин. Даволаш максадида совитувчи мухит сифатида муз ишлатилади. Кейинги йилларда паст хароратлардан медицинада етарлича кенг куламда фойдаланилмокда.
Даволаш максадида аьзоларнинг бир жойини ёки кисмини кесиб олиб бошка жойга урнатиш ва у буларнинг нормал ишлаши, тирик организм уз иш фаолиятини етарлича узок вакт саклаши учун бу аьзолар паст хароратда консервация килинади.
Криоген усули музлатиш ва эритиш йули билан тукималарни емиришда, тиббиётчилар томок бези, сугал ва шу кабиларни олиб ташлашда ишлатилади.
Бу максадда махсус криогенли аппаратлар ва криозондлар яратилган булиб, анестезия хоссасига эга булган совук ёрдамида асаб касалликларига тегишли булган одам бош миясидаги айрим хужайралар ядросини йук килишда ишлатилади, масалан, паркинсонизм.
Микрохирургияда нам тукималарнинг совук металл асбобларга ёпишиб колишидан бу тукималарни бошка жойга кучиришда фойдаланилади.
Паст хароратларнинг тиббиётда кулланилиши туфайли, криоген тиббиётда криотерапия, криохирургия ва шу каби янги терминлар юзага келади.
Электр ва электромагнит таьсирлар физиотерапияда кенг кулланилади. Ута юкори частота (УЮЧ) диапазонидаги электромагнит тулкинлардан фойдаланишга асосланган физиотерапевтик услублар, тулкин узунлигига боглик холда икки хил аталади: микротулкинли терапия (частотаси 2375 МГц, тулкин узунлиги 12,6 см) ва ДТЦ –терапия, яьни дециметр тулкинли терапия – частотаси 460 МГц, тулкин узунлиги 65,2 см.
Хозирги вактда УЮЧ майдонларнинг биологик обьектларга иссиклик таьсири тугрисидаги назария энг куп ишлаб чикилган. Электромагнит тулкин моданинг молекулаларини кутблаб ва уларни даврий равишда электр дипол каби кайта ориентациялайди. Бундан ташкари, электромагнит тулкин биологик системанинг ионларига таьсир этади ва утказувчанлик узгарувчан токини хосил килади. Шундай килиб, электрмагнит майдонга жойлашган моддада силжиш токлари булганидек, утказувчанлик токлари хам булади. Буларнинг хаммаси модданинг иситишга олиб келади. Сув молекулаларининг кайта ориентацияланиши туфайли вужудга келувчи силжиш токлари ката ахамиятга эга. Шу сабабдан микротулкинлар энергиясининг энг куп ютилиши мускуллар ва кон каби тукималарда содир булиб, суяк ва ёг тукималарида кам ютилади, уларда исиш хам камрок булади.
Электрмагнит тулкинларни хар хил ютиш коэффициентли мухитлар чегарасида, масалан, сув микдори юкори ва паст булган тукималар чегарасида тургун тулкинлар хосил булиши мумкин, бу эса тукималарни махаллий иситишда сабабчи булади. Айникса, ортикча исишга кон билан таьминланиши кам булган тукималар мойил булади ва, демак терморегуляцияси (иссикликни бошкариш) ёмон булади, масалан, куз гавхари, шишасимон жисм ва бошкалар.
Электрмагнит тулкин биологик жараёнларга таьсир курсатиб, водород богларини узиши ва ДНК хамда РНК макромолекулалари ориентациясига таьсир этиши мумкин.
Электромагнит тулкин тананинг кисмига тушганда тери юзасидан кисман кайтиши юз беради. Кайтиш даражаси хаво ва биологик тукималар диэлектрик сингдирувчанлигининг фаркига боглик.
Агар электрмагнит тулкинлар билан нурлантириш масофадан туриб амалга ошса, унда электрмагнит тулкин энергиясининг 75% гачаси кайтиши мумкин. Бу холда нурлатгичда генерация килинадиган кувватга караб бирлик вакт ичида бемор ютадиган энергия хакида фикр юритиш мумкин эмас. Электрмагнит тулкин билан контактли нурлантиришда (нурлатгич нурлантирилаётган юзага тегиб туради) генерация куввати организм тукимаси кабул килган кувватга мос келади.
Электрмагнит тулкиннинг биологик тукималарга кириш чукурлиги бу тукималарнинг тулкин энергиясини ютиш кобилиятига боглик булиб, бу уз навбатида тукималарнинг тузилиши (энг мухими таркибидаги сув билан), шунингдек электрмагнит тулкиннинг частотаси билан аникланади. Шунга кура физиотерапияда ишлатиладиган сантиметрли электрмагнит тулкин мускул, тери ва биологик суюкликларга тахминан 2 см, ёг, суякка эса тахминан 10 см кириб боради. Дециметрли тулкин учун бу курсаткич тахминан 2 марта юкори.
Тукималарнинг тузилиши мураккаб эканлиги хисобга олиб, микротулкинли терапияда электрмагнит тулкинларни тана юзасидан кириш чукурлигини шартли 3-5 см га тенг деб хисобланади. ДЦТ-терапияда эса 9 см гача булади.
Даволаш максадида куринадиган ва куринмайдиган (ультрабинафша ва инфракизил), рентген ва гамма-нурланишлар кулланилмокда.
Стефан – Больцман ва Вин конунлари жисмлар нурланишини улчаш билан уларни хароратини аниклашга имкон беради, бунинг учун оптик пирометрлардан фоййдаланилади.
Биз биламизки Ер юзида хаётни таъминловчи энг кучли иссиклик нурланиш манбаи Куёшдир. Дозаланган куёш радиациясидан Куёш ёрдамида даволащда (гелиотерапияда), шунингдек танани чиниктириш воситаси сифатида фойдаланилади.
Даволаш максадларида сунъий иссиклик нурланиш манбаларидан фойдалинш мумкин: чуглама лампалар (соллюкс) ва штативгв урнатилган махсус рефлекторларга махкамланувчи инфракизил (ИК) нурлагичлар (инфраруж) шулар жумласидандир.
Куринувчи ёругликнинг кизил чегараси (λ = 0,76 мкм) дан киска тулкинли радионурланишгача [λ = (1-2 мм)] булган спектрал сохани эгалловчи электромагнит нурланишга инфракизил нурланиш дейилади. Спектрнинг ИК сохаси шартли равишда якин (0,76-2,5 мкм), урта (2,50-50 мкм) ва узок (50-2000 мкм) ИК сохаларга булинади. ИК нурлагичлар доиравий рефлекторли электр иситгичларга ухшатиб ясалган. Иситувчи элементининг спирали ток билан 400 – 5000 гача кизийди.
Ик нурлари даволаш ишларида куллаш уларнинг иссиклик таъсирида асослангандир. Куринувчи ёругликка якин турган киска тулкинли ИК – нурланиш билан энг яхши самарага эришилади. Даволаш учун махсус лампалар (соллюкс) ишлатилади. ИК нурлар тана ичига тахминан 20 мм чукурликка киради., шунинг учун сиртки катламлар купрок исийди. Терапевтик самарага худди ушанда вужудга келган харорат градиенти туфайли эришилади. Нурланган жойнинг купрок кон билан таъминланиши яхши даволаш натижаларига олиб келади.
Куринувчи ёругликнинг бинафша чегараси (λ = 400 нм) билан рентген нурланишнинг узун тулкинли (λ = 10 нм) кисми орасидаги спектрал сохани эгалловчи электромагнит нурланишга ультрабинафша (УБ) нурланиш дейилади.
УБ нурланиш, УБ микроскорлар ва люминесцент микроскопларнинг ишлари, люминесцент анализ килиш учун зарур. Тиббиётда УБ нурланишнинг энг асосий кулланилиши, унинг фотохимиявий жараёнларда юз берувчи махсус биологик таъсирига богликдир.
Рентген нурланиши даволаш максадида асосан зарарли усимталарни йукотишда кулланилади. Бу максад учун рентгенотерапия усули майдонга келди.
Толали оптиканинг ривожланиши, ёруглик йуллагичлар ёрдамида ички аъзоларда шишларни даволаш максадларида лазер нурланишларини юбориш йулга куйилди.
УТ ёрдамида давjлашнинг кескин ривожланиши натижасида юкорида курсатилган бир катор УТ асбоблар ва аппаратлар яратилди. Бунинг натижасида УТ физиотерапияси майдонга келди. Купинча терапевтик максадлар учун частотаси 800 КГц, уртача интенсивлиги 1 Вт/см2 га якин ва ундан озрок булган ультратовушлардан фойдаланилади.
УТ терапиясининг бирламчи таьсири механизми унинг тукимага курсатадиган механик ва иссиклик таьсиридир.
Операцияларда ультратовуш хам юмшок, хам суяк тукималарини кесишга кодир булган «ультратовуш скальпели» сифатида фойдаланилади. Ультратовушни суюкликлар ичидаги жисмларни парчалаб, эмульсия хосил килиш кобилиятидан фармацевтика саноатида дори тайёрлашда фойдаланилади. УТ иштирокида тайёрланган турли хил дориворлар эмульсилари упка касали, юкори нафас йуллари катари, бронхиал астма каби касалликларни даволашда кулланилади.
Хозирги пайтда шикастланган ёки трансплантацияланувчи суяк тукималарини «пайвандлаш» нинг янги усули (УТ остеосинтези) яратилган.
Ультратовушнинг микроорганизмларга халокатли таьсир курсатишидан моддаларни стерилизация килишда фойдаланилади.
Ультратовушнинг курлар учун кулланилиши кизикарлидир. «Ориентир» кичкина асбоби хосил килган ультратовуш локацияси ёрдамида 10 м гача узокликдаги жисмларни билиб олиш ва уларни кандай характерда эканлигини аниклаш мумкин.
Тиббиётда фойдаланиладиган материалларнинг физик хоссаларини билган холда уларни биологик системаларнинг физик хоссаларига мос келишини хисобга олган холда даволаш ишларида куллаш мумкин. Тиббиётда ишлатилаётган богламчалар, асбоблар, электродлар, протезлар ва хоказолар ташки мухит таьсирида ва шу жумладан биологик мухит таьсирида ишлайди. Бундай асбобларни реал шароитда ишлатиш мумкинлигини бахолаш учун улар тайёрланган материалларнинг физик хоссалари хакидаги маьлумотларни, масалан, протезлар (тишлар, томирлар, клапанлар) тайёрлаш учун механик хоссаларини шу жумладан мустахкамлик чегарасини, куп каррали юкланишларга чидамлиликни, эластикликни, иссиклик утказиш кобилиятини, электр утказувчанликни ва бошка хоссаларни билиш мухимдир.
Катор холларда биологик системаларнинг яшовчанлик хусусиятларни ёки маьлум ташки мухит таьсирларига чидамлилигини бахолаш учун уларнинг физик хоссаларини билиш зарур. Биологик обьектларнинг физик хоссалари узгаришига караб касалликларни аниклаш мумкин булади.
Атроф мухитнинг физик хоссалари ва характеристикалари касалликни даволашда асосий рол уйнайди. Масалан, нисбий намлик нормада 40- 60 % ва бошка факторларни рентген, ИК, УБ нурланишлар ва х.к.ларни билган холда даволаш жараёнларини амалга ошириш максадга мувофикдир. Тирик организм атроф мухит билан узаро таьсирлашган холдагина яшаши мумкин. У мухитнинг харорат, намлик, хаво босими ва шу каби физик характеристикаларининг узгаришларидан кескин таьсирланади. Ташки мухитнинг организмга таьсири факатгина ташки фактор сифатида хисобга олинмасдан, ундан даволаш усули (климатотерапия ва баротерапия) сифатида хам фойдаланиш мумкин. Бу мисоллар шифокор атроф мухитнинг физик хоссаларини ва харастеристикаларини бахолай билиши кераклиги хакида далолат беради.
Юкорида айтиб утилган физиканинг тиббиётда кулланилиш усуллари тиббиёт физикасининг асосини – амалий физика ва биофизиканинг комплекс булимларини ташкил килади. Уларда физик ходисалар, жараёнлар ва характеристикалар тиббиёт масалаларини хал килишда кулланилган холда караб чикилади.
Замонавий тиббиёт турли-туман асбобларни кенг куллашга асосланадики, бу асбобларнинг купчилиги физик асбоблардир. Шунинг учун тиббиёт техникаси курсида асосий физикавий конуниятлар ва жараёнлар асосида яратилган тиббиёт асбоблари ва аппаратларининг тузилиши ва ишлаш принциплари куриб чикилади.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, физика ва техниканинг жадал ривожланиши клиник амалиётда физикавий конунлар ва жараёнларни тадбик килиш натижасида импульсли токлар, дециметрли ва сантиметрли диапазондаги микротулкинлар, УТ, Ик, УБ, фонофорез, антибиотикларнинг аэрозоли ва электрофорез и ва х. к. усулларни даволашда кулланилиши замонавий физиотерапиянинг риовжланишига асос солди.
Do'stlaringiz bilan baham: |