Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинади. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг.
Д.Артиков
3-мавзу
2017 йил 18 сентябрь куни фуқаро Ш.Алиев ишга жойлашиш мақсадида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига мурожаат қилди.
Шайхонтоҳур тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази Ш.Алиевни ишсиз сифатида рўйхатга олишдан бош тортди.
Бундан норози бўлган Ш.Алиев 2017 йил 25 сентябрь куни туман прокуратурасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб туман прокуроридан унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга ариза киритишни сўради. Туман прокурори шикоятни ўрганиб чиқиб келтирилган важларни ўринли деб ҳисоблаб Ш.Алиевнинг ҳуқуқларини суд йўли билан тиклаш мақсадида судга ариза билан мурожаат қилди.
Ш.Алиева маъмурий ишни кўриб чиқиш жараёнида мустақил тарзда иш топиб жойлашиб бўлган эди. Шунинг учун прокурор томонидан келтирилган талабларни рад этди. Бироқ, судья прокурор фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани, шунингдек унинг аризаси суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. Ш.Алиева эса бундан норози эканини айтиб, эътирозига асосий сабаб сифатида ҳозирда ишга тушиб кетгани туфайли суд мажлисига келолмаслигини кўрсатиб ўтди.
Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинишини таҳлил қилинг. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг.
Д.Артиков
4-мавзу
Фуқаро Д.Салимов 2017 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман солиқ инспекторининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб маъмурий судга ариза билан мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, 2017 йил 24 апрель куни Д.Салимовнинг уйига туман солиқ инспектори ташриф буюриб унинг номида бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Н.кўчасида жойлашган гаражига мол-мулк солиғини тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини тақдим этган. Д.Салимовга тўлов хабарномасида назарда тутилган солиқ суммаси 15 октябрга қадар тўланиши кераклиги айтилган.
Бироқ, Д.Салимов тўлов хабарномасида келтирилган солиқ суммаси нотўғри ҳисоблаб чиқилганини маълум қилган. Бунинг сабаби сифатида гаражи йилнинг бошида бузиб ташлангани, солиқ хабарномаси тақдим этилмасидан 4 кун аввал қайта қуриб битказилганини келтириб ўтган. Солиқ инспектори бунинг мол-мулк солиғини тўлашга ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган. Шундан сўнг Д.Салимов судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Ишни кўриб чиқиш жараёнида Д.Салимов суддан гаражи жойлашган ҳудуд яқинида истиқомат қиладаиган фуқаро К.Убайдуллаевни гувоҳ сифатида чақирилишини сўради. Аммо, солиқ инспекциясининг вакили, юрист Н.Равшанов Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг
277-моддасига кўра, солиқ солиш объекти бузиб ташланган тақдирда, солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилишини айтиб ўтди.
Н.Равшанов шу сабабли судда кўриб чиқилаётган иш бўйича фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар далил сифатида қабул қилиниши кераклиги, К.Убайдуллаевни гувоҳ сифатида чақириш мумкин эмаслигини таъкидлади.