Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Ҳуқуқнинг қўриқловчи функцияси



Download 237,06 Kb.
bet78/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Ҳуқуқнинг қўриқловчи функцияси - унинг ижтимоий вазифаси билан бeлгиланган ҳуқуқий таъсир этиш йўналиши бўлиб, у умумий аҳамиятга молик, ўта муҳим иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга йўналтирилади ва шу билан бирга, жамиятга ёт, зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилади.
Қўриқловчи функциянинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, у ҳуқуқни кишилар хулқ-атворига таъсир этишнинг алоҳида воситаси сифатида таърифлайди. Ҳуқуқ бу вазифани жазо қўллаш, тақиқлар ўрнатиш ва юридик жавобгарликни амалга ошириш билан қўрқитиб, инсонлар иродасига таъсир ўтказиш орқали бажаради;
иккинчидан, унда давлат ҳуқуқий қоидалар воситасида қандай ижтимоий қадриятларни ўз ҳимоясига олганлиги тўғрисида ижтимоий муносабат субъектларига ахборот етказилади;
учинчидан, у жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражасининг, ҳуқуқдаги инсонпарварлик асосларининг кўрсаткичидир.
Ҳуқуқнинг қўриқловчи функциясига хос хусусиятлар уни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолияти билан қиёсла ганда аниқроқ намоён бўлади. Тeгишли давлат идоралари ҳуқуқ соҳиблари томонидан қонун талаблари сўзсиз қатъи бажарилишини таъминлайди, жамиятда қонунийлик муҳитини вужудга кeлтирадилар. Бу ҳуқуқ бузилиши фактини аниқлаш, уларни тергов қилиш ва айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш билан таъминланади.
Шундай қилиб, ҳуқуқнинг қўриқловчи функцияси ҳуқуқнинг бeвосита ҳаракатланиши бўлса, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолияти ҳуқуқ талабларига риоя қилишнинг моддий касролатидир. Бунда махсус идоралар (ИИВ органлари, прокуратура, суд)нинг ҳуқуқни Қўриқлашга қаратилган фаолияти майдонга чиқади. Бундан ташқари, қўриқловчи функция ижтимоий муносабатларни ҳимоялашга йўнал тирилгандир.

91-SAVOL:
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг фарқли жиҳатларини тушунтириб беринг.
Ҳуқуқий онг - бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир.
Ҳуқуқий онг: биринчидан, ҳуқуқнинг жамият эҳтиёжларини ифодаловчи манбаи­дир; иккинчидан, ҳуқуқни ижтимоий воқеликка тадбиқ этишнинг зарур омиллари­дан биридир; учинчидан, шахсларнинг хулқ-атвори ҳуқуқ нормаларига қай даражада мос келишини тушуниб олишга кўмак­лашади, баҳолаш воситаси сифатида хизмат қилади. Ҳуқуқий маданият - бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир.
Ҳуқуқий маданият жамият умумий маданиятининг узвий таркибий қисмидир. Шу боис, ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг ҳуқуқий ҳаёти, унинг ҳуқуқий воқелиги, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий онг ривожида эришилган даражасини ифодаловчи маънавий – ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар тизими ҳамда унга мувофиқ тарзда қарор топадиган қонунга итоатгўйлик ва мамлакатда ҳуқуқий – тартибот муҳитини ўрнатиш учун ижтимоий муносабат­ларни тартибга солишнинг амалга оширилиши тушунилади. Субъектига кўра ва даражасига кўра бир хил турларга бўлинади.(шахсий,гуруҳ, ижтимоий(жамият); одатдаги, касбий,илмий)шулар ўртасидаги фарқни гапиришлариз мумкин.Одилқориев Ҳуқуқий маданиятнинг тўртинчи элементи сифатида ҳуқуқий онгни кўрсатган. ҚОИДАСИДАН келиб чиқиб фарқини ёзинглар.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish