Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet3/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Абдуллахон II ҳукмронлиги. Мамлакат бир неча мустақил ҳокимликларга бўлиниб кетган шароитда парокандаликка чек қўйиш ва марказий ҳокимиятни тиклаш учун Миёнқол ҳокими Искандар Султоннинг ўғли Абдуллахон II (1534-1598) кураш майдонига чиқди. У Шайбонийларнинг ёрқин вакилларидан бири, Жонибек Султоннинг набираси бўлган. Искандархон хонадонига Бухоро яқинидаги Жўйбор қишлоғида яшовчи шайх Муҳаммад Исломнинг ихлоси катта бўлганлиги Абдуллахонга ҳам бу курашда катта мадад бўлди.
Муҳаммад Исломнинг оқ фотиҳаси ва кўмаги билан Абдуллахон 1556 йил Бухоро тахтини амалда эгаллади. У Хоразм ва Хуросонни Мовароуннаҳрга бирлаштириш учун кўп жанглар олиб борди. 1574-1595 йй. Балх, Самарқанд, Тошкент ва Фарғонани, Бадахшон ва Хоразмни забт этди ва ўз давлатига қўшиб олди. Абдуллахон давлати сарҳадлари жанубда - Ҳиротдан Машҳадгача, шимолда - Орол денгизигача, Каспий денгизидан Иссиқкўлгача етди. Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросон яна ягона ҳукмдор қўли остида бирлаштирилди. Бухоро хонлиги XVI аср охирига келиб нисбатан марказлашган улкан давлатга айланди. Россияда бу давлатни “Великая Бухария” (Буюк Бухоро) деб атаган.
Шайбонийлар XVI асрда етакчи сулола бўлди. Шайбонийларнинг энг қудратли вакили Абдуллахон II даврида ўзбек давлатчилиги ўз тарихида яна бир бор юксак даражага кўтарила олди.
Шайбонийлар ҳукмронлиги тугаши. Абдуллахон II мамлакатни бирлаштириш йўлида шайбоний султонларнинг марказий ҳокимиятни кучсизлантиришга уринишларига қарши шафқатсиз курашди, ҳатто қариндошларига ҳам шафқат қилмади. Абдуллахон II йирик марказлашган давлат барпо этган бўлсада, давлатдаги ички низоларга тўла барҳам бера олмади.
1598 йил Абдуллахон II вафот этгач, тахтга ўтирган ўғли Абдулмўминни ўша йили фитначилар ўлдирди. Ундан қолган 2 яшар ўғлининг хонлик ҳуқуқини ҳеч ким тан олмади. Тахт учун кураш бошланиб Бухоронинг бир гуруҳ амалдорлари Ибодулла Султоннинг ўғли Абдуламинни тахтга ўтқазишга уринди. Шайбонийларнинг бошқа гуруҳи Абдуллахон II нинг амакиваччаси - Балх ҳокими Пирмуҳаммадни тахтга ўтқазди.
Бухородаги ички низолар туфайли оғир вазиятдан фойдаланиб: 1) Эрон шоҳи Аббос бостириб кирди, у Нишопур, Сабзавор, Машҳад, Ҳиротни эгаллайди. 2) Хоразм Бухородан чиқиб мустақиллигини тиклади. 3) Қозоқ хони Таваккал Ахси, Андижон, Тошкент, Самарқандни эгаллаб, Бухорога юриш қилди. Пирмуҳаммадхон 1599 йил Таваккални тор-мор қилди ва Мовароуннаҳрни озод қилди. Қозоқлар қўшини Дашти Қипчоққа чекинди.
Пирмуҳаммад Бухоро хонлигини яна 2 йилча идора қилди. Пирмуҳаммад ва Самарқанд ҳокими аштархоний Боқи Муҳаммадхон ўртасида 1601 йил бўлган жангда Пирмуҳаммад енгилади ва ўлдирилди. Абдуллахон II вафотидан 3 йил ўтиб бир аср яшаган шайбонийлар ҳукмронлиги 1601 йил барҳам топди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish