Давлат ҳУҚУҚ назарияси” кафeдраси


Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш йўллари



Download 136,56 Kb.
bet15/18
Sana24.02.2022
Hajmi136,56 Kb.
#225639
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
12 (2)

3.2 Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш йўллари

Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг барча тоифалари учун тенг рақобат шароитларига эга бўлган ягона иқтисодий маконни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар бериш юзасидан шаклланган амалиёт қуйидагилар каби қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда:


биринчидан, муайян тармоқ ёки ҳудуддаги алоҳида ташкилотларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар аниқ мезонларсиз ҳамда уларни асословчи шаффоф механизмларсиз танлаб берилиши оқибатида мазкур ташкилотлар учун асоссиз устувор шарт-шароитлар яратилмоқда;
иккинчидан, кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат бошқаруви функциялари қўшиб амалга оширилмоқда, бу эса бозорда имтиёзли мақомга эга бўлиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланишга ва инсофли рақобат принциплари бузилишига олиб келмоқда;
учинчидан, индивидуал имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларда боқимандалик кайфияти шаклланмоқда, бундай субъектларнинг ташаббускорлиги йўқ ва ишчанлик фаоллиги паст, шунингдек, улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар рақобатбардош эмас;
тўртинчидан, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини, жумладан уларнинг муайян тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига амалий таъсирини баҳолашда тизимлилик мавжуд эмас.
Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади. Улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур. Давлатимиз раҳбари 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинчалик имтиёзларни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши мумкин, Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ берилади. Бу ҳақда ҳам Президент ҳужжати чиқарилади. Имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш бекор қилинади.
Энди бундай рўйхатлар ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Президентнинг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади. Шакллантирилган рўйхатлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан текширилади. Унинг ижобий хулосаси рўйхатдаги товарларни божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилиш ҳуқуқини беради48.
Имтиёзлар беришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ЛБМАда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт. Лойиҳаларга сўралаётган имтиёзлар бўйича асослантириш ва тегишли ҳисоб-китоблар мажбурий тартибда илова қилинади, уларда лойиҳанинг мақсади, амалга ошириш муддати, киритилаётган инвестиция ва экспорт ҳажми, янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари сони, яратилаётган ёки жорий этилаётган инновацион маҳсулот, технологик янгиликлар, прогрессив илмий изланишларнинг аниқ натижалари, ишлаб чиқариш, ишлар (хизматлар, солиқ тушумлари, имтиёзларнинг ҳисобланган суммаси ва бошқалар) ҳажмининг ўсиши кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш йўллари, сафитида қуйдагиларни амалга ошириш зарур:

  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан истиқболли ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, имтиёз ва преференцияларнинг алоҳида тармоқлар, фаолият соҳалари ва ҳудудларга таъсирини аниқлаш;

  • берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг бюджет ва жамият учун самарадорлигини аниқлаш;

  • уларнинг рақобат муҳитига ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

Имтиёзларнинг самарадорлигини, имтиёзлар суммасининг кутилаётган натижаларга ва қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлигини, берилган имтиёзларнинг мамлакатимиздаги, айрим тармоқ ва минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳамда рақобат муҳитига таъсири даражаси мониторинг қилинади ва баҳоланади49.
Эътироф этиш жоизки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимояси тобора такомиллашиб бормоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ва бошқа ўн бешдан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Фармон ижроси доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга оид амалдаги маъмурий ва жиноий қонунчиликни янада либераллаштириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлигини ошириш каби долзарб чора-тадбирлар ўз ифодасини топган ушбу Қонунга биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатига дахл қиладиган 40 дан зиёд қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди50.
Мамлакатимиз Конституциясида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида экани белгиланган. Мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади, истаганча тасарруф этади. Шу нуқтаи назардан, қабул қилинган мазкур Қонундаги ҳуқуқий меъёр ва қоидалар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини равнақ топтириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, рақобатбардош товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали экспорт имкониятларини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратади.
Хусусан, Қонундаги янги меъёрларга асосан, агар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасида белгиланган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) илк маротаба содир этиб, жиноят аниқланган кундан 30 кун давомида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ҳамда бошқа молиявий жарима турларини тўлаган бўлса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаслиги ва шахс жавобгарликдан озод этилишини кўзда тутувчи тартиб жорий қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорнинг моддий аҳволи ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик қилиш шароитини инобатга олиб, суд молиявий санкцияни энг кам қисмидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган энг кам миқдорнинг 25 фоизидан кам бўлмаган ҳолда қўллашга ҳақли эканлиги белгиланди. Маълумки, амалдаги Солиқ кодексининг 114-моддасига кўра51, кирим қилинмаган товарларни сақлаш кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида жарима солишга сабаб бўлар, шу билан бирга, кирим қилинмаган товарлар тўлиқ давлат даромадига ҳам ўтказилар эди. Амалга киритилган янги Қонун нормаларига биноан, қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида кирим қилинмаган товарлар давлат даромадига ўтказилганда, Солиқ кодексида назарда тутилган юқоридаги молиявий санкциялар қўлланилмайди. Яна бир муҳим жиҳати, Жиноят кодексининг 180 ва 181-моддаларида қайд этилган қилмишларни содир этган шахс етказилган моддий зарарни уч карра миқдорида қоплаган тақдирдагина, унга озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмас эди. Энди етказилган моддий зарар ўрни қопланишининг ўзи тадбиркорга озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслигини кафолатлайди. Бу каби янги жорий этилган ҳуқуқ нормалари мулкдорлар моддий аҳволининг барқарорлигини таъминлабгина қолмай, уларга катта маънавий куч ва фаолиятини янада ривожлантиришга далда беради.тҚонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига алоҳида “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар” номли бобнинг киритилгани тадбиркорларнинг янада эркин фаолият юритишида таъсирчан омил бўлиши шубҳасиз. Зотан, унинг 8 та моддасида айнан хусусий мулк ҳуқуқини, тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш, лицензия ва рухсатномалар бериш тартибларини бузиш, уларнинг фаолиятини ёки банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш, ҳомийлик тадбирларига мажбурий жалб этиш, имтиёзларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.
Сир эмас, ҳар қандай текшириш тадбиркорни асосий фаолиятидан четлаштириб, уни турли сарсонгарчилигу оворагарчиликларга рўбарў қилади. Текширишлар тартибини белгиловчи нормалар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва яна ўнлаб қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Худди шунингдек, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бериш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бир қанча қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Эндиликда Жиноят кодексига тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи янги 1922_модда киритилгани, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш учун ҳам жиноий жавобгарлик меъёрлари белгилангани тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
ХУЛОСА
Мамлакатимизда Коронавирус пандемияси эълон қилингандан сўнг муҳтарам Президентимиз томонидан иқтисодиёт тармоғини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятини узлуксиз давом эттиришни таъминлаш мақсадида уларга қатор имтиёз ва преференциялар берилиши тўғрисида тегишли фармонлар қабул қилинди. Жумладан,
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига асосан:
1) 2020 йил 1 апрелидан 1 октябригача якка тартибдаги тадбиркорларнинг ижтимоий солиқдан ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдори 50 фоизга камайтирилиши белгиланди. Мазкур имтиёз жорий йилнинг апрель ва май ойларида 1085 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга қўлланилиб, уларга ҳисобланиши лозим бўлган 242,0 млн сўм ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди.
2) умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори 25 фоизга камайтирилиши белгиланди. Бугунги кунда, жорий йил 1 апрелидан бошлаб мазкур имтиёзга тўғри келадиган 5 та корхона мавжуд бўлиб, уларга ҳар ой учун 2,7 млн. сўмлик имтиёз қўлланилиб келинмоқда.
3) 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддатлари 2020 йил 1 августгача узайтирилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда мазкур имтиёз туманнинг 640 нафар жисмоний шахсларига қўлланилди.
4) янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 423 ва 440-моддаларига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларининг тўлаш муддати 2020 йилдан бошлаб 2 муддатда, яъни ҳисобот йилнинг 15 апрелида 50 фоизини ва октябрида қолган 50 фоизини тўланиши белгиланган. Мазкур фармон асосида туманимизда 58 940 та солиқ солиш объектларига ҳисобланган 2,1 млрд.сўм солиқнинг тўлаш муддати 15 апрелдан 15 октябрга қадар узайтирилди.
5) янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 99-моддасига асосан маҳаллий солиқларнинг тўлов муддатини узайтириш ёки кечиктиришга ваколатли орган сифатида вилоят Депутатлар кенгаши белгиланган. Мазкур Фармонга асосан Депутатлар Кенгашининг қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида ҳужжатлар талаб қилинмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларининг тўлов муддатини фоизсиз 6 ойга кечиктириш имтиёзи қўлланиши белгиланган. Бугунги кунда, мазкур Фармон асосида 5 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 111,0 млн сўм солиқларнинг тўлов муддати 6 ойга тўлиқ ва кейинги 3 ой давомида тенг улушларида ойма-ой тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктирилди.
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 8 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига асосан ушбу субъектларнинг 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланиб, тўлов муддати узайтирилган 36,7 млн сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобдан чиқарилди.
II. 2020 йил 3 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармони қабул қилинди.
1) Мазкур Фармон асосида 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари мол-мулк ва ер солиқлари тўлашдан озод этилиши ҳамда ижтимоий солиқ бўйича ставкани камайтирилган ҳолда 1 фоиз миқдорида тўланиши белгиланди. Туман бўйича мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган 2 та субъект ҳар ойда 108,4 млн. сўм мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилди ҳамда ижтимоий солиқни камайтирилган ставка қўлланиши ҳисобига 0,4 млн.сўм маблағлар уларнинг ихтиёрида қолмоқда.
2) товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд.сўмгача бўлган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларининг солиқ ҳисоботларини ҳар чоракда тақдим этиб, тўланиши белгиланди.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қуйдаги хулосага келдик.
1) фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлари, шунингдек, 2020 йил 1 апрелига қадар аниқланганларга нисбатан оширилган ставкада мол-мулк ва ер солиқларини қўллаш ва ҳосил бўлган солиқ қарзи учун пеняларни ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилиши белгиланди.
Бугунги кунда 80 та субъектларнинг 2,5 млрд.сўм солиқ қарзи мавжуд бўлиб, уларга нисбатан пеня ҳисобланиши ва мажбурий тартибда ундирилиши тўхтатилди.
2) карантин туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммаси ва ижтимоий солиқларни ҳисоблашни тўхтатилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 276 нафар тадбиркорларга ойига жами 217,2 млн.сўм солиқлар ҳисобланмасдан келмоқда.
3) молиявий қийинчиликларга дуч келган субъектларга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача мораторий эълон қилинди.
4) фойда солиғи бўйича аввалги чоракка нисбатан жорий тўловларни ҳисоблаш тартиби бекор қилинди, 2020 йилнинг 2-чораги учун солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотнома асосида жорий тўловлар ҳисобланиши белгиланди.
5) ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш ҳуқуқи тақдим этилди.
Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича - уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўланиши белгиланди. Шунингдек, ижтимоий солиқ бўйича - уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти белгиланди. Бугунги кунда 7 та корхонага ҳисобланган 50,5 млн.сўм солиқларнинг тўлов муддатлари фоизсиз узайтирилди.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш қуйдаги таклифларни ишлаб чиқдик:
1) Бизнинг фикримизча, “Маҳалла”, “Саҳоват ва кўмак” ҳамда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шакллантирилган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз мақсадида бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар) фойда солиғини ҳисоблашда чегараларидан харажат сифатида қаратилиши ҳамда ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги таьминлаш;
2) ушбу манбалардан олувчи ва муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) ва мабағлар уларнинг даромади сифатида қаратилмаслиги ва уларга имтиёзли керидитлар берилишини таьминлаш
3) микрофирма ва кичик корхоналарнинг солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятини бажариш учун тижорат банкларига тақдим этган тўлов топшириқномаларини ижросиз ҳуқуқи берилиши ва уларни рағбатлантириш.
4) Жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача бўлган давр учун туроператор, турагент ва жойлаштириш воситаларига фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоиз миқдорида камайтирилган ҳолда тўланиши белгиланганди. Шу фоиз ставкасини 30 %гача тушириш орқали бўш иш ўринларини кўпайтиришга эришиш
5) ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилиниши белгилаш;
6) ўзини ўзи банд қилган шахслар 2021 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс имтиёз сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 30 фоизи ҳажмида тўлаши ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланиши белгиланди.
7) Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) имтиёз ва преференциялар бериш мақсадга муофиқ ҳисобланади.
 

Download 136,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish