Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар



Download 1,04 Mb.
bet1/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ




ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР БЎЙИЧА САВОЛЛАР


1.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятини изоҳлаб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамият ҳаётидаги тутган ўрни қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан, Конституциянинг муқаддимасида инсон ҳуқуқларига, давлат суверенитети принципларига содиқлик, давлатнинг халқ олдидаги юксак масъулияти, Ўзбекистоннинг демократия ва ижтимоий адолат тамойилларига садоқати, халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлиги, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиш тўғрисидаги қоидалар мавжуддир.
Иккинчидан, Конституцияда Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши белгилаб қўйилган. Конституцияга кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир
(53-модда).
Учинчидан, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида жамият сиёсий ҳаётида плюрализмнинг, яъни фикрлар хилма-хилли­гининг ифодачиси ҳамда давлат ҳокимияти устидан самарали жамоат назорати ўрнатувчи восита мақомида фаолият юритиб, жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқдалар.
Тўртинчидан, Конституция Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб қўйди. Зеро, Ўзбекистон фақат давлат мустақиллигини эълон қилганидан кейингина халқаро майдоннинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди.
Бешинчидан, Конституциявий нормалар асосида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тизими ҳисобланган маҳалла институтига алоҳида эътибор қаратилган.
Олтинчидан,давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи халқ эканлиги тўғрисидаги ғоя Конституциянинг ҳар бир бандининг мазмунига сингиб кетган. Бинобарин, Консти­туциянинг: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади” (2-модда); “Халқ давлат ҳокими­ятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади”
(7-модда) ва бошқалар.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish