Давлат ҳУҚУҚ назарияси” кафeдраси


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва



Download 136,56 Kb.
bet12/18
Sana24.02.2022
Hajmi136,56 Kb.
#225639
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
12 (2)

2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартиби

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Шунинг учун ҳам аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши, яъни30:


1) давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
2) қонун устуворлигини таъминлаш ва судҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
3) иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4) ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5) хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди
Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг барча тоифалари учун тенг рақобат шароитларига эга бўлган ягона иқтисодий маконни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар бериш юзасидан шаклланган амалиёт қуйидагилар каби қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда31:
биринчидан, муайян тармоқ ёки ҳудуддаги алоҳида ташкилотларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар аниқ мезонларсиз ҳамда уларни асословчи шаффоф механизмларсиз танлаб берилиши оқибатида мазкур ташкилотлар учун асоссиз устувор шарт-шароитлар яратилмоқда;
иккинчидан, кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат бошқаруви функциялари қўшиб амалга оширилмоқда, бу эса бозорда имтиёзли мақомга эга бўлиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланишга ва инсофли рақобат принциплари бузилишига олиб келмоқда;
учинчидан, индивидуал имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларда боқимандалик кайфияти шаклланмоқда, бундай субъектларнинг ташаббускорлиги йўқ ва ишчанлик фаоллиги паст, шунингдек, улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар рақобатбардош эмас;
тўртинчидан, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини, жумладан уларнинг муайян тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига амалий таъсирини баҳолашда тизимлилик мавжуд эмас.
Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида бугунги кунда мазкур соҳа миллий иқтисодиётимизнинг чинакам таянчига айланди.Давлат органларининг хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклашга доир изчил чоралар кўрилиб, иқтисодий ислоҳотларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш орқали ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли имтиёз ва преференциялар тизими яратилгани бу жараёнда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Яқинда пойтахтимизда “2015 — 2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуида бўлиб ўтган конференция-семинар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари буни яна бир карра тасдиқлади.
Дарҳақиқат, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мулкдорлар синфи салоҳиятининг юксалишини таъминламоқда. Айни пайтда ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиз ўрнига 56 фоизга етгани, ушбу секторда аҳолининг 77 фоиздан ортиғи меҳнат қилаётгани, шаҳар ва қишлоқларимизнинг ижтимоий инфратузилмаси тараққий этишида мулкдорлар салмоқли улуш қўшаётгани, мавжуд барча хўжалик субъектининг 90 фоиздан зиёдини кичик бизнес корхоналари ташкил этиши фикримиз далилидир. Жорий йилнинг биринчи ярмида 15,2 мингта янги кичик бизнес субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 6,3 фоиз кўп демакдир. Эътиборлиси, мазкур субъектларда минглаб фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, муносиб турмуш кечириши учун моддий имконият яратиб берилди.
Эътироф этиш жоизки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимояси тобора такомиллашиб бормоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ва бошқа ўн бешдан ортиқ қонунлар қабул қилинди.
Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Фармон ижроси доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга оид амалдаги маъмурий ва жиноий қонунчиликни янада либераллаштириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлигини ошириш каби долзарб чора-тадбирлар ўз ифодасини топган ушбу Қонунга биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатига дахл қиладиган 40 дан зиёд қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.
Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига жуда катта имтиёз ва преференциялар берилмоқда. Бунинг натижасида, 2000 йилларда ЯИМ улуши 31% ни ташкил қилган бўлса, 2010 йилда 52 %ни ташкил қилган бўлса 2020 йилга келиб эса 53,9 %га етган (1-жадвал).

Download 136,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish