Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллик хусусиятига эга



Download 237,06 Kb.
bet66/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллик хусусиятига эга бўлиб, тегишли маъмурий ҳудудлар доирасида амал қилади.
2005 йил 28 январда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу чиндан ҳам шонли воқеа. Мамлакатимизда сайлов­лар орқали илк бор икки палатали парламент шакллантирилди.
Авваламбор, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, даставвал бир палатали парламентимизга бўлиб ўтган сайловлар ҳам ўзбек давлат­чилигини ривожлантиришда муҳим давр ҳисобланади. Зеро, ўшанда бир палатали парламент шакллантирилган эди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимият фаолияти бошланганидан дарак берарди...
Маълумки, ҳозир жаҳон мамлакатлари парламентларида пала­талар сони иккитадан ошмайди. Зотан, улар турли мамлакатларда турлича ном билан аталса-да, уларни юқори палата ва қуйи па­лата, деб аташ қабул қилинган. Парламент қуйи палатаси аъзо­лари – депутат, халқ вакили юқори палата аъзолари эса – сенатор дейилади.
Қуйи палата ва бир палатали парламент аъзолари, одатда, 4—5 йилга, кўпинча фуқаролар томонидан сайланади.
Юқори палата турли йўллар билан шакллантирилади. Бу – тўғридан-тўғри ва билвосита сайловлар, тайинлаш, лавозимига кўра ўрин эгаллаш ва ҳоказо йўллар билан шакллантирилади.
Ўзбекистон истиқлолга эришгандан буён ўтган вақт ичида мам­лакат ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар рўй берди. Президент И.А.Каримов томонидан олға сурилган миллий ривожланиш концепциясига мувофиқ ҳамда мамлакатимиз Консти­туцияси ва бошқа қонунлари асосида мутлақо янги сиёсий-ҳуқуқий тизим шаклланиб, унда янги типдаги парламент – Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси муҳим ўрин тутади.
Олий Мажлис 1994 йилда кўппартиявийлик асосида ўтказилган дастлабки эркин, демократик сайловлар натижалари бўйича шакл­лантирилган. Янги парламентимиз – Олий Мажлис вужудга келган дастлабки кунлардан бошлаб унинг фаолиятининг асосий йўналишлари ёш мустақил давлатнинг устувор масалалари ва вази­фалари билан, унинг миллий манфаатлари, мамлакатда ўтказила­ётган демократик ислоҳотларнинг муайян, аниқ мақсадлари билан белгилаб келинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил февралда бўлиб ўтган сессиясидаёқ Президент Ислом Ка­римов депутатларга, мамлакат олдида турган жорий ва истиқбол вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, парламент фаолиятининг кенг дастурини баён қилди. Олий Мажлиснинг конституциявий вази­фаси – жамиятимиз ривожланишининг ҳозирги босқичида туб демократик, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни қонунлар би­лан ўз вақтида таъминлашдан иборат.
Ҳокимият бўлиниши принципига мувофиқ қонун чиқарувчи ҳо­кимият энг муҳими бўлгани учун қонун чиқарувчи орган давлат ме­ханизмида асосий ўринда туришини исботлашга зарурат йўқ деб ҳисоблаймиз. Зеро, у ижро этувчи ҳокимият амалга ошириши лозим бўлган, суд ҳокимияти фаолияти учун қонунчилик асоси бўлиб хиз­мат қиладиган умуммажбурий талабларни қўяди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бешинчи бўлими давлат ҳокимиятини ташкил этишга бағишланган. «Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси» деб номланган XVIII боби 76-моддаси­нинг 1-қисмида шундай ёзилган: «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқа­рувчи ҳокимиятни амалга оширади».
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил»; 77-модданинг 1, 2, 3-қисмига биноан, «Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма де­путатдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) ибо­рат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқориғи Кенгеси, вилоятлар, ту­манлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутат­ларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар ораси­дан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади».
Парламент сайловларида сиёсий кучлар билан бир қаторда мус­тақил куч сифатида ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларининг иштирок этиши ўзбек халқи тарихий-маданий анъаналарининг янги шароитларда намоён бўлишидир.
Истиқлолдан кейинги илк ўзбек парламентига бўлиб ўтган сай­ловлар хорижда ғоят ижобий баҳоланди. ГФР Президенти Р.Ҳерцогнинг шу хусусдаги фикрига назар ташланг: «Ўзбекистонда парламент эркин овоз бериш йўли билан сайланган. Парламентга сайловлар мустақил ва бообрў кузатувчилар, шунингдек, немислар иштирокида бўлиб ўтди».
Д.Карлайл (Австрия) эса бундай деб ёзганди: «1994 йил декабрь ойида Олий Мажлисга бўлган сайловлар ушбу йўналишда тўғри ташланган одимлардан бири бўлди. Парламент саҳнасида бир неча партиянинг пайдо бўлиши, гарчи улар мавжуд тизим йўриғидан чиқмаса-да, олға ташланган қадамдир. Каримовнинг янги сайланган парламентни Президентдан имо-ишора ва кўрсатмалар кутиб ўтир­масдан фикрлашга ва мустақил ҳаракат қилишга даъват этиши ки­шига далда беради. Агар буни Каримовнинг ҳақиқий муносабати, дейдиган бўлсак, ҳақиқий парламент сиёсатининг юзага келиш им­конияти мавжуд эканидан далолат беради»15.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси дав­лат ҳокимияти олий органининг ваколатларига бағишланган. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари рўйхати берилган (у 21 банддан иборат).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенг ҳуқуқларга эга бўлиб, унинг зиммасига жиддий мажбуриятлар юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцуиясининг XXI боби маҳаллий давлат ҳокимияти асосларига бағишланган. Шу муносабат билан 99-моддада бундай дейилади: «Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қи­ладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик ор­ганлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига мувофиқ: «Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсиз­лигини таъминлаш;
ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш масалалари;
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳал­лий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғар­маларни ҳосил қилиш;
маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш».
Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон­ларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширади, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масала­ларни муҳокама қилишда қатнашади. Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилинган қарорлари қуйи орган­лар ижро этиши учун мажбурийдир. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати беш йил қилиб белгиланган
72-SAVOL: Hоzirgi kundа hоkimiyatlаr bo`linishi prinsipi dеmоkrаtik huquqiy rivоjlаnish yo`lidаn kеtаyotgаn dаvlаtlаrdа hаm nаzаriy, hаm аmаliy jihаtdаn e’tirоf etilgаn hаmdа dаvlаtchilik tizimidа аmаlgа оshirilib kеlinmоqdа. Hоkimiyatlаr bo`linishi prinsipining hаqiqiy аmаlgа оshishi uchun undа «bir-birini tiyib turish vа muvоzаnаtdа ushlаsh» tizimining mаvjudligi vа rеаl ishlаshi muhim. O`zbеkistоn Rеspublikаsi Konstitutsiyasidа «bir-birini tiyib turish vа muvоzаnаtdа ushlаsh» tizimining huquqiy аsоslаri mustаhkаmlаngаn. O`zbеkistоn Rеspublikаsidа hоkimiyatlаr bo`linishi prinsipi shundа ko`rinаdiki, mаmlаkаtdа qоnun chiqаruvchi hоkimiyat O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy Mаjlisi tоmоnidаn аmаlgа оshirilаdi. (76-mоddа); Ijrо hоkimiyati Vаzirlаr Mаhkаmаsi tоmоnidаn аmаlgа оshirilаdi; Sud hоkimiyati – O`zbеkistоn Rеspublikаsi Konstitutsiyaviy Sudi, O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy sudi, O`zbеkistоn Rеspublikаsi Ma’muriy sudi bоshchilik qilаdigаn tеgishli sudlаr tizimi tоmоnidаn аmаlgа оshirilаdi. Qоnun chiqаruvchi hоkimiyatni «tiyib turuvchi vа muvоzаnаtdа ushlаb turuvchi» huquqiy chоrаlаr sirаsigа, аvvаlо Konstitutsiyaviy Sud tоmоnidаn qоnun chiqаruvchi hоkimiyat hujjаtlаrining Konstitutsiyagа mоsligini tеkshirish vаkоlаtini ko`rsаtish jоiz (konstitutsiyaviy nаzоrаt). (108-mоddа). Sud hоkimiyatining tizimigа kirаdigаn ushbu sud qоnun chiqаruvchi hоkimiyat hujjаtlаrining konstitutsiya аsоsidа, uning dоirаsidаn chiqmаgаn hоldа hujjаtlаr qаbul qilinishini tеkshirаdi, vа shu tаriqа bu hоkimiyatni «tiyib» turаdi. Konstitutsiyaning 95-mоddаsidа mustаhkаmlаngаn bo`lib, ungа ko`rа, «Qоnunchilik pаlаtаsi yoki Sеnаt tаrkibidа ulаrning nоrmаl fаоliyatigа tаhdid sоluvchi hаl qilib bo`lmаydigаn ixtilоflаr yuz bеrgаndа yoxud ulаr bir nеchа mаrtа O`zbеkistоn Rеspublikаsining Konstitutsiyasigа zid qаrоrlаr qаbul qilgаn tаqdirdа, shuningdеk Qоnunchilik pаlаtаsi bilаn Sеnаt o`rtаsidа O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy Mаjlisining nоrmаl fаоliyatigа tаhdid sоluvchi hаl qilib bo`lmаydigаn ixtilоflаr yuz bеrgаndа O`zbеkistоn Rеspublikаsi Prеzidеntining O`zbеkistоn Rеspublikаsi Konstitutsiyaviy sudi bilаn bаmаslаhаt qаbul qilgаn qаrоri аsоsidа O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy Mаjlisining Qоnunchilik pаlаtаsi, Sеnаti tаrqаtib yubоrilishi mumkin». Mustаqil sud hоkimiyati – huquqiy tаrаqqiyot bеlgisi, huquqiy dаvlаt qurishning muhim shаrtlаridаn biridir. Mаmlаkаtimizdа sud hоkimiyati O`zbеkistоn Rеspublikаsi Konstitutsiyaviy Sudi, O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy Sudi, Hаrbiy sudlаr va 2017-yilda tashkil topgan Ma’muriy sudlar hamda Huquqiy sudlar tizimi tоmоnidаn аmаlgа оshirilаdi.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish