Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet14/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Амир Насрулло ҳукмронлиги. Амир Ҳайдар вафот этгач, унинг икки ўғли қисқа вақт тахтга ўтирган. Улар фитна қурбони бўлгач, Ҳайдарнинг учинчи ўғли Насрулло (1826-1860) тахтни эгаллаган. У амирлик таркибига расмангина кирган бекликларни ягона давлатга бирлаштириш йўлида қатъият билан кураш олиб борди. Насрулла қанчалик қаттиққўл бўлмасин бекликларнинг мустақиллигига чек қўяолмади. Китоб ва Шаҳрисабзни бўйсундириш 30 йил давом этган, ниҳоят 1856 йил Китоб ва Шаҳрисабзни бўйсундирган.
Амирликнинг қуролли кучлари. Амирлик мунтазам (доимий) қўшинга эга бўлмаган, мавжуд қўшин номунтазам бўлиб, қорачерик дейилган. Бу қўшин зарурият туғилганда вилоятлардан тўпланган. Амир Насрулло биринчи бўлиб мунтазам қўшин (навкария) тузиш мақсадида 1837 йил ҳарбий ислоҳат ўтказган. Мунтазам қўшинга эга бўлиш: 1) давлат яхлитлигини таъминлашга хизмат қилиб, мустақилликка интилаётган вилоятларнинг имкониятини йўққа чиқарар эди. 2) қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётганлардан қорачерикка сафарбар этилувчилар сонини кескин камайтирар, натижада сафарбарлик даврида қишлоқ хўжалиги қаровсиз қолишининг олдини олар эди. 3) вилоятлар юбориши лозим бўлган қорачерикка умид боғлашдан амирни халос этарди, зеро барча вилоятлар ҳам қорачерикни талаб этилган миқдорда юборавермас эди.
Ҳарбий ислоҳатга (1837) кўра, дастлаб 800 кишилик сарбозлар (пиёда аскарлар) ва 250 кишилик тўпчилардан иборат мунтазам қўшин тузилган. Улар учун махсус уй-жой қурилган. Сарбозлар махсус кийим (қизил камзул, оқ шалвар ва қалпоқ), найзали милтиқ, қилич ва тўппонча билан таъминланган. Тўпчилар қисмини шакллантиришда четдан тўп қуйишни ва отишни ўргатувчи мутахассислар жалб этилган. Навкария таркибида отлиқ қўшин (навкар) ҳам бўлган. Мунтазам қўшиннинг ҳарбий хизматчиларига мансаб даражасига қараб маош тўланган.
Ички сиёсат. Манғит ҳукмдорлари ички сиёсатининг асосий мақсади марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, халқ оммасини қаттиқ итоатда тутишдан иборат эди. Манғит ҳукмдорлари йирик зодагонларнинг нуфузини камайтиришга имкон берувчи таянч кучларни вужудга келтириш сиёсатини тутдилар. Бундай ижтимоий таянч амалдорлар табақаси бўлиши мумкин эди; амир саройида хизмат қилувчи 300 га яқин юқори амалдорлик лавозими жорий этилди.
Манғит амирлари марказлашган мутлақ ҳокимиятни барпо этишни ўзларининг бош вазифаларидан бири деб ҳисоблаганлар. Улар амир шахсига сиғиниш сиёсатини юритганлар. Амирлар манғит қабиласини асосий таянчга айлантирганлар; давлат муассасалари асосан улардан ташкил этилган. Қабила бошлиқлари билан тил топа олиш - бу мамлакат хавфсизлигининг асосий кафолатидан бири эди, шунинг учун манғит амирлари бошқа ўзбек қабила бошлиқларини ўз хизматларига олар эди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish