Давлат ҳУҚУҚ назарияси” кафeдраси


-жадвал Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши (умумий ҳажмга нисбатан % да)32



Download 136,56 Kb.
bet13/18
Sana24.02.2022
Hajmi136,56 Kb.
#225639
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
12 (2)

1-жадвал
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши (умумий ҳажмга нисбатан % да)32

Yil

ЯИМ

Саноат

Қурилиш

Бандлик

Экспорт

Импорт

2000

31,0*

12,9*

38,4*

49,7*

10,2

22,8

2001

33,8*

12,5*

40,4*

51,8*

9,3

26,7

2002

34,6*

15,4*

42,0*

53,5*

7,5

24,9

2003

35,0

10,8

39,9

56,7

7,3

33,7

2004

35,6

11,0

49,6

60,3

7,3

32,7

2005

38,2

10,0

50,9

64,8

6,0

33,7

2006

42,1

10,9

52,1

69,1

11,2

34,2

2007

45,7

13,2

55,4

72,1

14,8

32,0

2008

48,2

14,6

58,4

73,1

12,4

35,7

2009

50,1

17,9

42,4

73,9

14,6

42,5

2010

52,5

26,6

52,5

74,3

13,7

35,8

2011

54,0

28,6

67,6

75,1

18,8

34,3

2012

54,6

29,7

70,0

75,6

14,0

38,6

2013

55,8

33,0

70,6

76,7

26,2

42,4

2014

56,1

36,8

69,5

77,6

27,0

45,4

2015

62,9**

40,6

66,7

77,9

27,0

44,5

2016

64,9**

45,3

66,9

78,2

26,0

46,8

2017

63,4**

41,2

64,8

78,0

22,0

53,6

2018

60,4**

37,4

73,2

76,3

27,2

56,2

2019

54,2**

25,8

75,8

76,2

27,0

61,6

2020 (yanvar-dekabr)***

53,9

27,5

72,4

73,8

20,5

51,8

Изоҳ:*) Кичик ва ўрта бизнес, **) 2015-2018 йиллар учун маълумотлар аниқлик киритилган (қайта баҳолаб чиқилган) маълумотларни ҳисобга олган ҳолда келтирилган, ***) Дастлабки маълумотлар
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт тармоқларидаги улиши ҳам сезирали ўсиб борган қолаверса, 2010 йил 10132,9 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда эса 39643,5 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, 2020 йилга келиб эса 100796,9 млрд сўмга етганлиги мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик яратилиб берилаётган имкониятлар натижасида шундай натижаларга эришиб келинмоқда (2-жадвал).


2-жадвал
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт тармоқларидаги асосий кўрсаткичлари ҳажми

Йиллар

Саноат (млрд.сўм)

Қурилиш (млрд.сўм)

Бандлик
(минг киши)

Экспорт
(млн.АҚШ.дол)

Импорт (млн.АҚШ.дол)

Савдо (млрд.сўм)

2000

244,0

149,0

4467,1

334,3

672,1

760,3

2001

355,1

230,4

4733,0

293,6

836,2

1148,5

2002

690,6

306,9

4994,1

224,3

675,7

1500,8

2003

659,6

331,9

5436,7

272,1

998,0

1818,5

2004

892,1

556,6

5974,9

354,4

1249,3

4237,9

2005

1104,8

739,2

6602,5

325,8

1379,9

4918,9

2006

1589,3

1009,8

7234,1

714,6

1633,5

6638,2

2007

2432,4

1514,2

7743,1

1333,5

2155,0

8410,8

2008

3489,5

2090,0

8071,1

1419,8

3460,4

10724,2

2009

5072,3

2996,0

8370,1

1723,6

4011,2

13672,9

2010

10132,9

4163,2

8643,9

1782,8

3287,9

18616,1

2011

13586,8

6188,3

8950,7

2826,2

3895,5

24741,9

2012

17114,6

7925,5

9239,7

1910,5

4946,0

32242,9

2013

23312,0

10377,7

9604,0

3752,3

5909,4

40564,5

2014

30907,0

13944,9

9950,8

3657,8

6352,6

50197,8

2015

39643,5

16954,0

10170,4

3377,7

5523,1

61972,3

2016

50654,5

19671,0

10397,5

3139,2

5676,8

78935,6

2017

61367,8

22469,4

10541,5

2759,3

7511,9

92973,0

2018

87962,0

37451,7

10128,8

3810,8

10916,2

114896,4

2019

83 344,2

53960,9

10313,4

4714,8

14972,2

138920,7

2020 (yanvar-dekabr)

100796,9

63614,9

9938,2

3100,6

10972,7

160085,3

Манба:Стат.уз маьлумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда иқтисодиётнинг ғоят муҳим соҳаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга, хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясининг кучли тизимини яратишга жуда катта эътибор бериб келинмоқда. БМТ Тараққиёт дастури ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида 2020 йил май ойидан ишга туширилган ушбу лойиҳа давлатимиз раҳбарининг фармонларида назарда тутилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот етказиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маслаҳатларни бериш мақсадида ташкил этилди.Бизнес-клиника пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб боради. Тадбиркорлик субъектлари билан тезкор алоқани йўлга қўйиш учун қуйидаги имкониятлар яратилди33:
- https://t.me/biznes klinika телеграм-канали ишга туширилди;
- 1094 рақамли қисқа ишонч телефони орқали тушаётган саволларга 24 соат давомида маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди;
www.businessinfo.uz веб-сайтининг "Бизнес-клиника" бўлимида онлайн-мурожаатлар қабул қилинади.
Пандемиядан зарар кўрган барча кичик ва ўрта бизнес вакиллари "Бизнес-клиника" орқали тажрибали мутахассислардан бизнесни тиклаш ва инқироздан босқичма-босқич чиқиш имкониятини берувчи солиқ, божхона, кредит ва бошқа имтиёзлар бўйича маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин. Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиб бориш мақсадида "Бизнес-клиника" ташкил этилганлиги кўришимиз мумкин.
2.3 Кичик бизнес субъектларига имтиёз ва преференциялар бериш орқали янги иш жойлари ташкил этишни рағбатлантириш

Янги иш жойларини ташкил этиш – иқтисодиётни ривожлантиришнинг объектив жараёнидир. Бу ишлаб чиқаришнинг кегайиши ва такомиллаштирилиши, унинг таркибий ўзгартирилиши билан изоҳланади. Янги иш жойларининг ташкил этилиши фан-техника тараққиёти, янги ишлаб чиқаришларнинг ишга туширилиши ва мавжудларининг қувватини ошириш, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши орқали рағбатлантирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли қарорига асосан. Қуйидаги йўналишларга асосланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» имтиёз ва преференциялар бериш тартиби тасдиқланди34:



  • мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида янада қулай бизнес-муҳит яратиш, хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу борада ишончли кафолатларни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлатнинг бошқарув функциялари ва рухсат берувчи нормаларни қисқартириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, кичик бизнес субъектларининг молия-кредит ва хом ашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдаланишини таъминлайдиган бозор воситалари ва механизмларини татбиқ этиш;

  • давлат ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин қисқартириш;

    • кичик корхоналар ташкил қилиш ҳамда кичик корхоналар ва тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, кичик бизнес субъектларини қуриш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, нотураржой хоналари ва зарур ер участкаларини ажратиб бериш борасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси учун солиқ ва бошқа тўловлар бўйича янада қулай шарт-шароитлар яратиш, имтиёз ва преференциялар бериш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар топшириш механизмини такомиллаштириш ва унификациялаш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш механизмини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳажмини ошириш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга кредитлар ажратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун ўрта ва узоқ муддатли кредитлар бериш;

    • кичик бизнесни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, авваламбор, халқаро молия институтларининг кредитларини ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва йўналтириш;

    • саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда юқори технологияга асосланган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришга инновацион технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш масалаларини тубдан ҳал этиш, уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, экспортга мўлжалланган маҳсулотини жаҳон ва минтақавий бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ахборот билан таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида уларга консультатив кўмак бериш тизимини янада ривожлантириш.

Иқтисодчиларнинг ҳисоблаб чиқишларича, мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 4,0-6,0 % га ўсиши аҳолининг иш билан бандлик даражасини 2,7 % га кўпайтириш имконини беради. Кичик бизнесни ривожлантиришда шу даражада ўсиш эса иш билан бандликни 7,9 % га оширади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик меҳнат сиғими кўп талаб этиладиган, ижтимоий меҳнатни ташкил қилишнинг улкан соҳаси бўлганлиги билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Жумладан35:
● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кам капитал сиғимига эга янги иш ўринларини тез ташкил этишга қодир. Яъни, кичик корхоналарда ҳар бир иш ўрнига капитал сарфи йирик корхоналардагига нисбатан анча кам бўлади;
● иқтисодий фаол аҳоли учун кичик бизнес тузилмаларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақбуллроқдир. Бу уларга ташаббус кўрсатиш ва ижодий ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади;
● бевосита кичик корхоналарда иш билан бандликнинг мослашувчан: тўлиқсиз бўлмаган иш куни ёки ҳафтаси, ўриндошлик, сирпанувчан иш графиги шаклларини қўллаш мумкин.
Янги иш жойларини яратмасдан туриб жамиятдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг мақбул ва самарали иш билан бандлигини таъминлаб бўлмайди. Аҳолининг иш билан бандлиги ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш ва аҳоли даромадларини, турмуш даражасини оширишнинг асосий омилидир. Кичик ва ўрта корхоналарда янги иш жойлари яратишни рағбатлантириш зарурлиги Халқаро меҳнат ташкилотининг 1998 йилги 189- сон Тавсияларида ҳам қайд этилган. Чунончи: “Аъзо давлатлар кичик ва ўрта корхоналарнинг қуйидагиларга нисбатан асосий ролини эътироф этиш ва мустаҳкамлашга қаратилган, миллий шариотларга ва тегишли миллий амалиётга жавоб берадиган чораларни кўришлари керак:
а) тўла, самарали ва эркин танланган иш билан банд бўлишга кўмаклашиш;
b) самарали ва барқарор иш билан банд бўлиш, даромад топиш ва фаровонликни таъминлаш имкониятларини кенгайтириш;
с) барқарор иқтисодий ўсиш ва ўзгаришларга мутаносиб жавоб беришга қодирлик;
d) жамиятдаги ноқулай шароитдаги ва аҳолининг қашшоқ гуруҳларига мансуб шахсларнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этишини ошириш;
е) мамлакат ичкарисида жамғармалар ва инвестицияларни кўпайтириш;
f) инсон ресурсларини касбий тайёрлаш ва ривожлантириш;
g) минтақавий ва маҳаллий даражада мутаносиб ривожлантириш;
h) маҳаллий бозорлар эҳтиёжларига яхшироқ мослашган товар ва хизматларни тақдим этиш;
i) аҳоли кенг доиралари учун турмуш сифатларини яхшилаш, шунингдек ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятини берадиган юқорироқ сифатли меҳнат ва меҳнат шароитларини яратиш;
j) инновациялар, тадбиркорликни, технологиялар ва тадқиқотлар ривожлантирилишини рағбатлантириш;
k) ички ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини яратиш;
Биринчи йўналиш- иш берувчилар ва меҳнаткашлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш”Янги иш жойларини ташкил этишни рағбатлантиришда асосий омил – фойда олиш учун ўз бизнеси рақобатбардошлигини таъминлашга амал қиладиган иш берувчининг эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисобга олиши керак.
Бунда рағбатлантиришнинг асосий йўналиши – иш жойларини сақлаш ва модернизация қилиш, янги иш жойлари яратиш, ортиқча ёки бесамар иш жойларини тугатишдир. Ушбу тадбирлар, биринчи навбатда, истеъмол маҳсулотлари ва хизмат соҳаларига зарур маблағларни жалб этишга амалий ёрдам кўрсатадиган ҳокимиятнинг маҳаллий ва минтақавий органлари томонидан қўллаб-қувватланиши даркор.
Иккинчи йўналиш – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида иш жойлари яратишдир. Бу жиҳатдан микрофирма ва кичик корхоналар фаолияти, айниқса, самаралидир. Жумладан, АҚШда бевосита ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ҳар 10 та иш жойидан 8 таси тўғри келади (бунда иш жойларининг муайян қисми қисқа муддатга ташкил этилишини ҳам кўрсатиш лозим).
Жаҳон банки иш билан бандлик ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий тараққиётда марказий роль ўйнашини асослаган. Янги иш жойлари яратилмаса иқтисодиёт ўсмайди. Ушбу иш жойлари жамиятнинг тегишли талабига жавоб берадиган, муносиб иш ҳақи тўланадиган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берадиган тарзда бўлиши керак. Жаҳон банки ҳукуматларга асосий эътиборни харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ва ходимларга муносиб иш ҳақи тўлашга қодир бўлмаган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ўрнига асосий эътиборни юқори унумли ва рақобатбардош иш жойлари яратишни рағбатлантиришга қаратишни тавсия қилади. Аҳоли учун муносиб иш жойлари яратиш юзасидан ҳукуматларга аниқ тавсиялар бу ишларни уч босқичда амалга оширишни назарда тутади. Биринчи босқич – сиёсий асосларни, шу жумладан макроиқтисодий барқарорликни, қулай тадбиркорлик муҳитини, инсон капиталига инвестициялар киритилишини ва қонун устуворлигини таъминлашни қамраб олади. Иккинчи босқич иқтисодий ўсиш асосида аҳолига ишга жойлашиш имкониятини яратишга хизмат қиладиган меҳнат соҳасидаги пухта ишлаб чиқилган сиёсатни амалга оширишни назарда тутади.
Бунда Жаҳон банки ушбу чоралар янги иш жойларини яратишни рағбатлантириш билан тўлдиришни тавсия қилади. Учинчи босқич – ҳукуматларнинг стратегик жиҳатдан иш билан бандликнинг қайси турлари мамлакат хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, уларга янги иш жойлари яратиш саъй-ҳаракатларида тўсқинлик қилаётган ғовларни олиб ташлашга энг катта ҳисса қўшишини аниқлаб олишидан иборатдир. Кичик бизнесни ривожлантириш ҳисобига иш билан бандликни таъминлашда Хитойнинг тажрибаси диққатга сазовордир. 1981 йилда бу мамлакатдаги давлат корхоналарида 80 миллион одам меҳнат қилгани ҳолда хусусий секторда иш билан банд бўлганлар 2,3 миллион кишидан иборат эди. 20 йил ўтгандан кейин хусусий сектор иш билан банд бўлганлар сони бўйича (74,7 миллион киши) биринчи маротаба давлат корхоналаридан (бу ерда иш билан банд бўлганлар 74,6 миллион кишини ташкил этганди) ўзишга муваффақ бўлди. 1990-йилларда давлат корхоналарининг қиқартирилиши ушбу секторда 53 миллионтадан кўпроқ иш жойи йўқотилишига сабаб бўлди36. Бунинг оқибатида юзага чиққан ўткир ижтимоий муаммони ҳал этиш учун ҳукумат кичик бизнесни ривожлантиришга устувор аҳамият берди. Кичик бизнесни жадал ривожлантириш учун барча зарур ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий асослар яратилди. Бугунги кунда кичик бизнес субъектлари Хитойдаги корхоналарнинг аксариятини ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60,0 % микрофирмалар ва кичик корхоналарда иш билан банд. Иш кучи қийматининг арзонлиги сабабли кичик бизнес жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлган компания ва корпорациялар билан жиддий рақобатлашмоқда. Хитойда кичик бизнесни нафақат аҳоли асосий қисмини иш билан ҳисобланади. Кичик бизнес Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам энг устувор ва истиқболли соҳага айланган. Ушбу тармоқ миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда, уни барқарор суръатлар билан ривожлантиришни таъминлашда, техник ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришда ўзига хос локомотив вазифасини ўтамоқда. Кичик бизнес, айниқса, мамлакатдаги жиддий ва ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишда алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу афзалликлари ҳисобга олинган ҳолда иқтисодиёт ушбу соҳасини изчил ривожлантириш мустақилликка эришилган дастлабки даврдан бошлаб давлатнинг устувор вазифаси даражасига кўтарилди. Хусусан, 2013 йилда бандлик даражаси мамлакатимизда 67,1 %ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда келиб еса 69,2 %ни ташкил қилган ва 2020 йилда бу кўрсаткич 66,1 %ни ташкил этган. Бундан кўриниб туриптики ҳали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарурати туғилади (3-жадвал).
3-жадвал

Download 136,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish