42. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилинишини қандай омиллар тақозо этди?
Истиқлол йилларида мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур ва танқидий таҳлили, бугунги глобаллашув шароитида дунё миқёсидаги рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Давлат ва жамиятнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат.
43. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси биринчи устувор йўналишда назарда тутадиган масалаларни ёритиб беринг.
Биринчи йўналишда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Унда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш кўзда тутилган.
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг биринчи устувор йўналиши доирасида қуйидаги аниқ вазифалар белгилаб қўйилган эди:
қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш;
туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари — “Халқ қабулхоналари”нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш;
Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |