Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг
Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг.
М.Болтаев
9-мавзу
2017 йил 1 апрель куни хусусий тадбиркор Д.Комилов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини Қашқадарё ҳудудий бошқармасининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб маъмурий судга мурожаат қилди.
Аризада келтирилишича, давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига Д.Комилов Қарши шаҳар Н. кўчасида жойлашган давлат мулки объектини кимошди савдосида сотиб олиш учун иштирок этиш учун ҳужжат топширган. Аммо, унга кимошди савдосида иштирок этиш рад этилган. Бунга сабаб сифатида Д.Комиловнинг кимошди савдосида иштирок этишни сўраб топширган ҳужжатларидаги камчиликлар кўрсатилган.
2017 йил 3 апрель куни ўтказилган суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5016-сон Фармонига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилгани маълум бўлган.
Шу муносабат билан суд Д.Комиловга тегишли бўлган маъмурий ишни тўхатиб туриш ҳақида ажрим чиқарди. Д.Комилов ишни тўхтатиб туришга ҳеч қандай асос йўқ экани, ташкилотни қайта ташкил қилиш суд ишини юритишга халақит бермаслиги кераклигини айтди. Бироқ, унинг илтимоси суд томонидан рад этилди.
Ушбу вазият билан тўлиқ танишиб, қандай процессуал ҳужжат қабул қилиниши зарурлигини аниқланг ва ушбу процессуал ҳужжат (камида 1 та) намунасини тайёрланг.
М.Болтаев
9-мавзу
2017 йил 22 ноябрь куни фуқаро З.Олимов фуқаролик паспортини янгисига алмаштириш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилди.
З.Олимов паспортни янгисига алмаштириш пайтида Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан паспортидаги миллат ҳақидаги ёзувни ўзгартиришни сўради. Аммо, унинг илтимоси рад этилди.
2017 йил 22 декабрь куни бундан норози бўлган З.Олимов Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига мурожаат қилди. У аризада суддан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими зиммасига унинг паспортидаги миллат ҳақидаги ёзувга ўзгартиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Аммо, суд З.Олимов аризага арз қилинган талабларга асос бўладиган ҳолатни илова қилмагани сабабли аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқарди. Суд бунга асос қилиб арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатни аризага илова қилишнинг мажбурийлигини келтириб ўтди. Бундан норози бўлган фуқаро ажрим устидан юқори турувчи судга шикоят қилди.
З.Олимов шикоятда арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатни аризага илова қилишга мажбур эмаслиги, бунинг сабаби маъмурий органнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари қонунийлигини исботлаш мажбурияти тегишли орган зиммасига юклатилишини айтди.