Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси томонидан 2020/2021 ўқув йили баҳорги семестрида ўтиладиган Маъмурий процессуал ҳужжатлар модулидан тайёрланган якуний назорат учун


Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг



Download 57,57 Kb.
bet8/12
Sana24.02.2022
Hajmi57,57 Kb.
#222269
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
КАЗУС

Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг.


Д.Артиков



5-мавзу



Фуқаро Ш.Розиқов, Д.Акбаров ва Э.Равшанов шерик аризачилар сифатида 2017 йил 18 сентябрь куни маъмурий судга ариза билан мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, шерик аризачилар 2017 йилнинг март ойидан бошлаб юридик шахс ташкил этмасдан оддий ширкат шартномаси асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келганлар. 2017 йил 3 август куни тадбиркорлик соҳасида давлат хизатини кўрсатган мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари уларни судга мурожаат қилишга сабаб бўлган.
Ш.Розиқов ва Э.Равшанов ишлари кўплиги туфайли судга келолмасликлари муносабати билан Д.Акбаровдан уларнинг номидан ҳам вакиллик қилишни илтимос қиладилар. Д.Акбаров бунга розилик беради. Шерик аризачилар суддан уларнинг номидан Д.Акбаровнинг вакиллик қилишини маълум қиладилар.
Бироқ, суд шерик аризачилардан вакилликни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этишни сўради. Аммо, Ш.Розиқов ва Э.Равшанов бунга эътироз билдириб улар анча йиллардан бери яқин дўст эканликлари, Д.Акбаровга нисбатан ўзларига ишонгандек ишонишларини айтиб ўтдилар. Шу сабабдан суддан вакилликни тасдиқлайдиган ҳужжатсиз оғзаки розилик асосида вакилликни Д.Акбаровга топширишга рухсат беришни сўради.

Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг.


Д.Артиков

5-мавзу


2017 йил 22 ноябрь куни фуқаро Ш.Муҳамедова Навоий вилояти Навбаҳор тумани Мактабгача таълим бўлими ҳузуридаги Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясиқароридан норози бўлиб туман маъмурий судига мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, фуқаро Ш.Муҳамедова 2017 йил 20 октябрь куни ўғли К.Муҳамедовни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш мақсадида йўлланма олиш учун комиссияга тегишли ҳужжатларни топширган. Ш.Муҳамедова билан бирга унинг қўшниси Л.Аҳмедова ҳам айни шу мақсадда ҳужжатларни топширган. Ш.Муҳамедова ва Л.Аҳмедова фарзандларининг айни бир муассасада тарбия топишлари мақсадида аризада айни бир мактабгача таълим муассасасини кўрсатиб ўтганлар.
Тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган. Ш.Муҳамедованинг фарзандига нисбатан аризада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин бўлмагани туфайли топширилган ҳужжатларни навбатга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда Л.Аҳмедованинг фарзандига аризада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Судда Ш.Муҳамедова аризада келтириб ўтилган важларини қўллаб қувватлади. Унинг ҳужжатлари Л.Аҳмедовадан олдин қабул қилиб олингани, бироқ унинг фарзандига йўлланма берилмаганини таъкидлади.
Навбаҳор тумани Мактабгача таълим бўлими ҳузуридаги Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси вакили суддан Ш.Муҳамедовадан буни исботлаб бериш учун далил тақдим этишни талаб этишни сўради.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.




Д.Артиков


6-мавзу



2017 йил 23 октябрь куни фуқаро Б.Йўлдошев туман солиқ инспекциясининг хатти-ҳаракатлари устидан норози бўлиб маъмурий судга мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, Б.Йўлдошев ва унинг акаси Д.Йўлдошев битта уйда истиқомат қилиб келишган. Уйнинг ярими акасига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли. Д.Йўлдошевнинг хонадонига солиқ инспектори томонидан мол-мулк солиғини тўлаш юзасидан хабарнома жўнатилган.
Бироқ, Д.Йўлдошев икки ой олдин суд томонидан белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган. Унинг укаси Б.Йўлдошев суднинг қарорига кўра акасининг мол-мулкини қўриқлаш ва бошқариш ҳамда шахсий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш олиб борадиган шахс сифатида тайинланган.
Б.Йўлдошев солиқ суммаси нотўғри ҳисоблаб чиқилгани, авваллари акаси бундан камроқ суммадаги солиқни тўлаб келганини маълум қилди. Солиқ инспектори Б.Йўлдошевнинг эътирозларини асоссиз деб ҳисоблади.
Б.Йўлдошев суддан солиқ инспекторининг хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топишни сўради. У бедарак йўқолган акасининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқий билимлари етмаслигини инобатга олиб судда адвокат орқали иштирок этмоқчи бўлди.
Б.Йўлдошев судда адвокат билан ҳозир бўлганда унга қонунга кўра бедарак йўқолган шахс номидан судда фақат ишончли бошқарувчи қатнашиши мумкин экани айтилди.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.





Д.Артиков



6-мавзу



2017 йил 17 декабрь куни фуқаро Р.Раҳмонова Андижон вилояти Марҳамат тумани Мактабгача таълим бўлими ҳузуридаги Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси қароридан норози бўлиб маъмурий судга мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, фуқаро Р.Раҳмонова 2017 йил 1декабрь куни ўғли К.Раҳмоновни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш мақсадида йўлланма олиш учун комиссияга тегишли ҳужжатларни топширган. Р.Раҳмонова билан бирга унинг қўшниси С.Салимова ҳам айни шу мақсадда ҳужжатларни топширган. Р.Раҳмонова ва С.Салимова фарзандларининг айни бир муассасада тарбия топишлари мақсадида аризада айни бир мактабгача таълим муассасасини кўрсатиб ўтганлар.
Тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган. Р.Раҳмонованинг фарзандига нисбатан аризада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин бўлмагани туфайли топширилган ҳужжатларни навбатга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда С.Салимованинг фарзандига аризада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Судда Р.Раҳмонова аризада келтириб ўтилган важларини қўллаб қувватлади. Унинг ҳужжатлари С.Салимовадан олдин қабул қилиб олингани, бироқ унинг фарзандига йўлланма берилмаганини таъкидлади.
Навбаҳор тумани Мактабгача таълим бўлими ҳузуридаги Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси вакили Н.Рустамова ҳужжатларни рўйхатга олиш қайдномасида С.Салимованинг ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилганини айтиб ўтди. Суд ушбу қайдномани далил сифатида тақдим этишни талаб этди.
Комиссия вакили Н.Рустамова белгиланган муддатга қайдномани судга тақдим этмади. Натижада суд Р.Раҳмонованинг фойдасига ҳал қилув қарорини қабул қилди. Бундан норози бўлган Н.Рустамова даллиларни текширмай туриб қабул қилинган қарор юзасидан норози бўлиб Андижон вилояти маъмурий судига мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.





Д.Артиков

7-мавзу


2017 йил 20 октябрь куни якка тартибдаги тадбиркор В.Фармонов Фарғона вилояти Олтиариқ тумани маъмурий судига туман ҳокимиятининг қароридан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, фуқаро В.Фармонов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида турар жойни нотурар жойга ўтказиш мақсадида Фарғона вилояти Олтиариқ туман ҳокимиятига мурожаат қилган. Аммо, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида турар жойни нотурар жойга ўтказиш рад этилган.
Судда аризачи В.Фармоновнинг адвокати Р.Олимов судьяга судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки олиб келиниши қийин бўлган далилларни улар турган жойда кўздан кечириши ва текшириши мумкин эканини эслатиб, турар жойни бориб кўриши, унинг нотурар жойга ўтказиш учун барча талабларга жавоб беришини текширишини сўради.
Судья Р.Олимовга судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки олиб келиниши қийин бўлган далиллар дейилганда ашёвий далиллар тушунилиши кераклиги, бунга турар жой объектлари кирмаслигини айтиб ўтди.
Адвокат Р.Олимов турар жой объекти ҳам ашёвий далил сифатида баҳоланиши кераклигини, бунинг сабаби уни кўздан кечиришда тегишли баённома тузилиши ҳамда далилни мустаҳкамлаш мақсадида объектни кинотасвирга олиш, фотосуратга тушириш ҳам мумкин эканини таъкидлади.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.





М.Болтаев

7-мавзу


2017 йил 22 октябрь куни якка тартибдаги тадбиркор Н.Комилов маъмурий судга туман ҳокимиятининг қароридан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, фуқаро Н.Комилов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида турар жойни нотурар жойга ўтказиш мақсадида Жиззах вилояти Баҳмал туман ҳокимиятига мурожаат қилган. Аммо, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида турар жойни нотурар жойга ўтказиш рад этилган.
Судда аризачи Н.Комиловнинг адвокати Э.Қодиров судьяга судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки олиб келиниши қийин бўлган далилларни улар турган жойда кўздан кечириши ва текшириши мумкин эканини эслатиб, турар жойни бориб кўриши, унинг нотурар жойга ўтказиш учун барча талабларга жавоб беришини текширишини сўради.
Судья Э.Қодировга бу ҳолатда турар жой алоқадор бўлмаган далил эканини айтиб ўтди. Бундай вазиятда ишга алоқадор далил сифатида фақат турар жойнинг кадастр ҳужжатлари қабул қилинишини таъкидлади.
Адвокат Э.Қодиров турар жой объектини кўздан кечириш натижалари ишга алоқадор деб баҳоланмоғи кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтганда, судья бу масалани ҳал қилиш унинг ваколат доирасига киришини маълум қилди. Шунда адвокат Э.Қодиров кадастр ҳужжатларини тақдим этиш билан бирга турар жойни кинотасвирга ҳамда фотосуратга туширган ҳолда видео тасма ва фото расмларни судга тақдим этди ва уларни ишга қўшиб қўйишни илтимос қилди.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.

М.Болтаев


7-мавзу



2017 йил 13 ноябрь куни “Global outlook” нодавлат таълим муассасаси директори В.Икромов Тошкент шаҳар маъмурий судига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия қароридан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, В.Икромов нодавлат таълим муассасаси рўйхатдан ўтказилгач қонуний фаолиятни бошлаш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги ҳудудий комиссияга ҳужжатларни топширган. Топширилган ҳужжатлар орасида чет тили ўқитувчиси сифатида фаолият олиб борувчи ўқитувчи С.Акбаровнинг мутахассислик дипломининг нусхаси ҳам топширилган эди.
Комиссия йиғилишида С.Акбаровнинг диплом нусхаси ўрганиб чиқилганда у хорижий мамлакатда таҳсил олгани, аммо, олинган диплом нострификация қилинмагани аниқланди. Натижада комиссия томонидан “Global outlook” нодавлат таълим муассасасига чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш рад этилди.
Суддан нодавлат таълим муассасаси директори ҳудудий комиссиянинг қарорини ноқонуний деб топиш ҳамда унинг зиммасига нодавлат таълим муассасасига лицензия бериш мажбуриятини юклашни сўради.
Суд директор В.Икромовдан ўқитувчи С.Акбаров дипломининг аслини тақдим этишни сўради. В.Икрамов беш кун аввал С.Акбаров дипломини йўқотиб қўйганини айтиб, унинг нусхасини тақдим этди.
Бироқ, тақдим этилган нусханинг комиссияга тақдим этилган нусха билан солиштириб кўргилганда ихтилофнинг мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг ва камида 1 та ҳужжат намунасини тайрланг.




М.Болтаев


8-мавзу



2017 йил 20 декабрь куни тадбиркор К.Илҳомов Ўзбекистон Республикаси Олий судига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори устидан шикоят қилди.
Аризада келтирилишича, К.Илҳомов вазирликка вояга етмаганлар учун дори воситаларининг рекламаси учун рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилган. К.Илҳомовга рухсатнома бериш рад этилган. Бунга асосий сабаб сифатида реклама учун олинган видео лавҳанинг одамлар онгида тиббий маслаҳатлар ва жарроҳлик операцияларининг кераксизлиги тўғрисида тасаввурнинг пайдо бўлиши, шунингдек мазкур дори воситасининг таъсири кафолатлангани тўғрисидаги фикрнинг уйғонишига олиб келиши кўрсатиб ўтилди.
Судда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили К.Илҳомов томонидан тақдим этилган реклама материали бўйича суд-психологик экспертизасини тайинлаш юзасидан илтимоснома киритди. Шунингдек, экпертизани аҳолига психологик хизмат кўрсатиш бўйича хусусий субъект томонидан амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини айтиб, судга тажрибали психологлар фаолият олиб борадиган “Refresh your life” МЧЖ томонидан амалга оширишни таклиф этди.
Бироқ, К.Илҳомов бунга қатъий норози эканини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида у вазирликка ишонмаслигини, хусусий ташкилот ҳисобланмиш “Refresh your life” МЧЖда фаолият олиб бораётган мутахассислар орасида вазирликка таниш бўлган шахслар ишлашининг эҳтимоли катталиги ёки уларнинг вазирлик қарорига қарши боришига ишонмаслигини таъкидлади.
Шудан келиб чиқиб К.Илҳомов суд-психологик экспертизаси чет элда, хусусан, Европа давлатларидан бирида фаолият олиб борувчи мутахассислар томонидан амалга оширилиши кераклигини айтди ва судга бу борада тегишли илтимоснома киритди.

Download 57,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish