Ҳуқуқ нормасининг белгилари:
давлат томонидан ўрнатилади, халқнинг иродасини ўзида акс эттиради;
давлат томонидан муҳофазаланади;
умуммажбурийлик характерига эга;
расмий аниқликка эга;
норматив (ваколат берувчи ва мажбурият юкловчи) характерга эга.
86-SAVOL:
Ҳуқуқ нормасининг гипотезаси тушунчаси, турлари ва ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг. Турлари бўйича қонунчиликдан мисоллар келтиринг.
Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг дастлабки таркибий элемен-
ти бўлиб, у ушбу ҳуқуқий норманинг қандай шароитларда ҳара-
катга келиши ва унинг диспозицияси қандай шароитларда амалга
ошишини белгиловчи ҳаётий шарт-шароит ва мавжуд вазиятни
кўрсатади, яъни ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти-ҳаракат
қандай шароитларда бажарилиши мумкин ва лозимлигини билди-
ради. Гипотезада ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида қай ша-
роитда ва қай ҳолатда ҳамда ким томонидан амалга оширилиши
кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқий норманинг бир қисми бўлиб, унда
диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур
бўлган аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) ўз ифо-
дасини топади. Масалан, фуқаролик ҳуқуқи нормаси фуқаролар-
нинг муомала лаёқати қайси ҳолда тўла вужудга келишини кўр-
сатади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси-
нинг 22-моддасида «Фуқаронинг тўлиқ муомала лаёқати у вояга
етгач, яъни 18 ёшга етгач, тўла ҳажмда вужудга келади», деган
қоида мустаҳкамланган. Яна бир мисол: Ўзбекистон Республи-
каси Конституциясининг 66-моддасида «Вояга етган, меҳнатга
лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга
мажбурдирлар», деб қайд этилган. Биринчи мисолда қонунлар-
нинг «вояга етган», иккинчи мисолда эса «вояга етган, меҳнатга
лаёқатли фарзандлар» дейилган қисми ушбу ҳуқуқ нормалари-
нинг гипотезасидир, яъни «Қачон? Қай ҳолатларда қўллани-
лади?» деган саволга жавоб ифодаланган. Норманинг гипотезаси-
да мустаҳкамланган абстракт ифодаланган ҳар бир вазият хулқ-
атвор қоидасига «ҳаётбахш» таъсир этиб, уни алоҳида даражага
кўтаради. Бошқача айтганда, гипотеза юридик нормани ҳаракатга
келтириш шарти ва омилидир.
Ҳуқуқ нормасининг таркибий тузилиши элементи сифатида
гипотеза оддий, мураккаб ва альтернатив (муқобил) турларга
бўлинади. Агар гипотезада бирон-бир ҳолатнинг мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги кўрсатилиши юридик норманинг ҳаракати
билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бундай гипотеза оддий гипотеза деб
аталади. Масалан, «Фуқаролик тўғрисида» ги қонунда баён этил-
ганидек, «Бола, агар унинг ота-онаси у туғилиши пайтида Ўзбе-
кистон фуқаролари бўлган бўлсалар (гипотеза), бола қаерда
туғилишидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқароси бўлади».
Агар гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини бир вақтнинг
ўзида икки ёки ундан кўпроқ ҳолатларнинг бор-йўқлигига боғлиқ
қилиб қўйса, у мураккаб гипотеза деб аталади.
Юқорида фуқаролик тўғрисидаги қонунда баён қилинган
гипотеза айнан шундайдир: «Ўзбекистон ҳудудида туғилган бола
(биринчи ҳолат), фуқароликка эга бўлган шахслардан туғилган
бўлса (иккинчи ҳолат), у Ўзбекистон фуқароси бўлади».
Юридик норманинг ҳаракати қонунда санаб ўтилган бир
неча ҳолатлардан бирига (у ёки бунисига) боғлиқ бўлса, унда
альтернатив гипотеза дейилади.
Ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган битта шарт-шароит акс этган гипотеза оддий гипотеза ҳисобланади. Масалан: Фуқаролик процессуал кодексининг 148-моддасига кўра, судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади, деб белгилаб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |