Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинади. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг.
Д.Артиков
3-мавзу
2017 йил 20 май куни фуқаро Б.Рустамов бандлик масаласида Меҳнат вазирлигининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлимига қилган мурожаатига жавобан мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига дуч келди. Б.Рустамов 2017 йил 22 май куни у мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга ариза билан мурожаат қилди.
2017 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5052-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
Янги тайинланган вазирнинг соҳада олиб бораётган сиёсати натижасида тизимда кадрлар ўртасида ўтказилган ротация туфайли Б.Рустамовнинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шахслар вазирликнинг бошқа бўлимига ишга ўтказилди.
Суд аризада жавобгар сифатида кўрсатилган Меҳнат вазирлигининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлимини ҳуқуқий ворислик тартибида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлимига алмаштириш ҳақида ажрим чиқарди.
Бунинг натижасида Б.Рустамов суд ажримидан кескин норози бўлди. Суддан ҳуқуқий ворис сифатида унинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларни жалб этишни талаб этди.
Мазкур ҳолат билан тўлиқ танишиб чиқинг ва ушбу вазият бўйича қандай ҳужжат қабул қилинади. Ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда расмийлаштиринг.
Д.Артиков
3-мавзу
2017 йил 26 октябрь куни фуқаро Ф.Латипова маъмурий судга Тошкент шаҳар Чилонзор туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг қароридан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилди.
Ф.Латипованинг аризасида келтирилишича, у кўп квартирали уйда жойлашган турар жойини реконструкция қилган. Сўнг, Чилонзор туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига реконструкция қилинган турар жойга нисбатан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилган.
Бироқ, Чилонзор туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими Ф.Латипованинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказишни рад этган.
Ф.Латипованинг иши судда кўриб чиқилаётганидан бохабар бўлган қўшниси фуқаро В.Мухторова суддан ишни кўриб чиқишда иштирок этишини сўраб мурожжат қилди. Судга унинг хонадони Ф.Латипованинг уй-жойидан тепа қаватда жойлашгани, реконструкция қилинган уй-жой техник хавфсизлик қоидаларига мутлақо жавоб бермаслиги туфайли унинг ва оиласининг ҳаёти хавф остида қолаётганини маълум қилди ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ф.Латиповага тегишли ишни кўриб чиқаётган судья В.Мухторовга маъмурий ишни кўриб чиқиш ниҳоясига етиб қолгани, у судга олдинроқ мурожаат қилиши кераклигини маълум қилди.