Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Federativ tuzilishga ega bo‘lgan davlat



Download 237,06 Kb.
bet70/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Federativ tuzilishga ega bo‘lgan davlat - bu mustaqil bo‘lgan bir necha davlat tuzilmalarining ixtiyoriy asosda birlashgan yagona ittifoqi. Federativ davlatning milliy (Sobiq Ittifoq, muayyan darajada Rossiya Federatsiyasi) va hududiy (AQSH, Meksika, Hindiston) shakllari mavjud.
Federativ davlatning umumiy belgilari:

  • federatsiya hududi uning alohida sub’ektlaridan – shtatlar, kantonlar, respublikalar, o‘lkalar va boshqa hududlardan iborat bo‘ladi;

  • federatsiya va uning sub’ektlari vakolatlari doirasi ittifoq shartnomasida, konstitutsiyasida, o‘zaro vakolatlarni chegaralash to‘g‘risidagi ikki tomonlama shartnomalarda belgilab qo‘yilgan bo‘ladi;

  • federatsiya sub’ektlari o‘zlarining konstitutsiyalari va qonunchilik tizimiga, oliy qonunchilik, ijro, sud hokimiyatlari tizimiga ega bo‘ladi;

  • federativ davlatda ittifoq fuqaroligi bilan bir qatorda sub’ektlarning ham fuqaroligi bo‘lishi mumkin;

  • federativ davlat parlamenti asosan ikki palatali bo‘lib, yuqori palata asosan federatsiya sub’ektlarining manfaatlarini himoya qiladi;

  • tashqi siyosat, qurolli kuchlarga yagona qo‘mondonlik, mudofaa, moliya, soliq tizimlariga rahbarlikni asosan federal davlat organlari amalga oshiradi.

Konfederatsiya – bu siyosiy, harbiy, iqtisodiy va boshqa sohalarda muayyan maqsadlarga erishish uchun tashkil qilinadigan davlatlarning muvaqqat ittifoqi.
Konfederatsiyaning belgilari:

  • konfederatsiya suverenitetga ega bo‘lmaydi, chunki ushbu tuzilma to‘la ichki va tashqi suverenitetga ega bo‘lgan mustaqil davlatlarning ittifoqidir;

  • konfederatsiyada markaziy davlat apparati va yagona qonunchilik tizimi mavjud bo‘lmaydi;

  • konfederatsiya doirasida u yoki bu muammolarni hal qilish borasidagi ishlarni muvofiqlashtirish maqsadida ittifoq organlari tashkil etilishi mumkin;

  • konfederatsiyaga birlashgan davlatlarning o‘z fuqaroligi saqlanib qolinadi, lekin bu davlatlarning fuqarolari konfederatsiya hududida erkin harakatlanish (viza va boshqa rasmiyatchiliklarsiz) huquqiga ega bo‘ladilar;

  • konfederatsiyada yagona soliq tizimi, byudjet va armiya mavjud bo‘lmaydi, lekin konfederatsiya sub’ektlari muayyan muddatga yagona pul tizimi, bojxona qoidalari, davlatlararo kredit siyosati, konfederatsiya maqsadlari uchun byudjet tizimini tashkil qilishlari mumkin;

  • konfederativ davlatlar uzoq muddatga saqlanib qolmaydi, bunda ular keyinchalik federatsiyaga aylanishi yoki umuman tarqalib ketishi mumkin.

Конфедерациянинг федерациядан фарқи шуки, федерация алоҳида давлатларнинг ягона давлатга бирлашиш борасидаги иттифоқи бўлса, конфедерация мустақил давлатларнинг чекланган соҳалардаги иттифоқидир, яъни конфедерация субъектлари бирлашиш жараёнида ўз мустақиллигини сақлаб қолади, федерация субъектлари эса ўз суверенитетини федерация идоралари ихтиёрига топширадилар. Шунингдек, федерация қатъи равишда конституция асосида бирлашса, конфедерация тарафларнинг ўзаро келишувига биноан шартнома ёки битим асосида бирлашади. Конфедерация муваққат, беқарор тузилма. Одатда, у мустақил давлатларнинг федерацияга бирлашишида ёки федерациянинг мустақил давлатларга бўлиниб кетишида оралиқ босқич ҳисобланади. Масалан, Швейцария 1815-1848 йилларда федерацияга бирлашди, Сене Гамбия 1982 йилда Сенегал ва Гамбияни бирлаштиришга уринишдан сўнг 1989 йилда мустақил давлатларга бўлиниб кетди. Конфедерацияни ташкил этган давлатлар ўртасидаги муносабатнинг кучсизлиги унинг барқарор эмаслигидан далолат беради. Унинг таркибий қисмларида давлат суверенитети ва бошқа давлатчилик белгилари – мустақил армия, фуқаролик, қонунчилик, судлов органлари тизимига эгалиги кабиларда намоён бўлади
78-SAVOL:
Тарихда йирик давлатлар вужудга келиишининг икки йўлибўлган. Ҳар икки йўл бир неча ёки кўпчилик алоҳида давлат-ларнинг бирлашувидан бошланади. Биринчи йўл муайян иқтисо-дий, сиёсий ёки ҳарбий мақсадларга эришиш мақсадида шарт-номавий бирлашув (федерация йўли); иккинчиси – унитар давлат-га иқтисодий ва маданий чатишиб кетадиган сиёсий қўшилишйўли. Федерация тушунчаси ҳақида кўпчиликнинг тасаввури ватушунчаси нохолис ёки мавҳум бўлиб, айримларнинг фикрича,федерацияга бирлашиш гўёки, федерация таркибидаги мавқеиюқори бўлган давлатга қарам бўлиб қолишни назарда тутади.Аслида, федерация турли тарихий даврларда бир неча кичикдавлатларнинг ташқи хавфдан мудофааланиш мақсадида бирла-шуви натижасида юзага келган. Америка Қўшма Штатлари бир неча мустақил штатларнинг1775 йилда Англия мустамлакасига қарши курашишда стратегикмақсадларда ягона федерацияга бирлашганлиги асосида ташкилтопган. Федератив давлатлар ер юзида кеча ёки бугун пайдо бўл-ган янги давлат тузилмаси бўлмай, балки унинг вужудга келиштарихи XVII асрнинг охири ва XVIII асрнинг бошларига борибтақалади. АҚШ, Канада, Мексика, Германия давлатлари шуларжумласидандир.
79-SAVOL:
Федератив давлат тузишнинг ўзига хос асослари бўлиб,уларнинг инкор этилиши келажакда бу каби тузилманинг барҳамтопишига олиб келиши мумкин: биринчидан, федерация ташкилэтилиши учун икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг бўлиши талабэтилади; иккинчидан, давлатлар нисбатан унча катта бўлмаганшаклда тузилган бўлиши лозим, чунки федерацияни марказдантуриб бошқариш имконияти ва унга қулайлик яратилиши талабэтилади. Агар федерация таркибида жуда кўп давлатлар бирлаш-тирилса, бундай федерация самарасиз бўлиб қолиши мумкин;учинчидан, шартлашаётган давлатлар бир-бирига ҳақиқатан ҳамстратегик, ҳам хўжалик, ҳам сиёсий жиҳатдан аниқ эҳтиёж сези-ши лозим. Аслида ҳам федерациянинг юзага келишида давлат-ларнинг ўзаро табиий эҳтиёжи асосий ўрин эгаллайди. Эҳтиёжсизбирлашув эса, ўз навбатида, зўравонлик, босқинчилик, қолаверсабуюк давлатчилик шовинизмига хос хусусиятдир; тўртинчидан,халқда ўз бурчини англаш ҳисси тарбияланган, мажбуриятлар вашартномаларга холис ва садоқат билан қараш, ўз шаъни ва қадр-қимматини билиш, давлат сифатида ўзини ўзи бошқара олишқобилиятига эга бўлган халқлар бор жойдагина федерация тузишмақсадга мувофиқдир. Федератив давлатнинг белгилари қуйидагилардан иборат:Биринчидан, унинг ҳудуди субъектлар ҳудуди йиғиндисиданиборат бўлади. Иккинчидан, олий қонун чиқаруви, ижро этувчива суд ҳокимияти федерация ва субъектлар миқёсида икки поғо-нали бўлади. Федерация ва унинг субъектларининг ваколатларифедерация конституциясида белгилаб қўйилади. Учинчидан, икки
фуқаролик мавжуд бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг бир вақтнингўзида ҳам федератив давлат фуқароси, ҳам федерация субъектифуқароси эканлигини билдиради. Тўртинчидан, федерациянинголий қонун чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузи-лишга эга: қуйи палата бутун мамлакатнинг манфаатини, юқорипалата федерация субъектлари манфаатларини ифода этади.Бешинчидан, марказий ҳукуматга бўйсунувчи ягона қуролли кучлар, полиция, хавфсизлик хизматлари, божхона тизими мавжудбўлади. Олтинчидан, федерациянинг субъектлари давлат белги-ларига – ўз конституциясига, олий давлат ҳокимият органларига(субъект бошлиғи, парламент, ҳукумат), ўз рамзларига эга бўлади.Давлатнинг тузилиш шакли деганда, муайян давлатнингсиёсий, маъмурий, ҳудудий тузилиши ва унинг олий органларибилан маҳаллий органлари ўртасидаги алоқалар эътироф этилади.Давлатнинг тузилиш шакли иккига бўлинади: оддий (унитар) вамураккаб (федератив ва конфедератив).
80-SAVOL:
давлат ҳокимияти давлатшуносликнинг асосий ка¬тегорияси ва одамлар ижтимоий ҳаёт фаолиятининг энг мураккаб ҳодисаси ҳисобланишини эътироф этиш лозим. «Давлат ҳокимияти» ва «ҳокимият муносабатлари» тушунчаларида кишилик жамияти ҳаётининг муҳим жиҳатлари мужассамлашади, синфлар, ижти-моий гуруҳлар, миллатлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ўртасидаги курашнинг шафқатсиз мантиқи ўз аксини топади. Шу боис ҳоки¬мият муаммолари қадим-қадимдан буён олимлар диққат марказида бўлиб келади.
Давлат ҳокимияти ижтимоий ҳокимиятнинг бир тури. Айни вақтда унинг ўзига хос жиҳатлари ҳам талайгина. Давлат ҳокимия-тининг муҳим хусусияти унинг табиатида мужассамлашган. Шу маънода давлат ҳокимияти доим сиёсий хусусият касб этади.
Одатда, илмий-ҳуқуқий асосда фаолият олиб борувчи давлат ҳокимияти кишилар ҳаракати ва хулқ-атворини бошқариш, иж-тимоий муаммоларни ҳал қилиш, шахсий манфаатларни ёки гуруҳ-ларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш, уларни ҳокимиятнинг ягона хоҳиш-иродасига ишонтириш, рағбатлантириш, мажбурлаш усуллари билан бўйсундиришга қодир бўлган буюк бунёдкор куч сифа¬тида намоён бўлади.
Давлат ҳокимиятининг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг субъ-екти ва объекти мос келмайди, яъни: ҳокимият тепасидагилар ва ҳокимият остидагилар аниқ фарқланади. Демократик жамиятда ҳо-кимият объекти ва субъектининг яқинлашуви рўй беради, бу улар қисман мос келишига олиб келади. Бошқача айтганда, фуқаро де-мо¬кратик жамият аъзоси сифатида ҳокимият манбаи бўлишга ҳақли¬дир. У сайлаб қўйиладиган ҳокимият (вакиллик) органларини шакл¬лантиришда иштирок этиши, бу органларга номзодлар қўйиши ва уларни сайлаши, уларнинг фаолиятини назорат қилиши, уларни тарқатиш, ислоҳ этишнинг ташаббускори бўлиши мумкин. Айни чоғда демократик тузумда ҳатто давлатнинг олий органлари ва олий мансабдор шахслари ҳам ўз устида халқнинг олий ҳокимиятига эга бўлади, бир вақтнинг ўзида ҳокимият объекти ва субъекти ҳисобланади. Давлат ҳокимиятининг яна бир муҳим жиҳати давлат ҳоки-мияти механизмини вужудга келтирувчи давлат органлари ва муас¬сасаларининг фаолиятида намоён бўлади. Ҳокимият шунинг учун давлат ҳокимияти деб аталадики, уни аввало давлат механизми ҳа¬ракатга келтиради, ҳаётга татбиқ этади, амалда му-жассамлашти¬ради. Зотан, фуқаролик жамияти шароитида қуйидаги жиҳатлар яққол кўзга ташланади:
• давлат ҳокимиятини ҳокимият субъектининг ўзи амалга оши-риши мумкин. Масалан, халқ референдум ҳамда бевосита демокра¬тиянинг бошқа институтлари орқали давлат аҳамиятига молик муҳим қарорлар қабул қилади;
• сиёсий ҳокимият давлат, унинг органлари қўлида эмас, балки ё элита, ё муайян синф, ё халқ қўлида бўлади. Ҳокимият субъекти дав¬лат органларига ўз ҳокимиятини топширмайди, балки уларга ҳоки¬мият ваколатларини беради.
Демак, «давлат ҳокимияти – бу давлат хоҳиш-иродаси, куч-қудратининг давлат органлари ва муассасаларида мужассам­лашган ифодасидир. У жамиятда барқарорлик ва тартибни таъминлайди, унинг фуқароларини ички ва ташқи тажовузлар­дан турли усуллар билан, шу жумладан давлат мажбурлови ва ҳарбий куч ёрдамида ҳимоя қилади»
81-SAVOL:
Ҳокимиятнинг тақсимланиши – демократик ҳуқуқий давлат-нинг зарурий шартидир. Мазкур принципнинг қўлланилишиҳокимиятнинг суиистеъмол қилинишига тўсиқ қўяди, фуқаро-ларни мансабдор шахсларнинг тазйиқидан ҳимоя қилади, давлатидоралари фаолиятининг самарали бўлишига шарт-шароит ярата-ди. Ҳокимиятлар тақсимланиши назариясининг вужудга келишиузоқ ўтмишга бориб тақалади. Аммо унинг мустақил ва бир бутунсиёсий-ҳуқуқий таълимот сифатида шаклланиши XVII–XVIIIасрдаги буржуа инқилоблари даврига тўғри келди. Давлат орган-лари фаолиятининг (ваколатларининг) чегараланиши ғояси энгумумий кўринишда антик давр донишмандлари – Платон, Аристо-тель, Полибий, Ликург ва бошқалар томонидан ифода этилган.Ҳокимиятлар тақсимланиши назарияси «классик» шакли-нинг анъанавий асосчилари Жон Локк ва Шарль Луи Монтескье-дир. Ҳокимиятларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва федерал турларга бўлиниши, Локкнинг фикрича, инсон ҳуқуқларинитаъминлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Бунда «барчақонун чиқарувчи ҳокимиятга итоат этади, чунки у қонунларниўрната оладиган энг олий органдир». Локк суд ҳокимиятини алоҳида эътироф этмаган, сабаби уни ижроия ҳокимиятнингтаркибий қисми деб ҳисоблаган.Бу борада буюк француз тарихчиси ва файласуфи ШарлМонтескьёнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим. У «ҳокимиятлар тақсимланиши» деб ном олган бир бутун тугалтаълимотни яратган. Олимнинг хулосасига кўра, адолатлиқурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки, аксинча, бир-бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўлиши шарт. Уларнинг ҳар қандайкўринишда бирон-бир орган ёки шахс қўлида мужассамланишиумумий манфаатларга путур етказади, суиистеъмолликларга олибкелади ва шахснинг сиёсий эркинлиги билан асло келишмайди. Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг бир қўлдабирлаштирилиши қонуннинг устун бўлишига зарар етказади,борди-ю, судьялар фақат судлов билан машғул бўлмай, қонуняратиш иши билан шуғуллансалар, у ҳолда инсонлар ҳаётиноҳақлик қурбонига айланиши мумкин.Ўз ўтмишдошлари сингари Монтескье ҳам бошқарувнингсамарали бўлиши учун давлат фаолияти соҳасида одилона«меҳнат тақсимоти» зарур, деб таъкидлаган. У учта ҳокимият-нинг ҳар бири ўз фаолиятининг хусусиятига мувофиқ, алоҳидамустақил орган томонидан амалга оширилгани маъқул, деган.Айни вақтда, донишманд давлат органлари тизими, улар ўртаси-даги алоқалар табиати, ўзбошимчаликни чеклаш ва инсон эркин-лигини таъминлаш мақсадида уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамдабир-бирини «тийиб туриш» муносабатларини таҳлил қилишдадавом этган. Бу ўринда ҳокимиятлар мустақиллиги ва уларниамалга оширувчи органларнинг мустақиллиги, бир-биринингфаолиятига аралашмаслиги ўта муҳимдир. Ҳокимиятларнинг энг мақбул тақсимланиши “ўзаро тийибтуриш ва қарама-қарши таъсир этиш системаси» ёрдамида таъминланади. Мазкур система бирон-бир ҳокимият органинингмутлақ авторитар мавқега эга бўлишига, ҳуқуқни ва конституция-ни поймол этишига йўл қўймайди.Монтескьё кашф этган «ўзаро тийиб туриш ва қарама-қаршитаъсир этиш системаси», яъни ҳокимият тармоқларини мувоза-натда ушлаш ва ҳатто, қарама-қарши қўйиш системаси давлаторганларининг самарали ҳамкорлик қилишига шароит яратаолмайди, – деб ёзади рус олими А. Барнашов.
82-83-SAVOLLAR:
Ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши принципи.Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти – давлат ҳокимиятининг уч асосий тармоғидир.Давлат механизмини қуриш муайян объектив тамойиллар асосида амалга ошади, бу эса жамиятни давлат томонидан идора этишнинг самарадорлигини таъминлаш кафолати ҳисобланади.Қонун чиқариш ва ижро этиш ваколатлари айни бир шахс қўлида ёки айни бир идора ихтиёрида жамланган бўлса, эркинлик мавжуд бўлмайди, зеро, монарх ёки сенат нотўғри қонунлар қабул қилиши ва улардан жоҳилларча фойдаланиши мумкин.Ҳокимиятлар тақсимланишининг юридик маъноси буюк француз маърифатпарвари Ш.Л.Монтескьенинг “Қонунлар рухи ҳақида” асарида шундай изоҳланган: адолатли қурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки аксинча бир бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши шарт. Уларнинг ҳар қандай кўринишда бирон бир орган ёки шахс қўлида мужассамланиши умумий манфаатларга путур етказади, суиистеъмолликларга олиб келади ва шахснинг сиёсий эркинлиги билан асло келишмайди. Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг бир қўлда бирлаштирилиши қонуннинг устун бўлишига зарар етказади, борди-ю, судьялар фақат судлов билан машғул бўлмай, қонун яратиш иши билан шуғуллансалар, у ҳолда инсонлар ҳаёти ноҳақлик қурбонига айланиши мумкин1.Ҳокимиятлар тақсимланиши уч жиҳат ёки уч даражада:функционал, институциявий ва шахсий даражада намоён бўлади.Хокимиятнинг функционал бўлиниши. Эркинликни таъминлаш учун мажбурлаш (куч ишлатиш) тўғрисидаги қарорни қабул қилиш функциясини давлат мажбурловини амалга ошириш функциясидан фарқлай билиш керак. Қонун чиқарувчи ҳокимият куч ишлатиш қоидаларини ўрнатади, суд ҳокимияти куч ишла-тишнинг аниқ чораларига йўл қўяди ёки улар юзасидан фармо-йиш беради. Шунинг учун ҳам ушбу ҳокимият тармоқларининг ҳар бири давлат мажбурловини алоҳида амалга оширмаслиги керак. Ижро этувчи ҳокимият айнан шундай кучга эга, лекин у ҳам ўз навбатида куч ишлатиш бўйича норматив ёки индивидуал қарорлар чиқармаслиги шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда ижро этувчи ҳокимият қонунлар ва суд қарорлари асосида ва уларни бажариш йўлида ҳаракат қилмоғи лозим. Хокимиятнинг институционал бўлиниши. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд функцияларини бажариш бир шахс ёки муассаса қўлида жамланмаслиги керак. Ҳокимиятнинг бўлиниши мажбурлов кучига эга бўлган инстанцияларни куч ишлатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи инстанциялардан ажратишни, яъни куч ишлатиш ваколатига эга бўлган ва куч ишлатиш ҳақида қарор қиладиган органларни бўлиб юборишни билдиради. Шу маънода ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларга бўлиниши, бир томондан, ижро этувчи ҳокимият тармоқлари бирламчи норма ижодкорлиги билан шуғулланиш, норматив ҳужжатлар эълон қилишга ҳақли эмаслигини, иккинчи томондан, қонун чиқарувчи ижро этувчи органлар фаолиятига аралаша олмаслигини, ижро этувчи ҳокимият ваколатига кирувчи қарорларни қабул қилишга ҳаққи йўқлигини билдиради. Акс ҳолда, қонун чиқарувчи бир вақтнинг ўзида куч ишлатиш қоидаларини ўрнатадиган кучга ҳам айланиб қолади. Суд ҳокимиятини қонун чиқарувчи ҳокимият билан қўшиб юборишнинг мумкин эмаслигигашубҳа йук. Агар судья ўзи суд қиладиган қоидаларни ўрнатиб, ўзи ўзгартирадиган бўлса, у ҳолда нохолис судга эга бўламиз. Ҳокимиятнинг шахслар бўйича бўлиниши. Қонун чиқарувчи органлар таркибига ижро этувчи ҳокимият ходимлари ва судьялар кирмайди, яъни қонун кучига эга бўлган қарорларнинг бўлғуси ижрочилари депутат бўлиб сайланишлари мумкин эмас. Бироқ ҳукумат аъзолари бир пайтнинг ўзида ҳам парламент депутатлари бўлган парламентар мамлакатлар (Буюк Британия, Германия кабилар) да бу принцип амал қилмайди. Айни пайтда, бу ҳолатни хокимият бўлиниши принципининг бузилиши деб ҳи-соблаб ҳам бўлмайди, чунки бунга парламентар типдаги мамлакатларнинг қатьий фарқланиши сифатида қараш тўғри бўлади1. Ҳокимият ваколатларини конституциявий бўлинишининг бош маъноси – ижтимоий-сиёсий кучлар орасида ҳокимият ваколатларининг оқилона тақсимланишидир. Бундан мақсад – ҳокимиятни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш, ҳокимиятларнинг бир-бирларини муайян мувозанатда ушлаб ва чеклаб туришидир.Бунда ҳокимият тармоқларининг ўзаро бир-бирини тийиб туриши ва қарама-қарши таъсир этиши механизмини қарор топтириш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.
Ҳокимиятлар бўлиниши тамойили Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида конституциявий тузумнинг асосларидан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқаручи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”.
Ҳокимиятлар тақсимланиши принципини Ўзбекистон Республикасида жорий қилишдан мақсад мамлакатда демократиялаштириш жараёнини тезлаштириш, давлат механизмини такомиллаштириш, умуминсоний қадриятларни қайта тиклаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг устуворлигини тан олиш ва пировардида ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципи ҳокимиятнинг суиъстемол қилинишидан, бюрократизмдан ва сиёсий ҳаётдаги бош-бошдоқликдан қутулиш, ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш имкониятини беради.

83-SAVOL:



Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish